|
|
bet | 2/26 | Sana | 10.03.2023 | Hajmi | 431,68 Kb. | | #917779 |
| Bog'liq 1602 24.07.2006 (1)
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, банклар томонидан касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Банкларда касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритишда «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси» (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август), ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»даги қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
10101 — Айланма кассадаги нақд пуллар
10102 — Нақд пуллар захираси
10103 — Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар
10107 — Банкоматлардаги нақд пуллар
10109 — Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
10111 — Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон)
10198 — Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси
10307 — Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
10311 — Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар
10507 — Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
10511 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
16101 — Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
16103 — Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
16103 — Марказий банк/филиал/агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари (Марказий банк)
16111 — Бош банк/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиш
17301 — Транзит ҳисобварақлари
17401 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
19903 — Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар
19935 — Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар
21008 — Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган — Нақд пуллар
21012 — Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
21307 — Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар (Марказий банк)
21314 — Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар (Марказий банк)
22202 — Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
22212 — Бош банк/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
23116 — Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23122 — Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
23504 — Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
29804 — Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари
29816 — Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар
29824 — Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
29896 — Бошқа мажбуриятлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1602-2 23.10.2017 й.) асосан ўттиз учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон)
Ушбу ҳисобварақлардан мижозларнинг депозит, банк пластик карта ва кредит ҳисобварақлари билан бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Банк кассаларида амалга ошириладиган кирим ва чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисоби
(2-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Банк кассаларига нақд пуллар кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
а) қонун ҳужжатларига мувофиқ банк мижозлари бўлган хўжалик субъектлари томонидан нақд пулларни бевосита олиб келиш йўли билан ҳамда жисмоний шахслар томонидан омонатларга нақд пуллар топширилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»/ 10111 — «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон)
Кредит «Мижозларнинг депозит ҳисобварағи»;
б) жисмоний шахслар томонидан бир марталик тўловлар (солиқ тўловлари, жарималар, коммунал ва бошқа тўловлар) учун нақд пуллар топширилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»/ 10111 — «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон)
Кредит 29824 — «Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари»;
в) жисмоний шахслар томонидан кредитни қайтариш учун нақд пуллар топширилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»/ 10111 — «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар»
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/12-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-3, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|