1. Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломаларининг дин психологясига қўшган ҳиссаси



Download 101 Kb.
bet3/4
Sana14.07.2022
Hajmi101 Kb.
#798043
1   2   3   4
Bog'liq
Акмал (1)

Нақшбандийлик-тасаввуф тариқатларидан бири бўлиб, унинг асосчиси ҳазрат Бахоуддин Нақшбанд (Балогардон) ҳисобланади. 1318 йили Бухоро шаҳри яқинидаги Қасри Орифон қишлоғида таваллуд топганлар. Нақшбандлик таълимотининг асосида “Қалбинг оллоҳда бўлсин-у, қўлинг ишда бўлсин” (“дил ба Ёру, даст ба кор”) шиори ётади. Унга кўра, дунё ишлари билан бўлиб, Худони унитиб қўйма. Қалбда Аллоҳ бўлганда, касб- корни ташлаб қўйма, деган ҳаётий ғоя устивор бўлгани учун бошқа оқимлардан халқчиллиги билан ажралиб туради. Бу билан тасаввуфда аввал мавжуд бўлган қаттиқ қоидаларни юмшатиб, кундалик турмушга яқинлаштирди. Натижада Нақшбандийлик тариқати аҳоли ўртасида кенг ёйилиб, силсиласи изчил давом этиб келаётган таълимотдир. ХV асрда Хожа Ахрор Валий ҳазратлари бу тариқатнинг йирик раҳнамоси бўлиб турдилар. Нақшбандийлик Турон заминдан ташқари Кичик Осиё, Кавказ, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон каби мамлакатларга кенг ёйилган.
Аллоҳни ички овоз билан зикр қилиш (зикри хуфя) бу тариқатни бошқа сулуклардан ажратиб туради. Шунингдек, Ҳаққа етишиш учун халқ билан бирга бўлиб, турли номатлуб, ношарий иллатлардан халос бўлиш, руҳий жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялаш, дунёвий ишларни бажариш ва ибодатлар қилишни тарғиб қилади. Зеро, инсоннинг ижтимоий фаоллиги фақат ўзи учун наф келтириб қолмай, шунингдек, жамият учун ҳам фойдалидир. Чунки ҳар бир шахс ижтимоий муносабатларнинг ҳам объекти ҳам субъекти сифатида жамият аъзолари билан бевосита фаолиятда бўлиб туради. Шунинг учун ҳар бир инсон яхши хулқ-атворларни аввало ўзида шакллантириши, намоён этиши, сўнгра бошқаларни унга даъват этиши мумкин ва бунга маънавий ҳуқуққа эга бўлади.
Абдуҳолиқ Ғиждувоний ва Бахоуддин Нақшбанд пиру устозларнинг Хожагон ва Нақшбандий тариқатидаги муборак раҳша(қоида)ларнинг қисқача психологик таҳлилини кўриб чиқайлик.20
Ҳар бир раҳша муборак оят ва ҳадислар асосида яратилган бўлиб, бу унинг илмий ва илоҳийлигига далолатдир.
1) “Хуш дар дам” (хуш - ақл, дам - нафас). Ичимиздан чиқаётган ҳар бир нафасдан огоҳ бўлиб, хушёрлик ва ҳузурбахшлик билан қилиш, Ҳаққа қилинаётган ибодатларда ҳам, дунёвий иш - ҳаракатларда ҳам ғафлат, иллатлар аралашмаслиги даркор. Бунда ички руҳий олам билан ташқи фаолиятни доимий назоратда бўлиши уларнинг ўзаро уйғунлигини вужудга келтиради. Бу руҳий-ҳиссий уйғунлик эса, инсонни изтиробларга соладиган турли стресс ҳолат, руҳий безовталиклардан мосуво қилиб, ўз куч ва имкониятига ишонч, хотиржамлик, дадиллик каби фазилатларни шакллантиради. Албатта, бу руҳий ҳолатларга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунда суфий диққатни бир нуқтага тўплаб, хаёлни келажак режалардан озод этиб, онгли назоратни ишга солиб, иродавий зўр бериш ва такрорий машқлар билан эришади.
2) “Назар бар Қадам” (назар қадамда). Бу қоида суфийни ҳар бир қадамидан, хатти-ҳаракатидан огоҳ бўлишга, Аллоҳга гуноҳкор бўлишига сабаб бўладиган йўлга қадам босмаслик, ўзини психологик жиҳатдан қаттиқ назорат остига олишни тақозо этади. Бу раҳшада ҳам диққат муҳим рол ўйнаб, уни бир нуқтага жамланиши, кўламининг кенгайиши баробарида ихтиёрий диққатни фаолият жараёнида муфовиқлашган ихтиёрий диққатга ўтиши содир бўлади. Бу қоида суфийнинг ташқи хатти-ҳаракатларини назорат қилиш баробарида, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошишни талаб этади.
“Назар бар қадам” қоидасига амал қилиш, мутассил кучли, онгли назорат, такрорий машқлар орқали, диққат-назарни мақсад объектидан, қалб ҳаракатидан узмасдан, нуқсонлардан поклаш, қалбни осойишта этади. Абдулҳолик Ғиждувоний мақтовга сазовор фикр ва амалларга эришиш учун қалб таҳоратини қилиб, уни чинакамига покиза этиш лозим, деб таълим беради. Бунинг маъноси шундан иборатки, кўзни номақбул, ҳаром нарсалар, ишларга қаратмаслик, тилни ёлғон, ғийбат, беҳуда сўзлашдан тийиш, қулоқни аҳлоқсиз сўзларни тинглашдан сақлаш, ҳар хил ғийбатларга нисбатан кар қилмоқ, қўлни нопок ҳаракатлардан ҳоли этиш учун ҳалол тутмоқ ва назарни номуносиб қадамдан ғофил қилмаслик керак.
3) “Сафар дар Ватан” (ватан ичра сафар). Бу шундай амалий ва мажозий сафарки, суфий ўз руҳий оламини “Сафар” қилиб, ўзидаги барча салбий иллатларни кўради, улардан мосуво бўлишни англайди, эҳтиёж сезади ва унга ҳаракат қилади. Бу руҳий сафарга инсон идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ва иродани сафарбар қилиш орқали эришади.
Бу рашҳа ўз моҳияти билан суфийнинг ички дунёсига сафарини англатсада, лекин унинг ички дунёсидаги камчиликлар бевосита ижтимоий жараёнларда, бошқа одамлар билан мулоқот ва муносабатларда кўринади. Шунинг учун суфий тариқатнинг бу қоидасига амал қилиб, ички дунёсига сафар қилар экан, ўзидаги нуқсон ва салбий хусусиятларини ўзгалар билан бўладиган муносабатлардаги ёмон оқибатларини англаб, уларни бартараф этишга ҳаракат қилади. Шунинг билан бирга тариқат қоидаси суфийга кўпроқ сафар қилишни, ўз “эҳтиросларининг ўткир найзаларини кўриш” ва “маънавий соғлиқ ва бойлик орттириш”ни тавсия қилади. Дунёвий маънода англанадиган бўлса, олам сирларига етишиш, дунёни тушуниш ва комил инсон бўлмоқдир.
4) “Хилват дар анжуман” (зоҳиран ҳалқ билан, ботинан Ҳақ билан).
Халқ билан бўлиб, уларнинг дардларига шерик бўлиш, Аллоҳ розилиги йўлида ҳалққа хизмат қилиш, фикру-зикри Ҳақда бўлиш, бу қоиданинг мазмунини ташкил этади. Зеро, инсон ўзида бошқаларга нисбатан олийжаноб, шафқатли муносабатларни намоён қилмас экан, у Аллоҳни сева олмайди ва Ҳаққа қилган ибодати кўзбўямачиликдан иборат бўлади. Шунинг учун аввал ҳалққа, жамиятга фойда келтиришга ўрганиши, ундан кейингина ботинан Ҳақ билан бўлиб, покиза қалб ила ибодатга машғул бўлиш керак.
Бу даражага етишган суфий қалбида Аллоҳ ёди билан жилоланган шундай фазилатли, файзли хилват бўладики, уни ҳеч қандай сай-ҳаракатлар Аллоҳни ёдлашдан чалғита олмайди. Пирларнинг гувоҳлик беришича, Ҳақ зикри билан машғуллик шу даражага борадики, зокир бозорга кирса, қалбдаги зикр кучидан, у ҳеч қандай сўз ёки овозни эшитмайди. Ҳақни зикр қилиб, тафаккурга чўмиш (медитация) мобайнида, қалбда илоҳий ҳис ва тасаввурлар мужассами боис, у трансцендентал (ҳайрат, кашф) ҳолатга киришни осонлаштиради ва илоҳий нур билан бирлашишга имкон беради.
5) “Ёдкард” (ёдга олиш). Тил ва дилни бир лаҳза бўлса ҳам Аллоҳ зикридан қолдирмай, Ҳақдан огоҳ бўлиб, уни зикр қилиш. Тариқатдаги бу қоида жараёни икки йўналишни, аввало, ботиннинг Аллоҳни хотирда тутиши ва уни қалбга муҳрлаши бўлса, иккинчи томондан, суфий кундалик ҳаракатларини Аллоҳ талаб қилган пок муносабатлар асосида амалга оширишини назарда тутади. Моҳиятдан, “Дил ба ёру, даст ба кор” .
“Ёдкард”да аввало Аллоҳнинг ягоналиги, буюклиги, поклиги, қодирлиги, олий муҳаббат манбаилиги ва бошқа фазлу-карамларини англаш, уни узлуксиз ёдда сақлаш, уни улуғловчи калималарни зикр қилиш орқали, аввал онгли, кейин эса онг остилик ва онг-шуурсизлик даражасида қалб зикрига эришиш талаб этилади. Буларнинг барчасига иродавий ҳаракатлар билан эришилади. Қуръоннинг “Раъд” сураси 28-оятида “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблари ором олур (ва таскин топур)”, дейилган(13,28). “Ёдкард” қоидаси психологик нуқтаи-назаридан инсон учун муҳим аҳамиятга эга бўлган - ички психологик мувозанатни ҳосил қилади. Мувозанат эса, кишини хотиржам, эркин қилади. Оятда келтирилганидек, бундан қалб ором олади. Бу эса уни турли салбий таъсирлардан ҳимоя қилади.
6) “Бозгашт” (қайтиш). Аввал бошга, яъни Аллоҳга қайтишни англашини билдиради. Суфий зикрни такрорлаганда, унинг маълум саноқларида “Илаҳа анта муқсуди ва ризақа матлуби” - “Менинг мақсадим Сенсан, Сенинг ризолигингни сўрайман”, дейди. Бу “Бозгашт” калимаси яхши ва ёмон фикрларни инсон хотирасидан кетгазиб, зикрни холис қилади. Зохид калималарни айтаётганда, мабодо, чин дилдан айтмаётганини сезса ҳам, уни такрорлашни тарк этмаслиги лозим. Бора-бора у чин қалбдан чиқа бошлайди. Чунки, зикрда турли фикрларнинг халал бериши, тафаккур ва кашф (мукошафа) билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мақсад йўлида соликнинг тин олиши, амалга оширган саъйи-ҳаракатларини таҳлил қилиш, баҳолаш имкониятини, нуқсонлардан ҳоли бўлишликни таъминлайди. Психологик нуқтаи назардан эса, саъйи-ҳаракат чуқурроқ англаниши, қайтадан унга янги куч-қувват билан интилишларнинг туғилиш имкониятларини яратади. Шу боисдан бу калима мақсадга етишиш йўлидаги барча ҳаракатларнинг ҳақиқий қувват манбаи ҳисобланади.
7) “Нигоҳдошт” (сақлаш). “Нигоҳдошт” нигоҳ(диққат)ни маълум нарсага узоқ вақт кучли тўплаб туриш ва муайян бир вазифалар билан машғулликни англатади. Тасаввуфий мазмунда Аллоҳни, унинг фазли-карамини ёдда сақлаб зикр қилиш ва бошқа нарсаларга чалғимасликни билдиради. Мазкур қоида соликдан ички - ботиний комилликка эришиш йўлида диққат ва иродавий ҳаракатлар билан ҳар бир номақбул фикр-ўйлардан халос бўлишини талаб қилади. Солик қалбидаги фикр ва тасаввурларни муроқаба(мушоҳада) қилиб, ҳеч бўлмаганда, бир-икки соат вақт орасида диққат ва тасаввурларни бошқа нарсаларга юбормаслиги, хотирани паришон қилмаслиги керак.
Зикр жараёнида иродавий зўр бериш орқали диққат кўлами чуқурлашиб, кучи ва барқарорлиги ортади. Мунтазам машғулот асосида ихтиёрий диққат мувофиқлашган ихтиёрий диққатга кўчгач, зикр қилувчидан ортиқча иродавий зўр беришлик талаб қилинмайди. Бу эса зикр қилувчининг жисмоний чарчаши, руҳий толиқишининг олдини оладики, у бир неча соатлар давомида зикр ёки бошқа фаолият билан машғул бўлиш имкониятини беради. Психологик нуқтаи назардан бу хил тафаккурга чўмишлар, ҳозирги фан тили билан айтганда, медитация ҳолатига ўтиш учун шарт-шароит яратади. Зикрда барқарор туриш, “Нигоҳдошт”да чуқурлашув, бошқа руҳий жараёнларнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Хусусан, хаёл тасаввурлари вужудга келиши тўхтайди, хотира жараёни кескин даражада сусаяди. Бунинг оқибатида зохиднинг ташқи оламни идрок қилиш функцияси заифлашиб, вақт моҳиятини англаши деярли йўқолади. Бехудлик ҳолатида чексизликка ғарқ бўлиш ҳодисаси содир бўлиб, киши қалбида руҳий роҳатланиш, фарахбахшлик содир бўлади.
8) “Ёддошт” (ёдда сақламоқ, хотирада сақлаш). Ҳар лаҳза Аллоҳдан хабардор бўлиш, Ҳақ таолони ёдда тутиш. Бу психология фани қонуниятига кўра, хотирада сақланаётган нарсанинг давомийлигини таъминлаш баробарида, Унга нисбатан (Аллоҳга бўлган) муҳаббатни қалбда мустаҳкамлайди, нақшлаб қўяди.
Аллоҳ таоло, “Бас, Мени ёд эттингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман...” деб, марҳамат қилади. (2, 152). Ҳақ таолони чуқур ҳурмат ва муҳаббат билан ёдда сақлаш, ўзининг ҳам ҳар доим Аллоҳ таоло назарида эканлигини билиш, инсонни нопок нарсалардан сақлайди. Ўз хатти-ҳаракатлари, ҳулқи ва муомалаларини назорат қилиб туришга ўрганадики, бу ҳулқ унинг учун доминант даражасига айланади.
“Ёддошт” қоидасида барқарор бўлган инсон қалби, Аллоҳ нури билан зийнатланиб, номақбул нарсаларни қилиш у ёқда турсин, хатто ундай фикрларнинг туғилишига ҳам йўл қўймайди. Бундай шахс қаерда ва қандай шароитда, нимани бажармасин, ёлғонга, нопокликка ўрин қолмайди. Чунки қалбга сингган олий туйғу ва эътиқод, бунга йўл қўймайди. Унинг ички руҳий олами ташқи хатти-ҳаракатларни бошқариб туриши баробарида, зохирий ҳулқ-атворлар ҳам ботиний нормаларга мослашади. Шахснинг ҳар бир ҳаракати унинг олийжаноб сифатига айланиб, уларнинг бажарилиш жараёнлари ҳам инсонга завқу-шавқ беради.
Нақшбандий тариқатининг йирик уламоларидан бири Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор валий ҳазратлари Хожагон тариқатидаги тўртта қоидани шарҳлаб, уларни бир-бирига таққослаб қуйидагиларни ёзади. “Ёдкард” зикрда қаттиқ ҳаракат қилиш, “Бозгашт” Аллоҳга юзланиб, ҳар гал калимаи тоййиба - “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулиллоҳ”ни айтганда, “Илаҳа анта мақсуди ва ризақа матлуби – Ё Роббий, менинг мақсудим Сенсан, Сенинг ризолигингни сўрайман”, дейишдир. “Нигоҳдошт” тил билан айтмай, дил орқали айтиш, “Ёддошт” - “Нигоҳдошт”да мустаҳкам туришдир”.21 Пиру муршидларимизнинг ўз таълимотларига киритган ушбу қоидаларнинг, ҳозирги замон психология фани назарияларига мос келиши, уларнинг инсон диққат ва идрок хусусиятлари, иродавий актлар, хотира ва тафаккур жараёнлари, хаёл тасаввурларининг қонун-қоидаларидан яхши хабардор бўлганликларини кўрсатади.


Хулоса
Уьуьан олганда шарқ мутаффаккирлари Инсоннинг руҳий ва маънавий жиҳатдан шаклланиши ва тарбияланишида, комиллик даражаларига етишищда тасаввуфий билим ва амалларнинг роли каттадир деганлар. Гарчи тасаввуф фалсафаси ислом дини бағридан етишиб чиққан бўлса ҳам, айрим масалаларда тариқат ва шариат ўртасида ихтилофли ўринлар учраб туради. Шариатдаги турли мазҳаблар ўртасидаги хилма-хиллик, ҳар-хил қараш ва баҳс–мунозаралар профессор Нажмиддин Комилов таъкидлаганидек, Ҳолиқ ҳақида эмас, балки халқ қилинган, яъни яратилган нарсалар, дунёвий тушунча, зохирий шакллар, одамларнинг ўзлари ўйлаб топган расм-русумлар, қоидалар ҳақида бўлади.22 Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари ҳам турли мазҳаблар ўртасидаги баҳс маънода эмас, шаклда, сўзда деб билади. Маънони англаганлар ўртасида баҳс, низо йўқ. Парвардигорни чин дилдан севиш, ундан умидвор бўлиш, ундан мадад сўраш ҳар бир инсон қалб тубида мавжуддир. Бу ҳис инсон қалбига шундай муҳрланганки, унинг ташқи ифодаси, ўхшаши йўқ. Лекин бу туйғу, маъно-моҳият сўзга айланиб, зохиран муайян шаклга кириши билан инкор ёки тасдиқ пайдо бўлиб, қарама-қаршиликлар бошланади. Аллоҳ ва унга бўлган туйғулар бирор сўзга, шаклга сиғмайди.



Download 101 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish