1. Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари


Қурилиш технологияларининг тузилиши, таркиби ва хусусиятлари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana06.11.2022
Hajmi0,98 Mb.
#861294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01-маъруза ҚЖТ асосий тушунчалар

2. Қурилиш технологияларининг тузилиши, таркиби ва хусусиятлари 
Бинони ёки иншоотни барпо этишнинг ишлаб чиқариш жараёни қурилиш 
технологияларининг интеграциясини ифодалайди. Қурилиш технологиялари қурилиш ишлаб 
чиқаришнинг моҳиятини ташкил этади, уларнинг техник-иқтисодий даражаси қурилишнинг 
самарадорлиги ва замонавийлигини кўрсаткичи ҳисобланади. 
Қурилиш технологияси
атамаси деганда ижрочилар (мехнат ресурслари) воситасида 
бошланғич табиий ва сунъий материал (материал элементлар) ларга ишлов бериш, уларнинг 
тавсифларини, ҳолатини ва фазодаги вазиятини (конструкция) ўзгартириб лойиҳавий қурилиш 
махсулотини яратиш мақсадига йўналтирилган ҳаракатлар (қурилиш жараёни), усуллар ва 
воситалар (техник воситалар)нинг йиғиндисини тушуниш лозим. 
Қурилиш махсулоти
– бу: а) қурилиши тугалланган ва фойдаланишга белгиланган 
муддатда топширилган бино ва иншоотлар; б) лойиҳавий архитектура-режавий, конструктив, 
ташкилий-технологик ечимлар билан аниқланувчи бино ва иншоотларнинг айрим қисмлари 
(навбатлари, оралиқлари, секциялари); в) маълум вақт оралиғида бажарилган ишларнинг 
ҳажмлари (м
2
, м
3
, дона). 
Қурилиш махсулотини ишлаб чиқариш саноат ишлаб чиқаришидан фарқ қилади. 
Саноат ишлаб чиқаришида уни ташкил этувчи элементлар, одатда, қатъий технологик, 
масалан, конвейер линия, умумий ишлаб чиқариш майдонлари, шунингдек ягона (умумий) 
бошқариш тизими билан боғланган. Бу манипуляторлар, автоматлар, роботлар, мослашувчан 
ишлаб чиқариш тизимларидан кенг фойдаланишга имкон берувчи асос ҳисобланади. 
Қурилиш ишлаб чиқаришида яратилаётган қурилиш махсулоти қўзғалмас ва барқарор 
(ишчилар, мехнат қуроллари ва буюмлари кўчади), катта ўлчамга ва массага эга бўлиб, ундаги 
ишлаб чиқариш, одатда узоқ вақтни эгаллайди. 
Хатто ўртача ва кичик қувватли бино ёки иншоотни барпо этишда ҳам бир неча 
қурилиш ва ишлаб чиқариш ташкилотлари, ишчиларнинг ўнлаб бригадалари иштирок этади, 
қурилиш машиналари ва транспорт воситаларининг катта миқдори, жуда кўп миқдордаги 
конструкциялар буюмлар, деталлар, материаллар, механизмлардан фойдаланилади – 
буларнинг ҳаммаси бир қанча конструктив ва технологик тавсифга эга. Қурилиш ишларини 
бажариш давомида турли параметрлар ва кўрсаткичлар билан ифодаланувчи юзлаб 
технологик жараёнлар ва опрециялар бажарилади. 


Объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш кўп миқдордаги омиллар 
таъсирида бўлади. Бу ерда иқлимий, об-ҳаво ва минтақа шароитлари, ишчилар ва муҳандис-
бошқарув ходимларининг малакаси, ижрочиларда зарур моддий-техник ресурслар, техник 
воситалар ва бошқаларнинг мавжудлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлади. 
Бу омиллардан кўпчилиги эҳтимоллик хусусиятига эга, одатда, қисқа вақт 
оралиқларида кескин ва тез ўзгаришларга учрайди. Бу омиллар ва шароитлар қийин башорат 
қилинади, уларнинг кўпчилигини таъсирини бартараф этиш эса вақт, мехнат ва маблағларнинг 
қўшимча сарф этилишини талаб қилади. 
Қурилишга қуйилган талабларнинг ортиши муносабати билан кўрсатилган 
хусусиятлар қулайлик, экологик ва муҳандислик ҳавфсизлиги, энергия ва ресурстежамкорлик, 
сифатни таъминлаш нуқтаи назаридан, ва ниҳоят қурувчининг муҳандис ҳамда ишчи 
мехнатини ижодий қўллаб қувватлаш нуқтаи назаридан ўз таъсирларини оширади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish