1. Пул тизими ва унинг элементлари. Пул тизимининг турлари



Download 100 Kb.
bet1/4
Sana15.03.2023
Hajmi100 Kb.
#919035
  1   2   3   4
Bog'liq
1. Ïóë òèçèìè âà óíèíã ýëåìåíòëàðè. Ïóë òèçèìèíèíã òóðëàðè


www.arxiv.uz

Режа:
1. Пул тизими ва унинг элементлари. Пул тизимининг турлари.
2. Узбекистон Республикасининг пул тизими ва ривожланиш тарихи.
3. Пул муомиласи конуни. Пул массаси ва уни бошкариш.
4. Инфляция, унинг келиб чикиш сабаблари, шакллари, окибатлари ва ундан чикиш йуллари.
5. Пул муомиласини баркарорлаштириш йуллари.

Пул тизими ва унинг элементлари. Пул тизимининг турлари


Пул тизими деганда мазкур мамлакатда пул мумиласини конуний ва мутоносиб равишда ташкил килишда кулланиладиган услублар мажмуаси тушунилади.
Хозирги пул тизими XVI-XVII асрларда ишлаб чикаришнинг капиталистик усулининг юзага келиши муносабати билан шаклланган, бирок унинг айрим элементлари бундан олдинрок пайдо булган.
Пул тизими куйидаги асосий элементларни уз ичига олади.
1. Пул бирлиги, сум, рубль ва бошкалар.
2. Бахо масштаби-дастлаб у пул бирлигининг олтинга тенг кисми сифатида, хозир жахон пулларига нисбати.
3. Пулнинг турлари. Киймати ўзида ифодаланишига кура пуллар икки турга хакиаий ва хакикий пулни урнини босувчи пулларга булинади.
Хакикий пуллар номинал кийматини узида ифодаловчи, реал кийматга эга булган метал пуллар булиб улар хар хил шаклларда чикарилган. Когоз пуллар хакикий пулларнинг вакили булиб пулнинг муомила функцияси ривожланиши натижасида юзага келган.
Умуман пуллар куйидаги турларга булинади.
а) Когоз пуллар.
б) Кредит пуллар. Кредит пуллар когоз пуллардан фарк килиб улар бир вактни узида кийматни ифодалайди ва у кредит хужжат булиб, кредитор ва карз олувчи уртасидаги иктисодий муносабатларни акс эттиради.Кредит пулларга давлат банки билетлари, вексел, банкнот, чек, кредит карточкаси ва бошкалар киради.
в)Тангалар асосан некель ва бронзадан тайёрланади. Тарихий маълумотларга кура биринчи тангалар бундан 26 аср олдин Лидия ва Хитойда, VII асрларда хозирги Марказий Осиё давлатларида, IX-X асрларда Киев русида зарб килинган. Дастлаб тангалар олтиндан, кейинчалик улар бошка металлда зарб килинган.
Когоз пуллар тарихий манбаларга кура XII -асрда Хитойда, 700-йилларда кумуш тангалар чикарилгунга кадар Бухоро давлатида когоз пулдан фойдаланилган, Америка ва Европада когоз пуллар XVII XVIII асрларда чикарилган.
4.Эмиссия тизими-бу муомиладаги банк билетлари, хазина билетлари, когоз пуллар ва кимматли когозларни чикаришдир. Буни Марказий банк амалга оширади. Кимматли когозларни уларни эметентлари давлат, банклар, хиссадорлик жамиятлари чикаради.
5.Муомиладаги пул массасини тартибга солувчи давлат муассаси- Марказий банк.
Пул тизимининг тарихан 2 тури мавжуд.
1.Металл пуллар тизими.
2.Кредит ва когоз пуллар тизими.
Метал пуллар тизими биметализм (олтин ва кумушни конуний тартибда умумий эквивалент эканлиги) ва монометализм (факат уларни бирини умумий эквивалентлиги) турларига булинади.
Муомиладаги пулларнинг асосий кисмини когоз пуллар ташкил килади. Когоз пуллардан фойдаланилишига сабаб:
а) Кимматбахо металлар, хусусан олтин танга пулларни реал ва номинал кийматлари уртасидаги фаркни вужудга келиши. Масалан.10 граммлик танга фойдаланилиши туфайли 7 граммга келган.
б). Баъзи мамлакатларда пулни реал ва номинал кийматлари тугри булмаган калбаки тангаларни чикарилиши.
в). Метал пулларни бузилиши, йуколиши давлат хазинасига кимматга тушади. Когоз пулни чикариш бунга нисбатан арзонга тушди.
Ривожланган мамлакатларнинг пул тизими куйидаги элементларни уз ичига олади.
1.Пул бирлиги.
2.Валюта курсини белгиловчи коидалар.
3.Бахо масштаби.
4.Пул куринишлари-кредит билетлари, когоз пул ва танга.
5.Эмиссия тизими.
6.Давлат ёки кредит аппарати.
Ривожланган мамлакатларнинг замонавий пул тизими куйидаги хусусиятларга эга.
-олтинга алмашилмайдиган, кейинчалик когоз пул айланадиган, кредит пулларга утиш.
-пулни муомилага нафакат хужаликларни банклар томонидан кредитлаш, балки давлат харажатларини коплаш учун чикариш.
-пул муомиласида накд пулсиз айланишнинг устунлиги.
-пул муомиласини давлат томонидан тартибга солишнинг кучайиши.
Шу каби ривожланаёган мамлакатларнинг, хатто айрим мамлакатлар пул тизими узига хос хусусиятларга эга.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасида пул муомиласини давлат томонидан тартибга солиш куйидагилар асосида олиб борилади;
-самарали пул-кредит сиёсатини олиб бориш
-давлат карзини бошкариш
-солик сиёсатини амалга ошириш
-молия бозорларини шакллантириш
-монетар сиёсатни амалга оширишда пул массаси устидан назоратни таъминлаш.



Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish