1. Пичанўргичлар. Пичанўргич-эзгич ва пичанўргич-майдалагичлар. Пичан пресслагичлар



Download 274,5 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi274,5 Kb.
#30004
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5447588797141222712


Ем-хашак йиғиштириш машиналари
Режа:


1.Пичанўргичлар.
2.Пичанўргич-эзгич ва пичанўргич-майдалагичлар.
3.Пичан пресслагичлар.
4.Силосга ўриш комбайнлари.

1.Пичанўргичлар


Пичанўргичлар трактор билан агрегатланишига қараб тиркалма, осма ва яримосма; ўриш аппаратининг турига қараб сегмент-бармоқли ёки роторли; ўриш аппаратининг сонига қараб бир, икки ёки уч брусли; ўрилаётган пояларга таъсирига кўра эзувчи, майдаловчи турларга бўлинади.


кўш брусли яримосма пичанўргич тракторининг ўнг томонига ўрнатилади (расм).


Ўриш аппаратларининг ўнг қисми таянч ғилдиракка 9 суяниб, тезликкача ишлай олади.

расм. кўшбрусли ярим осма пичанўргич


Пичанўргичнинг асосий қисмлари: рама 10, олдинги 12 ва орқа 8 ўриш аппаратлари, эксцент-рикларнинг қутилади 5, 14, ҳаракат юритмаси, ўриш аппартини кўтариш механизмидан иборат. Улар рамага ўрнатилиб, тракторнинг лонжеронига уланади. Тракторга улашни енгиллаштириш учун домкрат 16 ва таглик қўйилади.


Машинага баланд ўрувчи аппарат ўрнатилган бўлиб, унинг бармоқлари пўлат пластиналарнинг тиғига кертиклар ясалган. Ўриш аппартлари ҳаракатини тракторнинг қувват олиш валидан олади; ҳаракат кардан вали 1, занжирли узатма 2, ҳаракат юритмаси 3 ва понасимон тасма 4, 15 лар эксцентриклари орқали узатилади. Ўриш аппаратини иш ҳолатига тушириш ва транспорт ҳолатига кўтариш гидроцилиндр 7,11 лар ёрдамида бажарилади. Пичанўргич сақлагичлар билан жиҳозланган. Ўриш аппаратлари трактор ҳаракати йўналишига перпендикуляр эмас, унинг четки нуқтаси, рамага маҳкамланган ички нуқтасига нисбатан 25-50 мм. га илгарилатиб ўрнатилади. Ўриш аппаратини ҳаракатлантирувчи шатуннинг узунлигини ўзгартириб, пичоқнинг четки ҳолатларида сегмент ўқининг қўзғалмас бармоқ ўқи устига тушиши созланади. Сегмент билан бармоқ пластинаси орасидаги тирқиш 1,5-1,0 мм бўлиши учун босувчи қисқич сегментга тегиб туриши керак. Аппарат 12,8 лар таяниб турадиган бошмоқлар тагидаги чанғиларнинг ҳолатини ўзгартириб ўриш баландлигини созлаш мумкин. Компенсацион пружиналар тарнглигини ўзгартириб ички бошмоқларнинг ерга тушадиган босми 250-350 Н, 80-150 Н бўлишига эришилади. Ҳар бир ўриш аппаратининг ташқи бошмоғига ичкари томонга эгилган чивиқ 17 ва тахта 18 ўрнатилган. Улар ўрилган пояларни ўртага суриб, кейинчалик у ердан ички бошмоқларнинг тўсиқсиз ўтиши учун шароит яратадилар.
Роторли пичанўргич ҳосилдор, ётиб ва чалкашиб қолган ўтларни ўришга мўлжалланган (расм). Пичан рама 13, унинг қаноти 3, роторли ўриш аппарати, мувозанатловчи ва ҳаракатлантирувчи механизмлар, тўсиқ 9 дан иборатдир. Роторли ўриш аппарати брус 5, таянч бошмоқларига эга.


расм. Роторли пичанўргич


Брус устига тўртта ротор 7 ўрнатилган. Роторлар жуфти бир-бирига тескари айланади. Ҳар бир ротор 7 четларига иккитадан пластинасимон пичоқ шарнирли бириктирилан. Бир жуфт роторга ўрнатилган пичоқлар бир-бирининг ўртасига тушадиган мувозанатловчи пружиналар транглигини ўзгартириш ҳисобига эришилади. Бўлгач 8 бруснинг охирига деярли тик ўрнатилиб, ўриш вақтида чегарадаги пояларни ҳаракат йўналиши бўйича ичкарига энгаштириб кетади. Кейинги юришда трактор ғилдираги уларни босмайди, поялар нобуд бўлишининг олди олинади. Брус рамага сақлагич орқали уланган бўлиб, у тўсиққа учраганида бурилиб синишдан сақлайди.


Пичанўргичнинг технологик жараёни қуйидагича ўтади. Айланаётган ротордаги пичоқ марказдан қочирма кучлар таъсирида радиус бўйича жойлашади, натижада, қўшни ротор пичоқларининг траекториялари бир-бирини қоплаши ҳисобига чала ўришга йўл қўйилмайди. Айланаётган пичоқ кесиб олган поялар ротор устидаги ғилофдан сирпаниб ўтиб ерга тушади. Мувозанатловчи механизм бошмоқларга тушадиган босмни ўзгартириш ва ўриш аппартини транспорт ҳолатига кўчириш учун хизмат қилади. Тракторга яқин бўлган бошмоққа тушадиган юк 270-500 Н четки бошмоққа 100-300 Н қилиб созланади. Ротор 1950-2050 айл|мин тезликда айланиб, пичоқнинг чизиқли тезлигини 65м|с гача етказади, ўргичнинг ўзи эса 15 км|соат тезликда ишлайди.



Download 274,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish