1. Қоришманинг асосий хоссалари Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги Махсус қоришмаларнинг турлари Қуруқ қурилиш аралашмаси Қоришманинг асосий хоссалари



Download 49,48 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi49,48 Kb.
#297247
Bog'liq
Taqdimot

Қоришманинг асосий хоссалари Режа: 1. Қоришманинг асосий хоссалари 2. Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги 3. Махсус қоришмаларнинг турлари 4. Қуруқ қурилиш аралашмаси

Қоришманинг асосий хоссалари Қоришманинг жойланувчанлик билан ёйилувчанлик каби хоссалари уни ишлатиш учун қулайбўлишлигини таъминлаши керак. Тайёрланган қоришмага стандарт конуснинг қандай чуқурликка ботишига қараб, унинг ёйилувчанлик кўрсаткичи топилади. Стандарт конуснинг учидаги бурчаги 30° бўлиб, оғирлиги 300 г. дан ошмайди. Конуснинг учи қоришма сиртига теккизилган ҳолда эркин чўктирилади (1-расм) ва мил унинг неча сантиметрга ботганлигини кўрсатади. Конуснинг ботиш чуқурлиги қоришманинг ишлатилишига қараб қуйидагича қабул қилинади: деворбоп панел ва блокларни монтаж қилишда уларнинг чокларини тўлғизиш учун 5—7 см; йирик блоклар, ичи бўш ғишт ёки бошқа буюмларни тайёрлашда 7—8 см; харсангтошларни теришда 4—6 см; тошларни титратиш усули билан қоришмага ботирилганда 1—3 см. Қоришманинг ёйилувчанлиги, асосан, ундаги сув миқдорига ва тўлдиргичнинг сув шимувчанлигига боғлиқ. Қоришма жойланган асос ғовак ёки қуруқ ҳолатда бўлса, у сувнинг бир қисмини шимиб олади, натижада, қоришмадаги цементнинг тўла гидратацияланиши учун сув етишмай қолади. Агар асос намланган бўлса, ундаги сувнинг бир қисми шимилганда ҳам мустаҳкамлиги камаймайди. Қоришмани қониқарли ёйилувчанликда тайёрлаш учун унга совун суви, сульфит спирт бардаси ва бошқа органик пластификаторлардан 0,1—0,3 % миқцорда қўшиш керак. Қоришма учун анорганик қўшилмаларнинг миқдори тажриба йўли билан аникланади. Қоришманинг мустаҳкамлиги ҳам бетон сингари боғловчининг фаоллигига, сув-цемент нисбатига, зичлигига ва қотиш шароити каби ҳолатларга боғлиқ. Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200, 300. Кўп юк тушадиган конструкцияларда (устун, тўсинлар), маркаси 50 дан юқори қоришмалар

ишлатилади. Биноларнинг ташқи деворларини теришда маркаси 50 дан кам қоришмаларни ҳам ишлатса бўлади. Цементли қоришмаларнинг мустаҳкамлиги уларга қўшиладиган оҳак ёки тупроқ микдорига боғлиқ. Оддий ва мураккаб қоришмаларнинг таркибига кўра мустаҳкамлигининг ўзгариши 2-расмда тасвирланган. Цементнинг қотиш назарияси ва амалдаги тажрибаларга кўра қурилиш қоришмаларининг ҳаво ҳарорати 1 °С дан 40°С гача бўлганда 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси (%да) 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Цементнинг 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси Котишдаги ҳарорат, °С 1 5 10 15 20 25 40 50 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси, % 55 72 88 100 106 110 125 130 Жадвалдаги кўрсаткичлардан кўриниб турибдики — совуқ шароитда (1—5°С) ҳамда энг юқори ҳароратда (40—50°С) қоришманинг қотиш тезлиги секинлашади. Шу сабабли, совуқ кунлари тайёрланаётган қоришманинг яхлаб қолмаслиги ва қотиш тезлигининг меъёрда бўлиши учун кимёвий қўшилмалар (хлорли кальций 3—7 %; поташ 3—5 %; хлорли натрий 3—5 % ва ҳ.к.) қўшилади. Иссиқ кунларда эса, қоришмадаги сувнинг тезда буғланиб кетмаслиги учун унга сув сепиб турилади. Қишнинг совуқ кунлари тайёрланадиган қоришма маркаси бир поғона катта қилиб олинади. Масалан, М50 қоришма ўрнига М75 бўлиши керак.

Қоришмадан тайёрланган стандарт намунани сувни тўла шимдириш ва музлатиш усули билан синалади. Намунанинг музлашга чидамлилик даражаси 10, 15, 25, 35, 50, 100, 150, 200 ва 300 циклларга тенг. Қоришма ёйилувчанлигининг қоришма жойланадиган асос хойсасига, қотиш шароитига ва ҳаво ҳароратига боғлиқяиги 2-жадвалда кўрсатилган. Муттасил намлик таъсирида ва зарарли муҳитли жойларда мустаҳкамлиги 10—20 МПа бўлган гидравлик қоришмалар ишлатилади. Боғловчи сифатида портландцемент, тошқолли ёки пуццолан цементлардан фойдаланилади. Вақти-вақти билан сув таъсирида бўладиган конструкцияларни қуришда қоришмага гидрофоб пластификаторлар қўшилади.

Қоришманинг ёйилувчанлиги Ишлатилиши Қоришмага ботирилган конуснинг чуқурлиги ёки ёйилувчанлиги, см Асос ғовак ёки ҳаво иссиқбўлганда Асос зич ёки ҳаю совуқ бўлганда Ғишт теришда 8-10 6-8 Тошқолли блокларни теришда 7-9 5-7 Қўл кучи билан зичланган харсанг-тошни теришда 6-7 4-5 Харсанггошни титратиш асбоблари билан қоришмага чўктирилганда 2-3 1-2 Гидравлик қоришмаларнинг таркиби 2-жадвалдан фойдаланиб ёки ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Амадца кўп ишлатиладиган гидравлик қоришмаларнинг таркиби 3-жадвалда келтирилган.

Кўп ишлатиладиган гидравлик қоришмалар таркиби Цементнинг маркаси ва тури Қоришманинг таркиби (цемент:оҳак ёки цемент:қум) ва маркалари 100 50 25 10 Портландцемент М 300 1:0:2,7 1:0,5:3 1:1,2:10 1:2,4:16 1:0:2,7 1:0,5:5 1:1,2:9 1:1,5:14 Пуццолан портландцемент М300 1:0:2,7 1:0,4:4,5 1:1,8 1:2:14 1:0:2,5 1:0,2:4 1:0,7:7 1:1,5:14 Расм. Қоришма ёйилувчанлигини аниқлайдиган конус: 1–қўзгалувчан стержен; 2–конуснинг қориш­мага ботиш миқдорини кўрсатувчи чизғич; 3– штатив; 4– конус; 5–қоришма солинган кесик конус. Цемент-оҳак қоришмасини тайёрлашда 1м3 ҳажмдаги қум учун цемент 75 кг.дан, цемент-лой қоришмаси эса ТОО кг.дан кам бўлмаслиги керак. Қоришманинг пластиклигини ва сув ушлашини оширишда ишлатиладиган пластификаторлар (оҳак ёки тупроқ) миқцорини қуйидаги формула ёрдамида топилади: П = 170(1-0,002Ц), бунда, П — 1 м3 қум учун оҳак ёки лой хамирининг миқцори, л; Ц — 1 м3 қум учун цемент сарфи, кг. Ҳавойи оҳак қбришмалари, асосан, бинонинг намлик таъсиридан ҳоли бўлган қисмларида ишлатилади. Унинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,4—1,0 МПа га тенг. Бундай қоришмаларни тайёрлашда боғловчилар сифатида оҳак хамири, сўнмаган оҳак кукуни билан лой


Download 49,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish