б) «Таълимни индустриаллаштириш» яъни компьютерлаштириш ва технологиялаштириш асосида ҳозирги замон жамиятининг ақлий фаолиятини кучайтириш
в) Таълимнинг ҳозирги вақтгача устунлик қилган ахборот берувчилик шаклларидан фаол ўқитиш методлари ва шаклларига ўтиш. Бу йўналиш «Хотира мактаби»дан «тушуниш мактаби», «тафаккур мактаби»га ўтишдан иборат.
г) Ўқув тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва бошқаришнинг қатъий белгиланган назорат усулларидан ривожлантирувчи, фаоллаштирувчи, такомиллаштирувчи усуллар ва ўйин усулларига ўтиш. Бу эса таълим олувчиларнинг ташкилий-ижодий, мустақил фаолиятини қўллаб қувватлаш ва уни ривожлантиришни тақозо этади.
д) Таълим олувчи ва муаллим ўртасидаги ўзаро таъсирини ташкил этиш, таълим олувчиларнинг биргаликдаги жамоа фаоллиги сифатида ташкил қилиш зарурияти қайд қилинади. Бунда асосий уруғ, ўқитувчининг билим бериш фаолиятидан талабанинг билим олиш фаолиятига ўтказилади.
Психолог Э.ўозиев томонидан ҳам ўқувчилар ўқув фаолиятлари хусусиятлари талабалар ўқиш жараёнлари ва ундаги қийинчиликлар масалалари тадқиқ қилинган. Унинг «Ўқув фаолиятини бошқариши» номли ўқув қўлланмасида ўқув жараёнини бошқариш, бу борада хориж тадқиқотлари ўқувчи шахси ва ақлий тараққиёт, интеллект муаммолари таҳлил қилинган. Шунингдек, олим томонидан тафаккур муаммоси кенг доирада талқин қилиниб, ёшга хос тафаккур жараёнларини ривожланиш кўрсаткичлари тадқиқот натижалари асосида ёритиб берилган.
Маълумки талабаларнинг етакчи фаолияти ўқиш ҳисобланади. Ўқув фаолияти жараёнида мутахассисларни тайёрлашнинг асосий мақсадларига эришилади. Ўқиш фаолияти талабанинг психик жараёнларини хусусиятлари ривожланишига касбий муҳим билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллашга таъсир кўрсатади. Агар ўқиш ижодга айланса, талабаларнинг ҳиссий соҳасига ижобий таъсир қилади, диққат ва хотирасини ривожлантиради, қониқиш ҳиссини юзага келтиради, фаолиятга нисбатан қизиқиши ортади.
А.А.Абдураззоқов ва Э.П.Назировларнинг ўтказган тадқиқотларидан маълум бўлишича биринчи ва иккинчи курсларда аудиторияда бериладиган вазифаларга қизиқиш кучли бўлади. Юқори курсларда эса аудиториядан ташқари вазифаларга ва мутахассисликка боғлиқ фанларни чуқур ўрганишга қизиқиш кучаяди. Шунинг учун талабаларнинг ўқув фаолиятини ривожлантиришда уларнинг бу хусусиятларини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ.
Талабаларнинг ўқув фаолиятини ўрганган Э.ўозиев раҳбарлигида унинг шогирдлари томонидан зўр қизиқиш билан ўрганилди. Жумладан, А.Х.Рухиева «Талабалар ўқув фаолиятида ўз-ўзини бошқаришнинг психологик хусусиятлари» мавзусидаги номзодлик диссертациясида умумлашган ўқув фаолиятининг усуллари системаси орқали ўқув фаолиятини бошқариш деганда мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган, назорат қилинадиган системалаштириладиган, ташкил қилинадиган мустақил билим олишга қодир бўлган фаолиятни тушунилади. Тадқиқотда ўз-ўзини бошқаришнинг барча компонентларининг таркибий қисмлари хусусиятларга эгалиги профессионал қизиқишини такомиллаштириш ва фаолиятни амалга оширишда учрайдиган тўсиқларни енгиш орқали талаба ўқув фаолияти субъектига айланиши исботланган.
Р.И.Суннатова илмий изланишларида шахсда ўз-ўзини бошқариш ва тафаккур операциялари тадқиқ қилиниб, бу борада тадқиқот ишлари олиб борилди. Олим томонидан таълим муассасаларида ўқитиш ишларини ташкил қилиш ва уни шахс ривожланишига таъсир масалалари етарлича ёритиб берилди. Шунингдек олти ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлиги, мослашиш хусусиятлари, психик ривожланиш масалалари атрофлича таҳлил қилинган.
З.Т.Нишонова тадқиқотларида айнан ўсмирлик даври ўқув фаолиятларини эгаллаш масалалари ёритилиб, муаллиф бу борада тафаккур сифатларини ривожланиши, билимлар эгаллашнинг асоси эканлигини тадқиқот натижалари асосида кўрсатиб ўтади.
Ф.И.Ҳайдаров томонидан ўрганилган муаммо ўқув фаолияти мотивлари масаласига бағишланган бўлиб бу борада қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўқувчиларининг ўқиш мотивларини ривожланиши бўйича тадқиқот ишини олиб борди. Тадқиқот натижаларидан шуни кўриш мумкин-ки, ўсмирлик даврида ўқиш мотивларини намоён бўлиш хусусиятлари яъни билиш, ижтимоий, ташқи, ички мотивлари ёритилади. Шунингдек, уларнинг ўзаро фарқлар бўйича динамикаси кўрсатилади. Маълумки, шахсда ўқишга нисбатан ижобий хусусият билимга қизиқиш, интилувчанликни юзага чиқиши ички туртки сабаблар яъни мотивларга боғлиқлиги асослаб берилган.
С.Х.Жалилованинг «Педагогика институти талабаларида шахсий сифатлар шаклланишининг психологик хусусиятлари» мавзусидаги номзодлик диссертациясида талабаларда шахсий сифатлар шаклланишининг динамикасини аниқлашга уринган. Педагогика институтларидаги таълим жараёнида талабаларни системали ўрганиш шуни кўрсатадики, «ретроспектив», «реал», «идеал» ва «рефлексив» - «мен»ни бир-бири билан таққослаш талабаларнинг шахсий-эҳтиёж соҳасига ҳамда уларнинг шахсий профессионаллашув жараёнига таъсир қилади. Тадқиқотлардан олинган маълумотлар асосида педагогика институтларини талабаларини психологик-педагогик тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, бу тавсиялар миллий психология ва педагогиканинг энг яхши анъаналарини ҳисобга олган ҳолда тузилган.
Муаллифнинг таъкидлашича, педагогика олий ўқув юртида бўлажак ўқитувчиларни педагогик-психологик жиҳатдан тайёрлаш, такомиллаштириш талабалардаги ўз касбига бўлган психологик қарашни қайта қуриш ҳамда «идеал ўқитувчи» бўлажак ўқитувчи шахсини ривожлантиришнинг асосий воситаси эканлиги сабабли талабаларнинг узлуксиз амалиётда қатнашиш жараёнини сифат ва миқдор жиҳатдан кучайтириш лозим. С.Х.Жалилованинг фикрича, талабаларни психологик-педагогик томондан тайёрлашда машғулотларнинг усул ва турлари авваламбор, талабаларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга, уларнинг ўзларига, атрофдагиларга, жамиятга бўлган субъектив муносабатларини психологик жиҳатдан қайта қуришларига йўналтирилган бўлиши керак.
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, ўқиш,ўқитиш масласига эътиборнинг ортиши бу борадаги кенг доирадаги тадқиқот ишлари олиб борилишига туртки бўлади. Ўқув фаолияти масаласининг моҳият мазмуни ўрганилган бўлсада, ёш олимларимиз томонидан унинг ўрганилмаган жабҳалари бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |