19941 Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан, тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19949 Музлатилган активлар Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларда бўлган, лекин баъзи ҳуқуқий ва сиёсий сабабларга кўра фойдаланишга қисман ёки умуман рухсат бўлмаган банк активларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларда бўлган, лекин баъзи ҳуқуқий ва сиёсий сабабларга кўра фойдаланишга қисман ёки умуман рухсат бўлмаган банк активларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкка қайтарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳаракатсиз актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19983 «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги олиниши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги ҳисоб-китоблар учун банк маблағлари ҳисобини юритиш.
Ҳисобварақнинг дебетида «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги хизматлар етказиб берувчиларга ўтказиладиган маблағлар суммаси, шунингдек банкнинг даромадлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида «Uz-to`lov» тўлов тизимидаги белгиланган тартибда етказиб берувчилар хизматлари учун келиб тушган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кассир-оператор бўйича ҳар бир бошқа банк ва ҳар бир ташқи оператор, шунингдек ҳар бир хизматлар етказиб берувчиларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.