II. Фаннинг мақсади
иқтисодиётни янгилаш ва модернизация қилиш шароитида логистикага кириш, унинг асосий принциплари, фаолиятини моддий ресурслар билан таъминлаш;
логистиканинг моҳияти ва зарурлигини кўриб чиққан ҳолда, талабаларда шу соҳада назарий ва амалий профессионал билимини шакллантириш;
- логистикани вужудга келишининг мазмун-моҳиятини очиб бериш;
- логистиканинг мақсади, вазифалари ва функцияларини кўриб чиқиш;
- логистиканинг объекти ва субъектини кўриб таҳлил қилиш;
-логистика тизимидаги иқтисодий оқимларнинг турларини таҳлил қилиш;
- логистикада менеджментнинг моҳияти ва тамойилларини ўрганиш;
- логистикада заҳираларни бошқариш заруриятини ўрганиш, логистика трансакцион операциялар моҳиятини очиб бериш;
- логистикада рискларни бошқаришни ўрганиш;
- логистикада бошқарув стратегиялари ва инновацияларни ўрганиш;
- логистиканинг самарадорлигини таҳлил қилишдан иборат
- рақобатдошлигини таъминлаш бўйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
III. Таълим бериш натижалари
Ушбу фанни мувоффақиятли тугатиб, талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўлади:
1. Логистикага кириш фани, унинг асосий принциплари, фаолиятини моддий ресурслар билан таъминлашини билиб олади.
2. Логистиканинг моҳияти ва зарурлигини кўриб чиққан ҳолда, талабаларда шу соҳада назарий ва амалий профессионал билимга эга бўлади.
3. Моддий оқимларни бошқариш тизими ва унинг турлари бўйича турли ҳолатларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишни ўрганади ва фойдаланишни билади.
4. Логистикада эксперт қарорлари ва эксперт тизимлари жараёнларини ривожлантириш стратегиясини танлаш бўйича турли ҳолатларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишни ўрганади ва фойдаланишни билади.
5. Транспорт воситаларининг юк кўтариш қобилиятининг фойдаланиш даражасига қараб гуруҳланиши, тара ва унинг хизмати, контейнерлар, юкларни ташиш жараёни, юк жўнатувчи ва юк қабул қилиб олувчи терминаллар, ташиш ҳажми ва юк обороти тўғрисида билиб олади.
6. Логистикада режалаштириш ва стратегиялар ишлаб чиқиш, стратегик қарорларни мустақил қабул қила олиш имкониятига эришади.
7. Логистик менеджерлар томонидан фойдаланиладиган башоратлаш усулларини ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиб беради.
8. Логистик заҳираларни бошқаришда молиявий кўрсаткичлар зарурлиги молиявий бошқарув назарияси ва амалиёти йўналишларини ишлаб чиқишни билиб олади.
9. Логистик хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари ва сотувдан кейинги логистик сервисни амалга оширишни ўрганади.
10. Халқаро транспорт ташувлари ҳақидаги конвенциялар тўғрисида билим ва кўникмага эга бўлади.
11. INKOTERMS-2010 халқаро савдо шартномаларининг аҳамияти ва вазифалари тўғрисида чуқур билимга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |