|
Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
|
bet | 250/287 | Sana | 29.05.2022 | Hajmi | 1,52 Mb. | | #614659 |
| Bog'liq 773-17 13.08.2004
55300 Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
55302 «Спот» битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
55306 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлар бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусията бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Спот/Форвард/Опцион/Фьючерс битимлари бўйича кўрилган зарарларининг ҳисоби олиб борилади. Зарарлар ўрнатилган муддатда баланс ҳисоботини тузиш санасига ҳисобварақлар қолдиғини қайта баҳолагандан кейин аниқланади.
Ҳисобварақнинг дебетида хорижий валютада тузилган битимлар натижасида кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижобий қайта баҳолаш натижасида зарарларнинг камайиш суммаси, нотўғри ҳисобланган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55600 Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
55606 Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган зарарларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55610 Савдога мўлжалланган қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар
55614 Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар (савдога мўлжалланган қимматли коғозлардан ташқари)
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг камайиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган зарарларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|