16511 Йиғилган эскириш суммаси — Бинолар ва бошқа иншоотлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16515 Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан молиявий ва узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ҳамда молиявий ва/ёки узоқ муддатли ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек, ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин банк томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16519 Йиғилган эскириш суммаси — Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага олинган ва такомиллаштирилган объектларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан банк томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.