5
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида Низом
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь, 2017 йил
www.interfinance.uz 10
идоралари раҳбарлари қабулига онлайн ёзилиш, судланганлик ёки
судланмаганлик ҳолати тўғрисида маълумот олиш, меҳнат стажи тўғрисидаги
архив маълумотномасини олиш, мурожаат йўллаш каби хизматлар оммалашув
хусусиятига эга бўлди.
2015 йил январь ойида порталда тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи
ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама
қилиш ва қабул қилинган норматив ҳужжатларни баҳолаш бўйича янги тизим
ишга туширилди. 2017 йил январь ойига қадар бу тизимда 80 та қонун ҳужжат
лойиҳалари муҳокама қилиниб, улардан 9 таси интернет фойдаланувчилари
фикр-мулоҳазалари асосида, фуқаролар фикрини эътиборга олган ҳолда
такомиллаштирилди. Айни дамда 20 дан ортиқ қонун ҳужжатлари муҳокамаси
давом этмоқда.
2017 йил февраль ойининг 8 санасида Ягона интерактив давлат
хизматлари порталига келиб тушаётган мурожаатлар сони 1 миллиондан ошди.
Статистика рақамларига кўра, 98 фоиз (982,7 минг) мурожаатлар давлат ва
хўжалик органлари томонидан ўз ечимини топган ва қолган 2 фоиз
мурожаатлар бугунги кунда кўриб чиқиш жараёнида. Шуни таъкидлаб ўтиш
жоизки, Ягона порталга келиб тушаётган мурожаатлар сонини кескин ортиб
кетиш ҳолати 2016 йилнинг октябрь ойида, юридик ва жисмоний шахслар учун
яратилган интерактив давлат хизматларининг тури кўпайганлиги билан боғлиқ.
2013 йил 1 июлдан ишга тушган Ягона порталда бугунги кунга қадар
жисмоний шахслардан 432,5 минг, юридик шахслардан 567,6 мурожаат келиб
тушган. Шунинг билан бирга, 68 минг мурожаат Ягона порталнинг 200-18-18 ва
1060 қисқа рақами билан фаолият юритувчи Ахборот маркази (Call center)
томонидан қайта ишлаб чиқилган.
Рақамлардан кўриниб турибдики, Ягона портал қисқа вақт оралиғида
аҳолининг давлат қурилишидаги фаол иштирокини таъминлашнинг муҳим
воситаси мақомини олишга улгурди. Бу эса республикамизда демократик
тамойилларни оғишмай амалга оширилишига, аҳоли турмуш сифатини
юксалтириш, кундалик ҳаёт тарзини енгиллаштириш, давлат бошқарувида
ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш имкониятини
оширишда асосий омиллардан бири сифатида хизмат қилади.
Республикадаги барча таълим муассасалари 2005 йилдан буён фаолият
юритиб келаётган ZiyoNET тармоғига уланган. Порталнинг 2014 йилда
янгиланган ҳозирги кундаги кутубхонасида ўқув қўлланма, диссертация
ишлари, илмий мақола ва шу кабилар билан бирга 130 мингдан ортиқ
бирликдаги ахборот-таълим ресурслари мавжуд (8-расм).
Шунингдек, 2012 йил 10 декабрдаги “Хорижий тилларни ўрганиш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |