1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ГЛОБАЛ ПЕДАГОГЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЗАМОНАВИЙ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   217
ГЛОБАЛ ПЕДАГОГЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЗАМОНАВИЙ 
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАРАҚҚИЁТИ 
 
Рахимов З.Т. – Қарши МИИ кафедра мудири 
Республикамизда узлуксиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 
илм-фан, техника ва технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим 
мазмунига ҳам изчил равишда ўзгартиришлар киритиш борасида ―таълим 
ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон 
талаблари асосида такомиллаштириш‖
15
устувор вазифа сифатида 
қаралмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
белгиланган ―узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли 
таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг 
замонавий эҳтиѐжларига мос юқори малакали кадрлар тайѐрлаш сиѐсатини 
давом эттириш‖
16
вазифаларини амалга оширишда олий таълим 
муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини оширишда 
илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва 
инновация 
ютуқларини 
амалиѐтга 
жорий 
этишнинг 
самарали 
механизмларини яратиш долзарб ҳисобланади.
Дарҳақиқат, ХХИ асрга хос бўлган глобал технологиялаштириш 
жараѐнига кириб келган глобал педагоглашув ҳам ўзининг мантиқий 
асосига эга. Зотан, мураккаб ва юқори технологияларни эгаллайдиганлари 
ҳам, уларни ишлатадиганлар ѐхуд ишлатишни ўргатадиганлар ҳам 
инсоннинг ўзидир. Яқин-яқингача таълимнинг ўзига хос усуллари ва 
ўзгача ѐндашувлар фақат катталар ўқиганда керак бўлади, деган 
тасаввурлар бор эди. Малака ошириш курсларида таълимнинг замонавий 
технологиялари, жумладан, тренинглар, амалий ўйинлар, мунозара 
методлари 
қўлланилар 
эди. 
Бугунги 
глобализация 
жараѐнлари 
ѐшларимизнинг онги ва шуурини ўзгартирди. Олий ўқув юртларида 
таълим олаѐтган талабалар дунѐқарашда, ақл-идрокда катталардан кескин 
фарқ қилмайди. Шунга қарамай, ҳаѐтнинг ўзи уларга ҳам катталардек таълим 
беришни, аудиторияда уларнинг фикрлаш доирасини тинмай мониторинг 
қилиб боришни тақозо этади. 
Ҳозирги замон талабасига таълим беришнинг ўзига хос 
жиҳатларидан бири кун сайин таълим тизимининг такомиллашиб бориши 
билан бир қаторда, профессионал кадрнинг шахсий сифатлари, у эгаллаши 
лозим бўлган билим, малака ҳамда кўникмаларга бўлган талаблар ҳам 
15
Мирзиѐев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. – Т.: ―Ўзбекистон‖ нашриѐти, 2017. – 24-б.
16
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси //http://strategy.regulation.gov.uz/uz/document/2.


104 
ортиб бораѐтганлигидир. Зеро, бугуннинг мутахассиси давлат таълим 
стандартлари ўз ичига олган мураккаб билимлар мажмуини онгига 
сингдириб 
олиши 
учун 
аудиторияда 
ўқиган 
ўқувчи-профессор 
маърузаларни суст ўзлаштирувчи бўлиши билан чекланиши сира мумкин 
эмас. 
Кейинги йилларда, таълимнинг турли босқичлари у ѐки бу илғор 
технологияларни ҳам назарий, ҳам методологик жиҳатдан асослаган ўқув 
қўлланмалари яратилди. Уларда Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг 
асосий ғояси ўз ифодасини топган. Ўқувчи-талабалар ҳукмига ҳавола 
этилган ушбу китобларнинг янгилиги шундаки, унда иқтисодчилар 
тайѐрловчи олий ўқув юртида таҳсил олаѐтган талабалар билан ишлаѐтган 
ўқитувчи-профессор учун турли хил педагогик шарт-шароитлар ҳамда 
имконият инобатган олингани ҳолда замонавий педагогик технологиялар 
илк маротаба ҳақиқий ўқув қўлланмаси сифатида батафсил баѐн этилган. 
Фикримизча, ўз устида тинимсиз ишлайдиган, янгиликка қизиқувчан 
ўқитувчи бир вақтнинг ўзида, яъни бир ўқув йили мобайнида камида 10-12 
хил ўқитиш технологиялари ѐки усулларини қўллаши мумкин. У ѐки бу 
усулни муайян маъруза ѐки семинар машғулотида қўллаш-қўлламаслиги 
эса унинг маҳорат ва айни мавзунинг маннтиғига, ўз олдига қўйган 
педагогик вазифага боғлиқ. Янги қўлланмада, айтиш мумкинки, ўн икки 
нафар ўқитувчининг ўн икки хил мавзуни ѐритишда қўллайдиган 
педагогик усуллари ўз аксини топган. Демак, агар иқтидорли ва ўз иш 
услубига эга бўлган профессионал педагогларнинг кўплигини инобатга 
олсак, бу жараѐн нақадар серқирра ва турфа хил, бу каби қўлланмалар эса 
беҳисоб бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. 
Замонавий ўқув қўлланмаларининг методологик асосини, албатта, 
аниқ-равшан баѐн этилган педагогик ғоя ташкил этиши лозим. Ўқитувчи 
таълим самарадорлигига эришиш учун талаба онгига энг зарур ва мақбул 
ахборот билан таьминловчи кўплаб услублар орасидан айни педагогик 
мақсадга эришишга имкон берувчи энг таъсирчан воситаларни аниқлай 
олиши, уни муайян вазиятлардаги самарасини баҳолай билиши ҳамда 
кутилган натижага белгиланган вақт ва шароитда эришишга ѐрдам 
берадиганини танлаб, шу орқали ўзига хос қимматли мажмуани – таълим 
технологияларини ишлаб чиқишга эришиши лозим. Бу ўринда 
―технология‖ тушунчасига қўшиб қўлланиладиган айрим атамаларнинг 
моҳиятига эътибор қаратсак бўлади: 
Таълимий 
технология 
– 
бу 
яхлит 
таълим 
жараѐнини 
оптималлаштириш мақсадида уни амалга оширишда иштирок этувчи 
техник воситалар ҳамда инсон омилининг ўзаро уйғунлигини инобатга 
олган, дарс бериш жараѐнида билимларни (маълумотлар, тавсиялар, аниқ 
тушунчалар ва бошқалар) имкон даражада тўла ўзлаштирилишига 
йўналтирилган тизимли услубни яратиш, қўллаш ва амалиѐтга жорий 
этишни ўз ичига олади.


105 
Ўқитиш технологияси – дарс мобайнида маълумотларни узатиш, 
вақт ва шароит мезонига монанд тарзда энг самарали усулларни қўллашни 
тартибга солувчи ўзаро мулоқот жараѐнидир. 
Педагогик технология – яхлит таълим жараѐнини технологик, яъни 
усулубий жиҳатдан таъминлашни назарда тутади. Юқоридаги икки 
тушунчага боғлиқ тарзда, бу жараѐн бевосита ўқитишнинг барча 
босқичларида қўлланиладиган барча педагогик усулларни назарда тутади. 
Шу сабабли айнан шу тушунча – педагогик технологиялар орқали биз 
бугун юқори малакали кадрлар тайѐрлашнинг барча йўналишларига жорий 
этиладиган оптимал услублар ҳақида гапирмоқдамиз. Фақат бир нарсани 
таъкидлаш жоизки, замонавий педагогик технологиялар таълим 
самарадорлигини оширишда ўқитувчининг, маълумот манбаининг таъсир 
доираси кенгайиши, шу билан бир қаторда ўқувчи-талабанинг 
ўзлаштирувчилигини ҳам, фаоллигини ҳам таъминловчи воситадир. 
Янгича ѐндашувда талаба суст ўзлаштирувчидан дарс жараѐнининг ѐки бу 
босқичда ўз фикрини бемалол изҳор қиладиган, пайдо бўлган саволларга 
жавоб олиш имкониятига эга бўлган, фикрлашида бирор хатоликлар бўлса, 
уни бартараф этишда шахсан иштирок этадиган фаол субъектга айланади. 
Айни шу жиҳат, бизнингча, ўта муҳимдир. Зеро, мустақил Ўзбекистон 
давлатининг фуқароларида, энг аввало, мустақил фикр ва шахсий позиция 
бўлиши лозимлигига эришиш каби масъулиятли вазифани унутмаслигимиз 
керак. 
Хуллас, ўқувчи-талабаларда билим, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш 
жараѐнида амалий машғулотлар ва семинарлардан фойдаланиш анъанавий 
вазифаларимиздан ҳисобланади. Ана шу машғулотларни самарали ташкил 
этиш учун максимал равишда талабани фаол мақомга кўтарадиган, уни 
ўқитувчи билан деярли бир мақомга олиб чиқадиган иш – амалий ўйинларни 
ташкил этиш, интеллектуал тренинглар чоғида бийрон бўлиш, турли 
вазиятлар, ―кейс – стади‖ни ечишда унинг билими, дунѐқарашини рўѐбга 
чиқаришга имкон берувчи технологик воситалар ва усуллардан 
фойдаланишни ҳамда амалиѐтда қўллашни билиш ўқитувчилар учун 
ниҳоятда зарурдир. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish