1-мавзу: Ўзбек адабиёти тарихи фанининг мақсад ва вазифалари



Download 203,47 Kb.
bet2/2
Sana30.04.2022
Hajmi203,47 Kb.
#595822
1   2
Bog'liq
А Сабирдинов Ўзб адаб тарихи маъруза матни 2022

Маснавий
Кел, эй соқий, кетургил лолагун май,
Ким ул май қилди куйни ҳотами той.
Суруҳий тўлса кўп, оғзин очолинг,
Бу кун майхонада ярмоқ сочолинг.
Сабурдин яхши йўқтур ????? қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
“Муҳаббатнома”да Муҳаммадхожа мадҳи кенг ўрин олган. Хоразмийнинг маълумотларга қараганда, Муҳаммадхожа беккина эмас, балки маърифатпарвар ва қобилиятли шоир ҳам бўлган. Унинг мадҳи қуйидагича талқинини топади:
Қиличтек тил била туттум жаҳонни,
Қаноат мулки ичра подшомен.
Харобот ичра масжидда ерим бор
Ким уш ҳам ринд мен, ҳам нарса мен.
Неча ҳашматли султон бўлса бўлсин,
Айтилган мол учун мадҳу соне мен.
Муҳаммадхожа “Саодат маъдани”, мамлакатнинг жони” сифатида тасвирланади. “Сулаймон салтанатининг улуғворлиги”, “Масиҳнинг беморларга шифо, ўликларга ҳаёт бағишловчи нафаси”, “Ҳотамнинг саҳовати”, “Рустамнинг шижоати” ва бошқа-бошқа сифатлар Муҳаммадхожага кўчирилади.
Хоразмий ёр васфи ва ошиқнинг психологик кечинмаларини санъаткорона тасвирлайди. Тасвир бир-бири билан боғланиб, уйғунликни ташкил этади. Ёр ҳусн -жамоли ва эзгу хулқ-атвори билан ошиқни мафтун қилади, ёрнинг ҳусн-жамолига таҳсин ўқиган ошиқ унинг висолига ошиқадию ошиқ сабр-бардош билан ёрининг висолига эришишга, “узун туннинг сўнгидан тенг бошланиши”га ишонади, умид умидсизликни, шодлик қайғуни енгади. Конфликтнинг бу хилдаги ижобий ечилиши Хоразмийнинг ҳаёт ва инсонга бўлган муҳаббатининг натижаси, дунёвий адабиётнинг некбин моҳиятининг ифодасидир.
Шоир ёр васфи ва ошиқ кечинмалари тасвирида жонлантириш, тажоҳили орифона (билиб билмасликка солиш) каби усуллардан, хилма-хил бадиий тил воситаларидан моҳирлик билан фойдаланади, ўзига хос бетакрор образлар яратади, айрим анъанавий образларга янги тус беради. Ёрнинг юзи ойдан, қадди-қомати сарвдан, оғзи гулғунчадан, тиши гавҳардан ортиқ:
Очилса лаълингиз, шаккар сочилур,
Кўруб гулғунчанинг оғзи очилур.
Бўюнгтег сарв йўқ бўстон ичинда,
Юзунг нуридин ой нуқсон ичинда.
Табассум қилсангиз шаккар уёлур,
Тишинг инжусидин гавҳар уёлур.
Қачонким тор оғзинг шаккар бор,
Сабо гулғунчанинг оғзини йиртар.
Шоир ўхшатишни метафора ва жонлантириш билан боғлаб бера олгани каби, кўпинча уни тажоқули орифона усулида ҳам усталик билан ишлатади:
Шаккарму эрнингиз ё қанд, ё жон,
Уёлур лаълингиздин оби ҳайвон.
Лабаст он ё шаккар ё оби ҳайвон,
Суҳонҳоят ҳаме ширинтар оз жон.
Муаллиф бош билан оёқни, ҳаёт билан ўлимни бир-бирига зид ва айни замонда бир-бирига боғлиқ ҳолда бериб, тазод усулида ҳам моҳирлик кўрсатади.
Қаро менг ол яноқингқа ярошур,
Бошим дейим адоқингқа ярошур.


Карашма бирла ошиқ ўлтурурсиз,
Сиз ўлтургон киши ўлгайми ҳаргиз.
Ўзбек тили бойликларидан яхши фойдалана олган шоир омоним сўзлар воситаси билан ўзига хос, бетакрор сўз ўйинлари (жинос санъати)ни қўллайди:
Ошар елдин сенинг елганда отинг,
Қуёш ёнглиқ жаҳонни тутти отинг.
(от – ҳайвон; от - ном)


Агар десам сени Рустам ярорсен,
Қиличинг бирла сафларни ярерсен.
(ярарсен – ярайсен; ярарсен - ёрасан)


Муҳаббатни туғор минг турли асрор,
Кўнгул асрорини жон бирла асрор.
(асрор – сирлар; асрор - айрайди)


Буюнг сарву Сонубардек, белинг қил,
Вафо қилган кишиларга вафо қил.
(қил – сочнинг қили; қил - қилмоқ)


Сени кўрган рух, ўзиндин ёт бўлур,
Рухингни кўрса минг шаҳ мот бўлур
(рух – юз, рух – шахмат рухи)
Шоир ёр васфи тасвирида Юсуф, Ширин, Хисрав, Лайло ва Мажнунлар образидан ҳам фойдаланади.
Ўғон Юсуф жамолин сизга берди,
Муҳаббат кимиёсин бизга берди.
Сўзунг Ширин, ўзунг Хисравдин афзун,
Бўлур Лайли сенинг ҳуснунға Мажнун.
Бундан ташқари, шоир ёрини Масиҳга, Юсуфга ва Хизрга ўхшатиб, диний-афсонавий тушунчаларга янги мазмун, дунёвий моҳият беради:
Шаккар эрнинг наботи Хизра ўхшар,
Аёғинг кимки ўпса, мангу ёшар.
“Муҳаббатнома” арузнинг ҳазаж (ҳазажи мусаддаси мақсур мафоилун, мафоилун, мафоил) баҳрида ёзилган; шоирнинг сўз бойлиги ва ўзбек тили талаффузига яхши эътибор бериши ҳамда айрим ғазалларнинг бевосита музика куйларига мувофиқ яратилиши шеърий мисраларни равон ва оҳангдор қилган. Зотан, “Муҳаббатнома” мисолида биз санъатнинг икки тури – поэзия ва музиканинг яқиндан боғланганини ва бири иккинчисининг равнақ топишига таъсир этганини кўрамиз. Хоразмий айрим ғазалларини “Ҳусайний”, “Сифоҳон” каби мақомларда айтилишини таъкидлайди:
Ҳусайний пардаси узра тузуб соз,
Муғанний бу ғазални қилди оғоз.
Ироқий мутрибе хоҳом хушилҳон,
Ки хонд ин ғазалро дар Сифаҳон.
(Хушовоз ироқий ҳофизнинг бу ғазални Сифаҳон (Исфаҳон) куйида айтилишини истайман).
“Муҳаббатнома” турли жанрлардаги шеърий шаклларни ўз ичига олади, шоир шу жанрларга хос қофия усулини тўла сақлайди, у радифдан ҳам усталик билан фойдаланади.
“Муҳаббатнома” XIV аср ўзбек адабий тилининг муҳим ёдгорликларидан биридир. У ўзбек адабий тили ва адабиёти тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилди, ўзбек адабий тили ва адабиётининг XV асрда янги тараққиёти поғонасига кўтарилишига замин тайёрлаган асарлардан бири бўлди.
Алишер Навоий “Муҳокаматул - луғатайн” асарида ўзбек тилида холни ифодаловчи “менг” сўзи борлигини айтиб, “Муҳаббатнома”даги
Анинг ким ол энгинда менг яратти,
Бўйи бирла сочини тенг яратти.
мисраларини келтиради. Бу мисраларни Навоий бевосита “Муҳаббатнома”дан олганми ёки уларни ашулаларда эшитганми – буни билмаймиз. Бироқ, бундан қатъий назар, “Муҳаббатнома” мисраларининг “Муҳокаматул - луғатайн”да мисол тариқасида келтирилиши унинг тил жиҳатдан хийла бой эканини кўрсатади.
“Муҳаббатнома”нинг тилига хос айрим шева хусусиятлари (масалан, “ёқгу”, “ёвиқ” каби сўзлар, жўналиш келишигининг “а” шакли ва бошқалар) ҳозирги кунгача Хоразм шевасида сақланиб келмоқда.
“Муҳаббатнома” ўзбек дунёвий адабиётининг илк йирик асарларидан биридир. Бу асар ўзбек мумтоз адабиётида дунёвий тематиканинг ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилиши билан бирга, айрим жанрларнинг, айниқса номачиликнинг такомилида катта роль ўйнади.
Шоир:
Сенинг ишқингда Хоразмий йўқолди,
Ва лекин ер юзинда оти қолди.
Буни ким ишқ бирла бир ўқуғай,
Ҳақиқат оламин мунда билғай.
Эшитқон юу китобни ҳам битигай,
Тиларменким дуода ёд қилғай.
деган эди. Дарҳақиқат, Хоразмий асарлари китобхонларга мензур бўлди ва ўзбек мумтоз адабиёти тараққиётида чуқур из қолдирди. Хўжандийнинг XIV асрда яратган “Даҳнома”си ва Саидаҳмад ибн Мироншоҳнинг “Таашшуқнома”си бевосита “Муҳаббатнома”нинг самарали таъсири билан вужудга келган асарлардир.
Хоразмийнинг бу асарида лирик қаҳрамон, асосан, ошиқ сифатида кўзга ташланиб, унинг мулоҳазалари шу масала атрофида борсада, баъзан шу мавзуга боғлиқ ҳолда ҳаётнинг, жамиятнинг айрим муаммолари ҳам йўл-йўлакай тилга олинади. Жумладан, ҳаётнинг абадий эмаслиги, инсон умрининг ўткинчилиги масаласи доимо шоирнинг диққат марказида туради. У борлиқнинг ҳаётбахш латофатига мафтун бўлиб, бутун вужуди билан унга интилади, аммо унинг бебаҳолиги уни самимий қалбдан афсуслантиради. Масалан, ошиқ тилидан:
Аё номеҳрибон, аҳди бақосиз,
Жаҳон елтек, умр гулдек бақосиз.
Асарда кенг планда ишлатилган мажоз, ташбиқ, тожие, ийҳом ва бошқа поэтик санъатларнинг характери ва доираси шоирнинг форс ва туркий тилдаги поэзиянинг барча ютуқларини мукаммал эгаллаган тажрибали санъаткор эканлигидан далолат беради. Бутун асар давомида барқарор поэтик воситаларнинг қайта-қайта қўлланилиши шоирнинг ўз кузатишлари асосида юзага келган ўзига хос деталлар билан қўшилиб кетади. Энг муҳими у қайси бир деталга қанчалик кўп мурожаат қилмасин, уни айнан такрорламайди, янги бир қиррасини кўрсатишга, янги бир стилистик имконият яратишга ҳаракат қилган.
Бадиий тасвир воситаларнинг ишлатилиши учун хос бўлган умумий хусусият эса, уларнинг юксак муболаға асосга эга бўлганлигидадир.
“Муҳаббатнома”нинг қофия системаси араб-форс қофия назариясининг туркий поэзияга тобора кенг кириб бориши ва унинг туркий тилнинг ўзига хос қонуниятлари асосида юзага келган айрим ҳодисалар билан қўшилиб келиши жараённинг маълум даражада ўзида акс эттирган.


Download 203,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish