1-модул: Касбий психология фанининг предмети долзарб вазифалари
Режа:
Касбий психология фанининг предмети, вазифалари ва аҳамияти.
Касбий психология фанининг тарихи.
Ёшларни касб танлашга йўналтириш ижтимоий воқелик сифатида
Әдебиятлар:
1. Ғозиев Э., Асамов Р. Касб психологияси. Т.2000.
2. Абдурахманов Ф.Р., Абдурахманова З.Е. Касб психологияси. Т.2018.
3.Жалалов А. Касб қандай танланади. Т.2010.
4. Климов Э.А. Как выбрат профессию. М.1990.
5.Каримова В.М. Касб психологияси.Т.2013.
6.Маркова А.К. Психология профессионализма. М.1997.
7.Климов Э.А.Психология профессионального самоопределения. Ростов-1996.
8. Жураева С.Н., Юсубхуджаев Э.Ш. Касбий психология. Т.2014.162 бет.
9. Жалилова С.Х., Хайдаров Ф.И., Халилова Н.И.Касбий психология. Т.2010
10. Ғозиев Э.Ғ. Касб ва шахс. Т.1996.
Қодиров Б.Р.Касбий ташхис методикалари. Т.2000.
Таянч cўз ва иборалар: Касб, психология, шахс назариялари, касбий ва шахсий талаблар, Фарен назариялари, касбий психология тармоқлар
Республикамиз аҳолисининг аксарияти аграр хўжалик соҳаси билан шуғулланаётганлиги туфайли унинг тармоқларига оид мутахассисларни тайёрлаш учун касбнинг психологик хусусиятлари, меҳнат кўникмалари ва малакалари билан бўлғуси ихтисос эгаларини қуроллантириш муҳим ижтимоий вазифалардан биридир. Бўлғуси агроном-педагогни касбий тайёрлаш, касб-ҳунар олдига қўйиладиган талабларга мутаносиб инсонлар қилиб шакллантириш давлат аҳамиятига молик муаммо бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитининг биологик-тиббий жиҳатлари бирмунча ўрганилганлигига қарамай, уларнинг механизмлари, акселерация ҳодисаси, қишлоқ аҳолисининг жисмоний ривожланиши, меҳнаткашларнинг иссиқ шароитга мослашишлари, меҳнатни ташкил қилишнинг оқилона йўллари, меҳнат унумдорлигини оширишнинг самарали усуллари, экологиянинг ўзгаришига ўхшаш муаммолар қарийб ўрганилмаган. Қуйидаги модуллар юқоридаги муаммоларнинг аксариятига жавоб беришга хизмат қилади. Инсон-табиат муносабатини ўзида акс эттиради, шахс омили ва уни ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда ҳисобга олиш меҳнат самарадорлигини ошириш, касб маҳоратини такомиллаштириш учун негиз бўлиб ҳисобланади. Касб-ҳунар моҳиятини очиб берувчи профессиограмма, профессиография, психограмма асосида қишлоқ хўжалик мутахассисларини тайёрлаш учун аграр олий ўқув юртлари интилмоқлари лозим. Зеро, юксак технологияни бошқаришга лаёқатли, ижодий, мустақил фикрловчи, шахслараро муносабатларни ташкил қилишга уқувли мутахассислар етиштиришга эришилса, эзгу ниятлар ижтимоий ҳаётда қарор топган бўлар эди.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга фан соҳасидаги психологик тушунчалар, касблар ҳақида тушунча, тасаввурлар заҳирасини шакллантириш. Республикамиз аҳолисининг аксарияти аграр хўжалик соҳаси билан шуғулланаётганлиги туфайли унинг тармоқларига оид мутахассисларни тайёрлаш учун касбнинг психологик хусусиятлари, меҳнат кўникмалари ва малакалари билан бўлғуси ихтисос эгаларини қуроллантириш муҳим ижтимоий вазифалардан биридир. Бўлғуси агроном-педагогни касбий тайёрлаш, касб-ҳунар олдига қўйиладиган талабларга мутаносиб инсонлар қилиб шакллантириш давлат аҳамиятига молик муаммо бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитининг биологик-тиббий жиҳатлари бирмунча ўрганилганлигига қарамай, уларнинг механизмлари, акселерация ҳодисаси, қишлоқ аҳолисининг жисмоний ривожланиши, меҳнаткашларнинг иссиқ шароитга мослашишлари, меҳнатни ташкил қилишнинг оқилона йўллари, меҳнат унумдорлигини оширишнинг самарали усуллари, экологиянинг ўзгаришига ўхшаш муаммолар қарийб ўрганилмаган. Қуйидаги модуллар юқоридаги муаммоларнинг аксариятига жавоб беришга хизмат қилади. Инсон-табиат муносабатини ўзида акс эттиради, шахс омили ва уни ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда ҳисобга олиш меҳнат самарадорлигини ошириш, касб маҳоратини такомиллаштириш учун негиз бўлиб ҳисобланади. Касб-ҳунар моҳиятини очиб берувчи профессиограмма, профессиография, психограмма асосида қишлоқ хўжалик мутахассисларини тайёрлаш учун аграр олий ўқув юртлари интилмоқлари лозим. Зеро, юксак технологияни бошқаришга лаёқатли, ижодий, мустақил фикрловчи, шахслараро муносабатларни ташкил қилишга уқувли мутахассислар етиштиришга эришилса, эзгу ниятлар ижтимоий ҳаётда қарор топган бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |