1. Савол: Ёрдам кўрсатувчи қуйидагаларни билиши лозим булган коидалар: Жавоб


Савол: Куйишда биринчи ёрдам Жавоб



Download 124 Kb.
bet7/12
Sana20.03.2022
Hajmi124 Kb.
#504517
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
саволлар В-1

13. Савол: Куйишда биринчи ёрдам
Жавоб : Куйишлар, термик - олов, буғ, қизиган предмет ва моддалар таъсирида; кимёвий- кислота ва ишқорлар таъсирида; электровий- электр токи ёки ёйи таъсирида бўлади.
Шикастланиш чуқурлиги бўйича барча куйишлар тўрт даражага бўлинади; биринчи- тери қопламаси қизаради ва шишади; иккинчи- сув пуфакчалари пайдо бўлади; учинчи-терининг юза ва чуқур қаватлари ўлади; тўртинчи- тери кўмирланади, мускуллар, пайлар ва суяклар жароҳатланади.
Термик ва электр куйишлар: агар шикастланувчининг кийими ёнса, унга зудлик билан палто, ихтиёрий қалин мато ёпиш ёки оловини сув билан ўчириш керак. Ёнаётган кийимда югуриш мумкин эмас, чунки шамол оловни кучайтириб, куйишни тезлаштиради ва оширади.
Шикастланувчига ёрдам кўрсатишда газак олмаслиги учун терининг куйган жойларига қўл билан тегмаслик ёки малҳамлар, ёғлар, мойлар, вазилинлар суртмаслик, озиқ-овқат содаси, крахмал ва ш.к лар сепмаслик лозим. Пуфакчаларни ёрмаслик, куйик жойларга теккан мастика, канифол ва бошқа смолосимон моддаларни олиб ташламаслик лозим.
Куйиш чегаралари унча катта бўлмаган биринчи ва иккинчи даражали куйишларда терининг куйган жойига стерил боғлам боғлаш зарур. Куйган жойдаги кийим, пойабзални узиб олмасдан, балки қайчи билан кесиш ва эҳтиётлик билан ажратиш зарур. Агар тананинг куйган жойига кийим куйиндилари ёпишиб қолган бўлса, унда уларнинг устидан стерил боғлам қўйиш ва шикастланувчини яқиндаги даволаш муассасасига жўнатиш керак.
Оғир ва ёйиқ (кенг) куйишларда шикастланувчини тоза чойшабга ёки матога ечинтирмай ўраб, иссиқ ёпиб, илиқ чой ичириб ва врач келгунча тинчлигини таъминлаш зарур. Юзи куйганда стерил марли ёпиш зарур.
Кўз куйганда бор кислотаси эритмаси (бир стакан сувга ярим чой қошиқ) даги совуқ намлама қуйилади ва зудлик билан шикастланувчи врачга жўнатилади.
Кимёвий куйиш: кимёвий куйишда тўқималарнинг жароҳатланиш чуқурлиги кўп даражада кимёвий модданинг таъсир давомийлигига боғлиқ. Кимёвий модда концентрати ва уни зарарланган жойга таъсир муддатини камайтириш учун, зудлик билан крандан кўп миқдордаги совуқ сув билан, резина шланг ёки челакларда 15-20 минут давомида ювилади.
Агар, кислота ёки ишқор терига кийим орқали ўтган бўлса, аввало кийимни ювиш, шундан сўнг эҳтиёт бўлиб, шикастланувчининг нам кийимини ечиш ёки кесиш, кейин терисини ювиш лозим.
Сульфат кислота билан шикастланувчининг юқори нафас йўллари шиллиқ пардаси зарарланганда тоза ҳавога чиқариш; сода эритмаси билан ингаляция қилиш; эҳтиётлик билан этил спирти, эфир ёки хлороформ буғини ҳидлатиш; содали илиқ сут ичириш лозим; Йўтал вақтида кодеин, дионин ва горчичник тавсия қилинади. Тери ёки шиллиқ пардаларга ўткир сульфат кислота текканда зудлик билан уни сув оқизиб ювиб кетказадилар.
Хлорид кислота: хлорид кислота буғларидан ўткир зарарланишда шикастланувчини тоза ҳавога ёки яхши шамоллатилган жойга етаклаб (кўтариб) бориш, нафасни қисувчи кийимлардан озод қилиш, кислород билан ингаляция қилиш кўзи ва бурнини ювиш керак. Кўз зарарланганда ювилгандан сўнг кўзга 1 томчи 2 % навакаин эритмаси ёки 0,5 % дикаин адреналин (1:1000) эритмасидан томизиш зарур. Терига кучли кислота текканда, яхшиси уни кучли босимли (масалан, гидрантдан) сувда, тезлик билан 10-15 минут давомида ювиш лозим. Шикастланувчига жойида биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг ҳакимга мурожаат қилиш зарур.
Ишқор томчиси ёки буғлари кўзга ва оғиз бўшлиғига тушганда, зарарланган жойни кўп миқдордаги сув билан, сўнгра бор кислотаси (бир стакан сувга ярим чой қошиқ) эритмаси билан ювиш зарур.
Агар кўзга кимёвий модданинг қаттиқ бўлакчаси тушса уни аввал намланган тампон билан олиш зарур, чунки бирдан сув билан ювилса кўзни шиллиқ пардаси яраланиши ва қўшимча шикастланувга олиб келиши мумкин.
Кислота ёки ишқор қизилўнгачга тушса зудлик билан ҳаким чақириш зарур. Врач келгунга қадар шикастланувчининг оғзини сўлак ва шилимшиқлардан тозалаш, уни ётқизиш ва иссиқ ўраш, оғриқни юмшатиш учун қорнига “муз” қўйиш лозим.
Агар шикастланувчида буғилиш алаоматлари пайдо бўлса, “оғиздан бурунга ” усулида сунъий нафас олдириш керак, чунки оғизнинг шиллиқ пардалари куйган бўлади.
Агар шикастланувчида қусиш бўлса, қизилўнгачга тушган кислота ёки ишқорни суюлтириш ва куйдирувчи таъсирларни камайтириш учун, 3 стакандан кўп бўлмаган миқдорда сув ичириш мумкин. Сут, тухум оқсили ўсимлик ёғи, эритилган крахмаллар ичиш яхши самара беради.



Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish