1. Шарқ мутаффакирлари ижтимоий адолат тўғрисида. Мустақиллик даврида адолат тушунчасининг янгича мазмуни



Download 44,33 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi44,33 Kb.
#36831
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq


2. Ижтимоий адолат масаласи. Ижтимоий адолат – жамиятнинг демократик ривожланиш даражасини, инсон хуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш нормаларини, миллат ҳаёт тарзининг ахлоқий тимсолини белгиловчи давлат сиёсати, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган табақалари манфаатини кўзлаб миллий бойликларни тақсимлаш тартибидир. Президентимиз иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ички сиёсатдаги 5 тамойилнинг бири, учинчи тамойил жамият ҳаётида қонун устуворлиги ҳақида тўхталган эди. Ижтимоий йўналтирилган маданий-маърифий бозор хўжалигини тегишли хуқуқий жиҳатдан таъминламасдан туриб бундай хўжаликни шакллантириш мумкин эмас. Аввало
ҳуқуқий давлатнинг элементлари:
1) қонун устуворлиги;
2) қонун олдида ҳамманинг тенглиги;
3) ҳамма ўз иш фаолиятини қонун доирасида бажариши;
4) ҳокимият органларининг бўлиниши тамойилига амал қилади.
Ижтимоий адолатнинг вазифаси
I) ижтимоий муносабатларнинг инсонпарварлигини таъминлаш;
2) гуруҳ табақаларнинг манфаатини ҳимоя қилиш.
Шарқ мутафаккири Носириддин Тусий ижтимоий адолатнинг 3 та асосий талабини баён этган:
1) аҳоли турли табақаларининг ўзаро уйғун бўлишини таъминлаш;
2) тенг таъминланган фуқаро салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиш лозим;
3) ҳар бир инсон ҳимоя қилиниб, ўз улушига эга бўлиши керак, деган эди. Президент Ислом Каримовнинг адолат талаблари:
I) аҳолининг, қашшоқланишига йўл қўймаслик;
2) ҳалол меҳнат қилиши учун имконият яратиб бериш,
3) рахбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш керак.
3. Ижтимоий кафолат масаласи - французча таъминот маъносини билдиради, кафолат - инсоннинг, жамиятнинг демократия ва ҳуқуқий давлат томон ривожланиш жараёнида қўлга киритилган ютуқлардан бири. Бу албатта аҳолини иш билан таъмин этиш, янги янги корхоналарни ишга тушириб, мамлакатда ишсизликнинг олдини олиш, иш билан таъминланиб ижтимоий ларзаларнинг олдини олишда асосий воситадир, бунинг учун мамлакатда демогратик сиёсат ўтказиш лозим бўлади.
Ўзбекистонда пенсионерлар сони 2 746 707 киши, шу жумладан, 1 973 636 киши ёшга доир, 546 706 киши ногиронлик, 226 365 киши боқувчисини йўқотганлар3.
Ўз мустақиллигини қўлга киритган йилдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилган сиёсат юритилиб келинмоқда. Ана шу сиёсатдан келиб чиққан ҳолда 1997 йилдан бошлаб ҳар йил мамлакатимизда маълум бир ном билан аталиб, кучли ижтимоий сиёсат олиб борилмоқда.
13.1-чизма

2007 йил 23 январда Президент Ислом Каримовнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” Даввлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


2007 йил мартида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбилар тўғрисида”ги фармони аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. 2007 йилда Ўзбекистонда ижтимоий мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг умумий ҳажми барча бюджет ҳаражатларининг 55 фоизини ташкил этади, бевосита кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун эса бюджетнинг 9 фоизига яқин қисми (460 миллиард сўм) сарфланади (Жамият. 23 март, 2007, №12.).
Тан олиш керакки, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини амалга ошириш учун шунчаки қулай шароит йўқ эди. Шунга кўра, 1994 йил 24 августда «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 1994 йил октябрдан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими такомиллаштирилди. Негаки, илгари фақат республика бюджети йўли билангина 30 та турли соҳа ва йўналишлар бўйлаб ижтимоий ҳимоя амалга ошириларди. Бундай ҳолат маблағларнинг сочилиб кетишига олиб келди. Натижада юқоридаги Президент Фармонига биноан 1994 йилда ижтимоий ҳимоянинг асоссиз тенглаштириш тизимидан аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларнинг қамраб оладиган тизимга ўтилди. Бу тизим бугунги кунга қадар ўзини оқламоқда. Ана шу Фармонга мувофиқ ёшларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари мунтазам равишда ошириб борилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳоли сони жиҳатидан энг йирик мамлакат бўлиб, саноат ва макроиқтисодиёт тизими бир ёқлама хусусиятга эга эди. Бу мураккаблик жамият тараққиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмасада, маълум маънода ундан четлаб Ўтишга муваффақ бўлинди. Ўзбекистондаги ер усти ва ер ости бойликлари, интеллектуал салоҳият бунга имкон берди. Ундан унумли фойдаланилди. Шуниси ҳам эътиборлики, жамиятни демократлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш Ўзаро боғлиқ жараён сифатида ривожланди.
Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида шахсга қўйиладиган талаб ортиб борганлиги сабабли, кишилар илм ўрганадилар‚ касб эгаллайдилар‚ замонавий техника‚ технологияни ўзлаштирадилар‚ компьютер ёки тилни ўрганиш чораларини кўрадилар. Булар шунчаки оддий бир истак бўлмасдан, бугунги замон талаби даражасидаги имкониятлар очади‚ эркин фаолиятни таъминлайди. Шу талабларга жавоб бера оладиган инсонлар ҳаётда ўз ўринларини топиб оладилар.
Лекин, Ўзбекистонда ижтимоий ўзини-ўзи ҳимоялаш тизими батамом йўлга тушиб кетган эмас. Боқимандалик кайфиятидан ижтимоий ҳимоя истеъмолчилари ҳам қутулишлари лозим. Фуқаролар эндиликда ўзларини-ўзи таъминлаш усулига ўтишлари керак. Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг қарор топиши бу соҳада қатъий ўзгаришлар бўлишига олиб келиши зарур. Шуниси ҳам муҳимки, ижтимоий ҳимояни доимий жараён сифатида тушунмаслик лозим. Акс ҳолда боқимандалик кайфияти баттар кучайиши мумкин. Ижтимоий ҳимоя айрим фуқаролар учун имконият, холос. Ҳар қандай шароитда ижтимоий ёрдам жамият аъзолари учун имтиёзга айланмаслиги лозим. Бу ўринда жамиятнинг ўзини-ўзи ижтимоий ҳимоялаш тизимига ўта боришини таъминлаш учун ушбу тадбирларни амалга ошириш лозим:
-нодавлат, ноҳукумат ташкилотлар, жамғармалар, уюшмалар, ва турли шаклдаги мулк эгаси бўлган ташкилотларнинг моддий аҳволини яхшилашни қўллаб-қувватлаш;
- барча турдаги корхоналар, муассасалар ва уюшмаларни замон талабига жавоб берадиган ходимлар ва айниқса ҳуқуқшунос, психолог ва социолог мутахассислар билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш лозим;
- номи зикр этилган муассасаларнинг хорижий турдош муассасалар билан ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашиш. Улар ўз йўналишларида зарур тажриба орттиришлари талаб этилади;
- ижтимоий ҳимоя тизимида иқтисодий муҳофазаланишни аста-секин ижтимоий фондлар зиммасига ўтказа бориш зарур. Бундай ҳолатда одамларни ижтимоий муҳофазалашнинг таъсирчан воситаси юзага келади;
- ижтимоий муҳофазалашда боқимандалик, масъулият-сизлик, бефарқлик сингари иллатларга барҳам берувчи таъсирчан восита ва усулларни қидириб топиш ва ҳаётга жорий эта бориш талаб этилади.
Шуни айтиб ўтиш зарурки, ҳар қандай жамият ижтимоий муҳофаза тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Мустақиллика эришилгандан сўнг орадан ўн уч йил ўтди. Ўзбекистонда нафақат моддий фаровонлик, жамиятнинг демократлашуви каби муҳим жараёнлар кучли ижтимоий ҳимоя тизими механизми яратилган тақдирдагина маъно-мазмунга эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамиятда асосий бойлик инсон бўлиб қолади. Ўтказилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳам шу билан боғлиқ. Бу ҳақда Президент И.А.Каримов шундай таъкидлайди: “Бизнинг асосий бойлигимиз, ривожланган давлат тузишга олиб борадиган йўлдаги асосий таянчимиз - инсондир. Юксак малакали ва юксак маънавиятли инсондир”. Лекин, шуниси ҳам борки, ислоҳотлар даврида ижтимоий гуруҳларнинг ҳам Ўрни муҳим аҳамият касб этади. Демократик жамият қуриш шароитида ўрта мулкдорлар қатлами катта салмоққа эга бўлади. ўрта синф демократик жамиятни ривожлантиришда ва унинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда асосий кучга айланади. Зеро, давлат бундай шароитда кучли мувофиқлаштирувчи кучга эга бўлади, ўрта синф эса жамият тараққиётини технологик, техник, илмий ва маънавий таъминловчи омил сифатида намоён бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистонда ислоҳотлар муқаррарлигининг ғоят муҳим шарти бўлмиш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш узлуксиз устувор йўналиш ҳисобланади. Бу ҳолат ўз навбатида қуйидаги омилларни белгилаб беради:
-Кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати истиқлол ва тараққиёт йўлига ишончни мустаҳкамлайди, бу ишонч эса аниқ моддий замин асосида ҳосил бўлади.
-Кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати энг аввало инсон учун муносиб турмуш ва фаолият шароитларини яратади. ХХI аср бошида дунё тараққиётида муносиб турмуш даражаси инсон омилининг етук шарти бўлиб қолаётганлиги эътиборга олинса, мамлакатимизда бу масалани ҳал этишда ижтимоий ҳимоялашдан унумли фойдаланиш масаласи долзарблашади.
-Кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати фуқароларнинг ислоҳотлар жараёнига нисбатан манфаатдорлигининг ошиб боришини таъминлайди ва бу янгиланиш жараёнининг орқага қайтишига имкон бермайдиган ижтимоий таянч бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда аҳолининг кам таъминланган табақаларига, болалар, қариялар, ногиронларни, шунингдек соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият ва санъат соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати Ўзининг муайян тажрибаларига эга бўлди. Маънавий, тарихий ва маданий қадриятлар, аҳолининг ахлоқий ҳолати, ёш авлодни тарбиялаш вазифалари долзарб бўлган Ўзбекистон учун бу ҳолат катта аҳамиятга эга. Бу тажриба фуқароларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, меҳнат ресурсларини ижтимоийлаштириш, минтақавий ривожланишни авж олдириш, ижтимоий-сиёсий жараёнлар барқарорлаштириш имконини беради.
Кучли ижтимоий ҳимоялаш сиёсати жамиятда янгича фикрлашнинг, тафаккур қилишнинг асосларини яратишга қодирлиги туфайли ҳам демократик жамият барпо этишга кўмаклашади. Зеро, жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорлик юзага келгач, фуқаролар фикрлашга, янги замон тартибларини тузишга иштиёқ билан интиладилар. Чунки, фикрловчи одам фуқаролик жамиятига таъсир ўтказиш қобилиятини мумкин қадар кўпроқ рўёбга чиқара олган тақдирдагина, кучли бўла олади.

Ижтимоий ҳимоя тизимининг жаҳон тажрибаси


Дунёда ҳозирги даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда бир қатор моделлар мавжуд. Улардан бири Скандинавия мамлакатларида (Финландия, Швеция) қўлланилаётган социал-демократик модел бўлиб, бундай моделга кўра давлат ижтимоий ҳимоянинг барча масъулиятини Ўз зиммасига олади.

Download 44,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish