1-Мавзу: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 12,61 Mb.
bet3/8
Sana25.02.2022
Hajmi12,61 Mb.
#306081
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза 1

Фаннинг асосий мақсади: талабаларда фаол фуқарога айланиш кўникмаларни шакллантириш, уларнинг фаол фуқаровийлик позицияга эга бўлишида шахсий масъулият ҳиссини уйғотиш, ҳаётда ўз ўрнини топишида ижтимоий-маънавий ва ахлоқий қадриятларга муносиб бўлиб улғайишига доир тарбияни сингдириш жараёнини ўргатишдан иборат.

Бундан ташқари ушбу мақсадларни амалга оширишда:
- фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида амалга оширилаётган ислоҳатлар, уларни амалга ошириш стратегиясининг моҳияти ва мазмунини;
-шахс, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни
-мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилишнинг асосий тамойилларини;
-Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларни ёритиб беришдан иборат.
Фаннинг асосий вазифаси: Ўзбекистонда барпо этилаётган фуқаролик жамиятининг асосий хусусиятлари, шунингдек давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсир механизмлари тўғрисида тушунча бериш, танлаб олинган стратегик вазифалар тўғрисидаги назарий ва амалий асослар шартлари ва уни амалга ошириш омилларни очиб беришдан иборат.

Хўш “стратегия” нима ва қандай маънонни билдиради? “Стратегия” атамаси юнонча “strategos” сўздан келиб чиққан бўлиб, “генералнинг санъати” маъносини англатади. У ҳозир ҳам ўз маъносида ҳарбий бошлиқ таркибининг ҳарбий операцияларини режалаштириш ва истиқболда уларни бажара олиш санъатини билдиради. Фанлар аро кесимда кўриб ўтилганида стратегия – бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминловчи услуб мазмунини англатади.



Демак, стратегия - истиқбол, яъни келажакка интилиш лозим бўлган ҳолатни кўра олиш ҳам демакдир.
Стратегиянинг асл моҳиятида халқ орзу-умидлари йўғрилган ғоялардан ташкил топган миллий ривожланиш мафкураси ифодаланади. Мафкурадан нусха олиб бўлмаганидек, давлатнинг стратегик мақсадларини ҳам бошқа давлат ва халқларнинг тарихий тажрибасидан ўзлаштириб ёхуд нусха олиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир халқнинг ўзига хос сиёсий-ижтимоий, демографик, иқтисодий, маданий тарихи, табиий ресурслари мавжуд бўлади. Айнан шу омиллар маълум ижтимоий шароит ва имкониятларни вужудга келтиради.
Стратегияни амалга ошириш энг масъулиятли жараён. Агар у реал вазиятни тўлиқ қамраб олган яхлит ва бир бутун режа бўлса, унинг муваффақияти таъминланади. Мабодо тескари бўлса, унда турғунлик юзага келади. Бунга сабаб, нотўғри таҳлилий маълумотлар, хулосалар, кутилмаган шароитлар, ресурслардан оқилона фойдалана олмасликдир. Ҳар бир давлат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида стратегияни баҳолаш ва назорат қилиш стратегик режалаштиришни мантиқий якунловчи омили бўлиб ҳисобланади. У ҳодисаларнинг қайта алоқаланишини таъминлаш жараёнида структуравий бўғинлардаги боғланиш имкониятларини таҳлил қилади, баҳолайди, аниқлайди, хулосалар чиқаради. Заруратда стратегик режаларни ўзгартиради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқланди. Аввало, Ҳаракатлар Стратегиясини татбиқ этиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқарода миллий ва умумбашарий тамойилларни аниқ тасаввур этиш, ижтимоий ҳаётни у билан боғлаб фаолият олиб бориш тизимига киритиш зарурати пайдо бўлди. Яъни мен яшаётган давлат менга нималар бериш имконияти бор ва нималар беряпти деган тушунчадан кўра, мамлакатим, юртимнинг ривожланиши аввало ўзимга боғлиқ, уни ривожлатиришга ҳисса қўшиш менинг бурчимдир, деган ғояга амал қилишни кун тартибига қўймоқда;
Аслида бу атама XXI асрга келиб алоҳида мазмун-моҳиятга эга бўлди ва стратегия тушунчаси анча кенгайди. Ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси шу давлат белгилаб олган тарққиёт стратегиясига боғлиқ. Хўш стратегия нима? Стратегия деб, дунё миқёсида ва давлат ички ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳамда бошқа соҳаларда вужудга келган инқирозий вазиятларни прогнозлаштириш ва бартараф этишга қаратилган бошқарувни ташкил этиш масалаларига доир тушунчаларни қамраб олади. Шундан келиб чиқиб, давлат стратегияси бир бири билан ўзаро боғлиқ, лекин алоҳида хусусият касб этувчи кўплаб тушунчаларда ифодаланади.
Мамлакат ҳаётидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ тараққиёт йўналишлари ва қонуниятларни билиш бевосита фуқаролик жамияти фани билан узвий алоқадорликда ўрганишни талаб этмоқда. Бу янгича ғоявий қараш ва тараққиёт йўлини, яъни давлат ва жамият муносабатларни ўзаро алоқадорликда ўрганишда айрим муҳим жиҳатларга эътибор қаратишни талаб этмоқда. Дастлаб жамият ва фуқаролик жамияти ҳақидаги дунёқараш шаклланишига қисқа тўхталиб ўтамиз.

Жамият ва давлат тушунчалари келиб чиқишига назар ташлайдиган бўлсак, у ёки бу жиҳатига кўра бир хил вақтда пайдо бўлмаган деган хулосага келиш мумкин. Кўп кишилик жамиятнинг шаклланишига бир неча минг йиллар керак бўлган. Дастлабки жамоавий жамият шакли ибтидоий жамоа даврида куртак ёйа бошлаган.
Жамият деб – тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган, ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган, тили, ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган, кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмаларга айтилади.



Давлатчилик негизлари эса тахминан 6 минг йиллар муқаддам пайдо бўлган. Умуман олганда давлат ва давлатчилик турли синф ва қатламларга мансуб аҳоли қатламларининг ёзилган ёки ёзилмаган қонунлари негизида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш зарурияти туфайли пайдо бўлган. Замондошимиз бўлган француз сиёсатчиси Д.Кола “давлат” атамаси билан боғлиқ қизиқ фикрларни кузатганини ёзади. “Давлат” сўзи ёки (Etat) лотин тилидаги stare (қолмоқ, муқимлашмоқ) иборасидан олинган бўлиб доимий ва барқарор ғоясидан келиб чиққан деган фикрни илгари суради. Айнан француз тилида ўрнашиб қолган “давлат”(États) атамаси бошқа тилларда учрайдиган жуда кўп ва жуда ўхшаш эквивалентларга эга эканлиги билан фарқланади. Юнон тилида “давлат” атамаси Polis(шаҳар деб ҳам аталади) ёки koinonia politike (фуқаролик ёхуд сиёсий жамият) мазмунида; лотин тилида – Imperium (империя, ҳокимият) сўзи, dominium (хўжайин ҳукми остида), Civitas, Urbs (шаҳар), жумладан res publica (ижтимоий иш) каби сўзлар ўзагидан келиб чиқанлигини эҳтимоли мавжуд»2.


Давлат жамият таркибидан вужудга келган ва кейинчалик жамиятни бошқариш кучига эга, айни пайтда у билан ўзаро алоқада бўлган мустақил органга айланди.
Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини,асосларини билиш лозим. Маълум бир ғоя остида бирлашиб адолатли, демократик жамият барпо этиш ва демократик қадриятлар ўзагида эса тенг ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришда стратегик йўлни топишда муҳим аҳамият касб этади.



Жамиятнинг маънавий янгиланишлари кўзда тутувчи ислоҳатлар замирида миллий қадриятлар, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби масалаларнинг ҳал этиши билан хусусиятларда намоён бўлади. Бугунги кунда “Янгиланаётган Ўзбекистон” да миллий ғоянинг стратегик мақсади “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғоясига асосланади.


Download 12,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish