|
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит
|
bet | 9/26 | Sana | 10.03.2023 | Hajmi | 431,68 Kb. | | #917779 |
| Bog'liq 1602 24.07.2006 (1)Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10198 — «Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси»
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 17301 — «Транзит ҳисобварақлари».
(51 ва 52-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
III. Банкларда мижозларнинг нақд пул тушумини инкассация қилишнинг бухгалтерия ҳисоби
6. Инкассаторлар томонидан мижозлардан йиғиб келинган пул маблағлари солинган инкассатор қоплари банкларнинг кечки кассаларига белгиланган тартибда қабул қилинади. Ушбу пул маблағлари солинган инкассаторлик қоплари кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширилади. Кечки касса томонидан юк хати асосида тайёрланган кирим рўйхатининг биринчи нусхаси қайта санаш кассасига ва иккинчи нусхаси банк бухгалтериясига топширилади ҳамда бухгалтерия ушбу кирим рўйхати асосида қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:
а) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича маблағлар шу банк мижозига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит «Мижоз депозит ҳисобварағи»
б) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича маблағлар бошқа банк ёки банкнинг бошқа филиали мижозига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул бошқа ҳудудда жойлашган тижорат банки (филиали)нинг шу ҳудуддаги банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассасига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит 29896 — «Бошқа мажбуриятлар».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
7. Қайта санаш кассасида инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари белгиланган тартибда санаб бўлингандан кейин, нақд пул маблағлари банк айланма кассасига кирим қилинади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|