1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet190/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   217
 
Рўзиматов Э.Й. - ЎзМУ доцент в.б. 
Рўзиматов Э.Э. - ЎзМУ магистранти
 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши хар 
бир соҳада малакали мутахассислар тайѐрлашни тақозо этди. 
Республика мустақиллиги ва бозор иқтисодиѐтига мос ижтимоий-
иқтисодий сиѐсатни шакллантириш – замон талабларига жавоб берадиган, 
юқори малакали педагог кадрларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш жараѐнлари самарадорлигини таъминловчи касбий 
таълим мазмунини такомиллаштиришни бугунги узлуксиз таълим тизими 
тақозо этмоқда. Бу эса ўз навбатида мутахассисларнинг касбий 
компетентлигини шакллантиришга хизмат қилувчи узлуксиз таълим 
мазмунини янгилаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари, 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиѐтга кенг 
жорий этиш заруратини шакллантирди. Шу асосда, бугунги кунда таълим 
сифатини оширишга, таълим босқичларининг ўзаро узвийлиги ва 
узлуксизлигини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. 
Бу ислоҳотларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам 
юқори савияга кўтариб, унинг кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда 
маънавий баркамоллигини бевосита тараққиѐт, ривожланиш ва 
цивилизация билан узвий боғлади. Бундан инсон ва унинг мукаммаллиги, 
ўз устида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида қайғуриши муаммоси ҳар 
қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди.
Бу тўғрисида сўз борганда Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти Ш.М.Мирзиѐев ―Шу боис ақлан етук, руҳан тетик ва соғлом, 
эркин ва танқидий фикрловчи, айни пайтда, ижтимоий масъулиятни тўғри 
ҳис этадиган, муайян касб-ҳунарни эгаллаган баркамол авлодни тарбиялаш 
Ўзбекистонда янги жамият барпо этишнинг таркибий қисмига, асосий 


356 
шарт-шароитига ва мақсадига айланди‖
35
деб фикр билдиради ўз 
асарларида.
Замонавий шароитда Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим 
тизимида ривожланган хорижий мамлакатларнинг ўқитиш амалиѐтида 
қўлланилаѐтган 
илғор 
педагогик 
технологиялар 
ва 
таълим 
инновацияларидан фойдаланилмоқда. 
―Педагогика‖ фанининг назарий асослари таълим жараѐнини 
ташкилий, методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш, талабаларни ўқитишда 
илғор педагогик технологияларни қўллаш, талабаларнинг ўқув-билиш 
фаолиятини фаоллаштириш, улар томонидан чуқур билимларни 
ўзлаштириш имкониятини билдиради. 
Маълумки, ўқув-тарбия жараѐнини модернизациялаш, педагог 
мутахассислар 
тайѐрлаш 
тизими 
сифат 
даражасини 
оширишда 
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш, уларни соҳага 
оид замонавий касбий билим, малака ва кўникмалар билан қуроллантириш, 
илмий-техник инновациялардан мустақил равишда, ижодий фойдаланиш 
ҳамда истиқболли вазифаларни ҳал қила олиш кўникмаларини 
ривожлантириш муҳим вазифалардан саналади. Таълимда инновацион 
технологияларни қўллашнинг аҳамияти ортиб бормоқда.
Замонавий педагогик технологиялар таълим-тарбия жараѐнининг 
бир тизимга солинган илмий-назарий ва методик асосланган янги шакл, 
усул ва воситаларининг мажмуидир. Бунда янги мазмун, шакл, усул ва 
восита уйғунлигида мақсад, вазифа, фаолият ва педагогик натижа 
яхлитлиги 
таъминланади 
ҳамда 
ўқув 
мақсадларига 
эришишни 
кафолатлайдиган ўқув жараѐни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. 
Технологик 
ѐндашув, 
энг 
аввало, 
тасвирлаш 
эмас, 
балки 
лойиҳалаштирилган натижаларни амалга ошириш имконини берувчи 
амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини топади. 
Ўқув жараѐни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар 
қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли 
маърузалар ѐзиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил 
қилиш, 
илғор 
педагогик 
технологиялардан 
ва 
мультимедиа 
қўлланмалардан фойдаланиш, талабаларни ундайдиган, ўйлантирадиган 
муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, талабалар билан 
индивидуал ишлаш, ижодкорликка ундаш, эркин мулоқот юритишга, 
ижодий фикрлашга ўргатиш, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа 
тадбирлар таълим устиворлигини таъминлайди. 
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»нинг амалдаги учинчи босқичи 
мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 
истиқболларига 
мувофиқ кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада 
ривожлантириш, таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот 
35
Мирзиѐев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. –Т:. 
Ўзбекистон, 2016. й


357 
базаларини янада мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараѐнини янги ўқув-
услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ 
таъминлаш, таълим жараѐнини ахборотлаштириш каби вазифаларни 
амалга оширишни кўзда тутади. Бу вазифаларни амалга оширишда олий 
таълим тизимида фаолият кўрсатаѐтган ўқитувчилар юксак касбий маҳорат 
ва компьютер саводхонлигига эга бўлишлари талаб этилади. 
Бу жараѐнда илғор педагогик технологияларнинг бир қанча 
муаммолари ўз ечимини топади. Яъни: 
- таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари 
янада мустаҳкамланади; 
- ўқув-тарбия жараѐни янги ўқув-услубий мажбуриятлар, илғор 
педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади;
- миллий (элита) олий таълим муассасаларини қарор топтириш ва 
ривожлантириш амалга оширилади; 
- таълим жараѐнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими 
жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан 
тўлиқ қамраб олинади. 
Узлуксиз таълим тизимининг олдига қўйилган давлат ва ижтимоий 
буюртмага мувофиқ, олий ўқув юртлари таълим-тарбия жараѐнининг 
самарадорлигини ошириш, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиѐтга 
жорий этиш орқали ижодкор, ижтимоий фаол, юксак маънавиятли, касб-
ҳунарли, Она-Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида 
тарбияланган, ижодий ва мустақил фикр юрита оладиган, давлат ва жамият 
олдида ўз бурчи ва жавобгарлигини ҳис этадиган баркамол шахсни 
камолга етказиш, уларнинг онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини 
сингдириш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади. 
Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши таълим-тарбия 
жараѐнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишни тақозо 
этади. 
Ўқув-тарбия ишлари жараѐнида ўқувчи-талаба ѐшларни ижодий 
фикрлашга, ўзгарувчан вазиятларга ўргатиш, эркин рақобат асосида 
фаолиятни ташкил этиш ҳамда уларнинг амалий машғулотларда ахборот 
технологиялари, электрон дарсликлар, версиялар ва мультимедиалардан 
фойдалана билиши муҳимдир. Бу эса талабаларда мустақиллик, эркин 
фикрлашни тарбиялашни, ўқув фаолиятини таҳлил қилишни, истиқболда 
касбий маҳорат ва компьютер саводхонлигини орттириш уларнинг ички 
эҳтиѐжига айлантирилишини талаб этади. 


358 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish