2
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари
бўйича Ҳаракатлар стратегияси: биринчи йўналиш - Давлат ва жамият қурилиши тизимини
такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
3
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида” ги Қонуни
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь, 2017 йил
www.interfinance.uz 3
тармоқларини кенгайтириш бўйича умумий қиймати 2,1 триллион сўм бўлган
17 та лойиҳа, шунингдек, “электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари
ва маълумотлар базасини ташкил этишга доир 28 та тадбир ва лойиҳани амалга
ошириш жараёни режалаштирилган. Бунинг натижасида яқин истиқболда
давлат ва жамиятнинг самарали ахборот-коммуникация инфратузилмасига
бўлган эҳтиёжни таъминланишига замин яратилади.
Ўз навбатида, бу соҳани мамлакат иқтисодий тараққиётини белгиловчи
бош мезонлардан бирига айлантириш йўлида салмоқли модернизациялаш
ишлари рўёбга чиқарилди.
Ўтган қисқа давр ичида мазкур йўналишда босқичма-босқич ижроий
ҳокимиятнинг ахборотлаштиришга масъул бўлган янги вертикал органлари,
мос мувофиқлаштирувчи органлари ташкил этилиб, ахборотлаштиришнинг
муассасалараро даражада лойиҳа ҳамда дастурларини мувофиқлаштириш
тизими асослари шакллантирилди. Электрон ҳукумат тизимида ички ва ташқи
алоқа ҳамда жараёнлар тегишли ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)
ёрдамида таъминланади ва қувватлаб турилади. Шунинг билан бирга,
«электрон ҳукумат»тизимини яратилиши давлат ҳокимияти турли органлари
ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйишга имкон берувчи давлат
бошқарувидаги орган ва муассасаларида ички ахборот тармоғи, маълумотлар
базаси ҳамда электрон ҳужжат айланиш тизимини яратишдангина иборат бўлиб
қолмасдан, аҳолини ахборот тармоқлари орқали давлат муассасалари ва
жамоатчилик секторлари хизматларига кириш имконияти тақдим этилишини
ҳам аниқлаб беради.
Ўзбекистон ҳукумати бир неча йиллар мобайнида электрон ҳукумат
концепциясини амалга ошириш ва ривожлантириш мақсадида АКТни
истиқболли ривожлантирилиши бўйича бир қатор асосий ҳужжатларни қабул
қилиб, кўп сонли реформалар олиб борди. Ишлаб чиқилган Миллий дастур
асосида АКТни барча соҳаларга босқичма-босқич жорий этиб бормоқда.
Ҳозирги кунга келиб замонавий илғор ахборот технологияларини қўллашда
самарали ўсишга эришилди ва қисқа даврда АТ бозорини истиқболда ҳам
ўсиб боришига асос бўлувчи меъёрий-ҳуқуқий базаси яратилди.
Жумладан, 1992 йилда “Алоқа тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши
тармоқни навбати билан ривожлантириб бориш умумий тамойилларини
аниқлаб берди. АКТ соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини истиқбол
ривожлантирилиши 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Ахборотлаштириш
тўғрисида”ги
қонунда
ўз
аксини
топди.
Мамлакатимиз
биринчи
Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори ва 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштириш ва
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 6, декабрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |