1-Seminar.Mavzu Mexnat psixologiyasi fanining vazifasi va ahamiyati. Mexnat jamoasi va uning shakllanishi.
Меҳнат психологияси предмети. Меҳнат психологияси психология
фанининг фундаментал ва амалий соҳаларидан бири бўлиб, турли меҳнат фаолиятларининг ўзига хослигини ижтимоий-тарихий ва конкрет ишлаб чиқариш шароитларида кузатади, методларни ишлаб чиқади ва шахсдаги ўзгаришларни ўрганади.
2. Меҳнат психологиясининг вазифалари.
Меҳнат психологиясининг асосий вазифалари:
1. Касб танлашга йўналтириш, консультация бериш, касбга лаёқатли
инсонларни танлаш, қобилият ва қизиқишларини ўрганиш.
2. Педагогик-психологик ва ишлаб чиқариш характеристикаси,
психологлар ва врачлар ҳамкорлигида меҳнат экспертизаси ўтказиш.
3. Касбий билим, кўникма, малакани шакллантириш жараёнида
ўрганиш. Бу фаннинг яна бир вазифаси шундан иборатки, касблар кўп ва турли-туман бўлгани ва улар абадий бўлмай, баъзилари йўқолиб, бошқалари мутлақо янгиланганлиги сабабли меҳнат психологияси вазифалари ўзгариб боради.
Меҳнат психологияси фаолиятнинг асосий турлари – ўйин, меҳнат ва
ўқишдан меҳнат фаолиятини кенг ўрганади.
3. Меҳнат психологияси фанининг пайдо бўлиш тарихи ва
ривожланиши. Меҳнат психологияси фанининг пайдо бўлиши И. М.
Сеченов номи билан боғлиқ. У психик жараёнларнинг рефлектор табиатини ўрганди ва меҳнат акти (ҳолати) да сезгилар ва идрокнинг фаоллашишини эътиборга олди. И. М. Сеченов ўз илмий ишларида меҳнат малакалари («ёдланган хатти-ҳаракатлар») ни шакллантириш масаласини қўйиб, биринчи бўлиб таълим жараёнида регуляция характери (регулятор функцияси кўришдан кинестезияга ўтади) деб айтди. И.М. Сеченов меҳнат қобилиятини кўтариш ва ушлаб туриш учун фаол дам олиш керак деган тушунчани киритди. И.М. Сеченовнинг ишлари ҳозирги кунда ҳам ўз назарий ва амалий
аҳамиятини йўқотмаган.
Меҳнат психологияси тараққиётининг кейинги даври АҚШ ва Европада, кейинчалик Россияда амалий психология, кейинчалик психотехника деб аталувчи соҳа билан боғлиқ. Психотехника XX асрнинг дастлабки йилларида пайдо бўлди. Унинг ривожланиши учун психология ва физиология фанларида тўпланган ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари, медицина, педагогика, иқтисодий ҳаётдаги илмий ва экспериментал маълумотлар заҳираси туртки бўлди. Масалан, анализаторлар сезгирлигини ўрганиш орқали индивидуал фарқлар борлиги маълум бўлиб, кучли кўриш, эшитиш ва бошқа сезгилар талаб қилинадиган касбларга қуйи сезгирлик чегарасига эга одамларни қабул қилиш лозимлиги ҳақида фикрлар юзага келди.Турли рангларнинг психикага таъсири кузатилиб, ранглардан ишчилар фаоллигини оширувчи стимулятор сифатида, баъзи психик касалликларни даволашда ва бошқаларда фойдаланишга уриниб кўрилди.
Психотехника. Психотехникадаги марказий йўналишлардан бири
касбий танлов бўлиб, у туғма қобилиятлар ва одамнинг бирор касбга тақдир томонидан белгилаб қўйилганлиги ғоясига асосланар эди. Касбларни ўрганиш, тест методикаларини яратиш, ксбга лаёқатлиликни ўрганиш бўйича қилинган кенг қамровли шилар шу даврда амалга оширилди. Психотехниклар ишчиларнинг чарчаш сабаблари ва уларни йўқотиш, меҳнат режимини рационализациялаш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш, зарур мотивацияларни ҳосил қилиш, иш жойини ташкил қилиш бўйича ката
изланишлар олиб бордилар. Бўлажак инженер-психологик йўналиш пайдо бўлишига мисол сифатида ҳаракат реакцияси вақтини ҳисобга олиб, ёзув машинкаси клавиатурасида ҳарфларни жойлаштириш ишларини кўрсатиш мумкин. В. Штерннинг диққат, хотира, аффект таъсири қонуниятларини ҳисобга олиб, гувоҳлик кўрсатмалари қимматини белгилаш каби иши маълум бўлиб, машҳур рус юристи Ф. Кони ундан фойдаланган. Психотехниклар рекламанинг инсон онги ва онг остига таъсири масалаларини ҳам ўрганишган. Инглиз психотехниги Дилль Скотт хўжалик педагогикаси
тизимини ишлаб чиқди. Бу ишчиларни тарбиялаш ва уларни тадбиркорлар билан «ягона жамоага» бириктириш тизими эди.
Шубҳасиз, психотехникада энг асосий ўринни профессиография ва
касбий танлов эгаллаб турарди. Булардан энг машҳури психотехник Гуго Мюнстербергга тегишли. У телефонист, вагоновожатый, денгиз
штурманларини касбий танлаш учун бу касбларни чуқур таҳлил қилди ва тестлар тизимини ишлаб чиқди. У трамвай бошқарувчисининг бир томондан, ҳаракат тезлигини, иккинчи томондан эҳтиёткорлик ва ҳушёрлигини аниқловчи махсус қурилма таклиф этди. Қурилма қоғоз лентали барабандан иборат бўлиб, синалувчи уни ўзига қулай тезликда айлантириши керак эди. Барабан кесимларида йўлдаги вазиятнинг бирор элементларини билдирувчи рақамлар пайдо бўларди. Синалувчи хавфли ҳисоблайдиган вазиятларнинг ҳарфли индексини айтиши керак эди. Натижанинг интеграл кўрсаткичи тезлик ва бехатолик белгиларини ўзида бирлаштирарди. Мюнстерберг ҳайдовчи касбининг психологик моҳиятини келтириб чиқаришга уриндим, деб ёзади, яъни, замонавий тилда айтилишича, фаолиятни моделлаштиришга
ҳаракат қилган. Табиийки, бундай ёндашув касбий башорат ишончлилигини оширди, бахтсиз ҳодисалар сонини камайтирди, психотехниканинг оммалашуви сезиларли ўсди. Бироқ юқорида келтирилган ишлар касбий танлов муаммосини ҳал
қилишда психотехниканинг қоидаларини ишлаб чиқа олмади, балки алоҳида вазиятлардагина қўллана олинди. Психотехниканинг асосий камчилиги фаолиятга қобилиятлиликни ўзаро боғлиқ бўлмаган ва ўзгармас хусусиятлар тўплами сифатида механистик тушунишдан иборат эди. Қобилиятларни диагностика қилишда қисқа муддатли синовлар – тестлар қўлланилиб, улар орқали психика хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин эмас эди.
Vazifa: Mavzu yuzasidan taqdimot tayyorlash.
Do'stlaringiz bilan baham: |