14500 Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар 14501 Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бошқа банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14505 Бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14501 — «Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 12105 — «Бошқа банкларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14599 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздор томонидан қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.