15300 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар 15301 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15304 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15305 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15301 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар», 15304 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 12905 — «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.