5. Юридик хизматнинг шартномавий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш соҳасидаги вазифалари ва ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунида аниқ белгилаб қўйилди. Жумладан, қонуннинг 20-моддасида “ Хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш” деб номланиб, хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган адвокатлар томонидан амалга оширилади.
6.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 2012 йил 24 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Унинг 22-моддаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси”деб номланади. Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси (1) ишлаб чиқувчининг ёки (2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг юридик хизмати, шунингдек (3) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади..
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 370-сонли Қарори билан юридик хизмат ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизматга идоралараро раҳбарликни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи бўлмиш Адлия вазирлигининг янги таҳрирдаги Низомитасдиқланди. (Дастлабкиси 1992 йил 12 ноябрда тасдиқланган). Вазирликнинг янги таҳрирдаги Низомини қабул қилиниши бевосита унинг республикада ҳуқуқий ишларни йўлга қўйиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ваколатларининг кенгайтирилиб борилиши билан боғлиқ. Мазкур Низом билан Адлия вазирлигининг юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган функция ва вазифалари белгилаб қўйилган эди. (Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган. Бу қарор ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига 1-ИЛОВА сифатида “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида НИЗОМ” тасдиқланди ва юридик хизматга дахлдор кўп масалалалар вазирлик ихтиёрига берилди. Бу ҳақда кейинги мавзуларда тўхталиб ўтамиз.