1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   217
 


59 
 
―КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР‖ МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
Абдураимов З.Х., Баҳодирова М.Қ., Авазхонова М.М. 
Андижон ДавлатУниверситети
 
Юртимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий–сиѐсий, ижтимоий-
маданий ислоҳотлар ватанимиз тараққиѐтини янада юксалтириш учун 
хизмат қилмоқда. Хозирда мамлакатимиздаги сиѐсий жараѐнларга назар 
соладиган бўлсак, кўплаб соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида 
эътибор берилаѐтганига шоҳид бўламиз. Таълим соҳасини янада яхшилаш, 
инновацион педагогик технологиялар ва янгича усуллар асосида дарсларни 
қизиқарли олиб бориш эса нафақат давлат балки бутун бир жамиятни 
тараққиѐт сари етаклайди.
Президент Ш.М.Мирзиѐев тамонидан таъсис этилган беш йиллик 
режа яъни ―Ҳаракатлар стратегияси‖ нинг IV-бандида ҳам таълим 
соҳасини янада ривожлантириш янгича методик услубларни амалиѐтга 
тадбиқ этиш, дарсларни иновацион технологиялар асосида ташкил этиш 
каби масалалар эътибордан четда қолмаган. 
Таълим муассасаларида дарсларни қизиқарли ташкил этиш 
ўқитувчидан юксак педагогик салоҳият ва инновацион педагогик 
технологияларни талаб қилади. Аввало биз педагогик инновацион 
технология нима эканлиги, унинг қандай самарали томонлари мавжудлиги, 
қандай педагогик технология ва методик услублар ўқувчи ѐшларни илм 
олишга бўлган иштиѐқини янада оширишда қўл келиши мумкинлиги 
ҳақида тўхталиб ўтишимиз лозим. Ҳозирда жуда кўплаб педагогик усуллар 
мавжуд улар: ―Кичик гуруҳлар билан ишлаш‖, ―Кластер‖, ―Чарҳпалак‖, 
―Кейс стади‖, ―Дамино‖, ―Ақлий ҳужум‖ ва бошқалар. Албатта дарс 
жараѐнида ҳар бир методнинг ўз афзаллик томонлари бўлади бироқ, биз 
юқорида санаб ўтган методикалар анъанавий бўлиб, улардаги баъзи бир 
жиҳатлар умумийроқдир. 
Масалан ―Ақлий ҳужум‖ усулига тўхталиб ўтадигон бўлсак, асосан 
бу усул билан ўқувчиларни олган билимларини тезкор савол – жавоб 
орқали янада мустаҳкамлашдан иборат. Ҳар бир усулнинг яхши томони 
бўлгани каби унинг камчилиги ҳам бўлади. ―Ақлий ҳужум‖ усули билан 
синфдаги барча ўқувчиларни 45 дақиқа ичида баҳолай олмайди ва айрим 
ўқувчилар эътибордан четда қолади. ―Кластер‖ усули ҳам айрим 
жиҳатлари билан ―Ақлий ҳужум‖ усулини эслатади. Яъни бу усул билан 
дарс ташкил этилса, ушбу дарс савол – жавоб тарзида олиб борилади, 
бироқ ―Кластер‖ усулининг ―Ақлий ҳужум‖ усулидан фарқи шундаки, бу 
усулда дарс кўргазмали қуроллар орқали ташкил этилади. Кўплаб 
усулларда мана шундай ўхшашлик ва умумийлик мавжуд. 


60 
Кимѐ фанини ўрганиш учун илк қадам қўяѐтган, 7-синф 
ўқувчиларига кимѐ фанининг асосий тушунчаларини ўргатишда анъанавий 
методлардан бир оз узоқлашган ҳолда, қуйида биз томонимиздан таклиф 
этилаѐтган янги ноанъананавий инноватсион педагогик технологиядан 
фойдаланиш ижобий самара беради деб ўйлаймиз.
Ушбу педагогик технологиянинг номи ―Ментион‖ бўлиб, 
ўқувчиларга кимѐнинг дастлабки тушунчалари бўлган кимѐвий элемент, 
кимѐвий белги, нисбий атом масса, элементнинг даврий системадаги 
тартиб рақами яъни протонлар сонини ўргатиш учун бу метод бир қанча 
қулайликка эга. Хусусан ―Ментион‖ методи ўз ичига яна бир қанча кичик 
методларни жамлаган бўлиб, улар ―Кичик гуруҳлар билан ишлаш‖, ―Ақлий 
хужум‖ ва ҳ.клар. Бу метод билан ишлаѐтганда дастлаб ўқувчиларни кичик 
гуруҳларга бўлиб оламиз. Ҳар бир кичик гуруҳда 6 тадан ўқувчи бўлиб, 
тахминан 4 та гуруҳчага бўлиниб, ўз ўринларига жойлашадилар. Ҳар бир 
кичик гуруҳ ўқувчиларидан доира шаклини ҳосил қилиб парта стулларини 
жойлаштириб ўтириши сўралади. Устоз ҳар бир гуруҳ столи устига 60 
тадан доира кўринишидаги элементлар белгиси ѐзилган ҳар хил рангдаги 
тарқатмаларни акс томонини қилиб жойлаштириб чиқади.
Ўқувчиларга элемент белгиси остига унинг номи, тартиб рақами, 
атом массасини фақат тезлик билан ѐзиши кераклиги тушунтирилади. 
Сабаби, интерфаол ўйин учун 10 минут вақт белгиланади. Гуруҳда қанча 
кўп доирага ѐзилса, ўқувчиларнинг баллари ҳам шунча кўп бўлади. 
Белгиланган вақт тугаганидан сўнг ҳар бир кичик гуруҳдаги тўғри ѐзилган 
доирачалар сони санаб чиқилади. Санаш вақтида ўқувчилар берилган 60 та 
кимѐвий белги остидаги модданинг фото суратлари проектор орқали слайд 
кўринишида тақдим этилади.
Тадбиқ қилинаѐтган педагогик технологиянинг яна бир устун жиҳати 
шундаки, бу метод билан синф ѐки гуруҳдаги барча болаларнинг 
диққатини дарсга бир ҳил тарзда жалб этиш мумкин. Яъни дарсда ҳар бир 
ўқувчи баҳоланади, уларнинг ўзлаштириш даражалари қайд этиб 
борилади. 
Хулоса қилиб айтганда, бу каби инновацион педагогик 
технологиялардан фойдаланиб, ўтилган кимѐ дарсидан сўнг ўқувчиларнинг 
кимѐ фанига бўлган қизиқишлари янада ортади ва дарс замон талаби 
даражасига жавоб бера олади. Ушбу ишда ташкилий характерга эга бўлган 
тавсияларни ишлаб чиқиш орқали мактабларда кимѐ фанининг даврий 
система мавзусини ўқитишда ва такомиллаштиришда фойдаланиш 
мумкин. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish