23206 Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар
Ҳисобварақнинг таърифи: айрим сабабларга (реквизитлари нотўғри кўрсатилганда мижозга бу банкда бошқа хизмат кўрсатилмаганда, қўшимча назорат талаб қиладиган операциялар ва шу каби бошқа ҳолларда) кўра маблағлар белгиланган мақсади бўйича ўтказиши мумкин бўлмаган трансакциялар ҳисобга олинади. Аниқланиш жараёнидаги ҳисобварақда маблағлар мақсади бўйича ўтказилиши ёки тўловчига қайтарилиши лозим бўлган ўрнатилган муддат давомидагина қолдирилиши мумкин.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган вақтида белгиланган мақсади бўйича ўтказиш мумкин бўлмаган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ўтказилган ёки тўловчига қайтарилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23208 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фондлар билан бўладиган клиринг трансакциялари
(III-бўлим 23208-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат буюртмалари ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализация қилинишидан ички истеъмолчиларга ва экспорт учун «Ўзпахтаэкспорт» АЖга келиб тушгун маблағларнинг ҳисоби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23210 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фондлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар
(III-бўлим 23210-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат буюртмаси ҳисобига контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бўнак тўловлари ва якуний ҳисоб-китоблар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ўрнатилган тартибда харажатларга ўрнатилган нормативлар асосида бошқа товар-моддий қимматликла ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар)ни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Фондлардан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлим 23210-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган аванс тўловларининг суммаси, шунингдек етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб маҳсулотлар тури (пахта хом ашёси, ғалла ва гуруч-шоли) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |