1-modul. Iqtisodiy taraqqiyotning umumiy asoslari 1-mavzu. “Iqtisodiyot” fanining predmeti va bilish usullari Reja


Iqtisodiy qonunlar va kategoriyalar. Iqtisodiy qonunlarning turkumlanishi



Download 66,39 Kb.
bet8/11
Sana29.05.2022
Hajmi66,39 Kb.
#617358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5213167789908432732

5.Iqtisodiy qonunlar va kategoriyalar. Iqtisodiy qonunlarning turkumlanishi.

Iqtisodiyot фани иқтисодий муносабатларда амал қиладиган иқтисодий қонунларни ҳам ўрганади.
Бошқача қилиб айтганда “Экономикс” фанининг асосий вазифаларидан бири иқтисодий қонунларни билиш ва унинг мазмунини, амал қилиш механизимини очиб бериш ҳисобланади. Ҳар қандай жамиятда иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар иқтисодий қонунлар билан бошқарилсада, лекин улар алоҳида олинган бир иқтисодий ҳодисада намоён бўлмайди, балки ҳодисалар ва жараёнларнинг ўзаро таъсирида кўринади, доимий такрорланиб турадиган ҳукмрон тамойиллар тарзида намоён бўлади.
Иқтисодий қонунлар иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
фани томонидан очиб берилган иқтисодий қонунлар объектив амал қилаётган иқтисодий воқеликнинг умумлашган назарий ифодаси бўлиб, у объекив реалликни илмий билиш натижасидир, яъни унинг инсон онгидаги инъикосидир. Иқтисодий қонунлар объектив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг ҳоҳиш-иродасига боғлиқ эмас. Маълум тарихий даврларда, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига, мавжуд иқтисодий тизимнинг хусусияти ва шарт-шароитга мос келадиган иқтисодий қонунлар вужудга келади ва амал қила бошлайди. Лекин иқтисодий қонунлар кишиларнинг иқтисодий фаолиятидан ташқарида, улардан ажралган ҳолда амал қилмайди, балки айнан уларнинг фаолияти, ҳатти-ҳаракатлари, иқтисодий хулқ-атвори туфайли таркиб топади ва улар орқали намоён бўлади. Шунинг учун инсонлар иқтисодий қонунларниг хусусиятини билиб, уларнинг, талабларини ҳисобга олиб, улардан фойдаланишлари лозим бўлади. Масалан, одамлар вақтни тежаш қонунини, ишлаб чиқариш ёки бозор мувозанати қонунлари талабларини билиб, шунга биноан фаолият қилса иш вақти ва бошқа чекланган ресурслар сарфини тежаш билан бирга ўз фаолиятларини самарали олиб боришлари мумкин. Бу талабларга зид ҳар қандай қарор ва ҳатти-ҳаракатлар кишиларнинг ҳохиш иродасидан қатъий назар муқаррар равишда хўжалик фаолиятида қийинчиликларга, ресурслар исрофгар-чилигига олиб келади.
Иқтисодий қонунлар ҳам табиат қонунларга ўхшаб, уни билиб, ўз фаолиятида фойдаланилса инсониятга катта фойда келтиради, агар унинг мавжудлигини тан-олмасдан, талабларини билмасдан ёки менсимасдан кўр-кўрона хатти-ҳаракат қилинса, бу катта салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади. Лекин иқтисодий қонунлар табиат қонунлари билан тамомила бир хил эмас. Уларнинг фарқи шундаки, табиат қонунлари доимийдир, иқтисодий қонунлар эса ижтимоий ҳаёт қонунлари бўлиб, тарихийдир ва ўзгарувчандир, чунки у кишиларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб кишилик жамияти мавжуд бўлганда пайдо бўлади ва амал қилади.
Иқтисодиёт фани иқтисодий қонунларни қуйидаги гуруҳларга туркумлайди:
1. Умумий иқтисодий қонунлар - кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг тез ўсиб бориш қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар хусусияти ва ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар.
2. Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар - инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни.
3. Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар - алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
Умумий иқтисодий қонунлар ижтимоий тараққиёт қонунлари сифатида, уларни белгиловчи бошқарувчи қонунлар сифатида намоён бўлади ва ҳар бир тарихий босқичда уларнинг роли ўзгариб боради. Умумий иқтисодий қонунлар билиш, яхлит ва кенг маънода Экономикс фани предметини аниқлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий жараёнларининг алоҳида томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категорияларни (илмий тушунчаларни) ҳам таърифлаб, уларнинг мазмунини очиб беради.

Download 66,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish