2. Gidravlik uzatmalar. Gidravlik kuch qurilmalari. Суюқлик иштирокида ҳаракат узатадиган механизмлар га гидравлик узатмалар дейилади. Қўлланилиш принципига қараб гидравлик узатмалар ҳажмий ва гидродинамик турларга бўлинади. Ҳажмий гидравлик узатмалар ҳажмий насослар ёрдамида ишлайди. Бундай узатмалар энергия бошқарувчи валдан суюқлик орқали статик босим сифатида узатилиб , гидродвигателни ишга туширади. Ҳажмий гидравлик узатмаларда бошқарувчи валга энергия статик босим кўринишида берилгани сабабли уни кўпинча гидростатик узатма ҳам дейилади. Гидродинамик узатмалар парракли гидромашиналар ёрдамтида ишлайди. Бу ерда иш ғилдиракларининг парраклари ёрдамида суюқликка берилган динамик босим энергиясидан фойдаланилади. Гидродинамик узатмалар баъзан турбоузатма деб ҳам аталади. Бунга сабаб уларда марказдан қочма насос ва гидравлик турбиналардан биргаликда фойдаланилади. Гидродинамик узатмалар бир оқимли ва икки оқимли бўлиши мумкин. Бир оқимли гидродинамик узатмаларда ҳамма қувват гидровлик ғилдираклар орқали узатилади. Икки оқимли Гидродинамик узатмалар гидродинамик узатмаларда эса двигатель қувватининг бир қисми гидравлик ғилдираклар орқали , иккинчи қисми эса механик йўл билан узатилади. Гидродинамик узатманинг ҳаракат принципини қуйидаги содда схемада тушунтирамиз (расм) Насос ғилдиракларни айлантириш билан суюқлик оқимига энергия берилади. Қўшимча энергия олган суюқлик турбина ғилдирагига ўтади ва олган энергиясини турбинага бериб , иш суюқлиги насосга қайтади. Суюқликнинг бундай ёпиқ ҳаракати насос ва турбина ғилдиракларидаги айлантирувчи моментнинг узатилишини таъминлайди. Айланиш моментининг узатилиш услубига қараб гидродинамик узатмалар икки турга бўлинади:
гидромуфталар (расм);
гидротрансформаторлар (расм) .
Машиналарда гидромуфта ва гидротрансформаторлар алоҳида ва турли комбинацияларда қўлланилиши мумкин, яъни гидромуфта ва гидротрансформатор, гидромуфта ҳамда икки ёки учта гидротрансформатор ва бошқалар билан биргаликда ишлатилади. Гидродинамик муфта ёки турбомуфта расмда кўрсатилган Насос ва турбина ғилдираклари штампланган ярим шар шаклида тайёрланади. Насос ва турбина ғилдиракларидаги кураклар кўпинча ички сиртга радиал жойлаштирилган бўлади. Насос ғилдирагининг айланиши натижасида марказдан қочма куч суюқликни стрелка йўналишида ҳаракат қилишга мажбур қилади Суюқлик турбина ғилдирагига ўтганидан сўнг уни ҳаракатга келтириб , камайган энергия билан яна насос ғилдирагига қайтиб келади. Турбинга ғилдирагининг ҳаракати эса етакланувчи валга берилади. Гиромуфталар узатиш сони 1 га тенг бўлган гидроузатмаларда ишлатилади. Агар узатиш сони 1 дан фарқли бўлиши зарур бўлса , у ҳолда ҳар хил ўлчамли насос ва турбина қўлланилади. Турбина ва насосларнинг ўлчамлари ҳар хил бўлганлиги сабабли йўналтирувчи аппарат қўллаш зарурати туғилади. Бундай қурилмага гидротрансфарматорлар дейилади (расм). Гидротрансформаторларда двигатель ёрдамида ҳаракатга келтирилувчи насос ғилдираги 1 иш суюқлиги турбина ғилдираги 2 га йўналтиради. Энергияни турбинага бериб , суюқлик қўзғалмас курак 3 ли йўналтирувчи аппарат орқали насосга қайтади. Йўналтирувчи аппаратнинг қўзғалмас кураклари насрс турбина орасидаги суюқликнинг ҳаракат миқдори моментини ўзгартиради. Натижада турбинанинг айланиш моменти ва бурчак тезлиги мос равишда ўзгаради. Гидродинамик узатмалар катта энергия сиғимига эга бўлиб, кинетик имкониятлари деярли чекланмаганлиги туфайли улар машинасозлик техникасининг турли соҳаларига кенг қўлланилмоқда. Бунда двигатель билан куч узатмаси орасида бикр боғланиш йўқлиги сабабли двигатель ва узатма қисмлари зарбга учрамайди. Гидравлик узатмалар машинани турган жойидан силжишида ва тезликни ўзгартириш натижасида ҳосил бўладиган кескин силкинишларини камайтиради, бу эса машинанинг чидамлилигини оширади, , хизмат қилиш вақтини узайтиради. Ҳажмий гидроузатмалар ҳажимий гидромашиналар ёрдамида механик энергияни