1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   217
ўқувчи-ахборот-
коммуникацион технологиялар

шаклида ташкил этилиши ўқувчилар 
томонидан мустақил равишда ѐки ўқитувчи раҳбарлигида ахборот 
технологиялари ѐрдамида билим, кўникма, малакаларнинг ўзлаштирилишини 
англатади. 


65 
Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва 
ижодий фаолликларини оширувчи, таълим-тарбия жараѐнининг сифати, 
самарадорлигини кафолатловчи педагогик технологияларни қўллашга доир 
катта тажриба тўпланганбўлиб,бутажрибаасосини интерфаол методлар 
ташкил этмоқда. 
Бу методлар ўз моҳиятига кўра таълим олувчиларда ўқув-
билишфаоллигини ошириш, уларни кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш, 
ўрганилаѐтган мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларини дадил, 
эркин ифодалаш, ўз фикрларини ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш, 
тенгдошларини тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирилган 
мавжуд мулоҳазалар орасидан энг мақбул ечимни танлаб олишга 
рағбатлантириш имкониятига эгалиги билан алоҳида аҳамият касб этади. 
Таълим ва тарбия жараѐнида ўқитувчилар томонидан интерфаол 
методларнинг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши ўқувчида 
мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий 
фикрлаш, мавжуд ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар 
орасидаги мантиқий боғлиқликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш 
учун кенг имконият яратади. 
 
ТАЛАБАЛАРНИ ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШДА 
ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 

Амиров Н. -Қарши МИИ катта ўқитувчиси 
 Темирова С. -Қарши МИИ талабаси 
 
Таълимда ҳар доим мазмун ва методлар муаммоси мавжуд, бу 
муаммолар бир-бири билан узвий боғланган. Таълим методларидаги 
муаммолар «Кимни қандай ўқитамиз?» деган савол билан боғлиқ бўлиб, 
бундан таълим методларини ишлаб чиқиш унинг мазмунига боғлиқ 
эканлиги келиб чиқади. Бу икки муаммо ўзаро қарама-қаршиликда бўлиб, 
бир-бирини тўлдириб боради. 
Танқидий фикр — бу қўйилган масала ѐки муаммо юзасидан ўз 
фикрини баѐн қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта идрок 
этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш имкониятига cга 
бўлишга асослангандир. Фикрлаш — бу ўқиш, ѐзиш, сўзлаш ва эшитишга 
ўхшаш жараѐн. У фаол, мувофиқлаштирувчи шундай жараѐнки, ўзида 
бирор ҳақиқат тўғрисидаги фикрларни қамраб олади. 
Анъанавий методикада эса, талаба шахсининг ривожланишини 
ҳисобга олган ҳолда унинг билими кўникмага, ундан эса малакагача 
ривожланишига аҳамият берилмаслиги аѐн. Ўқитувчи талабага иложи 
борича ўрганилаѐтган мавзудан кўпроқ ахборот беришга ҳаракат қилади. 
Ўқитувчи ахборотларни тўплаш, ахборотларни танлаш ва қайта ишлаш, 
ўрганилган ахборотларни қўллаш каби билишнинг учта босқичдан иборат 


66 
моделига ҳар доим ҳам риоя қилавермайди. Кейинги навбатда талабанинг 
билиш фаолияти (олган билими) уни билиш фаолиятининг янги 
поғонасига, яъни бу билиш фаолиятининг фаоллашув жараѐнига кўтариши 
керак. Шундагина билим кўникмага, кўникма эса малакага айланади.
Таълим жараѐнида танқидий (таҳлилий) фикрлашнинг асосланиши: 
1. Ўқитувчи (педагог) ва ўқувчи-талаба ўртасидаги ҳамда ўқувчи-
талаба билан ўқувчи-талаба ўртасидаги ўзаро ҳурматни тарбиялайди. 
2. Машғулот жараѐнида ўқувчи-талабанинг ўз тажрибасидан 
фойдаланилади. 
3. Мавзу мазмуни ўқувчи-талабанинг талабларига мос ва аниқ тарзда 
қўлланилади. 
4. Муаммони ҳал қилишда ўқув материалларидан фойдаланилади. 
5. Ҳар хил фикр ва қарашлар интеграциялашади. 
6. Дастлабки шарт-шароитлар қабул қилинади ва текшириб 
кўрилади. 
7. Таълим ўқитувчи (педагог) билан ўқувчи-талабалар орасидаги ѐки 
ўқувчи- талабаларнинг ўзлари ўртасидаги муносабатлар орқали белгилаб 
борилади. 
8. Ўқувчи-талабаларнинг мустақил таълим олиши учун шароит 
яратилади ва уларнинг тайѐргарлик даражасига мувофиқ методлар 
танланади. 
Машғулотлар жараѐнида фойдаланиладиган дидактик ўйинли 
технологиялар ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, 
дарслик ва қўшимча адабиѐтлар устида мустақил ишлаш, нутқ ва мулоқот 
маданиятини ривожлантириш, уларни онгли равишда касб-ҳунарга 
йўллаш, дидактик ўйин давомида вужудга келган қийинчиликларни 
бартараф этишда мўлжални тўғри олиш, ҳар хил вазиятларни таҳлил 
қилиб, тўғри хулоса чиқаришга замин ҳозирлайди. 
Интерфаол методлар - ўзаро фикр алмашишга, ўзаро фикрларни 
тўлдиришга гоҳ новербал, гоҳо вербал таъсир ўтказишга қаратилган 
ҳаракатлар мажмуасидир. Интерфаол методларни қўллашда ўзаро таъсир 
асосига қурилган интеллектуал ҳаракатлар шунчаки таъсир ѐки туртки 
вазифасини бажариш билан чекланиб қолмайди ва ҳамкорлик 
субъектларини ижодий изланишга йўналтириш, номаълум ҳолатни очишга 
(кашф этишга) кўмак берувчи назарий-ақлий мулоҳазаларни яратиш 
функцияларини ҳам бажариши мумкин. Интерфаол методлар асосида 
тузилган дарс тизимларида турли стратегиялардан фойдаланилади. Бунда 
талабаларга яширинча усуллардан (китоб, конспектлар ва ҳ.к.) 
фойдаланиш таъқиқланмайди, аксинча, бундай усулларни қўллаш 
рағбатлантирилади. 
Талабаларнинг 
ижодий 
имкониятларини 
ривожлантириш, 
муаммоларни ҳал қилишда тайѐр стандарт ечимлар билан бирга, 
ностандарт ечимлар қилишга ундаш, талабалар ички ҳиссиѐтларини юзага 


67 
чиқариб, уларни мантиқий фикрлашга чорлаш, уларни солиштириш, 
хусусий аналитик фикр юритишга ўргатиш, уларнинг интеллектуал, 
зукколик хислатларини шакллантириш ва маълум йўналишда янада юқори 
даражада ривожлантириш мақсадида муаммоли услубдан фойдаланилади. 
Муаммоли вазият қандай ҳосил қилинади? Бунинг учун бажарилиши 
лозим бўлган топшириқ эълон қилинади. Шу вазифани бажариш учун 
талаба бор билим ва кўникмаларини эслайди, топшириқни бажаришда шу 
пайтгача эгаллаган билимларининг етишмаслигини сезиш билан бирга 
талаба шахсида маълум психологик қарама-қаршилик шаклидаги ҳолат юз 
беради. Галдаги муаммо топшириқни бажариш ва шу топшириқни 
бажариш учун янги билим, иқтидор ва кўникмаларни излаш муаммоси 
пайдо бўлади. Ана шу вазият эса муаммоли таҳсилнинг бошланиш 
жараѐни ҳисобланади. Педагог талабаларнинг топшириқни мустақил 
бажариш жараѐнини зукколик билан бошқаради.
Танқидий фикрлашни ривожлантириш осон иш эмас. Бу муайян ѐш 
даврида тугалланган ва эсдан чиқарилган вазифа ҳам эмас. Шу билан 
бирга, танқидий фикрлашга олиб борадиган тугалланган йўл ҳам йўқ.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, талабаларнинг танқидий (таҳлилий) 
фикрини 
ривожлантириш 
олий 
ўқув 
юртларидаги 
ўқув-тарбия 
жараѐнидаги ривожлантирувчи ҳамда тарбияловчи тамойилларини амалга 
оширишда ва талабаларнинг мустақил фаолиятини бошқаришида муҳим 
рол ўйнайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish