2.Пичанўргич-эзгич ва пичанўргич-майдалагичлар
Пичан учун ўриладиган ўтлар таркибидаги каротин, протеин ва бошқа фойдали моддалар пояларнинг ўзида эмас, уларнинг барги ва гулларида бўлади. Ўрилган ўтнинг барги ва гули пояга нисбатан тез қурийди. Поянинг қуришини кутилса, олдин қуриб улгурган гул ва барглардаги фойдали моддалар қуёш нури таъсирида камайиб кетади. Шу сабабли, пичанбоп ўтни тезроқ қуритиш учун уни ўриш билан бир вақтда пояларини эзиш зарур бўлади.
Ўзиюрар пичанўргич-эзгич пичанбоп ўтларни ўриб, эзиб, энсиз умларга тўплаб, қисман қуритиш учун далага ташлаб кетади (56-расм). Бундай пичанўргич юритувчи қисм 9 ва ўргич 1 дан тузилган. Ўргич иш ҳолатида тўртта бошмоққа таяниб, юради, уни гидроцилиндрлар кўтариб-туширади. Асосий қисмлари: ўриш аппарти 2, мотовило 4, узатувчи шнек 5, эзувчи жўва 7,8 лар, уюмловчи мосламалардан 6 иборат.
расм. Пичанўргич эзгичнинг технологик жараёни схемаси.
Пичанўргичга сегмент-бармоқли, баланд ўрувчи аппарат ўрнатилган. Сегментлар тиғи кертикланган. Мотовило 4 пояларни ўртага тўплаб, 2,0 м кенгликка келтирилиб эзувчи жўва 7, 8 ларга узатади. Эзувчи аппарат қиррали иккита жўвалардан иборат бўлиб, устки жўва пасткига пружина ёрдамида сиқиб қўйилган. Пружинанинг сиқилиш кучини созлаб, пояларнинг эзилиш даражаси ўзгартирилади.
Технологик жараён қуйидагича баджарилади. Эгувчи брус баланд пояларни энгаштириб, уларни кесишга шароит туғдиради. Кесилган поялар шнекка узатилади. Ундан узатилган пояларни жўвалар синдириб, эзади. Эзилган поялар энсиз уюм қатори кўринишида ерга тушиб қолади.
Бошмоқларга тушадиган юк 200-250 Н бўлишини мувозанатловчи пружиналар ёрдамида, ўриш баландлигини (min 8 см) бошмоқлар баландлигини ўзгартириш ҳисобига созланади. Шароитга қараб, ўриш аппаратининг бошмоқлари горизонтал ёки олдига энгаштирилган ҳолда ўрнатилади.
Бундай пичанўргичнинг эзувчи жўваларини ечиб олиб, ғаллани ўриб, қаторга уюмлаб кетишда фойдаланиш мумкин.
Пичанўргич-майдалагич роторли ўриш аппаратига эга. Машина тиркама бўлиб, иккита ғилдиракка таяниб юради. Ҳарактланаётган машинанинг тўсиғи пояларни олдинга энгаштиради, натижада, уларнинг сирти тарнглашиб пичоқларнинг кесиши осонлашади. Пичоқлар ўтмас тиғли бўлиб, болғачаларга ўхшайди, уларнинг чизиқли тезлиги жуда катта бўлганлиги сабабли, пояларни кесмасдан, зарба ҳисобига узиб олади. Пичоқ тиғи қалин бўлгани учун кесакларга тегса ҳам шикастланмайди, фақат осилган шарнири атрофида вақтинча бурилиб қолади.
кўзғалмас пичоққа нисбатан кичик тирқишдан олиб ўтилаётган поялар қўшимча майдаланади ва ката тезлик билан қувурнинг ичига ирғитилиб, ўргичга тиркаб қўйилган транспорт воситасига юкланади. Бундай пичоқ йўғон ва дағал пояларни, ҳатто ғўзапояни ўришда ҳам ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |