1-modul. Iqtisodiy taraqqiyotning umumiy asoslari 1-mavzu. “Iqtisodiyot” fanining predmeti va bilish usullari Reja



Download 66,39 Kb.
bet3/11
Sana29.05.2022
Hajmi66,39 Kb.
#617358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5213167789908432732

Маънавий эҳтиёжлар моддий кўринишга эга бўлмаган кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан баҳраманд бўлиш каби кўплаб эҳтиёжларни ўз ичига олади. Эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин. Бу эса эҳтиёжнинг табиатига ва уни қондирувчи обеъктлар хусусиятига боғлиқ. Шундай буюм ва хизмат турлари борки, улардан фақат биргаликда фойдаланиш мумкин. Масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан баҳраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш кабилар шулар жумласидандир.
Жамият эҳтиёжларига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Булар қуйидагилар:
а) жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси. Иқтисодиёти ривожланишдан орқада қолган мамлакатларда эҳтиёжлар доираси тор бўлса, аксинча, иқтисодиёти юқори даражада ривожланган мамлакатларда унинг доираси кенг ва хилма-хил бўлади;
б) жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий тузум. Агар жамиятдаги тузум бозор иқтисодиёти ёки капиталистик тартиблар асосида қурилган бўлса, ундаги ижтимоий гуруҳлар бойлар ва камбағаллар, мулкдор ва мулксизларга бўлиниб, уларга мансуб кишилар эҳтиёжлари ўртасида катта фарқ мавжуд бўлади. Юқори даромад олувчилар жуда сифатли, ноёб маҳсулотлар ва хизматларга эҳтиёж билдирса, камбағалларнинг эҳтиёжлари ўз ҳаётини сақлаш учун жуда зарур маҳсулотлар ва хизматлар билангина чекланади;
в) табиий—географик шароитлар. Улар ҳам эҳтиёжларнинг миқдори ва турига таъсир қилувчи омиллардир. Нисбатан совуқ иқлим шароитида, иссиқ иқлим шароитига қараганда ҳаёт кечириш учун оқсил ва ёғга бой озиқ-овқат, иссиқ кийим—кечак, уй ва транспорт воситаларига кўпроқ эҳтиёж бўлади;
г) тарихий-миллий анъаналар ва урф-одатлар ҳам эҳтиёжларга таъсир кўрсатади. Масалан, тарихан шаклланган миллий ва диний маросимлар, урф-одатлар, Наврўз байрами, рўза ва ҳайитлар ўзига хос эҳтиёжларни юзага келтиради.
д) аҳоли сонининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар ҳам эҳтиёжларга таъсир этувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
е) халқаро, давлатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги алоқалар, айниқса, улар ўртасидаги маҳсулот ва ахборот айирбошлаш янги эҳтиёжларнинг кенг тарқалишига олиб келади.
Алоҳида кишиларнинг эҳтиёжлари уларнинг ёши, жинси, оилавий аҳволи, касби, меҳнатнинг табиати каби омилларга боғлиқ. Масалан, кекса кишилар ёшлардан фарқ қилиб, енгил ҳазм бўладиган овқатга, дори-дармонга, шовқин-суронсиз яшаш муҳитига кўпроқ эҳтиёж сезадилар. Кўп болали оилаларда болалар кийими, ўйинчоқларга эҳтиёж юқори бўлса, фарзандсиз оилаларда бундай эҳтиёжлар бўлмайди. Алоҳида кишилар эҳтиёжларига кучли таъсир қилувчи омиллар шундан иборатки, мураккаб, оғир ва енгил меҳнат турлари билан шуғулланувчи кишилар эҳтиёжлари бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, моддий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Жамиятда ҳар бир маълум даврда кўплаб қондирилмаган эҳтиёжлар бўлади. Вақт ўтиши билан янги буюмларнинг пайдо бўлиши, кенг рекламанинг таъсири ва савдонинг рағбатлантириши натижасида эҳтиёжлар ўзгаради ва кўпайиб боради. Шундай экан, жамиятнинг, яъни уни ташкил қилувчи шахслар, муассаса ва корхоналар эҳтиёжларининг чексизлиги, уларнинг тўхтовсиз янгиланиб ва ўсиб бориши табиийдир. Бу эҳтиёжларнинг тўхтовсиз ўсиб бориши иқтисодий қонунда ўз ифодасини топади. Бундай қонун нафақат эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб боришини, балки уларнинг таркибан янгиланиб туришини, эскиларининг ўрнига янгиларининг келишини билдиради. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни ишлаб чиқариш билан эҳтиёжлар ўртасидаги узвий, тўғридан-тўғри боғлиқликни акс эттиради. Ишлаб чиқариш эҳтиёжларни қондиришга қаратилади ва унинг ривожланиши янги эҳтиёжларни юзага келтиради. Ишлаб чиқариш байналминал тус олиши билан ишлаб чиқариш ва эҳтиёж ўртасидаги боғлиқлик халқаро миқёсда акс этади. Маълум бир мамлакатда пайдо бўлган эҳтиёж бошқаларига тарқалиб, халқаро хусусиятга эга бўлади. Масалан, компьютер бир мамлакатда пайдо бўлиб, тез орада унга эҳтиёж дунё миқёсида тарқалди. Халқаро алоқалар ривожланиб боргани сари эҳтиёжларнинг миллий хусусиятлари билан бир қаторда унинг миллатлараро, байналминал белгилари ривож топиб боради.
Эҳтиёжларнинг ўзи ҳам бир-бирини тақозо қилади. Бир эҳтиёж ўз орқасидан бошқа бир эҳтиёжни келтириб чиқаради. Масалан, компьютер техникасига эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, ўз навбатида уни ишлатишни ўрганиш, унга хизмат кўрсатиш, дастур тузиш каби эҳтиёжларни келтириб чиқаради.
Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши бир текис, узлуксиз бўлмайди. Унинг ўсишига қарши таъсир қилувчи омиллар ҳам мавжуд бўлади. Ишлаб чиқариш ҳолати, жамиятдаги ҳукмрон муносабатлар, фавқулодда юз берадиган ҳолатлар (урушлар, иқтисодий тизим алмашиши) ва зилзила, сув тошқини, ёнғин каби табиий офатлар эҳтиёжларнинг ўсиб боришига қарши таъсир кўрсатувчи омиллардир. Шундай қилиб, эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни мавжуд эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб боришида, мутлақо янги эҳтиёжларнинг пайдо бўлишида, муайян эҳтиёжлар доирасида турли эҳтиёжлар нисбатининг ўзгаришида ва бир эҳтиёжнинг бошқаси билан алмашинишида намоён бўлади. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, уни қондириш воситалари даражаси билан чегараланади. Чунки эҳтиёжлар чексиз ўзгаргани ҳолда уни таъминлаш учун керак бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган бўлади.

Download 66,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish