23608 Чиқарилган векселлар Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган векселлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан чиқарилган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан чиқарилган векселларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23610 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдигай банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни уларни сўндиришда ёкн тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23696 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги ижобий фарқ — мукофот (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг уларни номинал қийматидан юқори баҳода сотгандаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг қимматли қоғозларини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги салбий фарқ-дисконт (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст баҳода сотилгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қимматли қоғозларини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олишгандаги дисконт ҳамда дисконт амортизацияси суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23700 — Субординар қарз