8. Ижро этувчи ҳокимият бўлмиш Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмати “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Юридик бўлими тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинган. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 564-сон Қарори билан тасдиқланган. (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1000-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган. Ушбу қарор ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 248-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” қарори билан ўз кучини йўқотган). Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 март 2019 йилда 212-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул қилинган. Ҳозирда мазкур қарор амалда.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси юридик хизматининг фаолияти Қонунчилик палатаси Спикерининг 2005 йил 7 апрелдаги 73-сон фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати юридик хизматининг фаолияти эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 18 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинади. (Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 10 сентябрдаги КҚ-40-III-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори билан янги таҳрирда тасдиқланган.) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари юридик хизмати фаолиятини уларнинг Девонлари тўғрисидаги низомлар асосида тартибга солинишининг сабаби юридик хизмат мазкур Девонлар таркибига киришидадир. Олий Мажлис палаталари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мазкур Девонлар томонидан амалга оширилади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисида”ги Низомларда Олий Мажлис палаталари юридик хизматининг вазифалари санаб ўтилган бўлиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилмаган.
Юқорида юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар санаб ўтилди. Бундан юридик хизмат фаолиятига оид бошқа