18. Савол: Чақиш (тишлаш) да биринчи ёрдам
Жавоб : Илон ва заҳарли ҳашаротлар чақишлари: илон ва заҳарли ҳашаротлар чақишларидан бош айланиш, кунгил айниш, қусиш, оғизда ташналик ва аччиқ таъм билиш, пульс ва юрак уришнинг тезлашиши, ҳансираш ва юрак уйқу босиш ҳоллари бўлади. Ўта оғир ҳолатларда талвасаланиш , беҳушлик, нафас олишнинг тўхташлари намоён бўлиши мумкин. Чақилган жойда аччиқ оғриқ, терининг қизариши, шиш вужудга келади. Чақишдаги ёрдам қуйидагилардан иборат: шикастланувчини ётқизиш керак, токи заҳар тарқалиши секинлашсин. Чақилган қўл ёки оёқ тинчлантирилиб, уларга шина қуйилиб бинтланиши керак; агар шундайлар мавжуд бўлмаса, қўлни танага бинтлаш, оёқни бошқасига- соғлом оёққа, бинтлаш мумкин. Чақилган жой атрофида шиш катталашганлиги сабабли боғламни вақти- вақти билан бушатиб туриш лозим, токи у танага ёриб ўтмасин. Факат кобра чаққанида биринчи минитлурдаёқ чақиш жойидан баландроққа жгут ёки бурама қуйиш лозим.
Шикастланувчига катта миқдордаги ичимлик (яхшиси қайноқ чой) , ярим стакан сувга 15-20 томчи валериан аралаштириб, бериш лозим.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам чақилган жойни куйдириш , кесиш, чақилган қўл ёки оёқни жгут билан қисиб боғлаш, шикастланувчига алкогол бериш, ярадан заҳарни сўриб олиш ва ш.к ларни қилмаслик керак. Шикастланувчини даволаш муассасига жўнатиш лозим. Уни ётган холатда кўтариш ва жўнатиш зарур.
Хайвонлар тишлаганда : ҳар қандай тишлашда, ҳатто тишланган хайвон кўринишидан соғлом бўлса ҳам у келтирган яра атрофи териси ва тиралишларга йод дамламасини суртиш ва боғлаб қуйиш керак. Шикастланувчини даволаш муассасига , қутуришга қарши эмлаш курсини олиш зврур.
19. Савол: Тамоқ нафас йўлига ёт жисм тиқилганда биринчи ёрдам
Жавоб : Шикастланувчининг тамоқ нафас йўлига ёт жисм (масалан, овқат бўлаги) тушиб (тиқилиб) қолса, буғилиш белгилари бўлсаю, аммо ҳуши сақланган бўлса, иложи борича тезлик билан ҳакимга ёрдам сўраб мурожаат қилиш керак икки курак орасини босиш уришлар олиш йўлларини тўлиқ тиқилишини пайдо қилиши мумкинлиги сабабли хафлидир. Қисман тамоқ нафас йули тиқилишида ёт жисмни йўталиб ёки тупириб чиқариш мумкин. Шикастланивчининг тамоқ нафас йўлига ёт жисм тушиш ҳолати аниқланган, беҳуш ёки ҳушли ҳолатида юз қиёфасининг кескин кўкариши, йуталнинг самарасизлиги тўлиқ тиқилиш (буда йўтал йўқлиги)да, самарали кўринган ҳар қандай муолажа ҳар доим ўринлидир, чунки бу “ноиложлик ҳаракатидир”. Шикастланувчининг боши олдинга эгик ёки қорин билан ётқизилган ҳолатларда кураклар ораси чегараларига бармоқ учлари билан қисқа 3-5 марта уриш мумкин. Агар бу ҳам ёрдам қилмаса тик турган шикастланувчини орқа томонидан, ёрдам берувчи бармоқларини ханжарсимон ўсимта ва киндик чегараларига илашадиган қилиб, қучоқлаб ва шикастланувчи қорнига бир неча (уч-беш) босишларни бажаради. Бундай муолажани шикастланувчи орқаси билан ётган ҳолатда ҳам кафтни ханжарсимон ўсимта ва киндик чегараларига жойлаштириб, қоринга тез (3-5марта) босиб, бажариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |