3.Молиявий назоратни амалга оширишнинг шакллари ва усуллари.
Молиявий назоратнинг шакллари қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади:
Амалга ошириш тартиби бўйича- мажбурий(ташки), ташаббусли(ички) назорат;
Утказиш муддати бўйича- дастлабки, жорий(оператив), сунги назорат;
Назорат субъектлари бўйича- Президент, хукуматнинг қонун чиқарувчи ва Маҳаллий уз-узини бошқарув органларининг назорати, молия крдит органларининг назорати, ички фирма ва аудиторлик назорати.
Назорат объектлари бўйича- бюджет назорати, бюджетдан ташқари фондлар назорати, солиқ назорати, валюта назорати, кредит назорати, су\урта назорати, инвестицион назорат, пул массаси устидан назорат.
Юқорида куриб ўтилган назоратнинг шакллари бўйича молиявий назорат бир катор усулларда амалга оширилади. Назорат утказиш усуллари қуйидагилардан ибортадир:
-текшириш;
-тадкик қилиш;
-назорат;
-молиявий ҳолатни тахлил қилиш;
-кўзатиш(мониторинг);
-тафтиш.
Жисмоний ва юридик шахслар молиявий фаолияти бўйича мажбурий назорат мамлакатларнинг қонунчилиги асосида амалга оширилади. Бундай назорат турларига масалан қуйидагилар киритилади, солиқ текширувчилари,бюджет мабла\ларидан мақсадли фойдаланиш назорати,корхоналар ва ташкилотлар молиявий- бухгалтерлик ҳисоботлари маълумотларини мажбурий аудиторлик тасдиклари бўйича молиявий назорат ва бошқалар.
Ташаббусли(ички) молиявий назорат молиявий қонунчиликдан келиб чикади аммо тактик ва стратегик мақсадларга эришиш учун молиявий бошқарувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Дастлабки молиявий назоратмолиявий операциялар амалга оширилгунга кадар утказиладива молиявий коидабузарликлар буйитча огохлантиришларда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. У асосан мабла\ларни иқтисод килмасдан ва самарасиз сарфланишини олдини олиш учун қилинадиган харажатларни асосланганлигини молиявий баҳолашни кўзда тутади. Бундай назоратга мисол сифатидамакродаражада мамлакат иқтисодиётини ривожланишини макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози асосида турли даражадаги бюджетларни тузиш ва тасдиклаш, бюджетдан ташқари фондларни молиявий режасини шакллантириш жараёнларини куриб утишимиз мумкин. Микродаражада- молиявий режа ва смета, кредит ва касса буюуртмалари, бизнес режанинг молиявий булимлари, прогноз балансларни тузиш, ва бошқаларни ишлаб чиқиш жараёнларидир.
Жорий(оператив) молиявий назорат пулли шартномалар, молиявий операциялар, ссудалар беришва субсидиялар бериш вактларининг узида амалга оширилади. Жорий молиявий назорат мабла\ларни олиш ва харажат қилишда булиши мумкин булган суистемолчиликлардан огохлантиради, молиявий интизомва пул ҳисоб китобларни уз вактида амалга оширишга риоя қилишни мувофиклаштиради. Бунда асосий ролни бухгалтерлик хизмати уйнайди.
Сунги молиявий назорат молиявий ҳисоботлар ва бухгалтерлик хужжатларини тахлил ва тафтиш қилиш йули билан амалга оширилади. Сунги молиявий назорат иқтисодий субъектларнинг молиявий фаолияти натижаларини, таклиф қилинган молиявий стратегия самарадорлигини баҳолаш, молиявий харажатларни башорат қилинган кўрсаткичлар бўйича солиштиришни кўзда тутади.
Ҳисобот хужжатлари асосидаги текширишни утказиш жараёнида молиявий фаолиятнинг алохида масалалари куриб ўтилади ва аниқланган коидабузарликларни бартараф этиш тадбирлари муллжалланади.
Тадкик қилиш текширишдан фаркли равишда иқтисодий субъектнинг молиявий ҳолати ва ривожланиш истикболлари имкониятларини аниқлаш учун унинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини кенг спектрини ҳамраб олади.
Доимий назорат у ёки бу молиявий фаолият турлари учун лицензия олган иқтисодий субъектларни назорат килувчи органлар томонидан амалга оширилиб, урнатилган коида ва меёрларга риоя қилишини назорат қилишни кўзда тутади. Масалан, марказий банк томонидан тижорат банклари фаолияти устидан назорат утказилади.Меёрларга риоя килмаслик таназзуллик ҳолатларига олиб келади ва мижозлар манфаатлари чеклаб қуйиши мумкин ва натижада лицензия олиб қуйилиши мумкин. Доимий назоратнинг умумий назоратдан фаркли жиҳатлари у хар доим амалда булади.
Молиявий ҳолатни тахлил қилиш молиявий назоратнинг элементи сифатида иқтисодий субъектларнинг даврий ва йиллик молиявий бухгалтерия ҳисоботларини унинг молиявий фаолияти ва ликвидлилиги, хусусий капиталлар билан таъминланганлигива ундан фойдаланиш самарадорлигини умумий баҳолаш мақсадларида батафсил урганишни кўзда тутади.
Кўзатиш(мониторинг) кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитлардан фойдаланиши ва мижознинг молиявий ҳолатини текшириш мақсадида доимий равишда амалга ошириладиган назоратдир. 1999 йилда бюджет ресурсларидан мақсадли фойдаланишни домийи назорат қилиш мақсадида Уз.Р. Моли Вазирлиги томонидан бюджет мониторингини утказиш бўйича карор кабул қилинди. Бу албатта бюджетнинг ресурсларининг мақсадга мувофик фойдаланишни доимий назорат қилиш имкониятларини яратади.
Тафтиш-молиявий назоратнинг энг чукур ва хар томонлама ҳамраб олувчи усули ҳисобланади. Бу усу иқтисодий субъектнинг молиявий –хужалик фаолиятини қонунийлиги,ту\рилиги,мақсадга мувофиклиги, самарадорлигини тулик тадкик қилиш ҳисобланади.
Тафтиш қуйидагича булиши мумкин:
-тулик ва қисман тафтиш;
-комплекс ва мавзули;
-режали ва режадан ташқари.
Тафтиш бошқарувчи ташкилотлар томонидан буйсинувчи корхоналарда утказилади ҳамда турли давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Тафтиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур баённома асосида коидабузарлик ҳолатлари, моддий зарарлар бўйича куриладиган чораларга асос булиб хизмат килади.
Таянч иборалари: Молиявий назорат, давлат молиявий назорати, нодавлат молиявий назорати, молиявий назорат тизими, тафтиш, мавзули текшириш, тадқиқ қилиш, кўзатиш, тулиқ ва қисман тафтиш, режали ва режадан ташқари тафтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |