|
Дебет 10109VVV — « Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит
|
bet | 19/26 | Sana | 10.03.2023 | Hajmi | 431,68 Kb. | | #917779 |
| Bog'liq 1602 24.07.2006 (1)Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Дебет 10109VVV — « Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10103VVV — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
36. Кейинги иш куни эрталаб, 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағидаги қолдиқни 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига ҳар бир валюта бўйича кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101VVV — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10109VVV — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Агарда, пул алмаштириш шохобчаларидан олинган нақд пуллар қайта санаш кассасида қайта саналгандан сўнг камомад ёки ортиқча маблағлар аниқланса, белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.
VI. Банкоматда кирим ва чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби
37. Банк 10107 — «Банкоматдаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини белгиланган тартибда тақсимлаб бўлгандан сўнг ҳар бир банкомат бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширилади:
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
38. 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини кирим қилинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Кредит 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Банкоматдан пластик карта орқали нақд пул олинганда, ҳар бир ҳолат учун, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Дебет 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Дебет 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари» ва 22617 — «Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар»
Кредит 23504 — «Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»
Дебет 23504 — «Пластик карталардан берилган нақд пуллар, жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар»
Кредит 17401 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 17 сентябрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1602-1, 21.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 495-модда)
40. Банкоматдаги қолган ёки тўловга яроқсиз нақд пулларни банкка қайтарилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|