1. Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари


Қурилиш – монтаж ишлари сифатини назорат қилиш



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/18
Sana06.11.2022
Hajmi0,98 Mb.
#861294
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01-маъруза ҚЖТ асосий тушунчалар

5. Қурилиш – монтаж ишлари сифатини назорат қилиш.
 
Қурилиш маҳсулоти сифати
– қурилиши тугалланган объектнинг тежамкорлиги ва 
рентабеллигига таъсир қилувчи, унинг ишончлилиги ҳамда чидамлилигини таъминловчи 
асосий омиллардан биридир. Умумлаштирилган кўринишда объектнинг сифати лойиҳанинг, 
қурилиш метериаллари ва буюмларининг сифати, шунингдек қурилиш – монтаж ишларини 
амалга ошириш сифати билан белгиланади. 
Қурилиш-монтаж ишлари сифатининг назоратини амалга ошириш таркиби ва 
тартибини, яширин ишларни расмийлаштириш, тайёр объектни якуний қабул қилиш 
қоидаларини ва ҳ. к. ларни белгилаб берувчи ҚМҚ (3-қисм) билан тартибга солинади. 
Яширин ишлар
– бошқа кейинги ишларни бажаргандан сўнг кўриб баҳолаш учун 
мумкин бўлмайдиган ишлардир (пойдевор учун асосларни тайёрлаш, деворларни 
гидроизоляция қилиш, монолит конструкциялар арматураси, олдиндан қуйиладиган 
пайвандлаш деталлари ва ҳ.к.). Яширин ишлар ишларни бошқарувчиси-прораб ва техник 
назорат вакили имзоси билан 
далолатномалар
кўринишида рассмийлаштирилади. Мураккаб 
ва масъулиятли ишларга далолатномаларни расмийлаштириш учун махсус комиссиялар 
ташкил этилади. 
Қўйимлар 
(рухсат этиладиган) – деталлар, конструкциялар, хоналар ва ҳ. к. ларнинг 
ўлчамларида учраши мумкин бўлган четланишлар. Улар ҚМҚларда ва техник шартларда 
келтирилган. ҚМҚ ва техник шартлардан четга чиқиш – яроқсизликка олиб келади. Иш 
бошқарувчи (прораб)нинг ва техник назорат қилувчининг вазифаси қурилиш – монтаж 
ишларининг сифатини кузатишдир. Техник назорат вакили сифатсиз бажарилган ишларни 
қайта бажаришга мажбур қилиш ҳуқуқига эга. 
Ишларни бажаришда 
нуқсонлар
турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Девор 
панелларининг бир-бири билан туташган жойларини ёпиш ишлари сифатсиз бажарилиши 
туфайли фасаднинг кўриниши бузилади ва хоналарда температура-намлик режимлари 
бузилади. Қуйма-туташтирувчи деталларнинг жадал коррозияси бинони авария ҳолатига 
келтиради, бу эса мураккаб ва меҳнат талаб таъмирлаш ишларининг бажарилишига олиб 
келади. 
Қурилиш ишларининг паст сифатда бажарилишининг асосий сабаблари паст навли ва 
қўлланилиш муддати ўтиб кетган материаллардан фойдаланиш, лойиҳа технологиясидан 
четга чиқиш (суваш ишларининг барча қатламларини бажармаслик, лойиҳага кўра зарур 
гидроизоляциянинг бўлмаслиги ва ҳ.к.), эскирган машиналардан ва мукаммал бўлмаган 
асбоблардан фойдаланиш, МТХ (муҳандис-техник ходимлар) томонидан кераклича 
назоратнинг йўқлиги ва бошқалар. 
Баъзида нуқсонлар бино ва иншоотларни ўқлар ҳамда баландлик бўйича 
режалаштиришнинг нотўғри бажарилиши, тўкилма ва қазилмаларда грунтни қониқарсиз 
зичлаштириш, темирбетон ишларини бажаришда арматурани нотўғри ўрнатиш (шу жумладан 
кесими кичик бўлган), пайвандлаш ишларининг нотўғри ва сифатсиз олиб борилиши 
оқибатида юзага келади ва ҳ.к. 
Ишлар сифатини назорат қилиш кўз билан кўрикдан ўтказиш, чизиқли ўлчамларни 
ҳақиқий ўлчаш, конструкцияларни бузувчи ва бузмайдиган назорат қилиш усуллари билан 
синаб бажарилади. 


Назорат қилишнинг 
механик ёки бузувчи усули
конструкцияларнинг техник ҳолатини 
аниқлаш учун қўлланилади. 
Физик 
(жисмоний) ёки 
бузмайдиган 
усулдан конструкциялар материалларининг 
физик-механик хоссаларининг асосий тавсифларини аниқлаш учун фойдаланилади. Метод 
импульсли ва радиацион усулларга асосланади. 
Импульсли акустик усул
тадқиқ этилаётган материалда эластик тўлқинларнинг 
тарқалиш тезлигини ўлчашдан ва бу тўлқинлар энергиясининг сочилишидан иборат. 
Импульсли вибрацион усул
тадқиқ этилаётган элементнинг конструктив шаклларини 
ҳисобга олган ҳолда хусусий тебранишларнинг сўнишини ўлчашга асосланади. 
Радиацион усул
материални нурлантиришда γ-нурлар оқимлари жадаллиги 
(тезлиги)нинг ўзгаришини аниқлашга асосланган. Тадқиқ қилинаётган объектдан чиқаётган, 
унга ютилаётган ва ундан ўтаётган γ-нурлар изотопларини аниқловчи ҳисоблагичларнинг 
кўрсатишига кўра материалларнинг сифати ва хоссалари аниқланади. 
Қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаш ҳар бир ишлаб 
чиқариш жараёни бажарилишини мунтазам назорат қилиш билан эришилади. Назоратни 
ташкил этиш нуқтаи назаридан у ички ва ташқи назоратларга ажратилади. 
Ички назорат
– қурилиш ташкилоти маъмурий-техник ходимларининг вазифаси. 
Тезкор кундалик назорат қурилиш – монтаж ишларининг амалга оширилиш жараёнида олиб 
борилади. 
Қурилишнинг амалга оширилиши устидан 
ташқи назоратни
давлат идоралари ва 
буюртмачи ташкилот бажаради. Давлат идоралари – архитектура-қурилиш назорати 
инспекцияси (АҚНИ) ва маъмурий-техник инспекциялар (МТИ) нафақат қурилиш жараёни 
устидан, балки қурилаётган объектнинг атроф-муҳит билан ўзаро боғланиши устидан ҳам ҳар 
томонлама назоратни амалга оширади (ахлатни олиб чиқиш, кириш йўллари билан таъминлаш 
ва бошқалар). 
Буюртмачи
техник назоратни амалга оширади. Назорат қилиш вазифалари махсус 
вакил зиммасига юклатилиб, у ишларнинг сифати таъминланишини, яширин ишларнинг 
тегишли тарзда расмийлаштирилишини, иш муддатларига амал қилинишини кузатади, 
бажарилган ҳажмларни текширади. 
Муаллифлик назоратини 
яъни қурувчиларнинг лойиҳавий ечимларга амал қилишлари 
ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифатини назорат қилувчи лойиҳа ташкилоти 
томонидан амалга оширади. 
Давлат комиссияси томонидан бинони якуний қабул қилиб олиш иншоотни ва унинг 
барча хоналарини фақат кўриб баҳолашни эмас, балки ишларни бажаришнинг барча зарур ва 
расмийлаштирилган далолатномаларининг мавжудлигини ҳам назарда тутади. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish