|
|
bet | 6/6 | Sana | 01.03.2022 | Hajmi | 37,89 Kb. | | #476921 |
| Bog'liq 1-Sеntyabr mustаqillik bаyrаmi ssenariysi (1)
Ҳаракатли ўйин ўйнаш.
Рақс: Циганча.
Бону: Иссиқ иссиқ кийниб
Чана сўриб юрамиз
Кўнглимизга оқ фасл
Қишни яхши кўрамиз
Жавоҳир: Бу арчани бизларга
Қорбобомиз келтирган
Ваъда берган келишга
Бирга уйнаб кулишга
Гулой: Арча арча жон арча
Безаклари зор маржон
Қизил кўк тушти чироқ
Ёнар чиройлиир боқ
Шахриёр: Чаман-чаман боғларни
Бизлар жанбул райхони
Бизни қувноқ қўшиқлар
Жаранглатар ҳар ённи
Зарина: Қани уйнаб кулингиз
Қутлуғ янги йилингиз
Ёшингиз ошди бир ёш
Бахтингиз ҳудди қуёш
Самандар: Сеҳрли бу табиат
Мужизага кон эрур
Қалбимга қувонч берур
Қишнинг илк элчилари
Кириб келди ўлкамга
Қорбобо қор ҳақида
Қўзлаб бердим ўлкамга
Севинч: Даврага бизни чорлаб
Бирлаштирар ҳар йили
Барчани ўртоқ қилиб
Синаш тирар ҳар йили
Янги йил арчаси
Истиқлол туморчаси
Қувончлари қайнаган
Юрагимиз парчаси
Тарбиячи: Шу билан байрам эрталигимиз ўз ниҳоясига етди. Азиз меҳмонлар барчамизга энг эзгу ниятларни тилаб қоламиз. Кириб келаётган янги йилимиз барчангизга омад, бахт олиб келсин.
8-МАРТ
Онажонлар байрами
Тарбиячи: Кутлуг булсин байрамингиз онажон
Сизга шодлик бахт тиларлар болажонлар
Куёш кулиб йулингизга тушагин
Бахор келиб кулингизга гул ушасин
Ассалому алийкум азиз ва мунис онажонлар барчангизни бахор байрами билан табриклаймиз Сиз бор олам яшайди, сиз бор жажжи болажонлар кувнаб яйрайди. Бугун болажонларни кушиклари шеърлари сиз мунис онажонларга богча опажонларга аталган.
Мархамат тамоша килинг.
Сиз азизсиз сиз муниссиз
Сиз куёшим онажон
Хадия этай сизга бугун
Дил кувонгим онажон
Дил кувоничим онажон
Калби оташ мехри дарё
Онажонлар ассалом
Илм зиё таратгувчи
Мураббийлар ассалом
Хар кун тонгда тураман
Дилдан қувнаб юраман
Яйраб десам ассалом
Завқ оламан бир олам
Кутлуг булсин байрамингиз
Онажон-онажон
Сизга шодлик бахт тилайман
Бир жахон бир жахон
Куёш бўлиб йулингизга
Нур тушай нур тушай
Бахор булиб кулингизга
Гул тутай гул тутай
Хам ойим хам куёшим
Хар бир ишда йулдошим
Хам яйратган яшнатган
Жохон онажонимсиз
Кулимиз куксимизда
Онажоним сизга таъзим
Сузлар билан дурдона
Мехмантда энг мардона
Олам ичра ягона
Сиз сиз эй азиз она
Онажонлар кутлуг булсин
Байрамингиз туйингиз
Юз йил яшанг шоду хуррам
Омон булсин бошингиз
Онажоним нонлар ёпса
Эллар бахтга коришгай
Онажоним нонлар ёпса
Бутун олам ёришгай
Онажоним нонлар ёпса
Ширин бу нон дейишгай
Шу нонлардек
Кушик: Богча опамиз.
Тарбиячи: Бахор байрами бувижонларимизни атаб шеър айтиб берамиз.
Дадажоним ойиси
Бувижоним булади
Бувим уйга кирганда
Кунглим равшан булади
Буви-буви бувижон
Доим булинг сог-омон
Қўшиқ: Онажон
Рақс: Андижон полкаси
Уйин. Гул териш
Тарбиячи: Биз баҳор фаслини жуда яхши кўрамиз. Чунки боғларимиз табиатимиз гўзал бўлади. Ҳозир баҳор фаслида шеърлар айтиб берамиз.
Қўшиқ: Баҳор
Шохи: Баҳор келди гул очилди
Нур сочилди юорлиққа
Ол қандайин уйин кулги
Юрак тўлди шодликка
Файз: Баҳор келди гул баҳор
Нур сочилди юорлиққа
Этагида гул тутиб
Бизга интиқ лолазор
Қирлар бағрида кутиб
Баҳром: Атроф тўла ҳар хил гул
Чучмомола бинафша
Бизни кукламлар буткул
Чиройлидир ҳамиша
Санжар: Қуёш жилмалар яна
Бошимизга сочиб нур
Гуллари кўп ватанда
Ҳаётимиз қувноқ хур
Рақс: Азарбайжон.
Тарбиячи: Болажонлар онажонларингиз сизларни нима деб эркалатадилар
Худо бе6рди севсин деб
Бекнинг ўғли бўлсин деб
Бек нонини есин деб
Бек тўнини кейсин деб
Алпомиш олтиним
Ёвни енган бобурим
Уйни ёққан чироғим
Юрагимга дармоним
Оппоқ оппоқ оппоғим
Қўзилар жуни қалпоғим
Ҳамма ёмон десаям
Ўзгинамнинг оппоғим
Оппоқ упадек ўғлим
Салқин соядек ўғлим
Амирлардек беклардек
Зарли тепадиек ўғлим
Қўшиқ: Онажоним алласи.
Тарбиячи: Оналар бор олам
Оналар бор фарзанд учун ёнади
Навниҳол боғларнинг боғбони
Ниҳолга фидодир минг жони
Илм талаб карвоннинг сарбони
Ўзингиз меҳрибон устозлар
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар азиз меҳмонлар. Сизларни 1 октябр умум халқ байрами “Устозлар ва мураббийлар куни” билан чин юракдан табриклайман. Мана бугун бизнинг Қулупнайча гуруҳи болажонлари устоз ва мураббийларга атаб кўплаб қўшиқ ва шеърлар ёд олганлар. Марҳамат тинглаб томоша қилинг.
Баҳром: Қўлимизни кўксимизга қўйиб, ҳурмат ила деймиз.
Ҳамма: Ассалому алайкум.
Оғабек: Билим чашмасини симириб, эҳтиром ила деймиз.
Ҳамма: Сиз бор бўлинг муаллим!
Хусен: Ассалому алайкум, устоз ва муаллим!
Таълимнинг меъмори, зарнинг заргари!
Муқаддас касбингиз асрларга муҳр
Ҳаётнинг энг асл ноёб гавҳари
Ҳамма: Бугунги тантана, бу шодиёна
Сизга бағишланур устозлар мана!
Тарбиячи: Ҳа, устозларимиз ҳам ҳудди боғу чаманзорлар бунёд этувчи беминнат ва сахий боғбонга ўхшайдилар.
Ҳамма: Устозлар яратган боғидир бизлар.
Ватан суянчиғи тоғидир бизлар
Тарбиячи: Энди навбатни сўзи дур, кўзи нур устозларга атаб ёдлаган шеърларга берамиз.
Гулсанам: Ўзбегим сўзин аввал
Ассаломудан бошлаган
Дўстларга қилиб таъзим
Эҳтиромдан бошлагай
Кўксимизда қўлимиз
Ассалому алайкум.
Паризода: Хуш келибсиз меҳмонлар
Боғчамизга марҳабо
Устозлар онажонлар
Соғ бўлингиз доимо
Озод: Қалби оташ меҳри дарё
Онажонлар ассалом
Илм зиё таратувчи
Устозжонлар ассалом
Собир: Бугун байрам тантана
Байрамингиз муборак
Азиз устоз мураббий\
Айёмингиз муборак
Тарбиячи: Келинглар азиз болажонлар бир чиройли қўшиғимизни боғча опажонларимизга куйлаб берайлик.
Қувноқ эртак шеърингиз
Қайноқ бизга меҳрингиз
Раҳмат опажон
Раҳмат боғчажон
Эркалайсиз севасиз
Биз ҳам сизни севамиз
Раҳмат опажон
Раҳмат боғчажон
Рақс: Йигитлар.
Тарбиячи: Азиз болажонлар, устозларни бурч ва вазифалари сизларга таълим-тарбия бериш бўлганидек, шогиртларни ҳам ўз устозлари олдида бурч ва вазифалари бор. Қани она шу бурч ҳақида нимларни биласиз.
Жавоҳир: Устозларга итоатли бўлиш, насиҳатларга риоя қилиш керак.
Ақлжон: Устозни душмани билан дўст бўлмаслик керак.
Акмал: Устозни қариндош уруғларини ҳурмат қилиш керак.
Шахриёр: Устозига ҳамиша рост сўзлаш керак.
Давронбек: Устозни хафа қилмаслик керак.
Баркамол болажонлар сизни жавобларингиз мени мамнун қилди. Келинглар эндиги навбатни устозларга аталган шеърларга берамиз.
Асадбек: Тонгда туриб опажон
Бизни дея шошасиз
Бизни кўриб узоқдан
Қайноқ қучоқ очасиз
Фотима: Ватан сўзи муқаддас
Ватан ўзи муқаддас
Ватан учун хизмат қилмоқ
Бизлар учун фарзу қарз
Сабрина: Кўплар сари парвозимиз
Донг таратган овозимиз
Сиз туфайли қалблар осмон
Дил гулистон устозларим
Сайфулло: Ватан ҳар бир инсоннинг
Туғилган диёридир
Киндик қони тўкилган
Муқаддас тўпроғидир.
Фаёзбек: Кўксимизда қўлимиз
Қиламиз қуллуқ таъзим
Равон ҳаёт йўлимиз
Раҳмат сизга муаллим
Шахриёр: Бугун байрам тантана
Байрамингиз муборак
Азиз устоз мураббий
Айёмингиз муборак
Тарбиячи: Эндиги навбатни устозларга аталган мақолларга берамиз.
Фотима: Устоз отангдан улуғ.
Собир: Устоз кўрмаган шогирд, олам сирини билмайди.
Озод: Устозлар ақли доналар нақли,
Гулсанам: Устоз қуёш аира бўлар бош
Амир: Устоз ой шогирдга берар чирой.
Қўшиқ: Боғча опамиз.
Боғча опамиз, кўрсак шодон чопамиз
Азиз боғча, боғча опамиз
Азиз боғча, боғча опамиз
Эслатасиз офтобни
Ургатасиз одобни
Бизлар билан ўйнайсиз
Ҳаммасизни ўйлайсиз
Нақорат
Боғча бўлмаса катта
Ёнигизда албатта
Кўриш учун қайтамиз
Сизга раҳмат айтамиз
Нақорат.
Рақс: Йигитлар.
Тарбиячи: Навбатни шеърларга.
Жавоҳир: Сиздан олдик кўп билим
Ўрганлингиз толмасдан
Опаларни севишни
Унга кўмак беришни
Ақлжон: Бу оламни асрашни
Одам бўлиб яшашни
Боғда гулзор яратиб
Боғбон бўлиш ни ўргандик
Баҳром: Боғларимиз оралаб
Гуллар тердик саралаб
Гулларнинг энг сарасин
Сизга бердик дасталаб
Амрбек: Шоир бўлмоқ мушкул ёши
Ижодкорлик қисматдур
Қадрингиз улуғламоқ
Тарбиячи: Табриклашга келдик биз бугун.
Оғабек: Меҳнат қилиб, тиним олмаган
Заҳматлардан зинҳор толмаган
Бор илмини шоигирдга берган
Фидойилар, доим бор бўлсин
Бу зотларга шараф ёр бўлсин
Шаҳбоз: Ҳеч ким шоир бўлмасди
Асли устоз бўлмаса
Гул чечакка тўлмасди
Сабрина: Умр бахш этган онага таъзим
Саодат тожидур оёғин гарди
Таъзим айламоқ падарга лозим
Одамийликни усиз ким ўргатади.
Хусен: Олоҳим яратиб одамий зотини
Тақсимлаб бериш вазифаларин
Сизларга юклабдур буюк вазифа
Сиз жажжи гудакни азалдан йўллаб
Ўргатар экансиз одоб ахлоқни
Баром: Устозларим бор бўлинг
Бургут бўлинг соғ бўлинг
Суянивчи тоғ бўлинг
Бахтимизга бор бўлинг
Жавоҳир: Барча эзгуликни ўргатган сизлар
Яна бир бора эгиб бошимиз
Сизларга қилгумдир таъзим ва таъзим
Азиз меҳрибон мунис устозим
Салоҳиддин: Ишимизга гар сезса нуқсон
Юрагида туради тўфон
Тунлар бедор қийналади жон
Бу устозлар азиз устозлар
Акмал: Иши билан тили бирдир
Дўсту ёрга ширин тилдир
Тўлқин урса Аму дарёдир
Бу устозлар азиз устозлар
Даврон: Мустақиллик хуш замона
Хуш замонга у парвона
Юртим элим дея ёна
Бу устозлар азиз устозлар
Шахбоз: Улуғларни эслашни
Раҳматларни ёдлашни
Ватанни эъзозлашни
Ҳам қўйнида яйрашни
Ўргатади устозлар
Ҳаракат ўйини .
Оғабек: Меҳр суви ичирдингиз
Ишларимиз текширдангиз
Ҳато қилсак кечирдингиз
Бахтимизга соғ бўлинг
Шахбоз: Қанчалар бахт эрур ушбу онларда
Устоз аталмиш зотларга таъзим
Мен шоир эмасман битолмам баён
Лек фақат истагим ташаккур айтамиз
Сиз каби буюк зотлар номига
Рақс: Қизлар.
Тарбиячи: Қўлимга қалапм ушлатди илк бор
Шу ондан қалбимга бошланди баҳор
Унданда улуғроқ буюкроқ ким бор
Ҳамма: Устозим, устозим сизга минг таъзим.
Барча илмларнинг калити сизда
Саховат нури бор бу қалбингизда
Отасиз, онасиз ҳар ўғил қизга
Ҳамма: Устозим, устозим сизга минг таъзим
Ўқишни ўргатиб кўзни очдингиз
Илм сирларини қалбга соғдингиз
Отадек улуғсиз, келажак сизсиз
Ҳамма: Устозим, устозим сизга минг таъзим
Тарбиячи: Мана азиз меҳмонлар шунинг билан бугунги байрам табригимиз ўз поёнига етди. Қадрли устозлар шу қисқа фурсат ичида сизга бўлган чексиз ҳурматимизни меҳримизни оз бўлмаса намоён эта олган бўлсак, биз нақадар бахтиёрмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|