1-мавзу: Ўзбек адабиёти тарихи фанининг мақсад ва вазифалари



Download 203,47 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2022
Hajmi203,47 Kb.
#595822
  1   2
Bog'liq
А Сабирдинов Ўзб адаб тарихи маъруза матни 2022


1-мавзу: Ўзбек адабиёти тарихи фанининг мақсад ва вазифалари
(2 соат)
Режа:
1. "Адабиёт тарихи" ва унинг халқимиз тарихидаги ўрни.
2. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихини даврлаштириш тамойиллари.
3. Ўзбек халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиёт.
4. Ўзбек адабиётининг қадимий тарихи.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. -Т.: O'qituvchi, 2004.
2. Ўзбек адабиёти тарихи. 5 томлик. 1-том. -Т.: Фан, 1977.
3. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. Биринчи жилд. -Т.: Фан, 2003.
4. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. Мажмуа. (1-2-жилдлар). -Т.: Фан, 2005-2007.
5. Воҳидов Р., Эшонқулов Н. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи. Ўқув қўлланма. -Т.: Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2006.
6. Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Тошкент: O'zbekiston, 2016.
Назорат саволлари:
1. "Адабиёт тарихи" фани нимани ўрганади ва ўргатади?
2. Ўзбек адабиёти тарихи қайси давр бадиий адабиётини ўз ичига олади?
3. Ўзбек адабиёти қайси тараққиёт босқичларини босиб ўтди?
4. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихини даврлаштириш тамойиллари ҳақида сўзланг.
5. Халқ китоблари ҳақида нималар биласиз?
6. Халқ китобларининг ёзма адабиёт ривожидаги ўрнини сўзланг.
7. Таржима адабиёти ҳақида маълумот беринг.
8. Мустақиллик даврида маданий ва адабий меросга муносабат ҳақида маълумот беринг.
"Адабиёт тарихи" фани бадиий адабиётнинг тарихий тараққиёт жараёнини ўрганади ва ўргатади. маълумки, ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўз маданияти, ўз санъати ва адабиёти мавжуд. Шу боис ҳам, адабиёт тарихи маълум бир халқнинг - шу адабиётни яратган халқнинг номи билан аталади ҳамда юритилади. Жаҳон маданияти хазинасига ҳар бир халқ ўзининг катта-кичиклигидан қатъий назар ҳиссасини қўшади. Шунга кўра алоҳида турли халқлар номи билан аталган адабиётлар тарихи айни чоғда умумжаҳон адабиёти тарихининг ажралмас бир қисмидир.
Ўзбек халқи узоқ асрлик қадимий ва бой маданиятга эга бўлган халқлардан ҳисобланади. У жаҳон илм-фани, санъати ва адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшди, буюк алломаларни, илм аҳлини, санъаткор ва ёзувчиларни етказиб берди. Бошқа халқлар билан узоқ тарихга эга бўлган қадимий маданий, илмий алоқаларни йўлга қўйди.
Ўзбек халқи маънавий маданиятининг катта ва ажралмас бир қисми бу ўзбек адабиётидир.
Ўзбек адабиёт тарихи ўзбек халқининг қадим замонлардан бошлаб ҳозирги кунга қадар яратган бадиий адабиётини ўз ичига олади.
Шўро даври дарсликларида ўзбек адабиёти икки даврга - Октябрь инқилоби ва Октябрь инқилобидан кейинги даврга ажратилиб ўрганилар эди. Аслида 1917 йил февраль, октябрь воқеалари давлат тўнтариши эди. Улар ноқонуний ҳокимият тепасига келгани ҳозирда рус тарихчилари томонидан ўрганилиб эътироф этилмоқда.
Ўзбек адабиёти хилма-хил жанрлардаги асарлардан ҳам иборат. Лирика ва эпос ўзбек мумтоз адабиётининг асоси ҳисобланади. Ўзбек адабиёт тарихи турли адабий хил ва жанрларни шаклланиши ва ривожланиши тарихи ҳам ҳисобланади. Ўзбек мумтоз адабиётида ғазал, мухаммас, мусаддас, нома, рубоий, достон, масал, ҳикоят ва бошқалар кенг тарқалган жанрлар ҳисобланади.
Ўзбек мумтоз адабиётида бир қатор мемуар ва тарихий асарлар ҳам яратилган. "Бобурнома" (Бобур), "Шажари турк", "Шожараи ????????????" (Абулғозий Баҳодирхон), "Фирдавсул иқбол" (Мунис ва Огаҳий) каби асарларда тарихий воқеалар кўпинча бадиий тил воситасида ифодаланади ҳамда бадиий лавҳалар ва шеърлар уларга янада кўпроқ бадиий тус беради.
Ўзбек мумтоз адабиёти "Тоҳир ва Зуҳра", "Вомиқ ва Узро", "Бўз ўғлон" "Юсуф Аҳмад", "Китоби подшо Жамшид", "Қиссаи Фарҳоду Ширин", "Қиссаи шоҳ Машраб" каби халқ китобларини ҳам ўз ичига олади. Бу асарлар аввал оғзаки ижод намуналари сифатида юзага келиб китобий адабиётга яқинлаштирилган. Қайта ишланиб, ёзма адабиётда пайдо бўлган, халқ ижоди услубида ишланган намуналар ҳисобланади. Шунга кўра халқ китоблари халқ оғзаки ижодининг ҳам, ёзма адабиётнинг ҳам предмети ҳисобланади.
Таржима адабиёти ҳам ўзбек адабиёти тарихида муҳим бир қисмини ташкил этади. Ўзбек халқи асрлар давомида бир қанча халқлар билан Ўрта Осиё ва Қозоғистон, Кавказ ва Россия, Греция ва Эрон, Ҳиндистон ва арабистон ҳамда бошқа ўлкаларнинг халқлари билан яқин иқтисодий ва маданий алоқада бўлди. Натижада ана шу алоқаларни меваси сифатида таржима адабиёти юзага келди. Ўзбек тилига тожик, эрон, озарбайжон, ҳинд китоблари таржима қилинди. "Хисрав ва Ширин", "Ҳафт пайкар" (Низомий), "Гулистон", "Бўстон" (Саъдий), "Баҳористон", "Юсуф ва Зулайҳо", "Саламон ва Абсел" (Жомий), "Шоҳ ва гадо" (Ҳиломий), "Калила ва Димна" (ҳинд эпоси), "минг бир кеча" (араб эртаклари), "Ревзатус - сафо" (Мирхонд), "Бадойиул - вақое" (Васифий ва бошқалар шулар жумласидандир).
Таржима адабиёти ўзаро ижодий таъсирни юзага келтиради, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, таржима асарларнинг кўпи тарихий шароитнинг эҳтиёжи, талаби ҳамда ўзбек ёзма адабиёти ва халқ оғзаки ижоди тажрибалари асосида бирмунча ўзгартирилган ва янгиликлар киритилган, ижодий қайта ишланган асарлардир. Қутб (XIV аср) таржима қилган "Хисрав ва Ширин" (Низомий), Хиромий (XIХ аср) таржима қилган "Чор дарвеш", "Тўтинома" ва бошқалар шу хилдаги Эркин таржималардир.
Адабиёт тарихи халқ тарихининг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Бадиий адабиётнинг тараққиёти жамиятнинг умумий тараққиёти билан узвий боғлиқдир. Ўрта Осиёнинг қулай иқлими, бой қазилма бойликлари маданияти доимо чет эл босқинчиларини ўзига жалб этиб келган. Мавроуннаҳрга дастлаб Эрон босқинчилари, мелоддан аввалги 329-327 йилларда макидониялик Александр Македонский бошчилигидаги грекмакедон босқинчилари бостириб келганлар. Уларга қарши суғд, массагет, дах ва саклар каби ўнлаб халқлар озодлик учун кураш олиб борганлар. Сўнгра араб ва мўғил босқинчилари истилоси ҳамда ўзаро феодал урушлар жуда кўп маданий ёдгорликларни, жумладан, адабиёт асарларини ҳам емириб ташлади, йўқотиб юборди. Бу ҳолат айрим тарихий босқичлар (масалан, VIII-IX асрлар, XIII аср) адабиётининг тўлиқ манзарасини ёритиш ҳамда кенг тасаввур қилиш имконини бермайди. буларнинг барчаси, шубҳасиз, адабиёт тарихини даврлаштириш масаласини қийинлаштиради. Ўзбек адабиёти тарихини даврлаштириш бўйича содир бўлган айрим хаторликлар, жумладан, баъзи босқичларни сунъий ёки бир ёқлама номлар билан аташ ҳодисалари ҳам шу билан изоҳланади.
Натан Маллаевнинг “Ўзбек адабиёти тарихи” (Тошкент: Ўқитувчи, 1976, 8-бет) китобидан ўзбек адабиёти тарихи шундай даврлаштирилади:

  • Энг қадимги адабий ёдгорликлар

  • Х-ХII асрлар адабиёти

  • ХIII аср ва ХIV аср бошлари адабиёти

  • ХIV аср ўрталаридан ХVII асргача бўлган адабиёти

  • ХVII асрдан ХIХ аср ўрталаригача бўлган адабиёт

  • ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги адабиёт

Қ.Йўлдош эса “Ёниқ сўз” (Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2006. 12-бет) китобида даврлаштиришнинг ўзи адабиёт учун тамомила кераксиз номда деб ҳисоблайди. Чунки унингча, бирор босқичга мунсубига бирор асарнинг жозибасини ошириб, унинг бадиий қийматини юксалтиролмайди. Даврлаштириш бадиий асарни тўла идрок этиш, уни тўғри англаш, айни тимсолларни ҳис қилиш тамойилларини англаш учун зарур, холос. Қ.йўлдош энг қадимни замондан бугунги кунгача бўлган оралиқда яратилган ўзбек адабиёти бир-биридан иккинчи фарқ қилувчи уч даврни бошдан кечирди деб ҳисоблайди.
Биринчи даврни “Исломгача бўлган даврдаги адабиёт” деб атайди. Бу даврда олам ҳам, одам ҳам мутлақо ўзгача идрок этилган, ҳис қилинган ва тушунилган. Қадим боболаримиз оламни сеҳрли воқеалар силсиласи тарзида идрок этганлар. Ўзини кўк бўри, она буғу ёки оқ ғозданибтидо олганига астойдил ишонган одам инсоннинг маънавий оламини ҳам хаёлий воқеалар, сирли афсоналар призмаси орқали тасаввур қилган. Аёнки, бу даврга мансуб фольклор намуналари ҳам, ёзма адабиётда ҳам даврэстетикасининг шу хусусиятлари акс этар, бу ҳол бадиий тасвир воситаларини тепасида ҳам ўзини билдирар эди. Бадиий тил ҳам шунга яраша ифода тарзда ва луғат бойлигига эга эди. Бу даврда одамга фақат жангчи сифатидагина қаралади.
Иккинчи даврни “Ислом таъсиридаги адабиёт” деб номлаш мумкин. Бу даврда ташқи объектив дунё ҳам, инсоннинг мураккаб ички олами ҳам исломий тафаккур орқали қабул этилди. Борлиққа бадиий идрок этиш тарзи, образлар тизими, маъжоз ва рамзлар олдингидан мутлақо ўзгарди. Тилнинг луғат фондида ҳам, қурилиш тизимида ҳам, ифода имкониятларида ҳам жиддий эврилишлар рўй берди. Аввалги давр учун тамомила бегона бўлган тур ва жанрлар пайдо бўлди. Бу давр тарихан жуда узоқ давом этди. Миллий адабиёт тарихининг “олтин” даври ҳам, энг дурдона асарлар ҳам шу босқичнинг маҳулидир. Ўзбек адабиёти бугунги кунда ҳам ана шу даврга хос жуда кўп белгиларни ўзида сақлаб келмоқда.
Учинчи даврни “Жаҳоний таъсирлар даврлар ўзбек адабиёти” тарзида аташ жоиз. Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ўзбек адабиётига жаҳоний таъсирлар кучайди. Бу жараён халқимиз ҳаётида ислом динининг таъсири атай сусайтирилган йилларда, айниқса, тезлашди. Эндиликда олам исломий қарашларидан бошқа тамойиллар асосида ҳам идрок қилинадиган, уни бадиий акс эттиришнинг миллий эстетикамиз учун фавқулодда янгича шаклларидан ҳам фойдаланиладиган бўлди. Образлар тизими, бадиий тасвир воситалари системаси кескин ўзгарди. Чунки ахборотлар замонида, бутун башарият ягона маънавий системага бирлашган даврда бошқача бўлиши мумкин эмасди. Бу даврда жуда кўплаб янги адабий жанрлар пайдо бўлди, тилнинг луғат бойлиги ва бадиий ифода йўсини кескин ўзгаришларга юз тутди. Янги давр белгилари, дастлаб Шарқнинг илғор адабиётлари, сўнгра ўрис адабиёти, ундан кейин жаҳон адабиётининг етакчи тамойиллари орқали пайдо бўлди. Қ.Йўлдошев мазкур катта даврларнинг ички босқичларга ажратиш масаласини оддий хронологик тамойилларга асосланиб ҳам, ўзга бир тамойилларга таяниб ҳам амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди. (ЎзАС. 1993 йид 20 август. Таҳлил машаққатлари).
Адабиёт тарихининг муҳим масалаларидан бири адабий алоқалар масаласи бўлиб, ўзбек адабиётининг юзага келиши ва тараққиётида бу хил алоқаларнинг роли катта бўлди. Ўзбек адабиёти ўз тарихи давомида қўшни халқларнинг адабиётлари билан фаол муносабатда бўлиб, унинг аксарият вакиллари бу адабиётлардаги илғор анъаналарни, илғор ғоя ва шаклларни ўз адабиётларига ижобий тадбиқ этдилар. Бунда, айниқса, ўзбек адабиётининг форс-тожик, озарбайжон, араб, туркман, татар, қорақалпоқ адабиётлари билан, кейинги асрларда эса рус адабиёти билан бўлган алоқалар алоҳида ажралиб туради ва муайян ижодкорлар ҳамда уларнинг асарларида ўз ёрқин ифоасини топган. Айрим ижодкорлар икки тилда, кўп ҳолларда ҳам ўзбек, ҳам форс-тожик тилларида бадиий асарлар ёзганлар. Уларнинг асарларидан ўзбек халқи ҳам, Ўрта Осиё шароитида тожик халқи ҳам баробар баҳраманд бўлиб келмоқдалар.
Адабиёт тарихининг энг мураккаб томонларидан бири унинг назарий масалаларидир. Аруз назарияси, шеърий санъатлар масаласи борасида қатор ишлар амалга оширилган.
Адабиёт тарихининг бош масалаларидан яна бири даврлаштириш масаласидир. Қадимий икки минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек адабиётини даврларга бўлиш ҳам фанда қатъийлаштирилган эмас. Адабиётимизни Х асрларгача бўлган даври қадимий давр деб шўро даври дарсликларида белгиланган. Бу катта даврдаги адабий ёдгорликлар қабр тошларига ўйиб ёзилган Ўрхун-Энасой ёдгорликларидан, қадимги тарихчиларнинг асарлари таркибида эслатиб ўтилган қисса ва афсоналардан, ХI асрдан машҳур лингвистик олим Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида келтирилган адабий шеърий парчалардан иборат бўлиб, уларнинг баъзилари маълум маънодагина адабий асар ҳисобланиши, М.Қошғарий асарларидаги шеърий парчаларнинг эса каттагина қисми халқ оғзаки ижодига мансуб деб баҳоланиши керак. Шу билан бирга, бу асарлар барча туркий халқларга тегишли бўлган ёдгорликлардир. ХI-ХIII асрлар эса туркий халқлар орасида ёзма адабиёт эзага келиб, шакллана бошлаган давр бўлиб, бу ўзбек туркман ва бошқа халқларнинг ҳам халқ сифатида шакллана бошлаган даври эди. Бу даврда юз берган мўғул истилоси эса Ўрта Осиёдаги кўпгина халқларнинг тарихий тараққиётини орқага суриб, уларнинг маданий ҳаётини деярли тўхтатиб қўйди. ХIV аср ва ХV асрнинг биринчи ярмида ўзбек адабий тили шакллана бошлади ва ана шу тилда бой дунёвий адабиёт яратилди. Шу дунёвий адабиёт заминида ХV асрнинг иккинчи ярмида Алишер Навоийнинг инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган бой адабий мероси вужудга келди. Навоий ўзбек адабиёти ва адабий тилининг асосчиси сифатида майдонга чиқиб, унинг ижоди ўзбек адабиётининг кейинги тараққиётида ҳар томонлама ижобий таъсир этди.
“Фольклор” термини инглизча (Solk) – халқ ва (lore) – донолик сўзларидан ясалган бўлиб, “халқ донолиги”, “халқ донишмандлиги” маъноларини англатади. У биринчи марта 1846 йилда Вильям Томс томонидан илгари сурилган.
Ўзбек фольклоршунослигида “фольклор” атамаси нисбатан кейинроқ илмий истеъмолга кирди. У дастлаб “Эл адабиёти”, “халқ адабиёти”, “оғзаки адабиёт”, “оғзаки ижод” тарзда қўлланилди.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди хилма-хил жанрлардан таркиб топган. Ибтидоий кишилар халқ ёзувни билмаган замонларда ўз фикр-мулоҳазаларини оғзаки баён этганлар. Шу аснода уларнинг оғзаки бадиий ижоди пайдо бўлган.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди синкретик хусуситга эга бўлиб, хилма-хил санъат турларига хос элементларни ўзига мужассамлаштирган. Унинг талай намуналари сўз ва куй уйғунлигида ижро этилган. Достон термаларни дўмбира жўрлигида куйлаш анъанавий бўлса, қўшиқ дутор ва чилдирма журлигида куйланади. Аксарият фольклор асарларида сўз етакчи ўринни эгаллайди. Эртак, афсона, нақл, ривоят, лоф, латифа, мақол ва топишмоқ жанрлари шундай характерига эга. Халқ эртакларида, халқ драмасида ҳаракат ва мимика, куй ғоявий-бадиий мазмунни ифодалашда бир қадар аҳамият касб этса-да, барибир, сўз мазмунини очувчи асосий восита бўлиб қолаверади. Бу фольклорнинг сўз санъати сифатидаги моҳиятини тўла-тўкис тасдиқлайди.
Ўзбек халқ оғзаки намуналари ёзма адабиёт учун материал бўлиб хизмат қилади. Ўзбек халқ топишмоқларининг яна бир тури сўроқ (савол) топишмоқлар ташкил этади. Масалан, “Дунёда тўрт нарса йўқ” топишмоқнинг жавоби шундай:
Осмонни устуни йўқ,
Ҳовузнинг қопқоғи йўқ,
Кўрпанинг енги йўқ,
Ошпичоқнинг қини йўқ.
Бу хилдаги топишмоқларнинг юзага келишида ёзма адабиёт намуналарининг, қиссаларнинг муаян таъсири бўлган. Шунинг учун ҳам бундай намуналар “Ошиқ Ойдин”, “Ошиқ Алвонд”, “Хирмондали” каби китобий достонларга яқин асарларда, Маҳтумқули ва Дурди Қилич айтишувларида ҳам учрайди. Аммо савол топшириқларнинг қуйидаги хилларга бевосита оғзаки ижро шароитларида яратилгандир:

  • Қамиш учи қаплтироқ, уни топинг, дилбарим,

Игна учи ялтироқ, уни топинг, дилбарим.
Сассиқ кўлда ит ҳурар, уни топинг, дилбарим,
Тақир-туқир тақравон, уни топинг, дилбарим,
Ичидаги меҳрибон, уни топинг, дилбарим.

  • Қамиш учи қаплтироқ – шамол деган эмасми?

Игна учи ялтироқ – ўт дегани эмасми?
Сассиқ кўлда ит ҳурар – сув бақаси эмасми?
Тақир-туқир тақравон – бешик деган эмасми?
Ичидаги меҳрибон – бола деган эмасми?
Достонлар ўзбек халқ оғзаки ижодини кенг тарқалган ва йирик жанрларидан бири. “Достон” сўзи қисса, ҳикоя, саргазушт, таъриф ва мақтов маъноларида ишлатилади. Ёзма адабиётда ҳам ана шундай достонлар юзага келди. Бу айниқса, ХХ аср ёзма адабиётда юзага келди.
Хуллас, Ўзбек адабиёт тарихи фани нафақат адабиёт тарихи билан балки халқ оғзаки ижоди, тарих, мусиқа санъатлари билан боғлиқликда ривожланди, тараққиёт босқичига кўтарилди.




2-мавзу: Энг қадимги адабий ёдгорликлар
Режа:

  • Энг қадимги давр маданий ёдгорликлари

  • Қадимий афсоналар

  • Қадимги қиссалар.

Адабиётлар рўйхати:

  • Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. Биринчи том. – Тошкент: Фан, 1977.

  • Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. -Т.: O'qituvchi, 2004.

  • Қозоқбой Йўлдош. Ёниқ сўз. –Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2006.

  • O‘zbek mumtoz adabiyoti namunalari. Birinchi jild. –Toshkent: Fan, 2003.

Назорат саволлари:

  • Қадимги Ўрта Осиё тарихи ва маданияти ҳақида қайси манбаларда қайд этилган?

  • Ўрта Осиё халқларининг қадимги турмуш тарзи ҳақида нималар биласиз?

  • Қадимги Ўрта Осиёда қайси тиллар группаси кенг тарқалган?

  • Қадимги Ўрта Осиёда ёзув тарихи ҳақида сўзланг.

  • Қадимги Ўрта Осиёда илм-фан тараққиёти ҳақида маълумот беринг.

  • Қадимги Ўрта Осиё халқларининг бошқа ўлкалар билан маданий алоқалари ҳақида маълумот беринг.

  • Қадимги Ўрта Осиёда оғзаки адабий ёдгорликлар қайсилар?

  • Миф ва афсоналар ҳақида маълумот беринг.

  • Қадимги Ўрта Осиё аҳоли яратган қаҳрамонлик эпослари қайсилар?

  • “Тўмарис” ва “Широқ” эпослари мазмуни ҳақида сўзланг.

  • Қадимги Ўрта Осиёда тарқалган қиссаларнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

  • “Сиёвуш” қиссаси ҳақида маълумот беринг.

Ўзбекистон ерларининг табиати, табиий бойликлари инсон ҳаётининг бошланиши учун лозим шароит яратган. Шу боис ўлкамизда энг қадим даврлардан бошлаб инсонлар истиқомат этганлар. Аввал олиб борилган археологик қазилмалар, ҳозирдаги тадқиқотлар, ўрганишлар бу тарихий ҳақиқатнинг нечоғлик тўғри эканини тасдиқламоқда. Ўзбекистон жанубидаги Бойсун тоғларининг Тешиктош дарасидан топилган 8-9 ёшлар атрофидаги боланинг бош суяги ёввойилик даврининг қуйи поғонасида мавжуд бўлган неандертал одам зотидан экани маълум бўлган. Ўша давр одамининг фикрлаш қобилияти тараққий этган бўлиб, унинг даражаси тош қуроллардан фойдаланишида, ўзи турган ғорнинг қуёш ва ҳаво тегадиган жойида ўрнашиб яшаш учун қулай шароит юзага келтирганида кўринади. Неандертал бола махсус кавланган қабрга қўйилган, қабр устига эса тоғ эчкисининг шохлари ўрнатилган. Бу ибтидоий одамнинг ўзига хос фикр қилиш онги юқори бўлганини кўрсатади.
Меҳнат туфайли одамнинг фикрлаш лаёқати ўсиб борган. Ана шу ўсиш жараёнида асрлар оша янги-янги кашфиётлар юзага келган. Қоя тошларга ўйиб ишланган суратлар фикримизни тасдиқлайди. Тошга ўйиб ишланган суратлар турли-туман мазмундадир. Ов манзаралари акс этган суратлар мавжуд.
ХХ асрда инсон қадами тегмаганқум ва чўллар бағрида, харобаларда Ўрта Осиёнинг қадимги моддий ва маданий маданияти ёдгорликларини излаб топдилар. Археологик қидириш ишларида айниқса С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм экспедицияси, Я.Ғуломов ва В.А.Шишкин раҳбарлигидаги Қуйи Зарафшон ва Варахия экспедицияси, М.Е.Массон раҳбарлигидаги Термиз ва Жанубий Туркистон экспедициялари, А.Ю.Якубовский ва М.Н.Дьюковновлар раҳбарлигидаги Тожикистон экспедицияси, А.Н.Берштам раҳбарлигидаги Еттисув ва Помирда ўтказилган экспедициялар, К.И.Альбаумнинг Болаликтепа (Сурхондарё)даги қазилмалари, Афросиёб обидалари, кейинги йилларда топилган помеолит ва неолит даврига доир янги ёдгорликлар, Г.А.Переченкова, Л.Э.Ремпель, Я.Н.Гумелов, С.Г.Кляшторний, Р.Сулаймонов, К.Шониёзов ва бошқа олимларнинг тадқиқотлари катта аҳамиятга эга бўлди. Бу экспедицияларда археологлар, тарихчилар билан бирга архитекторлар, этнографлар ва бошқа соҳалардаги олимлар ҳам фаол иш олиб бориб, қадимги Ўрта Осиё маданиятини ёритишга катта ҳисса қўшдилар.
Ўрта Осиё кишилик маданияти тарихининг энг қадимий бешикларидан биридир. Археологик қазилмалар Ўрта Осиёда эрамиздан кўп минг йиллар илгари одамлар яшаганини кўрсатади.
Эрамиздан аввалги минг йиллик ўрталаридаги Ўрта Осиёнинг иқтисодий-географик ва этнографик карталари Бактрия, Хоразм, Суғдиёна, Марғиёна, Парфия, Амударёнинг қуйи оқими, Зарафшон воҳалари, Паркона (Фарғона) ва бошқа жойларни ўз ичига олади. Бу жойларда турмуш маишати ва тили жиҳатидан ҳали бир-биридан катта фарқ қилмаган турли қабила ва элатлар: массагетлар, хоразмийлар, суғдлар, саклар, парфиянлар ва бошқалар яшар эдилар. Булар кўчманчи-чорвачилар ҳамда аллақачонлар ўтроқ деҳқончиликка ўтган аҳоли эди. Кўчманчилик билан ўтроқлик паралел ва аралаш ҳолда давом этар эди.
Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ овчилик ва балиқчилик, кейин эса чорвачилик ва деҳқончилик пайдо бўлди. Хўжалик ҳаётининг тараққий этиши дарёларга ва улардан сунъий суғориш усули билан фойдаланишга боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Герадот Мисрни “Нил туҳфаси” деганидек, тарихчи Истахрий “Хоразм – бутун манфаатни Жайҳун (Амударё)дан топган мамлакат”, - деган эди.
Қадимги Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги билан бирга шаҳарлар ҳаёти, ҳунармандчилик, кончилик ва бошқалар ҳам тараққий этган. Қулдорликнинг вужудга келиши билан йирик шаҳарлар, мустаҳкам қўрғон ва истеҳкомлар пайдо бўлган. Мароқанд (Самарқанд), Кирапель (ҳозирги Ўратепа) ва бошқалар шулар жумласидандир. Археологик материаллар ва ёзма манбалар аҳолининг конларда ишлаганини, мис ва темир эритиш билан, металлардан турли хил ҳарбий ва меҳнат қуроллари ясаш билан, кемасозлик, тўқувчилик, бинокорлик, заргарлик ва бошқа ишлар билан шуғулланганини, яқин ва узоқ ўлкалар билан савдо-сотиқ ишлари олиб борганини кўрсатади. Шу билан бирга, аҳоли, хусусан, Фарғона водийсидаги аҳоли нефтдан ҳам фойдаланган.
Герадот массагетлар ҳақида: “Улар отлиқ ва пиёда жанг қиладилар, бу икки хил жанг усулини биладилар; улар ўқ-ёй, найза ва дудама калта қилич билан қуролланганлар. Бу қуролларни улар жездан ясайдилар, бош кийимлари, камарлари ва боғичларни олтин билан безайдилар. Отларининг кўкрак қалқонларини жездан ясайдилар. Юрган совуқ ва бошқа от жабуқларига ҳам олтин қадайдилар. Темир ва кумушни улар мутлоқ ишлатмайдилар, чунки уларнинг мамлакатида олтин билан мис ниҳоятда кўп бўлиб, темир билан кумуш мутлақо йўқдир”-деб ёзади.
Қадимги Ўрта Осиёда турли культ ва динлар мавжуд бўлиб, табиат ҳодисаларига нисбатан деалистик қараш, уларни яхши ва ёмон, дўст ва душман кучларга ажратиш заминида Митре (қуёш худоси), Анахита (ер-сув маъбудаси) ва бошқа культлар пайдо бўлади. Бу культлар эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда вужудга келган Зардуштийлик динига қўшилиб кетади. Қадимги Ўрта Осиёда қисман бўлса-да, Эллик худолари (Зевс, Афина, Пасейдон, Апполон ва бошқалар) культи, будда дини (манихсизм), насеро (несториан) христианлиги, яҳудий дини ва бошқалар тарқалган эди. Араб ҳалифалиги истилосидан кейин ислом дини асосий дин бўлиб қолди.
Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Ўрта Осиё аҳолисининг кўпчилиги эрон тиллари группасига кирувчи диалект ва шеваларда гаплашар эди.
Кейинроқ Ўрта Осиё территориясида туркий тиллар группаси ҳам кенг тарқала бошлади. Бу жараённинг бошланиши Ўрта Осиёга хуннларнинг кўчиб кела бошлаши билан боғлиқдир. Ёзма манбаларда Ўрта Осиё чегараларида хуннларнинг пайдо бўлиши биринчи марта эрамиздан аввалги II асрда эслатиб ўтилади. Марказий Осиёнинг кенг чўлларида ташкил топган йирик қабила иттифоқи бўлиб, кўп олимларнинг фикрига кўра улар Олтой опласининг туркий группасига кирувчи тилларда гапирганлар.
Хуннлар эрамиздан аввалги II-I асрларда Еттисувга ва Сирдарё бўйидаги чўлларга кўчиб келиб, аста-секин маҳаллий халқ ва қабилалар билан скиф – массагетлар билан чатишиб кета бошлайдилар. Шу даврдан бошлаб Ўрта Осиёда туркий тиллар группаси кенг тарқалади ва турк хоқонлиги давлати даврида Шимолий Энасойдан тортиб Мўғилистонга қадар чўзилган ҳудудда асосий тиллардан бири бўлиб қолади.
Ўрта Осиё халқлари ёзувчининг тарихи жуда қадим замонлардан бошланади. Эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида Эрон, Ўрта Осиё ва бошқа ўлкаларда оромий ёзув кенг тарқала бошлади. Александ Македонский истилосидан кейин эса Ўрта Осиёга грек ёзувчи ҳам кириб келди. Оромий ёзуви, грек ёзуви ва форсий ??????? маълум даврлар мобайнида асосан маъмурий ҳужжатларда қўлланилади. Сўнг оромий ёзуви негизида бир қатор маҳаллий ёзувлар вужудга кела бошлади. Авесто, хоразм, суғд, кушон, рун (Ўрхун-Энасой), уйғур ёзуви ва бошқалар. Авесто ёзуви эрамиздан аввалги V асрда вужудга келган деб тахмин қилинади.
Қадимги Ўрта Осиёдаги илм-фаннинг тараққиёт даражасини кўрсатувчи ёдгорликлар ниҳоятда кам сақланиб қолган. Лекин, шунга қарамай қадимги Ўрта Осиё халқларининг астрономия, геометрия, геодезия, физика ва бошқа фанлар соҳасида бирмунча муваффақиятларга эришгани маълум. бизга қадар сақланиб қолган суғд календари, Беруний асарларидаги масъулиятдар ва бошқа манбалар қадимги Ўрта Осиёда илм-фаннинг айрим соҳалари, айниқса, астрономия фани тараққий этганини кўрсатади. Суғд, Хоразм ва бошқа китобларда етишган олимлар асосий планеталарни ва юлдузларнинг туркумини ўрганиб, уларни махсус номлар билан атаб, Бурж (Задиак) тизимини аниқлаб олганлар. Маълумки, Ўрта Осиё халқлари жуда қадим замонлардаёқ суғориш иншоатлари қурганлар, каналлар очганлар, чиғир, кариз ва бошқа усуллар билан сувсиз ерларга сув чиқарганлар, кемалар ясаганлар, юлдузларга қараб узоқ жойларга сафар қилганлар, мустаҳкам иморатлар қурганлар, тошни эритиш йўли билан шиша ишлаб чиқарганлар. Булар маълум илмий билимларсиз, геометрия, математика, астрономия, география, геодезия, физика, химия ва бошқаларсиз бунёдга келиши мумкин эмас эди, албатта.
Ўрта Осиё халқлари жуда қадим замонлардан бошлаб турли ўлка ва халқлар билан - Урал, Сибирь ва Волгабўйи, Хитой, Ҳиндистон, Греция, Эрон, Сурия, Месопотамия, Вавилон, Миср ва бошқа ўлкалар билан иқтисодий-маданий алоқада бўлганлар. Шу билан бирга, Ўрта Осиё Шарқ билан Ғарб ўлкаларининг савдо-сотиқ ва маданий алоқаларининг бир марказий чоррахаси сифатида ҳам катта роль ўйнаган.
Иқтисодий ва маданий алоқалар туфайли эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида Ўрта Осиё ва Эронга Суриядан оремит ёзуви кириб келди ва бу ёзув хоразм, суғд ва бошқа маҳаллий ёзувларнинг вужудга келишига асос бўлди. Айни замонда суғд ёзуви таъсири билан пайдо бўлган уйғур ёзуви мўғул ва манжур ёзувларининг шаклланишига замин яратди.
Ўрта Осиё халқларининг энг қадимги замонларга оид айрим оғзаки адабиёт ёдгорликлари баъзи бир манбалар орқали бизга қадар сақланиб қолган, Бу манбалар тарих китоблари, илмий асарлар, ёзма ёдгорликлар ва бошқалардан иборат. Айни тарихчилардан Герадот, Ктезий, Полиэн, Харес Митиленский ва бошқаларнинг китобларида халқ оғзаки ижоди айрим асарларнинг мазмуни ҳикоя қилиб қолдирилган. Шунингдек, ўрта аср тарихчиларидан Ҳамза, Исфахоний, Таборий, Масъудий, Беруний, Соҳлабий, Бальмит ва бошқаларнинг асарларида ҳам оғзаки адабиётга доир қимматли материал ва маълумотлар бор. "Авесто", "Бехистун", "Бундахишн", "Денкард" каби ёзма ёдгорликларда оғзаки адабиётнинг баъзи бир намуналари ўрин олган. Маҳмуд Кошғарий эса ўзининг машҳур лингвистик асари "Девону луғотит турк"да қадимги қўшиқ, лирик шеър ва мақоллардан турли намуналар беради. "Худойномаи" ва улуғ шоир Фирдавсийнинг "Шохнома"сида қадимги оғзаки адабиётнинг бир қанча асарлари ва образлари қайта ишланади.
қадимги оғзаки адабиёт ёдгорликлари мифлар, афсоналар, қаҳрамонлик эмас, қўшиқлар, лирик шеърлар ва бошқа турдаги адабий асарлардан иборат.
Миф ва афсоналар. Ибтидоий кишилар табиат ҳодисалари ва жамиятдаги воқеаларнинг туб сабабларини билмаганлар. Киши табиатдаги яшин, довул, сув тошқини, зилзила ва бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини тушунмас, улар натижасида келган офиятлардан даҳшатга тушар эди. У ер ва осмон, ой ва қуёш кабиларни жонли нарсалар деб тасаввур қилар, уларга ?????????????????, айрим ҳайвонларни муқаддас деб билар эди. Ибтидоий кишининг тасаввурида унга "дўст" ва "душман" бўлган турли хил кучлар мавжуд эди. У бу кучларни худолар, руҳлар, девлар, жинлар сингари кучлар сифатида тасвирлайди. Бу тасаввурлар заминида турли мифлар - космогоник мифлар, ҳайвонлар, қушлар ҳақида мифлар, худолар ва афсонавий қаҳрамонлар ҳақида мифлар пайдо бўлди.
Қадимги Ўрта Осиёда вужудга келган кўпчилик мифлар учун, ҳинд ва бошқа халқларнинг мифларида бўлганидек, яхшилик ва ёмонлик, нур билан зулмат ўртасидаги кураш характерлидир. Кишилар яхшилик, бахт-саодат, қуёш нури ва иссиқлигини ёмонлик, бахтсизлик, зулмат ва даҳшатли совуққа қарама-қарши қўйиб, бахт ўлкаси ва бахтсизлик ўлкаси деган мифларни яратганлар. Гўё табиатда улуғ ва фойдали кучлар - қуёш ва сув абадий бўлган ўлка ҳамда офат келтирувчи кучлар - зулмат ва кулфат абадий бўлган ўлка бор эмиш.
Кўпчилик мифологик образлар мана шу икки ўлка ва улар ўртасидаги кураш фонида тасвирланади. Бу мифология зардуштликдаги қарашда, "Авесто" ва бошқа диний китобларда кенг ўрин олди. "Авесто", шунингдек, "Бундахишн"да айтилишича, икки олам: яхшилик ва ёмонлик олами бор. Яхшилик оламига Ахура Мазда (Хурмуз), ёмонлик оламига Ангро Маню (Ахримон) бошчилик қилади. Гўё 3000 йил мобайнида бу икки олам бир-бири билан тўқнашган. Яхшилик ва нур ламини билиб қолган Ахриман унга қарши кураш очмоқчи бўлади. Хурмуз бу курашнинг олдини олиб, иккинчи уч минг йилликда осмон, сув, ер; ўсимлик, ҳайвонлар ва бошқаларни ҳамда биринчи инсонни яратди. у даврда зулм ҳам, касаллик ва ўлим ҳам бўлмаган экан. Шундан сўнг унинг давр (6000-8999) - кураш даври бошланди.
Ахриман биринчи инсонни ўлдирса ҳам, лекин кишилик уруғини йўқотиб юборолмайди. Тўртинчи давр (9000-11999)да яхшилик ва нур кучлари ёмонлик ва зулмат устидан ғалаба қозонади.
Митра - қуёш худоси. У кишиларга нур, иссиқлик, бахт-саодат бахш этади. "Авесто"да Митра битмас-туганмас кучга эга бўлган паҳлавон сифатида тасвирланади.
Ардвисура Анахита – ер, сув ва унум маъбудаси. У ҳаёт ва инсоннинг нафосатини, кўркини ифодаловчи, қаҳрамонларга куч-қувват ва муваффақият бахш этувчи бир куч сифатида тасвирланади.
Коюмерс – Гайа Мартан ер юзида пайдо бўлган бир ?????? одам. У Ахура Мазда (Хурмуз) томонидан яратилган ва ички вужуддан: хўкиз ва одамдан ташкил топган экан. Инсониятнинг ашаддий душмани бўлган Ахриман Кенемарсни ўлдиради. Кенемарс жасадининг ҳўкиз қисмидан 55 хил дон, 12 хил ўсимлик, сигир ва ҳўкиз, улардан эса 272 хил фойдали ҳайвонлар пайдо бўлади: одам қисмидан инсоннинг эркак ва аёл жинси ҳамда металл вужудга келди. Шундай қилиб Кенемарс биринчи инсон ва инсоният ҳаётининг ибтидоси сифатида тасвирланади.
Иима (Жамшид) – Кенемарс каби нажаткор қаҳрамон сифатида тасвирланади. “Авесто”да баён этилишича, у адолатли ҳукмрон бўлиб, унинг даврида қаҳратон совуқ ва жазирама иссиқ ҳам, қариш ва ўлим ҳам бўлмаган экан. Жамшид ер юзини 3 баравар кенгайтирди, чорвани ва турли хил қушларни ниҳоятда кўпайтирди.
Гершаеп – бир қатор афсоналарда ўлимни енгувчи баҳодир сифатида тасвирланади. Ёзувчи Асади Тусий (Х1 аср), шу афсоналардан фойдаланиб ўзининг “Гершаспнома” асарини яратди. Гершасп ҳақидаги афсонада шундай воқеа баён этилади:
“Бир аждар кишиларга кўп бахтсизликлар келтиради. Қабиланинг ҳаёти ҳавф остида қолади. Қаҳрамон Гершасп аждарга қарши жангга отланади, аждарнинг масканига қараб йўл олади. Гершасп туш чоғига қадар аждарни қидиради, бироқ уни тополмайди. У ўт қалаб овқат пиширмоқчи бўлади. Аждар шунчалик катта эканки, Гершасп анча вақт ухлаб ётган аждарнинг устида айланиб юрса ҳам, уни пайқамаган экан ва ўз ўчоғини унинг устига қурган экан. Ўт аждарнинг баданини қиздирибди, аждар вазмин қимирлай бошлабди. Шундан кейингина Гершасп аждар устида кезиб юрганини пайқаб олибди. Лекин Гершасп ваҳимага тушиб улкан ва даҳшатли маҳлуққа қарши жанг бошлайди. Қуролларини моҳирлик билан ишлатиб, аждарни енгиб, кишиларни ҳалокатдан қутқарибди”.
1902 йилда Қашқадарёда қадимги оғзаки адабиётнинг “Чистони Эликбек” деган муҳим бир ёдгорлик тексти топилди. Тахминан VIII-IX асрларга мансуб бўлган бу асарда ёмонлик кучларига қарши мардона курашиб, кишиларни ўлимдан қутқарган Гершасп сингари халқ баҳодири Эликбек образи яратилган.
Хоразм мифологик афсонасида Хубби сув худоси ва кишиларни ҳалокатдан қутқарувчи қаҳрамон сифатида гавдаланади. Фарғона водийсида ҳам Хоразм мифологик қаҳрамони Хубби образи яратилиб кўп афсоналар ҳикоя қилинади.
Қадимги Ўрта Осиё яратган оғзаки адабиёт ёдгорликлари орасида қаҳрамонлик эпоси муҳим ўрин тутади. Қаҳрамонлик эпосини кўп асарлари ?????? тарихий воқеалар, Ўрта Осиё аҳолисининг чет эл босқинчиларига қарши ватанпарварлик кураши заминида туғилган Тўмарис, Широқ, Зарина, Рустам, Сиёвуш кабилар оташин ватанпарвар ва фидокор баҳодирларнинг монументал образларидир.
“Тўмарис” эпоси Ўрта Осиё аҳолисининг чет эл босқинчиларига қарши олиб борган мардона курашининг бадиий ифодасидир. Эрамиздан аввалги VI асрда бир неча мамлакатларни истило қилган аҳманийлар шоҳи Кир (Кировуш ёки Керул деб ҳам юритилган) Ўрта Осиёга бостириб кирган. Ўрта Осиё аҳолиси, айниқса Тўмарис бошчилигидаги массагет қабилалари Кирга қарши мардона кураш олиб борадилар. Кир қўшини енгилади ва унинг ўзи 529 йилда жанг майдонида ўлдирилади. Шу воқеалар Тўмарис тарихий-қаҳрамонлик эпосининг мазмунини ташкил этади. Афсуски, бу эпоснинг асли бизгача етиб келмаган, унинг ?????????? грек тарихчиси Герадотнинг (484-425) “Тарих” китобида ҳикоя қилиб қолдирилган. Тўмарис массагет қабилаларининг бошлиғи. Уни ўғли ????? билан ўзини-ўзи ўлдиради. Тўмарис ??????????? ва қон тўлдирилган мешга олинган бошини солади.
Герадот Ктезий ва бошқа тарихчилар Ўрта Осиё қабилаларида, жумладан, массагетларда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида хотин-қизлар катта ўрин тутганини сўзлайдилар. Шунингдек, Хитой сайёҳи Чжек Цянь (эрамиздан аввалги II аср) Довон (Фарғона)даги хотин-қизларнинг мавқеи ҳақида сўзлаб, “Эркаклар бирор қарор қабул қилар эканлар, улар ўз хотинларининг маслағатига қулоқ солар эдилар”, - дейди.
“Широқ” эпоси ва “Тўмарис” каби Ўрта Осиё аҳолисининг чет эл босқинчиларига қарши қаҳрамонона кураши воқеалари заминида вужудга келди.
Ватанпарвар массагетлар Кир қўшинини тор-мор этган бўлсаларда, аҳманий моҳлари бундан сабоқ олмадилар. Улар эл-юртни ??????????? Ўрта Осиёга бостириб киришни давом эттирдилар. Доро (521-485) шундай босқинчи, шафқатсиз шоҳлардан бири эди. Шак қабилалари Дорога қарши 513 йилда катта қўзғалон кўтарадилар. Шу воқеа “Широқ” эпосига асос бўлган бўлса керак.
“Тўмарис” каби “Широқ”нинг ҳам асли сақланмаган. Унинг қисқача мазмуни Полиэн (Эрамиздан аввалги II аср)нинг “Ҳарбий ҳийлалар” китобида ҳикоя қилинади.
“Шак қабиласининг тинчлиги ва мустақиллигини барбод этиб Доро бостириб келмоқда. Шак ҳукмронлари (Омарг, Самсофер, Оамирас) душманга қарши кураш режасини тузатаётганларида чўпон Широқ пайдо бўлади. У душманни ҳийла билан енгиш режасини айтади. Гўё шамларнинг ғазабига учраб, бадани дабдала қилинган ва қабиладошларидан қасос олмоқчи бўлган. Широқ Доро қўшинини “кўчиб кетган” шакларнинг йўлини 7 кун деганда “кесиб олиб чиқувчи йўлга” бошлайди. Широқ душманни бепоён чўл-биёбонга олиб боради. Душман очлик ва сувсизликдан ҳалок бўлиши муқаррар. Еттинчи кун ҳам шаклардан дарак тополмаган Доро қўшини бошлиғи ?????????? Широқнинг калласини чопиб ташлайди. Широқ ўлимини шодлик қаҳқаҳа билан кутиб олади”.
Доро баланд қояга чиқиб Апполон (қуёш худоси)дан ёмғир сўрайди. Ёмғир ёғиб қолган ???????? аскарлар ??????? сувга тўлдириб, сувсизликдан зўрға омон қоладилар.
“Зарина ва Стриангия” қиссасининг мазмунини сицилиялик ????????? Диодор (эрамиздан аввалги I аср)нинг “Кутубхона” асарида тарихчи Ктезий (430-354) китобидаги баён асосида ҳикоя қилиб қолдирган. “Зарина ва Стриангия” қаҳрамонлик ва севги қиссасидир. Қиссанинг бош қаҳрамони Зарина образи тарихий илдизга эга бўлиб, у шак ҳукмронларидан бири бўлган. Қиссада Зарина заковатли, тадбиркор аёл, халққа ғамхўр ҳукмрон, уста лашкарбоши, қаҳрамон ва шу билан бирга, ?????????????????? одобли аёл сифатида тасвирланади. Стриангия ҳам мардлиги ва ботирлиги билан машҳур. Лекин у иродаси бўш. Грек тарихчилари шак хотин-қизларининг жангга кириб, от чопиш, ўқ-ёй отишда эркинлардан қолишмасликларини қайд этадилар. Ктезий маълумотига кўра Зарина вафотидан кейин шаклар унга пиремида шаклида мақбара қурдириб, олтин ҳайкал ўрнатишганини таъкидлайди.
“Зариадр ва Одатида” қиссасида севги ва қаҳрамонлик мотивлари асос бўлган. Бу қиссанинг мазмуни тарихчи Хорас Митиленский (эрамиздан аввалги IV аср) асари орқали етиб келган.
Гуштасб (Гистаси) Мидияда, унинг укаси Зариадр каспийдаги?????????????? (Сирдарё)гача чўзилган ўлкада ҳукмронлик қилади. ??????????????? яшаган скиф шоҳи Ом????? Қизи одатида билан Зариадр бир-бирларини тушда кўриб севиб қоладилар. Омерг эса қизини бегона юртга беришни хоҳламайди. Зариадр бир аравакаш ёрдамида Одатида юртига келади. Омарг саройида зиёфат уюштириб қизига ўтирган йигитларнинг қайси бирини ёқтирсанг олтин қадаҳда май тут дейди. Зариадр ??????? олиб юртига жўнайди.
“Рустам” қаҳрамонлик эпосининг монументал образларидир. У дастлаб оғзаки, кейинчалик эса ёзма адабиётда қайта-қайта ишланган. Рустам образи Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон ҳамда бошқа ўлкаларда кенг шуҳрат қозониб, халқнинг энг севимли қаҳрамонига айланган.
Рустам ҳақидаги дастлабки асарлар суғдларда пайдо бўлган, тахминан VI-VII асрларда суғдлар яратган “Рустам” эгасининг парчалари бизга қадар ҳам сақланиб қолган. Рустам мислсиз қаҳрамон, нажодкор. У девларга қарши курашади ва енгилмас қаҳрамонга айланади. Фирдавсий “Шоҳнома”сида Рустамни бош қаҳрамон сифатида танлаб олди. Рустам образи ўзбек халқи орасида кенг шуҳрат қозонди. “Рустами достон” халқнинг севимли китобига айланди.
“Сиёвуш” дастлаб мифологик ??????? образи сифатида яратилди. “Авесто”да (бунда у “Сиёваржон” деб аталган) мифологик ???????? сифатида тасвирланган. Бу тасвирнинг излари қадимги форс-тожик тилидаги адабиётда, “Шоҳнома”да ва Беруний асарларида ном сақланиб қолган. Х аср тарихчиси Норшахий “Бухоро тарихи” асарида Сиёвуш ҳақидаги халқ оғзаки ижоди намуналарини келтиради:
“Сиёвуш” афсонавий Эрон шоҳларидан бўлган ???????? шоҳлардан Кайковуснинг ўғли экан. Сиёвуш ўз хусн-жамоли билан ўгай онаси Судабани аср қилади. Унинг таклифини рад этиб, туҳматга қолади. Ўзининг поклигини исботлаш учун олов устида оти билан сакраб ўтади. У Туронга қарши жангларда қаҳрамонлик кўрсатади. Сўнг Афросиёб ҳузурига келиб унинг қизига уйланади. Лекин амалдорлар улар ўртасига рахна солади. Афросиёб томонидан Сиёвуш ўлдирилади. Сиёвушни ўғли Кайхусрав бобоси Афросиёбдан қасос олиб уни ўлдиради. Кайхусрав Хоразмий сиганлар сулоласига асос солади.


3-мавзу: Энг қадимги ёзма адабий ёдгорликлар. “Авесто”
Режа:

  • Энг қадимги ёзма адабий ёдгорликлар.

  • “Авесто” – Ўрта Осиё халқларининг муштарак ёзма ёдгорлиги.

  • “Авесто”нинг тарихий-маърифий аҳамияти.

Адабиётлар:

  • Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент: Ўқитувчи, 1976.

  • Ўзбек адабиёти тарихи. – Тошкент: Фан, 1977.

  • Авесто. –Тошкент, 2015.

Назорат саволлари:

  • Энг қадимги ёзма ёдгорликлар ҳақида нималар биласиз?

  • “Авесто” қачон ва қаерда юзага келди?

  • “Авесто”да табиатни асраш ҳақида қандай фикрлар бор?

  • “Авесто”да инсон ҳуқуқи, аёллар мулоҳазаси ҳақида қандай қоидалар мавжуд?

  • “Авесто”даги ҳайвонлар ва уларни муҳофазаси масаласи қандай акс этган?

  • “Авесто”ни инсоний фикр тараққиётида ўрни масаласида нималар биласиз?

  • “Авесто”ни тарихий-маърифий аҳамияти нималарда кўринади?

  • “Авесто” ва унинг қисмлари ҳақида нималар биласиз?

Ёзма ёдгорликлар қадимги ёзув ва тиллар ёдгорлиги бўлиши билан бирга бизни узоқ ўтмишдан қабила ва халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, урф-одати, эътиқоди, сўз санъати намуналари ва бошқалар билан таништирувчи муҳим манбалар ҳам ҳисобланади. Жумладан, “Авесто”, “Бундахишн” ва “Денкорд” каби Зардуштий китобларда диний масалалардан ташқари тарих, маданият, илм-фан, санъат ва адабиёт ҳамда бошқа соҳаларга доир ??????? материал ва маълумотлар бор.
Муғ тоғи қасрида топилган суғд календари эса қадимги Ўрта Осиё астрономиясининг нодир ёдгорликларидир. Сўғд ёзувчидаги бошқа ёдгорликлар кўпроқ савдо-сотиқ ва қўшни мамлакатлар билан иқтисодий-маданий алоқаларга доир ҳужжатлардир. Дунхуан (Шарқий Туркистон - Синцзян)да топилган сўғд тилидаги ёдгорлик эрамизнинг II асрига мансуб бўлиб, Самарқандда турувчи онанинг Друан (Дунхуан)даги қизи билан оилавий масалаларга доир ёзишмаларидир.
Хоразм ёдгорликлари асосан, тарихий воқеалар ва хўжалик масалаларига доир бўлиб, Ўрта Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёти ва турли ўлкалар билан савдо-сотиқ ҳамда дипломатик муносабатлари юзасидан маълумот беради.
Ёзма ёдгорликлар орасида Бихистун ёдгорлиги муҳим тарихий ҳужжат сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Бу ёдгорлик эрамиздан аввалги 521 йилда ???????? енгиб, аҳмонийлар тахтини эгаллаган Доронинг буйруғи билан 519 йилда Вавилон билан Экбатани (Ҳамадон)ни бирлаштирувчи йўл яқинидаги Бихистун тошига (500 метр баландликда) ўйиб ёзилган. Унда Доронинг ўз тилидан унинг истилочилик фаолияти ҳикоя қилинади. ??????????? ёдгорлиги Доронинг мустабид шоҳ, даҳшатли босқинчи эканини гавдалантиради.
Қадимги туркий тилларда яратилган ёдгорликлардан бизгача Ўрхун-Энасой ва уйғур ёзувидаги ёдгорликлар сақланиб қолган. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари V-VIII асрларга мансуб бўлиб, улардан Кун-Тагин, Билка-????, ???????? қабр тошларга ўйиб ёзилган текстлар айниқса аҳамиятлидир. Уйғур ёзувида эса турли хил ҳужжатлар билан бирга манихетлик (менийлик) дини китоблари ва бошқа ёдгорликлар сақланиб қолган.
“Авесто” зардуштийлик (зороастризм) динининг муқаддас китобидир. Зардуштийликнинг куртаклари ибтидоий жамоа тузуми даврида вужудга келди. Зардуштийлик қулдорлик ва илк феодализм даврида Ўрта Осиё, Эрон ва Озарбайжон асосий диний эътиқодлардан бири сифатида кенг тарқалди: бу дин синфий жамиятда, ибтидоий жамоа давридаги айрим демократик элементларини сақлаб қолган бўлишига қарамай, қулдорлар ва феодалларнинг дунёқараши ва манфаатларини ифодалайди. Араб босқинчилари истилоси (V-VIII асрлар)дан сўнг ҳам зардуштийлик дини бирмунча вақт сақланиб қолди.
“Авесто” зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиши билан бирга, у узоқ асрларнинг тарихи, иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, маданияти, тили, ёзувчи ва халқ оғзаки ижодининг манбаи, муҳим ёдгорлиги сифатида Ўрта Осиё, озарбайжон, Эрон ва бошқа мамлакатлар ўрганишда ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Анъанавий маълумотларга кўра, “Авесто” эрамиздан аввалги VII асрнинг охири ва VI асрнинг бошларида яратилган. Унга Зардушт асос солган (Беруний маъсулиятига, Зардушт Озарбайжонда туғилган. Лекин “Авесто”нинг шаклланиши ва такомилини бир кишининг номи билан боғлаб бўлмайди. Чунки у узоқ даврларнинг маҳсули бўлиб, бу даврлар давомида қайта-қайта ишланган.
“Авесто”нинг муқаддас китоб сифатида тўла шаклланиши эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига тўғри келади.
Кўпчилик манбалардаги анъанавий маълумотларга қараганда, “Авесто” 21 наск – китоб (қисм)дан иборат бўлган экан. Бироқ Александр Македонский ва араб босқинчилари истилоси натижасида улардан кўпи йўқолиб, жуда оз қисми сақланиб қолган. Бизга қадар сақланиб қолган. “Авесто” ёдгорликларининг энг қадимги нусхаси 1324 йилда кўчирилган бўлиб, у Копенгагенда сақланади.
“Авесто”нинг айрим нусхаларида авесто тилидаги текст билан бирга паҳлавий тилидаги таржималар ҳам бор. Шарҳлар “Зенд” деб аталган, бутун китоб эса “Авесто ва Зунд” ёки “Зенд Авесто” деб номланган. “Авесто” тексти санскрит тили (қадимги ҳинд тили)га шарҳлар билан таржима қилинган. У айрим Европа тилларига, унинг бир неча қисми эса рус тилига ҳам таржима қилинган. “Авесто” Асқар Маҳкам томонидан форс тилидан ўзбек тилига 2015 йилда таржима қилиниб нашр этилди.
Бизгача етиб келган “Авесто” нусхалари икки вариантлидир. Биринчи варианти ёлғиз “Авесто”ни ўз ичига олади. Иккинчи варианти паҳлавий тилидаги шарҳли таржимани ҳам ўз ичига олиб, у китобларга боб ва параграфларга ажратилган. Шу иккинчи вариант бўйича “Авесто” қуйидаги китоб (қисм)лардан ташкил топган:

  • Вандидод. У 22 бобдан иборат бўлиб, асосан, Ахура Мазда билан Заратуштранинг савол-жавоби шаклида ёзилган. Боблар турли ёмон руҳларни, девларни енгиш воқеаларини, гуноҳлардан пок бўлиш қоидаларини ва қисман мифологик элементларни ўз ичига олади.

Унда яратувчилик улуғланади. Деҳқончилик мадҳ этилади.
“Узоқ замон экилмаган ва амал тегмаган замин бахтсиздир. У омочни орзу қилади. Бундай замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу қиз фарзанд кўриш ва яхши ёсдиқдошга интиқдир”. (230-бет)
(26-27)
“Эй, Сипийтман Зардушт!
Кимда-ким заминни чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чпа қўл билан шудгор қилса, замин унга шундай дейди:

  • Эй, мард! Эй, мени чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилган зот!

Одамлар ҳамиша бу ерга келадилар ва нон сўрайдилар. Мен бу ерда ҳосилга кираман, сен учун ҳар турли хўрак ва мўл-кўл буғдой етиштираман”.
(28-29)
“Эй, Сипийтман Зардушт!
Кимда-ким заминни чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилмаса, замин унга шундай дейди:

  • Эй, мард! Эй, мени чап ва ўнг қўл билан, ўнг ва чап қўл билан шудгор қилмаган зот!

Сен бегоналар эшиги остонасида нон истовчилар билан бирга бўлурсан. Кўзларин йўл кўради. Улар сени эшиги остонасидан ҳайдаб юборадилар”. (230-бет)
Қачонки эгатларда уруғ етилса, девлар ўринларидан қўпадилар.
Қачонки буғдой гуркираб кўкарса, девлар даҳшатдан титрай бошлайдилар
Қачонки буғдой ун бўлса, девлар нола чекадилар.
Қачонки буғдой хирмонга уюлса, девлар нобуд бўладилар.
Қай бир хонадонда буғдой бош чиқарса, у хонадонга девлар яқинлаша олмайди.
Қай бир хонадонда буғдой бош чиқарса, девлар у хонадондан узоқлашади.
Қай бир хонадонда буғдой омбори бўлса, гўё қиздирилган темир девлар бўйнини чирмаб ташлайди.
“ – Эй оламни яратган зот !”
Эй, ҳақиқат !
Бировни калтаклаб, уни хушидан кетказган кимсанинг жазоси нима бўлади?
Аҳура Мазда жавоб берди:

  • Аспаҳиҳ - ??????????? қамчини билан тўқсон марта, ????????? қамчини билан олтмиш марта саволланади

(242-бет)
49 (бе)
... Сув ва ёниб турган олов қошида қасамини бузган одамнинг ёзуғи авф этилмасдир. У иккинчи дафъа товбага сўз тутилмагай.
(244-бет)
54.
Покиза сув ва ёниб турган олов қаршисида ?????? қилган зотнинг дўзахда топгуси жазоси бу дунёнинг жамийки дарду озорларидан мудҳишдир.
(245-бет)
24.
“Авесто”да Зардуштийлик дини шундай улуғланади:
“- Бу ҳақиқат – Зардуштнинг девларга қарши Ҳақиқатнинг яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги катта сувнинг кичик сувни ютиб юборгани кабидир.

  • Бу Ҳақиқат - Зардуштнинг девларга қарши Ҳақиқатнинг яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги катта сувнинг кичик сувни ютиб юборгани кабидир.

  • Бу ҳақиқат – Зардуштнинг – девларга қарши Ҳақиқатнинг яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги буюк тановар дарахтининг ўз сояси паноҳига гиёҳларни олгани масалидир”.

25-26
“- Бу ҳақиқат – Мазданинг девларга қарши Ҳақиқатнинг – яхшилик ва гўзалликда бошқа динлардан афзаллиги осмоннинг заминки буткул ўраб олган кабидир...”
(249-бет)
“Авесто”да табиатнинг поклигини таъминлаш, инсонлар саломатлиги масаласига алоҳида эътибор берилган.
Олтинчи ?????????
Биринчи бўлим
1
“- Итлар ва одамлар ўлган заминда қай маҳалгача экин экилмайди? Ахурда Мазда жавоб берди:

  • Эй, Зардушт Ашаван!

Итлар ва одамлар ўлган заминда бир йилга довур ҳеч нарса экиши мумкин эмас.
(264-бет)
“Авесто”да аёллар ҳуқуқи масаласи ҳам, ҳимояси ҳам белгилаб берилган:
Учинчи бўлим
“Агар бир эр балоғатга етган қиз ёхуд жувон билан – хоҳ турмушга чиққан, хоҳ чиқмаган бўлсин – алоқа қилса ва қиз ё жувон ундан хомиладор бўлса, то гўдак дунёга қадар эр ўша қиз ё жувонни ўз қарамоғига олмоғи керак.
Агар бордию эр аёлни етарлича ҳимоя қилишса ва гўдакка шикаст етса, бундай эрнинг жазоси ошкора ўлимдир”.
(303-бет)
“Авесто”да итлар эъзозлари ва улар алоҳида парвариш қилинади:
“-Эй, оламни яратган Зот ! Эй, Ҳақиқат !
Урғочи кўппак йўл устида болаласа, маздапарастлардан ким уни тарбият қилиши лозим:
“Ахура Мазда жавоб берди:

  • Ўша итга уйи ҳамқадам кўрса яқинроқ бўлган маздапараст ҳомиладор ит туққунча ва туққандан кейин унинг кучукларини ҳам парвариш қилиш лозим бўлади.

22
Агар ўша маздапараст керагича ҳомилали урғочи кўппакни парвариш қилмаса ва оқибатда кучукваччаларга шикаст етса, унинг жазоси ошкора ўлимдир.
(304-бет)
“Авесто”да хўрозни “олам ноғораси” дейди. Субҳидам ёруғлиги девларнинг кўзини хира торттирган маҳалда хўрозлар бонг уриб, ёруғликни мадҳ этадилар. Одамлар хўрозларнинг бу фарёдлари девларни қувиб солишига ишонадилар. Ит ва хўроз ????? Сурушнинг ер юзида девларга қарши курашувчи лашкарлари деб биладилар.
Хўроз мадҳи шундай берилади:
“Шундан сўнг, порсе суриш бадзабон ??????????? деб атагувчи правдерш қушини уйғотиб юборади. Қуш баланд товушда усбҳ ёвуз келганидан одамларни огоҳ этиб, бонг уради:
24

  • Эй, инсонлар !

Оёққа қалқинг ! Девларни итқитиб ташлагувчи энг гўзал Ашаҳ – Ҳақиқатни васф айланг. Дасти дароз Бушасп бошингиз устига келади ва эндигина уйғона бошлаган маҳлуқот яна уйқуга чўмади.
Дев Бушасп инсонларга шундай дейди:
“Ухла ! уйқуга чўм ! ҳали уйғониш фурсати етмади!..”
25
Хўроз яна дейди:

  • Ҳаргиз бу учликда сусткашлик қилма: эзгу ?????????, эзгу амалда ва эзгу каломда.

Ушбу қабиқ учликдан зинҳор юз бур: ёмон фикратдан, ёмон амалдан, ёмон қаламдан ! ...”
(318-бет)
2. “Виспарод. У 24 бобдан иборат бўлиб, иборат қўшиқларни ўз ичига олади.
3. Яхни. У 72 бобдан иборат бўлиб, қурбонлик чиқариш маросимида айтиладиган қўшиқларни, худолар мадҳиясини ва бошқа диний маросимларга хос расм-русумларни ўз ичига олади. Бу боблар “Авесто”нинг энг қадимги қисмларидин.
4. Яшт. У зардуштийлик худолари ва маъбудлари мадҳига айтилган 22 қўшиқни ўз ичига олади. Шу билан бирга, Яштда мифологик элементлар “Авесто”нинг бошқа қисмларидагига нисбатан хийла кўп.
5. кичик Авесто (Хўрда Авесто. Хвартак-апастак). У Қуёш, Ой, Ардвисура, Вархран ва бошқа худо ҳамда маъбудалар шарафига айтилган кичик ибодат текстларни ўз ичига олади.
“Авесто” қадимги эрон тиллари группасидаги тилларнинг қадимги ёдгорликларидандир. Эрамизнинг бошларида (I-IV асрларда) авесто тили ўлик тилга айланиб, ибодат тили бўлиб қолган эди. Бироқ бу тилнинг элементлари эрон тиллари группасида сақланиб қолади.
Авесто ёзуви ҳам оромий ёзуви асосида пайдо бўлган қадимги ёзувлардан бўлиб, у авесто тили каби кейинчалик ўлик бир ёзувга айланади. “Авесто” кейинчалик паҳлавий ёзуви ва бошқа ёзувлар билан кўчирилади.
“Авесто” диний китоб бўлиб, унда якка худо Анура Мазда культи ҳам ягона шоҳ ғоясига мувофиқдир. “Авесто”да жаннат таърифланади чинвод кўприги (“қил кўприк” сингари диний-афсонавий кўприк) азоб-уқубатлари билан кишиларни адолатга ундайди.
Бундан уч минг йил илгари қадимий Хоразмда дунёга келган “Авесто”даги ижтимоий адолатга йўғрилган ғоят инсонпарвар қарашлар нафақат инсон, балки бутун борлиқ, тупроқ, ҳаво, сув, коинот, юлдузлар, ҳайвонлар, ҳашаротлар, паррандаю даррандалар яхлит оламнинг ўзаро муносабатлари орқали инсон маънавий-ахлоқий меъёрларини илк бор ишлаб чиқди.
Кўпдан-кўп қирғин-барот урушлар, вайронгарчиликларни кўрган Туронда “Авесто” тинчлик ва ҳамкорлик, дўстлик ва ўзаро ҳурмат орқали инсон ва инсоният туб моҳиятини юксак даражада тарғиб қилиш билан бирга, ана шу жангу жадалларнинг қурбонига ҳам айланди. Унинг дунёга келиши, яратилиши ва жамиятда тутган мавқеи атрофидаги мунозарали турли даврларда турлича шаклга кирди. Бир-бирига зид, қарама-қарши фикрлар ўртага ташланди.
Абу Райҳон Беруний “Авесто” ва унинг аянчли тақдири ҳақида гапирар экан “Подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида (Абистонинг) 12 минг қора мол терисига тилла билан битилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтдан бери Абистонинг бошдан учи йўқолиб кетди. Абисто 30 “наси” эди, мажусийлар қўлида 12 наси чамаси қолди. Биз Қуръон бўлимларини ҳафт????????? Деганимиздек, наси Абисто бўлимларидан ҳар бир бўлимнинг номидир”, деган эди. Табиийки, Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юриши нафақат “Авесто”нинг бошига солган кулфат билан, балки бутун Шарқ цивилизациясини издан чиқариб, бутун бир халқ маданияти, маърифати, ижтимоий ҳаёт даражаси ва кишилик жамияти тараққиётини барбод этгани билан ҳам халқимиз тарихида ўчмас из қолдирди.
VII-VIII асрларда Ўрта Осиёга арабларнинг бостириб келиши жуда кўп маданий-тарихий ёдгорликларнинг йўқолишига сабаб бўлди. Жумладан, “Авесто”нинг мавжуд нусхалари ҳам ана шундай фожиалардан, мислсиз жаҳолатдан четда қолмади.
Абу Райҳон Берунийнинг хулосаларига кўра, “Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларни хабар ва ривоятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин, ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди... Кейин Қутайба Ибн Муслим ал-Боҳимий хоразмликларнинг котибларини ҳалос этиб, билимдонларини ўлдириб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли улар саводсиз қолди. Ўз эҳтиёжларида ёдлаш қувватига суянадиган бўлдилар. Узоқ замон шундай бўлгач, улар ихтилофли нарсаларни унутиб, келишиб олганларини ёдда сақлаб қолдилар...”
“Авесто”нинг инсоният маданий-ахлоқий тафаккуридаги аҳамияти қуйидагиларда кўринади:
Биринчидан, “Авесто” турли қабилалар, гуруҳлар ўртасида мавжуд бўлган кўпхудолик ҳаёт тарзига нуқта қўйиб, яккахудолик ғоясини илгари сурди. Бу диний таълимотда инсон қандай гуруҳ, уруғ, қабила ёки ирққа мансуб бўлмасин, ер юзининг қайси ҳудудида яшамасин, у ёлғиз аллоҳнинг бандаси ва ягона Аллоҳ унинг асрагувчисидир, деган ғояга олиб келди. Яккахудолик орқали “Авесто” турли қабила ва уруғларни ягона эътиқод, ягона маслак ва ягона ғоя орқали бирлаштириб, умумий манфаатлар атрофида жипслашишга даъват этди.
Иккинчидан, турли қабила ва уруғлар ўртасидаги азалий низолар, келишмовчиликлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига яккахудолик орқали чек қўйиб, умумий мақсадлар, умумий ғоялар, ягона эътқод атрофида бирлашишга олиб келди. Жамоа бўлиб яшашга даъват этди. Натижада кишилик жамиятининг илк шаклланиши босқичига асос солиб, бошқарув тизимининг вужудга келишига, дастлабки давлатчилик бошқарув куртакларининг шакланишига кучли таъмир кўрсатди.
Учинчидан “Авесто” одамларни эзгуликка, яхшиликка даъват этувчи илоҳий имдод, руҳий ва маънавий чақириқ бўлиб дунёга келди.
“Авесто” жамият маънавий қиёфасини белгилаб берувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат ҳамдир. “Авесто”нинг ҳуқуқий-меъёрий жиҳатларини ўрганар экан А.Перихонян унинг бир неча йўналишларини талқин этади:
Динга қарши жиҳатлар - турли дин вакиллари билан муносабатда бўлиш, ????????????? қуриш, руҳонийларнинг вазифалари, бурчлари, масъулиятлари, худосизлик ёки эътиқод эркинлиги ва бошқалар;
Шархсга қарши жиноятлар - бировга тазйиқ ўтказиш, зўравонлик, кимнингдир ҳаётига таҳдид солиш, табибларнинг маъсулиятсизлиги, айниқса, ёш болали, ҳомиладор аёлларга нисбатан бефарқлик ва бошқалар;
Ҳайвонларга қарши жиноятлар - жумладан, уй ҳайвонлари, итлар, қушлар ва бошқа жонзотларга қарши хатти-ҳаракатлар;
Мулкий жиноятлар - ўғрилик, босқинчилик, фирибгарлик, талон-тарож қилиш, бировларнинг ҳисобига яшаш, бошқаларнинг мулкига зарар етказишнинг бошқа турлари;
Ахлоққа қарши жиноятлар - эр-хотин ўртасидаги хиёнаткор, ??????????????? ва бошқа оғир ахлоқий жиноятлар. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, зардуштийлик таълимотида ахлоқсизлик энг оғир жиноятлар таркибига кирган;
Табиат ва табиий неъматларга қарши жиноятлар - Ер, сув, ҳаво, олов, ўсимликлар дунёсига зарар келтирувчи, уларни ифлослантирувчи ёки барбод этувчи хатти-ҳаракатлар.
"Авесто" таълимотининг асосчиси Заратуштратега нисбат берадилар. "Авесто"нинг асосий қисмлари - ??????? Заратуштратенинг ўзи ёзган ҳисобланади.
Заратуштранинг таржиами ҳоли тўғрисида маълумот берувчи ёзма манбалар орасида Берунийнинг "Ўтмиш аждодлардан қолган ёдгорликлар" ва Табарийнинг "Тарихи Табарий" асари алоҳида ўрин тутади.
Табарийнинг кўрсатишича, уни "Зардушт бин Юнон" деб атаганлар. Берунийнинг ёзишича, у озарбайжонлик Сафид Туман деган кишининг фарзандидир.
Заратуштра қадимий Эрон подшоҳларидан Манучеҳрнинг авлодларига мансуб бўлиб, аслзодалар оиласидан бўлган.
Беруний Заратуштра ўзи "Туғилиш китоби"да ёшлигида Харронда Илёсдан таълим олганини айтади деб хабар беради. Берунийнинг айтишича, Заратуштра Пифагорнинг шогирди Файлоҳус вафотидан сўнг Шири Ланика бориб, бир тоғ ичида яшаган ва у ерда бир неча йил давомида ўз асирини ёзган.
Таборий эса Заратуштра Азизнинг шогирди бўлганини хабар қилади. У устози Азиздан ихтило туфайли ажралиб, Ҳиндистонга кетади. У ерда таҳсил олиб, бир йилдан сўнг Бобилга келади. У ерда тоғ бағридаги ғор ичига бир йиллик озиғини олиб яширинади ва у ерда ?????????? - "Зонд" ва "Авесто"ни яратади.
"Тарихи Табарий"да "Авесто" занднинг таъсири эди", деб ёзилади. Аммо кейинги тадқиқотлар аксинча, "Зонд" "Авесто"нинг тарҳи эканини аниқлади. Китоб “ажам тилида тасниф этилган эди”, - деб ёзади Табарий.
Зардушт бу ишларни тугатгач, Балхга келади, подшоҳ ???????? билан учрашади.
Берунийнинг ёзишича (Беруний Гуштаспни Ви????????? деб беради), бу пайтда Гуштасп ҳукмронлигининг ўттизинчи йили эди, Беруний бу учрашувнинг тафсилотини мароқли равишда ҳикоя қилади. Заратуштра Гуштасп ҳузурига келганда унинг устида ўнг ва сўл томонлари кесилган кўйлак бўлиб, юзига парда тортилган эди, қўлида бир эски қоғозни кўкрагига маҳкам босганича кундуз куни у Гуштасп қасри томига тушган эмиш. Шунда том очилган ва Гуштасп кундузги уйқудан уйғонган. Заратуштра Гуштаспга "Авесто" китобини ўзи билан келтирган эди. Бу китобни у Гуштасп олдига қўйди ва худога мурожаат қилди. Агар шу китоб ҳақиқатда сеники бўлса, сен шу китоб билан мени подшоҳ ҳузурига юборган бўлсанг, мени миснинг зараридан сақлагин, дейди. Сўнг унинг таклифига кўра, қиздириб эритилган мис келтирилиб, уни Заратуштранинг кўкрагига ва қорни устига қўйдилар. Мис танаси устидан оқиб тукларига шарчалар бўлиб ёпишди, лекин зарар келтирмади.
Гуштасп Заратуштранинг эътиқодини қабул қилди. Ўзига тобе бўлган ўлкаларга бу эътиқодни қабул қилишни буюрди.
Заратуштра ўз таълимотини турли ўлкаларда ташвиқ этиб яна етмиш йил яшади (бошқа маълумотларга қараганда 47 йил). Профессор Е.Э.Бертельс ёзишича Заратуштра ўз эътиқодини ташвиқ этар экан, Тура Бре???????? Уни ўлдиради. Аммо, унинг ўлимидан сўнг уч фарзанди дунёга келади. Улар руҳонийлар, ҳарбийлар ва деҳқонлар табақасига асос соладилар. Мавроуннаҳрда исломга қарши курашган ???????????? таълимоти орқали Заратуштра фикрини қабул қилган эди. "Авесто"нинг уч қўлёзма нусхаси бўлган. Унинг бир нусхасини Искандар йўқ қилган, бир нусхасини Юно?????????? Жўнатган, бу бир нусхасини Зараастризм эътиқодига содиқ кишилар асраб қолганлар. Профессор Е.Э.Бертельснинг ёзишича, "Авесто"нинг бизгача етиб келган қисмларида 83 минг сўз бор.
"Авесто" асосини эзгу сўз, эзгу фикр, эзгу амални улуғлаш ғояси ташкил этади.
Хуллас, "Авесто" ўзининг маънавий-ахлоқий қарашлари билан бир неча минг йиллик ???????????????? тараққиётида цивилизациявий таъсир кўрсатган, бутун борлиқ, мавжудот, жумладан, инсон моҳияти билан боғлиқ бўлган буюк қадрият. У асотирий-диний қарашларга асосланган бўлса-да, туб моҳияти билан дунёвий тафаккурнинг ноёб, ўзига хос, баркамол мажмуаси , фундаментал қарашлари асосланган қомусий аҳамиятга эга бўлган буюк ёдгорликдир.


4-мавзу: Ўрхун-Энасой ёдгорликлари
Режа:

  • Кул–Тегин ёдгорлиги ҳақида маълумот

  • Билга – Қоон ёдгорлиги

  • Таъбирнома

  • Тўнюқуқ битиги

Адабиётлар:

  • Н.Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент, 1976.

  • Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент, Фан, 1977.

  • Қадимги ҳикматлар. –Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.

Назорат саволлари:

  • Ўрхун-Энасой ёдгорликларини ўрганиш қачондан бошланди.

  • Ўрхун-Энасой ёдгорликларини ким биринчи бўлиб қачон ўқишга муваффақ бўлди?

  • Билга – Қоон ва Кул–Тегин ёдгорликларини ким топди?

  • Қайси ёзув тошга эмас қоғозга ёзилган ёдгорлик ҳисобланади?

  • Тўнюқуқ битигининг мазмуни ҳақида маълумот беринг.

  • Билга – Қоон ёдгорлигининг мазмуни нималардан иборат?

  • Кул–Тегин ёдгорликларини тарихий қиммати нимада?

  • Унгин битиги ҳақида нималар биласиз?

Ўрта Осиё туркий халқларининг ислом истилочилари хуружи арафасидаги турмуши ва адабий мероси билан танишишда Ўрхун ва Энасой дарёлари ёқасида топилган ёдгорликларнинг аҳамияти каттадир. Улар тошга ўйиб ёзилган адабий-тарихий лавҳалардан иборат бўлиб, VI-VIII асрларга оиддир. Уларни туркий руний ёзувлари деб ҳам яритилади.
Енисей дарёси ҳавзасидаги рун ёзуви ёдгорликлари ХVIII асрнинг бошларидаёқ рус хизматчиси Ремезов хабари ва сўнгра швед офицери Иогонни Страленберг ва олим Мессершмидт асарларидаги маълумотлар орқали илм-фанга маълум бўлган эди. Бироқ узоқ вақт давомида олимлар бу ёдгорликларни ўқиб аниқлашга муваффақ бўлолмадилар. ХIХ асрнинг биринчи чорагида “Сибирский вестник” (“Сибир ахбороти”) журналида Григорий Спасскийнинг Энасой ёдгорликлари ҳақидаги мақоласи босилди. Бу мақола лотин тилига таржима қилинди, ёдгорлик ҳақидаги маълумотлар кўп мамлакатлар олимларига ҳам маълум бўлди. Лекин ҳеч ким бу ёдгорликни ўқишга, унинг “сирини” очишга муваффақ бўлмади.
1889 йилда фин олимлари Энисей ёдгорликлари атласини нашр этиб, бу ёдгорликлар фин маданиятига таалуқли деб тахмин қилдилар. Бироқ фин олимларининг тахмини узоққа бормади. Ўша 1889 йилдаёқ рус сайёҳи ва ёзувчиси Н.М.Ядринцев Мўғилистондаги Каша-Қайдом водийсида Ўрхун дарёси бўйларида Энесей ёдгорликларига ўхшаш жуда кўп ёдгорликларни топди. “Номаълум ёзув” билан бирга айрим текстлар хитойча белгилар билан хитой тилида ҳам ёзилган эди. Бу ҳол ёдгорликларнинг “сири”ни топишга хийла ёрдам берди.
1890 йилда Фин-?????? илмий жамияти Ўрхун дарёсига археологик экспедиция уюштирди. 1891 йилда эса Россия фанлар академияси академик В.В.Радлов бошчилигида Ўрхунга катта экспедиция юборди. 1892 йилда бу икки экспедициянинг иш натижалари иккита атлас ҳолида нашр қилинди. Атласларда номаълум ёзув ёдгорликларининг сурати, улар топилган жойларнинг плани, харитаси ва бошқалар кўрсатилган эди.
Ёдгорликларни биринчи бўлиб Дания олими Вилгельм Томсен ўқишга муваффақ бўлди. У бу ёдгорликларни ўқишда турли алфавитларга таянмади, аксинча, даставвал ҳарфларнинг ўзаро нисбати ва ўхшашликларини аниқлашга киришди. У бу ёдгорликларда бир-бирига монанд ва монанд бўлмаган ҳарфлар туркуми борлигини аниқлади, бу иккала туркумдаги ҳарфлар олдинги ва кейинги қатор ҳарфлари бўлса керак, бу хусусият эса туркий тилларга хос деган тахминга келди. Унинг тахмини тўғри чиқди. У дастлаб “тангри”, “турк” деган сўзларни ўқиб олди ва 1893 йилнинг 25 ноябрида деярли барча ҳарфларни аниқлаб ёдгорликларнинг “сири”ни очди. Бу орада академик Радлов ҳам 15 га яқин ҳарфни аниқлаб олган эди. В.В.Радлов В.Томсеннинг ва ўзининг кайфиятига таяниб, Ўрхун дарёси атрофида топилган катта ёдгорликлар текстини биринчи бўлиб таржима қилди.
Н.М.Ядринцев топган ёдгорликлар турк хоқони Билга–Қоон–Моғимён (734 йилда вафот этган) ва унинг укаси Кул–Тегин (732 йилда вафот этган) қабр тошларига ўйиб ёзилган ёдгорликлар экан. Шу вақтдан бошлаб Энасой ва Ўрхун дарёлари атрофидаги ёдгорликлар “Ўрхун-Энасой ёдгорликлари” деб атала бошлади.
Шу билан бирга, ёдгорликлар ёзувчи туркий рун ёзуви деб ҳам юритилади. Чунки олимлар қадимги герман, гот, фин ёзуви ва бошқа ёзувларни топганда, уларни рун ёзуви (“яширин”, “сирли” ёзувчи) деб номланган эдилар. Энди бу атама Ўрхун-Энасой ёзувига нисбатан ҳам қўлланила бошлади.
Сўнг Ўрхун-Энасой ёзувининг янги-янги ёдгорликлари топилди, ўрганилди ва аниқланди. Н.М.Ядренцев 1891 йилда Онгин дарёси атрофида янги ёдгорликлар топди. Ака-ука Клеменцлар С????????? Дарёси атрофида турк хоқонларининг маслаҳатчиси Тўпюкукка атаб ёзилган катта ёдгорликни кашф қилдилар.
1896-1897 йилларда Авлия-ота (ҳозирги Жамбул) шаҳри яқинида, Талас дарёси бўйида V- VI асрларга доир бешта тош ёдгорликлари ва бошқа яна кўп ёдгорликлар, жумладан, қоғоз, чарм, ёғоч ва турли идиш-товоқларга ёзилган ёдгорликлар топилди.
Ўрхун-Энасой ёдгорликлари бир неча Европа тиллари, рус, турк, ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилинди. И.В.Стеблева “Поэзия тюрков VI-VIII веков” (Москва, 1965) асарида ёдгорликлари ўз таржимасида берди. Азиз Қаюмов “Қадимият обидалари” китобида (Тошкент, 1972) уларнинг бирмунчасини ўзбек тилига таржима қилди, шарҳлади.
VI аср ўрталарида Олтой, Еттисув ва Марказий Осиёдаги турли қабила ва халқлар бирлашиб турк ҳоқонлиги деб аталган давлат вужудга келди. Бироқ бу давлат марказлашган давлат бўлмай, балки ўнта турк қабиласининг федерацияси эди. Турк ҳоқонлигидаги қабила ва халқлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг турли босқичида яшар эдилар. Деҳқончилик билан шуғулланувчи ўтроқ аҳоли билан бирга чорвачи кўчманчилар ҳам жуда кўп эди. Давлат бошида “ҳоқон” ва зодагонлар кенгаши – “Қурилтой” турар эди. Қабила бошлиқлари “Бек”, йирик амалдорлар “тагин”, “шоди” ва бошқа номлар билан, аҳом “буд???” ёки “қора буд????” номи билан юритилар эди. Турк хоқонлиги Хитой, Византия ва бошқа мамлакатлар билан савдо-сотиқ алоқаларида бўлган. Давлат ҳудудида ягона ҳоким дин бўлмай, осмон культи, зардуштийлик, шаманизм ва бошқа динлар ҳамда уларнинг синкретик формаси тарқалган эди.
Хитой йилномаси “Тап-шу”да туркларнинг кўмиш маросими бундай таърифланади: мурда бойликлари, жангда минган оти билан бирга куйдирилади, хоки дафн қилиниб, марҳум қанча душманни ўлдирган бўлса, унинг қабрига шунча тош қўйилади ва марҳумнинг сурати ишланади, унинг қилган ишлари ўйиб ёзилади. Ўрхун-Энасой ёдгорликларини ????????????? қабр тоши ёдгорликларидир. Булардан Мағимён ва, хусусан, Кул – Тагиннингқабр тошлари жуда муҳимдир.
Мағимён сўнгги турк хоқонларидан бири бўлиб, “Билга – Қоон” – “Улуғ ҳоқон” унвонини олган. У жуда кун урушлар олиб бориб, турк хоқонлиги давлати чегарасини анча кенгайтирган ва хийла мустаҳкамлаган. Билга – Қооннинг уруш-юришларида унинг укаси Кул–Тегин зўр қаҳрамонликлар кўрсатган. Кул–Тегин 732 йилда вафот этган.
Шундан сўнг Билга – Қоон ўзининг давлат чегараларини, қўшни халқлар билан бўлган дўстона муносабатга ҳамда олиб борган уруш-юришлари ва бошқаларни ҳикоя қилади. У ўзининг “Йуқсул халқни бойитган”, “Оз сонли халқни кўпайтирган” “адолатли ҳукмрон” сифатида тасвирлайди;
“Мен ҳалок бўлган, қашшоқ халқни бутунлай (оёққа) турғиздим. (йиғдим), қашшоқ халқни бой қилдим, оз сонли халқни кўп сонли халққа айлантирдим. Менинг сўзларимнинг бирор ёлғони бўлмас!..”
Билга – Қооннинг бу сўзларидан кейин турк хоқонлиги тарихи, уруш-юришлари ҳикоя қилинади. Билга – Қоон давридаги воқеалар баёнида Кул – Тагиннинг фаолиятига кўпроқ ўрин берилади. Унинг давлатини кенгайтириш ва мустаҳкамлашдаги, уруш-юришлардаги хизматлари тасвирланади, қаҳрамонона жанглардан эпизодлар ҳикоя қилинади. Матн Кул – Тагиннинг вафоти, мотам марсияси тасвири билан тугайди. Турли ўлкалардан таъзия учун чопарлар келади, қўй йили (732) 9-ойнинг 27-куни уни дафн этиш маросими ўтказилади. Билга – Қооннинг тилидан айтилган сўзларда Кул – Тагиннинг жудолик қайғуси марсияга хос услубда баён этилади, турли бадиий тил воситалари қўлланилади:
“Агар Кул–Тегин бўлмаса эди, ҳаммангиз ҳалок бўлар эдингиз. Менинг иним Кул–Тегин ўлди, мен қаттиқ қайғурдим: кўрар кўзларим ожиз бўлди, ақл-фаҳмим ўтмас бўлиб қолди, ўзим қайғурдим. Қисмат (вақти)ни кўк само (худо) тақсим қилади, лдам боласи ўлиш учун туғилган...”
Ўрхун-Энасой ёдгорликлари қадимий оромий ва усғд ёзувига яқин бўлган алоҳида туркий ёзув билан битилган. Бу ёзувларни ўқиш ва тадқиқ этишда рус шарқшунос олимларидан В.В.Радлов, С.Е.Малов, И.В.Стеблева ва бошқалар катта хизмат қилганлар. Бу ёзувлар устида айрим тадқиқот ишлари Полша, Туркия, Финландияда ҳам олиб борилди.
Муаллиф турклар билан табғачлар ўртасида чиққан низо тўғрисида хабар қилади. Бунинг натижасида туркийларнинг кўпи ҳалок бўлгач, халқ бошига офат ёғилган. Шу боис муаллиф халққа ўз юрти ????????? муҳим бўлишни тавсия этади:
“Отукан ер ўлуруп, Арқу, тиркиш усар. Нанг бунгуғ йўқ, Отекен йуш ўлурсар”.
Мазмуни:
“Отекен еринг бўлса, Фақат карвон жўнатсанг. Қайғу-ғаминг бўлмас, Отекен ерида турсанг”.
Сўнг муаллиф ўзининг қонлик тахтига ўтирганини сўзлайди. У ўз фаолиятини халқ турмуши билан боғлайди, халқ ҳаётини яхшилаш, халқни тўқ ва қувватли қилиш йўлидаги интилишлари тўғрисида шундай сўзларни ёзади:
“????????? бўлгач камбағал халқни Юксакка кўтардим. Камбағал халқни бой қилдим, оз халқни кўп қилдим”.
Кул–Тегин қабридаги ёзувлар икки қисмдан-кичик ва катта ёзувлардан ташкил топган. Кул–Тегин қабридаги катта ёзувда туркий халқнинг қисқача сиёсий тарихи баён этилган. Унда бу халқнинг олиб борган кураши, ўз сиёсий мустақиллигини ўрнатгани ҳикоя қилинади. Бу ёзувларда Кул–Тегин образи ҳаққоний гавдаланади. Унинг шахсий мадлиги, жанрлардаги қаҳрамонлиги ҳаракатлари муҳаббат билан куйланади. Кул–Тагин ????????? укаси. У ўз халқини мустақил бўлиши учун тинмай курашади, уни ташқи душманлардан дадил ҳимоя қилади. Шоир Кул–Тегиннинг жанг чоғидаги хатти-ҳаракатини қуйидагича тасвирлайди:
“Кул–Тегин пиёда (ҳолда) душманга ташланди, Зирҳли ўнг Тутуқни одамлар билан (бирга) тутиб олди. Зирҳдалигича (уни) ??????? қошига келтирди, ўша қўшинни тор-мор қилдик”.
Ёзувларда Кул–Тегиннинг ана шундай мардона ҳаракатлари мукаммал тасвирланади. Унинг ҳаёт йўли ўқувчи кўз олдида бирма-бир намоён этилади. Турк ??????? кичик ўғли Кул–Тегин етти ёшида отасидан етим қолади. У амакиси ва акаси ???????? этган даврда харбий хизматда бўлади, кўп жангларда иштирок этиб қаҳрамонлик кўрсатади. У қирқ етти ёшида вафот этади.
Истеъдодли саркарда инисининг вафотига муаллиф - ?????? қаттиқ қайғуради ва ўз руҳий ҳолатини қабр тошидаги ёзувларда шундай баён этади:
“Кўрур кўзум кўрмазтак, Билир билигим билмазтак бўлти,
Ўзим сақинтим, Од тангри йасар Киши ўғли кўп ўлчали тўрумас”.
Мазмуни:
“Кўрар кўзим кўрмас бўлди, Билар ақлим билмас бўлди, Ўзим қайғурдим. Фақат тангри яшайди, Киши ўғли ўлмоқ учун туғилган”.
Яна бир катта ёзув ҳарбий саркарда ??????? номига битилган. Туркий халқлар табғоч халқига қарам ва унинг ҳукмронлиги остида бўлган пайтда Тоюкук ва Илтериш қоон биргаликда ҳаракат қилиб ана шу қарамликдан уни қутқаздилар. Туркий халқ ўз мустақил давлатини тузди. Атрофдаги душманлар унга хуружга тайёрланган пайтда улар ана шу ҳолатни даф этадилар. Табғочлар, оғузлар, кидонларга қарши урушларда туркий халқ ғолиб чиқади. Бу ёзувларда Тонюкук раҳбарлиги остида ўтказилган шу ҳарбий тадбирлар муфассал ҳикоя қилинади.
Ўрхун-Энасой ёдгорликлари ҳам тарихий, ҳам адабий манба ҳисобланади. Бу ёзувларда тилга олинган воқеалар қоонлар ҳокимияти даврида мамлакатда юз берган ўзаро курашларнинг аниқ манзараси ифодасини топган. Уларда жуда кўплаб табғач, татаби, суғд, он-ок, тургеш, қирғиз, тот, хитой, тибет, оғуз, тўқиз, ўғиз, кидон, қорлуқ, аз, изчил, басмил, тонгра, тардуш, тангут, чик каби уруғ-қабила, халқлар номи айтилади.
Бу ёдгорликлар VI - VIII асрлардаги туркий халқлар шеърий ижодининг намуналари сифатида қаралса ҳам бўлади. Бу фикрни И.Стеблева ўзининг “Поэзия тюрков VI- VIII вв.” Китобида атрофлича исбот қилиб берган. Ёдгорликлардаги мисралар тузилишида аллитерация катта ўрин эгаллайди. Ҳар бир сўз ва соатлар мунтазам тартиб билан жойлаштирилган. Уларнинг кўтаринки жаранги насиҳатомуз шеърларда, қайғули ва мунгли оҳанги мотам марсияларида алоҳида ажралиб туради. Муаллифлар оддий, аммо эсда қоладиган ифодаларни топиб ишлатганлар. Шеърларда ўринли қўлланган аллегориялар, истиоралар, ўхшатишлар ва бошқа бадиий тасвир воситалари тез-тез учраб туради. Халқларнинг ўз душманларига қарши курашда бирлашуви ва бирдамлик билан ҳаракат қилишлари лозимлигини ҳарбий саркарда Тонюкун бундай аллегория орқали тушунтиради:
“Юнқа арриқни тўплаш осон эмиш. Ингичка, арриқни узмоқ осон. Юпқа қалин бўлса, уни тўплаган алп эмиш. Ингичка йўғон бўлса, уни узган алп эмиш”.
Муаллиф доимо халқ манфаатини кўзлагани, унинг йўлида жонбозлик қилганини уқтириб, “Тун удусқум келмади, кундуз ултурсуқум келмади” (“Тун ухлагим келмади, кундуз ўлтургум келмади”) деб ёзади. Ёзувларда халқ мақолларига ўхшаб кетувчи ифодалар ҳам учрайди. Масалан: “Эдгути эшид, қутадғу Тунгла” (“Яхши эшит, қаттиқ тингла”), “Ичра ошсуз, ташра жонсуз” (“Ичда ошсиз, тошда тўнсиз”) ва ҳ.к.
Ўрхун-Энасой ёдгорликлари туркий халқларнинг ислом истилосидан олдинги даврлардаги сиёсий ва маънавий ҳаётидан дарак берадилар, яна бу ёзувлар ана шу халқларнинг интелектуал олами, савиясидан дарак беради.
V-VIII асрларга тегишли бўлган ушбу ёдгорликлар “Тўпюкун”, “Уюк - аркон”, “Борлиқ”, “Тува” ва бошқалар ҳам Кул-Тагин ва Билка-Қоон ёдгорликлари сингари муҳим ёдгорликлардир. Улар Олтойдан Мўғилистонга қадар чўзилган бепоён территорияда яшаган халқлар ва қабилалар томонидан яратилган. Матнларда қирғиз, уйғур, ўғуз ва яна бир қанча халқларнинг, қабилаларнинг номлари тилга олинади. ёдгорликларнинг тили бир-бирларидан бирмунча фарқланади. В.В.Радлок, В.Томсен ва С.Е.Мелов Енисей бўйидаги кўпгина ёдгорликларни қадимги қирғиз тилига мансуб деб ҳисоблайдилар. Бироқ ёдгорликларнинг ҳаммасини ҳам шу тариқа маълум бир халққа мансуб деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки бу ёдгорликларни яратган халқлар ва қабилалар узоқ тарихий тараққиёти давомида бир-бирлари билан чатишиб кетганлар. Шунга кўра бу ёдгорлик кўпчилик туркий таллар тарихини ўрганишда муштарак манба сифатида аҳамиятлидир. Хусусан қабр тошларидаги “марсия”ларнинг бадиий аҳамияти кучлироқ. Улар орқали бир вафот этган кишининг маълум портрети билан мотам тутувчиларнинг ички руҳий кечинмалари билан танишамиз. Шунга кўра, С.Е.Мелов V аср Енисей ёдгорликларини “қабристон поэзияси” деб атайди.
Масалан, Қизил-чир (Энасой ҳавзаси)дан топилган бир ёдгорликда қуйидагиларни ўқиймиз:
“Менинг давлатим ва менинг хоним, мен сизлардан лаззат кўрмадим, ҳайхот, мен қуёшни ва ойни сезмайдиган бўлиб келдим.
Менинг дўстларим ва менинг қариндошларим, ҳайхот, мен (сизлардан) узоқлашиб, ўз кумуш халқимдан йироқлашдим.
Ўз қаҳрамонлик шижоатимдан лаззатлана олмадим. Қирқ ёшимда ўлдим.
Мен Ўгин-Қулуғ-Тириг ўғли. Мен Қулуғ-Тўған”.
Кул-Тагин ёзуви унинг жияни Йўллуғ-Тагин томонидан айтиб туриб тошга ёзилган.
Таъбирнома – тошга эмас, қоғозга ёзилган руний ёзувдир. Бу ёзув 100 саҳифага келадиган китобгача битилган. Уни Дунхуанде А.Стейн деган археолог топган. Таъбирномани В.Томсен инглиз тилига, С.Е.Мелов эса рус тилига таржима қилганлар.
“Таъбирнома” турмушнинг турли кўринишларини ўзича таъбир қиладиган бир асардир. Бу китобда биз ўша давр туркий халқларнинг маънавий ижоди намунаси ва бадиий тил манбаи сифатида муҳимдир:
“Тен – си – мен. Ёруғ, кеча олтин ўрин уза ўлурман, қуванурман. Анча билинг: Эзу бул”.
Юқоридаги парчада биринчи келган сўз “Тен - си” хитой хоқонининг оти. У ўзининг кимлигини билдириб, сўнгра кеча ва кундуз (ёруғ, кеча) олтин ўрин узра ўлтурганини айтади, ўзини қувноқ кайфиятда эканини билдиради. Бу яхшилик, эзгулик нишонасидир (ўша даврда кишилар тушунчасига кўра тушда ҳукмронларни кўриш яхшилик аломати бўлган экан).
Айрим ўринларда бирор воқеа ҳикоя қилинади. Улардан хулоса чиқариб муаллиф маслаҳат беради. У воқеалар икки кучнинг тўқнашуви, ҳаётда юз берадиган – турли туман ҳодисалардан иборат. Масалан, номақбул хулосага асос бўлган бир воқеа айиқ билан тўнғизнинг учрашувидир. Бундан умуман уруш, душманликни қораловчи хулоса чиқарилади.
Маъноси: “Айиқ тўнғиз билан урушмиш эрмиш. Айиқнинг қорни ёрилмиш, тўнғизнинг озиқ тиши синмишдир. Анга билики: ёмон ул”.
Тўнюқуқ битиги. Бу битиктош иккинчи турк хоқонлигига асос солган Элтариш хоқоннинг маслаҳатчиси ва саркардаси Тўнюқуққа бағишлаб 712-716 йилларда ёзилган. ТўнюқуқҚопоғон ва Билга хоқонларнинг ҳам маслаҳатчиси бўлган. Тўнюқуқ битигини ўзи тириклигида ёздирган. Битиктош Монголиянинг Баин-Цокто манзилидан топилган ва ҳозир ҳам ўша ерда сақланади.
Битигда туркийларнинг бир қанча душман қабилаларига қарши кураши, Тўнюқуқнинг халқ олдидаги хизматлари ҳикоя қилинади. Унинг хизматлари юксак баҳоланади. Тўнюқуқ бутун куч-ғайратини халқни душмандан ҳимоя қилишга, унинг ғалабси учун сарфлайди. Тўнюқуқнинг донолиги, тадбиркорлиги, жасурлиги кўп ғалабаларнинг гарови сифатида таъкидланади. Сайрларда баён этилган воқеалар Тўнюқуқнинг фаолиятини ва унинг турк халқига содиқлигини кўрсатади.
Тўнюқуқ битиги ҳам юксак савияда ёзилганлиги учун ва гуманизмлиги, айниқса, қаҳрамонлик мотивининг асосий ўрин тутганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур битигда ҳам мақол ва маталларнинг кўп қўлланилиши унинг бадиий ифода имкониятларини кенгайтиради.
Хуллас Кул-Тагин битиги турк хоқони Элтариш хоқоннинг кичик ўғли Кул-Тагин қабрига қўйилган. Кул-Тагин 731 йил 27 февралда қирқ етти ёшида вафот этади. Битиктош 732 йилда ўрнатилган.
Кул-Тагин битиги баландлиги 3 метр 25 см бўлган мармарга ўйиб ёзилган. Кул-Тагин битигида барча воқеалар Кул-Тагиннинг акаси Билга хоқон (асли исми Мўғимиён) тилидан ҳикоя қилинади. Битигни Кул-Тагин жияни Йўллуғ–Тагин ёзган.
Мазкур битигда Билга хоқоннинг оға-иниларига, қариндош-уруғларига, халққа мурожаат қилиб, уларнинг адашувлари натижасида турк элига кўп фалокатлар келганлигини уқтиради. Туркийларнинг ҳарбий юришлари, қўшни бўлган камбағалларнинг босқинчилиги ва ҳийлакорлиги натижасида халқ бошига кулфатлар афсус-надомат билан ҳикоя қилинади.
Билга хоқон битиги. Элтариш хоқоннинг катта ўғли Кул-Тагиннинг оғаси Билга хоқон шарафига 735 йилда ўрнатилган. Билга хоқонни 734 йилда – эллик ёшида ўз яқинларидан бири заҳарлаб ўлдиради. Бу битиг ҳам Йўллиғ-Тагин томонидан ёзилган. Вақт ўтиши билан битиктош ағдарилиб, уч бўлакка ажралган, ёзув ҳам анча зарар кўрган.
Битигда Билга хоқоннинг давлатни адолатли бошқарганлиги, кўпгина халқларни бирлаштиргани, мамлакатни иқтисодий жиҳатдан юксалтирганини Йўллиғ-Тагин маҳорат билан тасвирлайди. Халқ хоқонизм ватанидан айрилмаса, эзгулик кўриши, бахтли беташвиш бўлиши жуда ифодали баён этилади. Кўзига фақат мол-мулк кўринадиган давлат бошлиқлари гумроқдир деб таъкидланади мазкур битигда. Билга хоқон даврида йўл қўйилган хатоларни келажак авлодлар такрорламаслигини маслаҳат беради.
Унгин битиги. Элтариш хоқоннинг яқинларидан бири Элетмиш ябғу ва унинг ўғли Чур йўға шарафига қўйилган деб тахмин қилинади. Битигтош Унгин дарёси (Мўминжон) бўйидан топилган.
Бу битигтошда ҳам турк халқи чеккан азоб-уқубатлар баён этилади. Элтариш хоқоннинг турк халқини оёққа турғизиб, қайта тиклаш баён этилади.


5-мавзу: Маҳмуд Қошғарий ва унинг "Девони луғотит турк" асари
Режа:
1. Маҳмуд Қошғарий - энциклопедик олим.
2. "Девони луғотит турк" асарининг яратилиш тарихи.
3. Асарда акс этган тарихий давр, воқеликлар.
4. "Девони луғотит турк"даги шеърий парчалар ва уларнинг мазмун-моҳияти.
Адабиётлар:
1. Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. -Тошкент: Ўзбекистон, 1977.
2. Маҳмуд Қошғарий. "Девони луғотит турк". Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2017.
3. Қадимги ҳикматлар. Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1987.
Назорат саволлари:
1. Маҳмуд Қошғарий қачон ва қаерда туғилди?
2. Маҳмуд Қошғарийнинг қандай асарлари бор?
3. "Девони луғотит турк" асарининг яратилиш тарихи ҳақида маълумот беринг.
4. "Девони луғотит турк"да қандай мақоллар қўлланилган?
5. "Девони луғотит турк"даги шеърий парчаларда табиат тасвири қандай акс этган?
6. "Девони луғотит турк"да одат-аҳлоқ масалаларига бағишланган қандай шеърлар бор?
7. "Девони луғотит турк"да илм ва олимлар мадҳи қандай акс этган?
8. "Девони луғотит турк"нинг қандай қисмлари бор?
маҳмуд ибн-ул-Ҳусайн ибн Муҳаммадил Қошғарий XI аср бошларида Баласағунда (ҳозирги Қозоғистоннинг Тўқмоқ шаҳри яқинида) туғилди. Унинг бобоси қошғарлик бўлиб, Баласағунга кўчиб келиб, турғун бўлиб қолган. Маҳмуд Қошғарий ёшлигиданоқ қунт ва иштиёқ билан ўқиди. дастлаб Қошғар, кейинроқ Самарқанд, Бухоро, Нишонур, Марв ва Боғдодда таҳсил олди. Турли илмлар билан, хусусан, араб филологияси билан шуғулланди. У туркий халқларнинг тилига, турли қабила ва уруғларнинг урф-одатларига, оғзаки бадиий ижодига қизиқди. Юқори Чиндан бошлаб Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухорога қадар чўзилган катта територияни кезиб чиқиб, уруғ, қабила ва халқларнинг турмушини, уларнинг касб-корини, урф-одатларини, хусусан, тили ва оғзаки ҳамда ёзма ижодиётларини ўрганиб материал тўплади, оддий халқ оммаси вакиллари билан, олимлар ва шоирлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарий қуйидагиларни ёзади: "Мен турклар, туркманлар, ўғузлар, чигиллар, яғмалар, қирқиз (қирғиз)ларнинг шаҳарларини, қишлоқ ва яйловларини кўп йиллар кезиб чиқдим, луғатларини тўпладим, турли хил сўз хусусиятларини ўрганиб, аниқлаб чиқдим. Мен бу ишларни тил билмаганлигим учун эмас, балки бу тиллардаги ҳар бир кичик фарқни ҳам аниқлаш учун қилдим. Бўлмаса, мен тилда уларнинг энг етукларидан, энг катта мутахассислардан, хушфаҳмлардан, эски қабилаларидан, жанг ишларида уста найзадорларидан эдим. Уларга шунча диққат қилдимки, турклар, туркманлар, ўғузлар, чигиллар, яғмолар ва қирқиз қабилаларининг тиллари бутунлай дилимга жо бўлди. Уларни ҳар томонлама пухта бир асосда тартибга солдим".
даврининг энг истеъдодли ва атоқли олимларидан бири бўлган Маҳмуд Қошғарий тилшуносликка доир икки нодир асар - "Жавоҳирун-наҳв фи луғотит турк" ("Туркий тилларнинг наҳв (синтаксис) дурдоналари, қоидалари") асарларини яратди. Афсуски, Маҳмуд Қошғарийнинг биринчи асари бизгача етиб келмаган ёхуд ҳанузгача номаълум. Иккинчи асари - "Девони луғотит турк" эса ХХ аср бошларида Истамбулда топилди. Қўлёзма 1265/66 милодий йилда кўчирилган. Бу қўлёзмани кўчирган котиб Муҳаммад бинни Абу Бакр Дамашқийнинг маълумотига кўра, у нусхани Маҳмуд Қошғарийнинг ўз дастхати (автографи)дан олган. Асар илм-фан аҳлини ўзига жалб этиб келмоқда. Бу асар 1915-1917 йилларда уч томлик китоб шаклида Истамбулда нашр этилди. Шарқшунос Проккельман бу асарни немис тилига (Лейпциг, 1928), Басим Ателей усмонлитурк тилига (Анқара, 1939) таржима қилди. 1960-63 йилларда "Девони луғотит турк"ни уч темп ҳолда С.Муталекбов аслида ўзбек тилига таржима қилиб нашр эттирди.
"Девони луғотит турк" ни яратиш учун кўп йиллар давомида мунтазам иш олиб борган Маҳмуд Қошғарий уни 1076/77 (ҳижрий 469) йилларда ёзиб тугатди. Охирги таҳрирни 1083 йилда тамомлаб Халифага совға қилди. Бу даврда илмий асарларни араб тилида ёзиш анъанага айланган эди. Маҳмуд Қошғарий ҳам ўз асарини араб тилида ёзди:
"Девон" икки қисмдан: муқаддима ва луғат қисмидан иборат. Муқаддимада автор "Девон"ни яратиш сабаблари, уни ёзиш учун кўп йиллар давомида материал тўплагани, ўз иш усули, "Девон"нинг қурилиши, "Туркча сўзларнинг тузилишида қўлланиладиган сўзлар", "сўзларнинг тузилиши", "турк табақалари ва қабилалари" ва бошқа масалалар ҳақида батафсил маълумот беради, бой фактик материали келтирилади ва илмий-назарий хулосалар чиқаради. "Девон"нинг асоси бўлган луғат қисмида муаллиф олти мингдан зиёдроқ туркий сўзларнинг луғавий маъносини арабча изоҳлаб беради. Бу сўзлар туркий қабила ва халқларнинг, территориал дислентларнинг сўзларидир. "Девон"даги сўзлар ва уларнинг грамматик хусусиятлари бошқа туркий тилларга алоқадор бўлгани каби, ҳозирги замон ўзбек тилига ҳам алоқадор бўлиб, бизни тилнинг қадимий негизлари билан таништиради.
"Девони луғотит турк" тилшунослик илми тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилган асардир. Китоб муаллифи узоқ кузатишлари ва бой фактик материаллари асосида турли қабила ва халқларнинг тилини, территориал диалитларини атрофлича текшириб ёритади, тил ҳодисалари ва фактларини бир-бирига чоғиштиради, лексика, фонетика, марфология ва диалектология масалалари юзасидан қимматли назарий хулосалар чиқаради. Шунга кўра, бу асар ҳозирги кунда ҳам тилшуносликнинг муҳим манбаи эканлигини исботламоқда. У тил тарихини ёритишди ўз қимматини сақлаб келмоқда ва қадимги адабий ёдгорликлар тилини ўрганишга хизмат қилмоқда. Чунончи, шу асар топилганидан кейин "Қутадғу билиг"ни ўқиш ва уни таржима қилишда содир бўлган камчиликлар аниқланди ва тугатилди. "Девони луғотит турк"нинг вужудга келиши туркий тилларнинг ўсиб ривожланганини, уларнинг маданий ҳаётда, жумладан илм-фанда кенг ўрин эгаллаганини кўрсатуви катта бир фикрдир. "Девони луғотит турк"даги илмий анъаналар Абулқосим Муҳаммад Замахшарий, Абу Ҳайёл ибн Муханна Алоиддин Бейлик ал-Қифчақий, Жамолиддин Туркий ва, ниҳоят, Алишер Навоий каби буюк олимларнинг тилшуносликка доир асарларида давом эттирилди ва ривожлантирилди.
"Девони луғотит турк" фақат тилшунослик асаригина бўлиб қолмасдан, балки ўз даврининг бир қомуси - энциклопедиясидир. бу асарда турли қабила ва халқларнинг тарихи, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, урф-одати ва бошқалар ҳақида ҳамда жойларнинг географик ва табиий хусуситларига доир кўп маълумотлар берилади.
"Девони луғотит турк"нинг адабий қиммати ҳам бениҳоя каттадир. Унда уч юзга яқин шеърий парчалар ва жуда кўп мақол ҳамда ҳикматли сўзлар бўлиб, китоб муаллифи улардан сўзларнинг луғавий маъносини изоҳлашда бир кўргазма сифатида фойдаланади. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарийнинг ўзи: "Мен бу китобни махсус алифбе тартибида ҳикматли сўзлар, сажълар, мақоллар, қўшиқлар, ??????????? ва наср деб аталган адабий парчалар билан безадим", - дейди. Маҳмуд Қошғарий Али Эртўнга (Афросиёб), Искандар ва бошқалар ҳақида халқ орасида мавжуд бўлган айрим афсона ва ривоятларни ҳам баён қилади. Шу билан бирга, Маҳмуд Қошғарий йўл-йўлакай бўлса ҳам, баъзи адабий жанрлар ҳақида, вазн, истиора, ўхшатиш ва бошқа назарий масалалар ҳақида маълумот беради. Бу бошланғич тарзда бўлса ҳам, ўша даврда адабиёт назариясига доир айрим масалаларнинг илмий асосда ўрганилгани ва маълум қоидалар яратилганини кўрсатади.
Гарчи "Девони луғотит турк"даги адабий асарларнинг вужудга келиши хронологиясини қатъий белгилаб бўлмаса ҳам, лекин уларнинг мазмуни, тили ва услубига қараб яратилган даврини фараз қилиш мумкин. Кўпгина адабий парчаларда қабилаларнинг жуда қадимги патриархал ҳаёти, ижтимоий жамоа даври қарашлари, табиий ҳодисаларга муносабати ифодаланади ҳамда уларда ислом дини ақидаларининг изи кўринмайди, арабча сўзлар ишлатилмайди. Бундай асарлар Маҳмуд Қошғарий давридан анча илгари вужудга келиб, оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб сақланиб қолган бўлиши керак.
Бироқ, шу билан бирга, "Девони луғотит турк"даги адабий асарларнинг кўп қисми, шубҳасиз, кейинги даврларда вужудга келган. Уларнинг бирмунчаси, афтидан, ёзма адабиёт бисотидан олинган ва аруз вазни ҳам қўлланила бошлаган. Айрим адабий парчаларда кичикроқ тус олган ижтимоий-сиёсий зиддиятларнинг равонроқ ифодаланиши, хотин-қизларга нисбатан салбий муносабатларнинг акс этиши, тил ва услубдаги айрим янгиликлар ана шуни кўрсатади. Масалан, қуйидаги парчада мискин ва йўқсилларнинг машаққатли аҳволи шундай тасвирланади:
Балчиқ балиқ юғрусур,
Чиғай явуз йўғрулур.
Аринчаклари уғрилур,
Ўзғу билан авришур.
(Қишда лой, балчиқлар уйилиб кетади. Камбағал, юпун одамлар эзилади, бармоқлари совуқда қотиб, қовушмай тарвақайлаб кетади ва зирқирайди, бир парча ўт билангина овунади).
"Девони луғотит турк"да кўпгина ахлоқий-таълимий шеърий парчалар ва халқ мақоллари бор. Маҳмуд Қошғарий бундай шеърий парчаларга қисқа-қисқа шарҳлар беради, халқ мақолларининг моҳиятини ёритиб, уларнинг ишлатилиш ўрнини ҳам кўрсатади.
Масалан:
- "Икки буғра кчашур, ўтра кўкагун янгилур" - икки эркак ҳайвон олишади, орада пашша енгилади. Бу мақол икки амир урушиб, орада кучсизлар янгилади деган маънода ишлатилади;
- "Усуқмиша сақиғ қамуғ сув кўринур" - чанқаган кишига ҳар бир сароб сув бўлиб кўринар. Бу мақол муҳтож одам ҳар нарсадан ўз ҳожатининг чиқишини ўйлайди деган мазмунда ишлатилади;
- "Қарға қозға ўткунча бути синур" - қарға кучда, учишда ўзини ғозга ўхшатса, бути синади, Бу мақол қўлдан келмаган ишга беҳуда уринмасликка, ўз ҳолига яраша ишлашга ундаб айтилади;
- "Кўп сукутга қуш қўнар, кўрклук кишига сўз келир" - шохи кўп, шохлари ўралиб кетган дарахтга қуш қўнади, яхши кишига сўз (мақтов) келади;
- "Ардам боши тил" - адаб ва фазилатнинг боши тил. Бу ерда тил яхши демакдир;
- "Сабанда сандириш бўлса, ўртугунда ирташ бўлмас" - ер ҳайдаш вақтида пухталик бўлса, хирмонда англашилмовчилик бўлмайди. Бу мақол кейин англашилмовчилик, жанжал чиқмаслиги учун ишни бошда пишиқ қилиш керак деган маънода қўлланади;
- "Қул сави қолмас, қағил бағи язилмас" - кексалар сўзи, насиҳати бекор кетмайди, толнинг ҳул навдасининг боғи ёзилмайди;
- "Билга эриг эзгу тутиб сўзин эшит, ардамини ўгранибон ишқа суре" - илмли, ақлли кишиларга яхшилик қилиб, сўзларини тингла. Илмларини, ҳунарларини ўрганиб, амалга ошир.
Юқоридаги адабий ёдгорликлар халқ оғзаки ижодининг тематик ва ғоявий жиҳатдан ривожланганини, унинг ижтимоий ҳаётнинг хилма-хил масалаларини қамраб олганини, мавҳум тушунчалар ўрнини конкрет фикр-мулоҳазалар эгаллаганини кўрсатади.
"Девони луғотит турк" асари туркий тилшуносликнинг бизга маълум бўлган илк йирик, шунинг билан бирга, тенги йўқ улуғ ёдгорлигидир. Ўз замонида асар арабларга, қолаверса, араб тили орқали Шарқу Ғарб халқларига қадимги туркларнинг тили, маданияти, тархи тўғрисида тўлиқ маълумот берувчи қомусий китоб сифатида яратилган.
"Девони луғотит турк" асари эски туркий тилнинг, туркий-луғатчилининг тенги йўқ ёдгорлигидир. Ушбу асар билан олим туркий лексикография илмининг тамал тошини қўйиш билан бирга, бу соҳани юқори босқичга олиб чиқди. қолаверса, Маҳмуд Қошғарий туркий тилшунослик ривожигагина эмас, Шарқ тилшунослиги, хусусан, луғатшунослигига ҳам катта ҳисса қўшган олимлардан. Асарда туркий тиллар илк бор араб тилшунослиги методологияси доирасида баён қилинган. Асарда эски туркий тилларнинг луғат бойлиги этнолингвистик, лингвокультурологик, қиёсий-типологик йўналишларда тадқиқ этилган.
Маҳмуд Қошғарий туркий фонетика ва фонологиянинг ўткир билимдони, ўз даврининг буюк фонетистларидан эди. У араб хатини туркий тилга биринчилардан бўлиб татбиқ этган, араб хати асосидаги туркий ёзувни имло қоидаларини ишлаб чиққан ва уни илмий асосини баён этган олимдир. Маҳмуд Қошғарий томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган ёзув принциплари асрлар оша то ХХ юзйилликнинг бошларига қадар айтарли ўзгаришсиз давом этди. Туркий тиллар тарихида тўққиз асрдан ортиқ давр мобайнида яратилган араб ёзувлик матнчилик амалиётга ана шу анъанага таянади.
Қадимги халқ мақоллари, халқ достонлари ва қўшиқларидан олинган парчалар, иборалар, кўплаб мисоллар, шунингдек, шева материаллари асар учун манба бўлиб хизмат қилган. Девонда сўз маъносини ойдинлаштириш мақсадида тарихий ва этнографик маълумотлар, сўз билан боғлиқ ривоятлар ҳам келтирилади. Келтирилган мисоллар ниҳоятда бой ва турли-туман бўлиб, улар халқ ижодидан сайлаб олинган. Сўзлар ўрни билан фонетик, морфологик, стилистик, баъзан этимологик жиҳатдан ҳам таҳлил этилган. Бу хусусиятларга кўра, ўтмишда яратилган луғатлар орасида туркологиядагина эмас, балки Шарқ лексикографиясида ушбу асарга тенглашадигани топилмайди.
Маҳмуд Қошғарий туркий тилларни иккига ажратади: бири, барча туркий қавмлар учун тушунарли бўлган, расмий ишларда ва ёзма адабиётда қўлланилувчи ўтмиш ёзма тил анъаналарини сақлаб келаётган ёзма адабий тил, буни муаллиф "туркча", "??????????? тили" деб атайди. "Буларнинг ичида энг очиқ ва равон тил хоқония ўлкасида яшовчилар тилидир" деб ёзади у. Луғатга асос қилиб ёзма - адабий тилда қўлланувчи сўзлар олинган. Иккинчиси турли туркий шевалар бўлиб, диалектал лексика ана шу луғат қатлами теварагида, унга чоғиштириб берилади. Шунга кўра, асар эски туркий ёзма адабий тилнинггина эмас, эски туркий диалектларни ўрганишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, Маҳмуд Қошғарий туркий тилларни илмий таснифлаган, эски туркий шеваларни ўрганиб, туркий тилнинг йирик, фундаментал илмий граматикасини яратган биринчи олимдир.
"Девони луғотит турк" китоби икки - муқаддима ва луғат қисмлардан тузилган. Муқаддимада китобнинг яратилиш сабаби, ўша замонда турклар ишлатган ёзув, от ясалиши, отлар ва феъллардаги орттирмалар, луғатнинг тузилиши, принциплари, туркий қавмларнинг баёни, жойлашув ўрни, туркий тилнинг хусусиятлари, лаҳжаларидаги фарқлар тўғрисида сўз юритилади.
Луғат қисми саккиз бўлимдан иборат. Бўлимларнинг ҳар бири kitab деб юритилган.
Асар муқаддимаси ва ҳар бир китоб босмала билан бошланган. Луғатда сўзлар қатъий кетма-кетликда: аввал исмлар, сўнг феъллар келтирилади. Исмлар ҳам, феъллар ҳам сўз қолипи ва ёзилиш усулига кўра муайян тизимга солинган: икки ҳарфлилардан бошланиб, сўнг уч ҳарфлилар, шу тариқа олти ҳарфлиларга қадар давом этади. Етти ҳарфлилар саноқли.
Китобни тури тартиби ҳақида муаллиф ёзади: "Ҳар бир бўлим (kitāb)ни отлар (исмлар) ва феъллар тарзида икки қисмга ажратиб бердим. Отларни олдин, феълларни эса отлардан кейин ўз сирасига қараб, бобларга ажратиб, ўз ўрнини олдинма-кетин кўрсатдим. Тушунилиши осон бўлсин учун асарда арабча истилоқлар қўлладим. Китобни тузиш олдида Ҳалил ибни Аҳмаднинг "kitābul ayni" асарида тутган тартибини қўллаш, истеъмолдан чиққан сўзларни ҳам бера бориш фикри менда туғилган эди. Бу тартиб араб тили билан икки ?????? от сингари тенг қилиб ўзиб бораётган турк тилини тўлароқ ёритиш жиҳатидан ҳам яхши эди. Лекин мен ўқувчиларнинг фойдаланиш масаласига асосландим. Мен истеъмолдаги сўзларнигина бердим, истеъмолдан чиққанларини ташадим. Мен тутган тартиб тўғридир".
Китобнинг “Турк табақалари ва қабилаларининг баёни ҳақида” бўлимида шундай ёзади: “Турклар аслида йигирма қабиладир. Улар ҳаммаси Nûh пайғамбар ўғли Yāfis, Yāfis ўғли Tűrk ка бориб тақаладилар”.
Китобда шеърий парчалар яхлит ҳолда келтирилмаган. Улар айрим сўзларнинг изоҳи учун фойдаланилган. Шунинг учун ҳам китобда тарқоқ ҳолда учрайди.
Бу шеърий парчалар мазмун жиҳатидан хилма-хилдир. Уларда жанглар тасвири, қаҳрамонлар тавсифлари, севги туйғулари, табиат манзаралари, турли-туман ҳолатларга оид ўгит-насиҳатлар, замон ва кишиларга муносабатларни билдирувчи шеърлар бор. Шеърлар бармоқ вазнида, ниҳоятда фикр ва сўзга зич шаклда ёзилган. Вазни ва қофияларида изчил қонуний қаттиқ сақланган. Бундай ифодаларда ўзига хослик ва таъсирчанлик кучли. Умуман бу шеърларнинг асл нусхасида ўша даврда мавжуд бўлган бадиий ижодга нисбатан юксак талабчанлик аниқ сезилиб туради: бу шеърларни яратган шоирларнинг жуда маъсулиятли бўлган, нафис ва чуқур бадиий дидга эга экани аниқ кўринади.
Гўзаллик соҳибасининг илҳомли тасвири, севги изтироблари ва ҳаяжонлари, ошиқнинг дардли кўз ёшлари, унинг ўз маҳбубаси сари тинмай талпинишлари, айрилиқ азоби, етишув севинчлари, бахтиёр дақиқалар ўтгач, уларни қўмсаб орзиқишлар, хуллас севгувчи юракнинг туб мундарижасини ташкил этади:
Севги дарди қўймайди,
Соғинч яна қийнайди.
Кўнглим унга тўймайди,
Юзим менинг сарғавор (Т. 1. 99.)


Севги ўти ёнганда,
Ўпка ўти қоврилар (Т. 2. 167.)
Яширин тутгил севги,
Айрилган кун билинар.
Оғриқ кўзни беркитма,
Ёши ошкора қилар (Т. 2. 199.)
Кўнгли куйиб, қони қуриб
Оғзин очиб кулади.
Қаврилиб ишқ ўтида,
Эссиз юзи сўлади (Т. 2. 218.)
Шундай қилиб, севги мавзуидаги шеърлар билан танишар эканмиз, уларнинг реал турмуш, реал инсоний туйғулар ифодасидан иборат эканига ишонч ҳосил қиламиз. Уларнинг бадиий таъсир кучи ҳам зўр. Бунинг асосий сабаби куйланмоқда бўлган туйғуларнинг ҳаётийлиги, самимийлиги ва реаллигидадир.
Ўрта Осиё халқлари адабиётида ёшларга панд-насиҳатлар, ўгитлар билан тўла шеърлар кўп учрайди.
“Девон”даги шеърий парчаларни ўрганиб чиқиб, улар орасида ҳам шу тўғридаги шеърларнинг анча эканини кўриш мумкин. Улар илм-фазилатнинг қадри, олимларга ҳурмат, меҳмондўстлик, хулқлилик, мадрликни тарғиб этувчи; молпарастлик, манфаатпарастлик, бахиллик, хиёнат ва ҳоказо салбий сифатларни қораловчи шеърлардир. Бу мисоллар туркий халқлар поэзияси дедактик мазмуннинг жуда узоқ давридан бери давом этиб келаётганидан далолат беради.
Кўрклик тўнинг ўзингга,
Тотлиғ ошинг ўзгача.
Қўноққа кўргиз иззат,
Ёйсин шаънинг узоққа (Т. 1. 80.)


Келса агар хонанг узра ғариб меҳмон,
Бор нарсангни олдига қуй, бўл меҳрибон (Т. 1. 118)


Бахил мезбон меҳмонини
ўғри кўрар,
Берганини миннат қилиб
юзга урар (Т. 1. 127)
Суқ одамлар молу мулкка интилар,
Ўлимбекка ташлангандек кузғунлар (Т. 2. 25)


Боқмас жаҳон совуқ сўз,
Шилқим, юзсиз бахилга.
Ёқимли бўл, хушхулқ бўл,
Қолсин номинг кўп йилга (Т. 2. 291)


Душман эрур инсонга молу товар,
Олим одам ёвини қандай севар? (Т. 3. 395)
Баъзи шеърий парчаларда олим одамларнинг табиати, характерига оид айрим белгилар ифода этилади. Бу ҳаёт лавҳаларидан олинган мисоллар билан қувватланади. Баланддан парвоз этаётган қуш пастдаги овни кўрса, тезлик билан ерга тушади. Олим зеҳнининг тезлиги ўша қуш парвозининг суръати билан тенглаштирилади.
Олғил, ўғил, мендан ўгит,
фазилат ол.
Бунда улуғ олим бўлиб,
илмингни ёй. (Т. 1. 85)


Борди қадим донолар,
Тоғдай юксак билимдир.
Эслаб ўгитларини
Қувонч ортар дилимда (Т. 1. 115-116)


Музни жавоҳир деб билманг,
Ҳадяга ишонч ҳеч қилманг.
Беҳудага хурсанд бўлманг,
Олимлар буни ёқтирмас. (Т. 1. 396)


Кўл сувлари тўлқинланса
бузар уйни,
Олим киши ишонади
кўрса буни (Т. 3. 151)


Еткар менинг сўзимни
олимларга, ҳой,
Тинор пия минилса
От бўлганда той (Т. 3. 173)
Шундай қилиб, илм-маърифат аҳлини қадрлаш, уларнинг фарзандларини таърифлаш, у зотларнинг аччиқ тақдиридан шикоят, уларнинг ўзи ва ҳимматли ўгитларига таҳсин ва эътиқод “Девон”дагиилм ва олим қадри тўғрисидаги шеърларнинг асосий мазмунини ташкил этади.
“Девону луғотит турк”да дидактик мазмундаги шеърлар анчагина бор. Улар инсон турмушининг барча томонларига оиддир. Уларда ҳаётнинг абадий эмаслиги, шунинг учун дунё ғамини еявермаслик кераклиги, яхши фазилатлар касб этиш лозимлиги; ўч, кекдан тамоман чекиниш ва фақат кишиларга яхшилик қилиш кераклиги, тилда фақат яхши сўз чиқишига одат қилиш мақбул экани қайта-қайта уқтирилади. Шоир ёшлик ҳуснига (“ёз кўркига”) ишонмаслик сувга суянмоққа баробар, деб ҳисоблайди ва эҳтиёт бўлишга чақиради.
Одатдан зўр нарса йўқ,
Бошқа баҳона ҳам кўп.
Отса замон пойлаб ўқ,
Тоғлар боши янчилур (Т. 1. 174)


Машаққатсиз ҳаёт йўқ
бунда асло,
Эзгуликни кўрмасдан умр битар (Т. 1. 397)


Кичик билиб душманини
писанд қилмас,
Менсимаган ёви келиб
элни олар (Т. 2. 51)


Дунё фурсат кўзлади,
Ўғри тузоқ созлади.
Беклар бегин излади,
Қандай қочиб қутилур (Т. 2. 272)


Мол йиғишни есе келиш деб ҳисобла,
Мол эгасин тош каби юмалатар (Т. 3, 69)


Шундай қилиб, барча дедактик характердаги шеърларда шоир эзгуликни тарғиб этади, кишиларни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилади, аммо ўша давр шароитида эзгуликнинг йўқлигини баралла айтади. Умр машаққатлари кўпчилик одамлар учун умрнинг ҳақиқий тугал мазмунини ташкил этгани очиқ кўрсатилади.
Баҳор, ёз мавсумларининг латофати, турли-туман табиат кўринишларининг ????????? тасвири асарда алоҳида ўрин тутади.
Этил суви оқаётир,
Қоя тубин қоқаётир.
Остида балиқ, буқа ётур,
Кўлнинг тагин тўлғазиб (Т. 1. 103)


Кулди баҳорнинг юзи,
Оқди сел эриб музи.
Чиқди ёруғ юлдузи,
Тингла сўзим кулгусиз (Т. 1. 121)


Қиш ёз билан топишди,
Қинғир кўзла боқишди,
Бир-бирига ёпишди
Ғалабани исташур (Т. 1. 182)


Қақраган ер кўл бўлди,
Тоғлар боши ҳўл бўлди.
Дунё тани исиди,
Гул-чечаклар очилур (Т. 1. 189)


Қор ва музлар эришди,
Тоғ сувлари оқишди.
Кўкда булут юришди,
Қайиқлардек ўйнашиб. (Т. 1. 195)


Қулонларни қўзғатди,
Архарларни ўйнатди,
Яйловларга йўлатди,
Саф-саф бўлиб сакрашур (Т. 1. 221)


Лой, балчиқлар тизилур,
Камбағаллар эзилур,
Совуқ қаттиқ сезилур,
Бармоқларин ҳуқлашур (Т. 1. 249)


Булут, чақмоқ оғмоқда,
Ёмғир ва дўл ёғмоқда.
Шамол уни қувмоқда,
Қанча борар, белгисиз (Т. 1. 336)


“Девону луғотит турк”даги айрим шеърларда ов кўринишларининг тасвири ҳам бор. Уларда воқеабандлик, ҳикоя этмоқда бўлган ҳодисаларнинг ишонарли, шеърий картина тарзда ифодалаш кўзга ташланади.


6-мавзу: Юсуф Хос Ҳожиб ва унинг “Қутадғу билиг” асари
Режа:

  • Юсуф Хос Ҳожиб ҳақида маълумот

  • “Қутадғу билиг” достонининг яратилиш тарихи

  • “Қутадғу билиг” достони образлари таҳлили

Адабиётлар рўйхати:

  • Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. 1 том. –Тошкент: Фан, 1977.

  • Юсуф Хос Ҳожиб. –Тошкент: “Юлдузча”, 1990.

  • Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жилд. –Тошкент: Фан, 2003.

Назорат саволлари:

  • Юсуф Хос Ҳожиб ҳақида маълумот беринг.

  • “Қутадғу билиг” достонини қандай номлар билан аталган?

  • “Қутадғу билиг” достонида Кунтуғди образи ҳақида сўзланг.

  • “Қутадғу билиг” достонида Ойтўлди образи ҳақида маълумот беринг.

  • “Қутадғу билиг” достонида Ўзғурмиш образи ҳақида сўзланг.

  • “Қутадғу билиг” достонида Ўгдулмиш образи ҳақида маълумот беринг.

  • “Қутадғу билиг” достонида илм-маърифат масаласи талқини ҳақида сўзланг.

  • “Қутадғу билиг” достонида сарой амалдорлари ва уларнинг вазифалари ҳақида қандай маълумот берилган?

  • “Қутадғу билиг” достони маънавий-маърифий аҳамияти қандай?

  • “Қутадғу билиг” достонининг ўзбек адабиётидаги ўрни қандай?

Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг атоқли шоири, донишманди ва давлат арбобидир. Ундан бизга қадар келган ягона адабий мерос “Қутадғу билиг” достонидир. Ушбу асар XI аср адабиёти ва адабий тилининг нодир ёдгорлиги бўлиб, замонасининг тараққийпарвар ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-таълимий қарашларини бадиий мужассамлаштиради, тарих, илм-фан, этнография ва бошқа соҳаларга доир қимматли маълумотлар беради.
Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи ягона манба унинг “Қутадғу билиг” (“Саодатга йўлловчи билим”) достонидир. Ушбу асар ҳижрий ҳисоб билан 462 (мелодий 1069/70) йилда ёзилган. Муаллиф достоннинг муқаддимасида ёши элликдан ошганини таъкидлайди. Шунга қараб Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг 20-йиллари арафасида туғилган деб тахмин қилиш мумкин. Юсуф Хос Ҳожибнинг ватани – Баласағун (Куз ўрда) XI-ХII асрларнинг йирик савдо-сотиқ ҳамда маданий марказларидан бўлиб, бу шаҳар икки марта қорахонийларнинг пойтахти ҳам бўлган эди.
Атрофлича билим олган Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг пешқадам донишмандларидан бири бўлиб етишди. У форс-тожик ва араб тилларини, бадиий адабиётини, тарих, астрономия, геометрия, математика, табииёт, география ва бошқа фанларни ўрганди. Шунингдек у буюк олимларнинг айрим ахлоқий ва фалсафий қарашларини, медицинага доир мулоҳазаларини тарғиб қилди, замондошларини геометрия каби фанларни ўрганишга чақирди.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз ватандоши, улуғ олим Маҳмуд Қошғарий сингари туркий қабила ва халқларнинг тилини ўрганди, адабий тил учун, туркий тилнинг маданий ҳаётда янада кенгроқ ўрин олиши учун курашди. Халқ оғзаки адабиёти ва ёзма ижоднинг бой тажриба ҳамда анъаналаридан таълим олиб, машҳур “Қутадғу билиг” достонини яратди. Достон муқаддимасида муаллиф
Арабча, тожикча китоблар ўкуш,
Бизнинг тилимизга бу юмғи уқуш
(Арабча, тожикча китоблар кўп бўлиб, бизнинг тилимизда бу донишмандликнинг биринчи тўпламидир) дея таъкидлайди.
Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” достонини Баласағунда ёза бошлади; уни Қашқарда ёзиб тугатди ва қорахоний ҳукмдорлардан бўлган Тавғач Буғрахонга (Тавғач улуғ Буғра Қорахон або Али ҲАсан бинни Арслонхон) тақдим қилди. Буғрахон достон муаллифини тақдирлаб, унга “Хос Ҳожиб” (муҳаррам, эшик оғаси) унвонини берди. Шундан кейин у Юсуф Хос Ҳожиб номи билан шуҳрат қозонди.
Қорахонийлар давлатига Қашқардан Амударёгача бўлган катта ҳудуд қарар эди. Бироқ давлат марказлашмаган, ягона ҳокимиятга эга эмас эди. Дастлабки йирик ҳокимликлардан бири Қашқар бўлган Шарқий Туркистон, яна бири пойтахт Баласағун бўлган еттисув эди. Қорахонийлар томонидан Мовороуннаҳр эгаллаб олинганидан кейин яна бир ҳокимлик вужудга келди. Бу Мовароуннаҳр бўлиб, унинг пойтахти аввал Ўзганд, кейинроқ эса Самарқанд бўлди. Улар пайдо ҳокимликлардан иборат эди. XIII аср бошларида яшаган Ибн ал-Асир қорахоний ҳукмдорлардан Шарафиддинованинг ўзига қарашли вилоятларни ака-укалари, фарзандлари ва қариндошларига бўлиб бергани, жумладан, укаси Арслонтакинга туркий аҳоли яшайдиган кўп шаҳарларни, иккинчи укаси Буғрахонга Тарозни, амакиси Тўғонхонга фарғонани бериб ўзига Баласағун ва Қашқарни қолдирганини айтади. Кейинроқ Буғрахон Қашқадарёдан Бухорога қадар бўлган ҳудудларга ҳукмдор бўлган. Қорахонийлар сулоласини беш ҳукмдори “товғачхон” (ёки, табғачхон”) номи билан, ҳокимлиларнинг бошлиқлари “илекхон” номи билан юритилар эди. Илкхонлар товғачхонларга расман қараш эди. Бу эса ўзаро урушларни келтириб чиқарарди.
Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” достонини яратар экан, у қорахонийлар давлати ҳокимиятини мустаҳкамлаш, товғачхон билан илсихонлар ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш, ҳукмрон доираларнинг турли ижтимоий табақаларга муносабатини белгилаш, маърифий ва ободончилик учун кураш, яхши хулқ одобни тарғиб қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўйган эди. Бу билан Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг йирик маърифатпарвар ва донишманд сифатида гавдаланади. Достон муқаддимасида муаллиф қуйидагиларни эътироф этади:
Чинийлар “Адаб ул-мулук” деб атар,
Мечинлар “Анис ул-мамолик” дир.
Бу Машриқ элининг донишмандлари,
“Зийнат ул-умаро” дейишди бари.
Эронлик “Шоҳнома” дейди белгилиг,
Туронлик ном қўйди: “Қутадғу билиг”
Мазмуни: Бу китоб жуда азиздир. Чин донишмандларининг масалалари билан яратилган, Мечин донишмандларининг ашъорлари билан тартиб берилган бу китобни ўқигувчи, бу байтларнинг маъносини чақувчи (киши) китобдан (ҳам) яхши азизроқ бўлади. Мечин олимлари, донишмандлари бу қарорга келдиларки, турлик от лақаб бердилар: чинлиғлар “Адабул-мулук” (“Ҳукмдорлар одоби”), Мечин ??????нинг нодимлари “Ойину-мамлакати” (“Мамалакатнинг тартиб усули”), машриқликлар “Зийнатул-умаро” (“Амирлар зийнати”), эронликлар “Шоҳномаи туркий” (“Туркий Шоҳнома”), баъзилар “Пандномаи мулук” (“Ҳукмдорлар насиҳатномаси”), туронликлар “Қутадғу билиг” (“Саодатга йўлловчи билим”) деб номладилар. Бу номларнинг барчаси ҳам китобнинг давлат идора ишларига ва ахлоқ-одоб масалаларига доир эканини кўрсатади. Унинг “Шоҳномаи туркий” деб аталиши эса, мазмуни ва мақсади жиҳатидан “Шоҳнома”га бир қадар бўлса ҳам ўхшашлиги ҳамда “Шоҳнома” каби мутақариб (қисман мутақариби мусаммани солим, асосан мутақориби мусаммани маҳзуф ва мутақариби мусаммани мақсур) вазнида ёзилганлиги билан боғлиқдир.
Панднома, насиҳатнома туридаги асарлар XI асрнинг бошқа муаллифлари томонидан ҳам яратилган: “Сиёсатнома” (1077, Низомул мулк асари), “Қобуснома” (1082, Кайкрвус асари) ва б. “Қутадғу билиг”нинг уч қўлёзма нусхаси маълум. Бу нусхалар “Вена” (ёки “Ҳирот”), “Қоҳира” ва “Наманган” нусхалари деб юритилади. Асарни ўрганиш ва уни илмий таҳлил этишда Е.Э.Бертельс, А.Велитова, С.Е.Мелова, С.Муталлибов, Қ.Каримов ва бошқалар унумли иш олиб бордилар.
“Қутадғу билиг” жами Наманган нусхасида 6500 байтга 13000 мисрага яқин бўлиб, у 73 фасл-бобга бўлинади. Ўн бир боби достоннинг муқаддимаси бўлиб, муқаддима худога, пайғамбарга ва тўрт ҳалифага (Умар, Усмон, Али, Абубакир) бағишланган анъаанвий боблардан ташқари, ёз тавсифи ва Буғрахон мадҳи, 7 сайёра ва 12 бурж, тил одоби ва билимнинг фойдаси каби масалаларга бағишланган обларни ўз ичига олади. Достоннинг асосий қисми 12-бобдан, Кунтуғди деган ҳукмдорнинг таърифи билан бошланади. Достонда воқеа тасвири шундай бошланди: “Бу китоб шулар билан қадрлидир: бири – ақл, иккинчиси – давлат, учинчиси ақл, тўртинчиси – қаноат. Яна буларнинг ҳар бирига туркча бир ном берибди. Адлга Кунтуғди элиг номи бериб, подшо лавозимида тутибди, давлатга Ойтўлди номини бериб, вазирнинг ўғли ўрнида тутибди, ақлга (эса) Ўғдулмиш номини бериб, вазирнинг ўғли ўрнида тутибди, қаноатга Ўзғурмиш номини бериб, (Ўғдулмишнинг) қариндоши деб атабди.
Асар воқеалари шундай бошланади: “Кунтуғди исмли элиг (подшо) бўлиб, доно ва ақлли эди. Элни адолат бошқаргани учун унинг довруғи, шуҳрати оламга ёйилади. Бошқа юртдан Ойтўлди исмли йигит унинг хизматига кириш учун пойтахтга келди. Ойтўлди ёшлигидан турли билимларни, санъат-ҳунарларни эгаллаганди. У Кусамиш исмли йигит билан дўстлашиб, пойтахтга келишидан мақсадини баён қилди. Кусамиш элигнинг Эрсиг деган Хос Ҳожиби билан учраштиради. Эрсиг Ойтўлдини элиг хизматига йўллади. Ойтўлдининг ақли, фикрларини эшитган Кунтуғди уни саройга хизмат олди. Уни турли топшириқлар билан синади. Бир куни уни ўз ёнига чорлади. Элигнинг берган саволларига Ойтўлди жавоб берди. Бундан элиг хурсанд бўлди. Ўтиришни буюрган эди у копток устига ўтирди ва кўзларини юмиб олди. Элиг бундан ҳафа бўлди. Ойтўлди подшоҳдан шошқалоқ бўлмасликни сўради. Чунки шошқалоқлик пушаймонлик олиб келади деди. Сўнг Ойтўлди давлат (бойлик) ?????????? ўхшайди, у бир жойда тўхтаб турмайди. Шунингдек, кўзимнинг юмилиши сабаби давлатнинг кўр эканини сенга уқтиришдир. Давлат ҳам кўр одам каби. Ким бойлик ва давлатни қўлидан тутса, унга эргашиб кетаверади дейди.
Кунтуғди Ойтўлдидан қандай фазилат ва нуқсонлар борликни сўрайди. У кишиларга наф тегадиган бўлса, мен туфайли бўлади дейди. Шунингдек, нуқсоним (мен – яъни Ой) ўзгариб, янгиланиб тураман. Ягона нуқсоним ҳам шу ўзгарувчанлигимдир дейди. Мен яъни (давлат) Ойтўлди вафосизлик одатим. Мен кийикка ўхшайман. Истаган одам мени топа олмайди. Бордию топса ҳам узоқ ушлаб тура олмайди. Яъни қўлга киритган одам қаттиқ ухласагина ундан қочолмаслигим мумкин. Буни бир қанча шартлари бор: аввало унда одамнинг тили ва сўзи ширин, қилиғи равон, кўнгли юмшоқ, гердаймаган, феъл-атворини тўғриликда тутиши лозим. Кимки шуларга риоя қилмаса, кийикдек қочиб кетаман дейди.
Кунтуғди Ойтўлди исмининг маъносини сўрайди. У шундай жавоб беради:
Ой туғса, энг аввал у кичик бўлар,
Кунига улуғлаб юқори оғар.
Тўлин бўлса бу ой, чиқиб юқори,
Яна ???????????? кетар кўрк бори
Ёруғи камаяр, яна йўл бўлар,
Туғилса яна у оз-оздан тўлар.
Менинг ўзлигим ҳам шу янглиғ эрур,
Гоҳо бор бўларман, гоҳо йўқ бўлур.
Бошқа бу куни Кунтуғди элиг Ойтўлдини яна ҳузурига чорлайди. Ойтўлди унинг ёнига кирганида Кунтуғди уч оёқли курсида ўтирар, унинг қўлида ўткир пичоқ, ўнг томонида шакар, чап томонида заҳар турар эди. Унинг қоши тугилган, юзи тўмрилган эди.
Кунтуғди "Сен давлат ва бойликни изоҳлаб берган эдинг. Мен подшо сифатида адолат тимсолиман. Шунинг учун мен ўз хизматларимни айтаман дейди.
Кимга етса хорлик, қилурман ҳиммат,
Менинг ҳузуримдан топгай адолат.
Шакар ичганидек шод бўлар ул киши,
Севинчга тўлади, тарқар ташвиши.
Менинг заҳаримни ул одам ичар -
Ўзи золим бўлса, ростликдан қочар.
Ҳузуримга келса бирор бемаъни,
Заҳар ичган мисол қақшайди тани.
Бу қошим тугуги ҳам кўрасизлигим,
Зўравон аҳлига бу юзсизлигим.
Ойтўлди ҳам Кунтуғдининг номи англатган маъно билан қизиқади:
Элиг деди: мени кўриб кўп доно,
Кунтуғди атади, бу сўз пурмаъно.
Фалакда ловуллаб турган кунга боқ,
Етуклик рамзи у - мунаввар, порлоқ.
Менинг қилиғим ҳам қуёшга қиёс,
Адолатим ортар, у бўлмагай оз.
Менинг хислатим шу: мангуман ўзим,
Бари халққа бирдек қилиғим, сўзим.
Учинчи, бу кундан тафт олар замин,
Гўзал гуллар тутар бутун ер юзин.
Менинг адолатим қайга етса то,
Яшнайди эл-элат, тош-қоя ҳатто.
Элиг эзгу кишиларни икки гуруҳга ажратади: бири туғилгандан умрининг охиригача эзгуликдан оғишмайди. Иккинчи гуруҳи эса ўз қарашларидан собит турмай, хато ва адашишлар сари кетадилар. Ҳозирги пайтда ёмонлар ҳам икки тоифадирлар:
Оқ сут билан кирса қаси бир қилиқ
Ўлим тутмагунча ўзгармас йўриқ.
Мижозга қўшилиб келаркан одат,
Уни буза олур бир ўлим фақат.
Бир удум яралса қоринда очар
Қора ер қаърига кирганда кетар.
Ойтўлди элигга катталар сўрамасдан туриб сўз бошлаши одобсизлик эканлигини айтади.
Қора бошга ёвуз ёвдир қизил тил
Не-не бошни еди, яна егай бил.
Кўпчилик олдида икки тоифа одамлар мутлақо оғиз очмайдилар: бири соқовлар, иккинчиси билимсизлар. Камгаплик - донолик йўлининг бошланишидир. Кўп сўзлаш - донолик белгиси эмас. У - эзмалик аломати.
Ойтўлдидаги донолик ва камтарлик Кунтуғди элигга маъқул бўлди ва уни вазир этиб тайинлади. Унга муҳр бериб, қўлига туғини тутқазишди. Аммо йиллар ўтди, Ойтўлди кексайди. Оғир дард уни тўшакка ётқизди. Ойтўлдининг ягона фарзанди бўлиб, унинг номи Ўгдулмиш эди. Ойтўлди элигга васият қилади. Унда ҳар ким экканини ўришини, иш чоғида ҳоқон ғазабга берилмаслиги лозимлиги, ҳасаддан, кек сақлашдан йироқ бўлиши лозимлиги уқтиради. Вафосиз кишилардан йироқ бўлишга чақиради. Ўғли орқали васиятномани элигга жўнатади.
Ойтўлдининг вафотидан элиг қайғуга чўмди. Унинг ўғли Ўгдулмишни саройга чорлайди. Кунтуғди Ўгдулмиш билан фойдали фазилат ва ярамас одатлар ҳақида суҳбатлашади. Ўгдулмиш оламдаги энг улуғ фазилатга эзгу қилиш ва гўзал хулқ; иккинчиси - ростгўйлик; учинчиси - ҳаёдир. Шунингдек, кишига наф бўлмайдиган ярамас одатлар - ўжар ва феъли ёмон кишилар; ёлғон тўқийдиганлар; бахил ва пасткаш кишилардир.
Элиг Ўгдулмиш хизматларини хизматларини қадрлаб ва уларни муҳрини, турли-туман зийнатлар, бошдан-оёқ либос берди. Ўгдулмиш мамлакатни адолат билан бошқарди. Ўгдулмишнинг фикрича олтин ва кумуш ниҳоятда қиммат нарса. Аммо ўзини тутган киши улардан ҳам қимматлидир. Дунёда одамлар турли юмушлар билан банд.
Қоя қўпоради, тоғ қазар биров,
Бири ер қулочлар, кезади яёв.
Бири ўғри, қотил, яна йўлтўсар,
Бири босмачи ҳам қаллоб, бошкесар.
Кўнгил ва тилни тўғри тутсанг, эй доно, сенинг ризқинг ҳеч қачон озаймайди. Элиг Ўгдулмишнинг отаси ўлганда жуда ёш бўлганини, унга комиллик, ақлу заковат қаердан етганлигидан ҳайратда эди. Ўгдулмиш деди: Мен отам дуосини олган эдим дейди. Киши кўнгли боққа ўхшайди. Бу боғнинг яшнатувчи суви беклар-бошлиқлар сўзидир:
Бек тилида бўлса ширин, эзгу сўз,
Қул кўнгли ўсади, порлаб кетар кўз.
Эзгу сўз бўлмаса агар ушбу тил,
Очилган чечак ҳам тез қурийди бил.
Билим кишини юксалтиради, унга улуғлик келтиради.
Билим билан киши жуда ҳайвондин,
Буюкроқ нима бор, қани айт андин?!
Киши ўқув-идрокни ўзига ёр айлаш керак дейди Ўгдулмиш.
Элиг бир куни Ўгдулмишни қошига чорлаб: жон ва етти тонг етти ???????????? боқса, кўриладики, ҳар бир аъзо ўз улушини талаб қилади. Кўнгил ва кўзнинг тотиғи - муддаоси нима? Ёқтиришнинг нишонаси қанақа? Ўгдулмиш жавоб қилди: "Севгувчи кишининг юзига қаралса, севиш - севимлилигини билиш мумкин. Кўз билан қаралса, ҳамма нарсада парда - тўсиқ бўлиши мумкин, аммо кўнгил билан қаралса, унга ҳеч нарса парда бўла олмайди. Ёқтирган кишининг юзида белгили аломатлар мавжуд.
Севимли кишининг юзи белгилиг,
Тил очса маъноси, сўзи белгилиг.
Севар - севгилисини билайин десанг,
Сенга тик боқса кўзи белгилиг.
Киши оз сўзлаб, кўп тинглаш керак
Сўзни сўзламасанг соф олтин сана,
Тилдан чиқса мисга тенгдир росмана.
Сўнг бекнинг вазифалари ҳақида Ўгдулмиш Элигга жавоб беради. Бек доно, ботир, шерюрак, билимли, заковатли, мулоҳазакор бўлиши лозим. Одамзод насли аслида ер юзидаги барча жонлилар орасида энг улуғидир. Аммо бу улуғлик билим билангина тўлиқлик, мукаммаллик касб этади. Кимда-ким бузуқ феъл бўладиган бўлса, уни замона ўқи қаттиқ ярадор қилади. Ярамас қилиқли кишидан омад ҳам юз ўгиради, у ғамга гирифтор бўлади.
Ўз элинга адолатли бўл. Шунда тинч бўласан. Эл бузилса унинг сабаби иккита:
Бири - зўравонлик, ғофиллик - бири.
Шулардан бузилар бошлиқ тадбири.
Хушёрлик туфайлигина ёвни енгиш мумкин.
Ёлғон гапирувчи вафосиз бўлади. Вафосиз киши ўз яқинларига, дўст-ўртоқларигагина эмас, балки элига ҳам ёмон ишлар қилади, бало келтиради.
Агар кўппак (ит)ларга арслон бош бўладиган бўлса, барча кўппаклар (итлар) ҳам арслон сингари яшайди. Арслонга кўппак бош бўлса-чи. Унда арслон ҳам шу кўппак ҳисобига киради.
Бошлиқ бешта ишдан узоқ турмоғи, улардан асранмоғи шарт:
Бириси - шошилмоқ, бири - кўзи оч,
Бири - жаҳолатдир, яқинлашма қоч.
Тўртинчи - ёвузлик, бузуқ феъллилик,
Охиргиси - ёлғон, қўпол тиллилик.
Нопок, яроқсиз, кир нарсаларни эл-юрт сув билан ювиб тозалайди, поклайди. Агар сувнинг ўзи кир, ифлос бўлса, уни қандай тозалашади?!
Ғурур, кибирлилик - осиғсиз, у кўнгилни совутади. Кўнгил камтар тутилса, кишини улуғлайди. Эл-юртни бошқаришнинг асосида икки нарса ётади: бири адолат кўрсатиш бўлса, иккинчиси, улардан марҳаматни аямаслидир.
Сўнг вазир қандай бўлиши лозимлиги ҳақида Ўгдулмиш ва Элиг ўртасида савол-жавоб бўлади.
Вазирлик - улуғ иш. Бу ишга ишончли, етук ва сара, ўқув-идрокли, доно ва юмшоқ кўнгил, айни пайтда дадил ва журъатли кишилар керак. Вазирнинг кўзи тўқ, номусли, кўриниши ёқимли, уят-андишали бўлиши лозим. Вазир ҳисоб-китобни пухта билиши лозим.
Ёмон қаерда бўлса, унинг ёмон, ярамас жўралари, дўст-оғайнилари ҳам ўша ерда бўлади. Ёмон билан яхши бир-бирига қоришмайди. Тўғри билан эгри бир жойда туролмайди.
Қўшин бошлиғи ҳақида шундай дейди: Лашкарга бош бўлиш оғир иш. Ахир у ёв билан юзма-юз туради. Шунинг учун йигитлар орасидан сара, мардва кучли, мерган ва саховатли кишини ажратиш лозим. Дастурхони кенг, қўли очиқ кишилар кўпчиликнинг бошини қовуштира олади.
Ёвни бир марта тарқатишга улгурсанг, у қайта терила олмайди. Ахир ёнаётган ўтнинг устига сув қуйиб юборсанг, у қайта ёнмайдику!
Ўлим бор нарса: у ҳаммага келади, аммо вақти-соатсиз, бемаҳал ўлим бўлмайди. Ўлим унутилса, ёв енгилади.
уруш кўрган, оқсоч баҳодирларни олдинги сафларга қўй. Улар лашкарга далда бўлади. Чунки кичик ёшли аскарлар шиддатли бўлишга қарамай ёв юз тутгудек бўлса, ўзларини йўқотиб қўйиши, саросимага тушиб қолиши мумкин.
Сўнг элчи қандай бўлиши ҳақида Ўгдулмиш шундай дейди: Элчи учун хос бўлган хислатлар билимдонлик, босиқлик, хотиржамлик, чечанлик ва тадбиркорликдир. Элчи астрономия, ??????, илдиз чиқариш, ер сатҳини ўлчаш, математика - геометрия илмини мукаммал билиши.
Шахмат, нард, чавген ўйинларига моҳир, ёй тортишга моҳир, қушчилик, овчилик сирларидан хабардор бўлиши лозим. Элчи мутлақо май ичмаслиги керак. Чунки билимли май ичса билимсиз бўлади. Ичимлик ақл-идрокка ҳам ёвдир. У уруш ва жанжалларнинг асоси. Элчининг қўли очиқ, ақли кенг, тили ширин бўлиши лозим.
Сирни ????????? қобил бўлган икки киши бор: Вазир ва котиб. Сўзни ҳамиша сир сақлаш жоиз. Сақланмаган сўз ўлимга ёндоштиради. Кишининг оғзи ўрага қиёс. Сўзлар мисоли ерга сочилган уруғ дони. Агар оғиздан чиққудек бўлса, уларни битталаб териб олиш мумкин эмас. Эл-юрт эшитгандан кейин бу сўзларни пардалаб бўлмайди.
Ёнар ўт мисоли кераксиз сўзинг
Оғиздан чиқармас, куярсан ўзинг.
Ширин ва эзгу сўзлар оқиб турган зилол сувга ўхшайди. Зилол сув қаерга оқиб кирса, у ерда анвойи чечаклар униб чиқади. Сир сақланиши керак бўлган сўзларнинг жойи - дилнинг туби.
Таъмагир - дунё молининг қули.
Бир куни Элиг Ўгдулмишга ўзига елкама-елка бўлиб хизмат қиладиган бирор кимсани топганни, саройга олиб келишни топширади. Ўгдулмиш Ўзғурмиш номли қариндоши борлиги, у ғорда яшашини айтади.
Феъл-атвори тўғри, оти Ўзғурмиш,
Фақат эзгуликдир қўли етган иш.
Ўзғурмишни олиб келиш учун Элиг Ўгдулмишга хат ёзиб беради. Хатда шундай ёзилган эди: "Тасаввур қилгин: бўз ер оқар сув билан бирлашгач, минг алвон чечаклар ерга тўкилади. Агар дўст-оғайнилар бир-бирлари билан бирлашиб юрса, улар ҳар қандай ёвга ҳам бас кела олади. Дунёда ҳақиқий киши деб аталган икки тоифа бор: уларнинг бири ўргатувчи, бўлаги - ўрганувчи. Киши бир нарсани бошқаларга ўргатмаса, ёхуд ўзи ўзгалардан ўрганмаса, унинг ҳайвондан нима фарқи қолади?!
Ўгдулмиш Ўзмурғиш яшаётган манзилга етиб борганида, унга
Ёлғизлик - одамзод наслига бало,
Ёлғизликда дард ҳам озаймас асло
дейди. Лекин ўзим воз кечган жойга қайтиб бормаслигини айтади. Ўгдулмиш киши жўра, улфат тутиши лозим дейди. Ўзғурмиш бу борада кўнгилни асраши лозим дейди.
Кўнгил деганлари мисоли шиша,
Синиб қолмасин у, асра ҳамиша.
Кўнгил нозиклиги бу сўзга нишон,
У иссиқ - срвуққа боғлиқ ҳар қачон.
Жўра кўнгли синса, бўлар ички ёв,
Қайда ёв бўларкан, кеки - беаёв!
Ёви бор одамнинг ҳаёти тотли бўлмаслиги, унинг кичиги ҳам катта кулфат келтирилиши айтилади. Кимнинг дўсти кўп бўлса, номи ёйилади. Дўстлар кишининг яхши томонини оширади, айб-нуқсонларини яширади. Кимнинг хислат-фазилати кўп бўлса, унинг ёви ҳам бўлади. Кимгаки ёвлар кўплашиб ёндашар экан, ўша кишининг хислат-фазилати кўпдир дейди.
Ўгдулмиш Ўзғурмиш олдига Кунтуғди Элиг олдидан келганини, Элиг уни кўрмоқчи эканини айтади. Унга Элиг мактубини беради. Ўгдулмиш
Сени чорлаб келдим узун йўл юриб,
Кенгаш шуки, боргин мен билан туриб.
дейди.
Дунё ўткинчи нарса. у берган нарсаларини яна қайтариб олади. Ўлим ҳеч кимни фарқлаб ўтирмайди: Унга шоҳ ҳам, гадо ҳам бирдир. Унга яхши ҳам, ёмон ҳам бир. Дунё кўланкага ўхшайди: қувсанг, олдинга тушиб қочиб кетаверади, қочсанг, сенга ёпишади, изингдан эргашиб келади. Кимда-ким унга кўнгил бергудай бўлса, ҳаёти ???? бўлади дейди. Ўгдулмиш. Бу дунё молу мулкка киши кўнглига ўзгача ҳаваслар солади. Дунё лаззатларининг энг кераклигиси - тинч-омон ҳаёт кечириш. Бу дунёдаги энг йирик ёв-нафсинг. Нафси бузуқнинг давосини ўлимдан бошқа ҳеч нарса тополмайди. Кишининг нафси овчи итга қиёс: агар у семириб кетса, эгасининг ҳақини ҳам танимайди. Ёки киши нафси ёш болага ўхшайди: қорни тўйса бўлди, чопиб кетаверади, сен эса унинг орқасидан излаб юрасан. Нафс - кўринмас ёв. Ўтгапн тириклик қайтмайди.
Ўгдулмишнинг бу гапларига Ўзғурмиш қанча ўйлансам ҳам кўнглим чопмаяпти:
Қайси ишни қилмоқ тиласанг ўзинг,
Кўнгил билан аввал кенгаш ҳар сўзинг.
Кўнгил маъқулламаган ишдан наф бўлмайди дейди ва Элиг олдига боришдан бош тортади. Ўгдулмиш ундан Элигга мактуб ёзиб беришини сўрайди. Хатда Ўзғурмиш Элигга узрҳоқлик қилади. Сўнг сен ҳам, мен ҳам инсонмиз. Иккаламиз ҳам инсон бўлганимиздан кейин нима учун сенга топиниб-соғинишим, сенга хизмат қилишим керак?! дейди.
Сенга хизмат қилишга тайёрман, Бунинг учун битта шартим бор. Уни бажарсанг ҳар қандай ишларингга бўйин бераман:
Бажо этгин аввал сўнгсиз тириклик,
Яна бир - қарилик кўрмас йигитлик.
Саломат тут ????? - бўлмайин касал,
Бир бойлик бергинки, бўлмай камбағал.
Бу тўрт тилагимни ўзинг раво қил,
Кейин хизмат этай бўлиб сенга қул.
Буларни беролсанг, эй элга бошим,
Сенга қул бўлайин, эгайин бошим!
Эй Элиг, бу дунё - ўткинчи. У ҳар куни олқинади: камайиб, озайиб бораверади. Назар сол: ота-оналар, қариндош-уруғлар қани? Улар ўтиб кетишди. Энди уларга ўз фарзандларини кўрмоқ қаерда? Одамзод бир кун ўлишга маҳкум. Мен энди қолган умримни тоат-ибодатга сарфламоқчиман, дея Ўзғурмиш Ўгдулмишга мактубни беради.
Ўзғурмишнинг мактубини Ўгдулмиш Элигга етказади. Элиг Ўгдулмиш илтимосига кўра яна хат ёзиб беради. Унда Ўзғурмишни тоғ-тошларда, хилватда юриши бўлмаслигини, элга наф келтириши лозимлигини айтади. Нарса улашиш – сахийлик эмас. Сахийлик жони ва борини фидо эта билишдир дейди ва қошига чорлайди. Ўгдулмиш яна Ўзғурмиш ёнига келади. Шунда унга саройга боришга розилик беради. Ўгдулмишдан Ўзғурмиш сарой тортиб қоидалари ҳамда одамлар билан муомала қилиш сирларини ўрганади.
Ўгдулмиш сарой аҳли уч тоифа бўлиши; уларнинг бири сендан улуғлар бўлиб, сўзларини қадрла. Иккинчи бўлак сенинг тенгдошларинг. Уларни ўзингдан узоқлаштирсанг ёв, яқинлаштирсанг қадрдон дўст бўлади. Охиргиси – сендан кичиклар. Уларни сўраб-суриштириб, нима иш қилсалар ?????? лозим. Уларни менсимай қўйиш хаёлинга келмасин. Уларга айтиладиган сўзларингдаги тийилиб тур дейди.
Ўгдулмиш оддий одамлар ҳақида сўзларкан, халқсиз биронта ҳам иш битмайди, дейди.
Сўнг олимларга муносабатга тўхталади:
Олимларни
Ҳеч қачон койима, едир ошу нон,
Уларга бер обрў, шараф бирла шон.
Илмин эшит, ишлат, тилин пойлама,
Е феъли, хулқини ёмон, паст дема.
деса шоирларга муносабатда
Ҳар хил нозик сўзни англай десанг гар,
Булардан эшит сен сўзни сар-басар.
Денгизга келдер у дил билан тугал,
Гавҳар, инжу, ёқут чиқарар мисол.
Уларни асра, тут эзгу ва омон,
Шоилар наздидан қилмоқлик ёмон.
дейди. Деҳқон ҳақида эса
Булар билан бирга бўла бер қардош,
Тоза бўлар бўғзинг, ҳалол келар ош.
Сахийликда йўқдир асло унга етнг,
Унинг бор вужуди: феъли, дили кенг
дея таъриф беради. Савдогарлар эса
Элдан-элга номни элтувчи бўлар,
Ёмон-яхши бўлсин, улар ёйишар.
Агар сен оз-кўп совға қилсалар,
Эваз қайтар, токи севинч олсалар,
Нозик бўлишади ҳисоб-китобда,
Бунга риоя эт қўшилган тобда.
дея насиҳат қилса, чорвадорлар ҳақида
Нени сўрса бергин, керак бўлса ол,
Чиндан кўрдим: улар бўлмас ҳийла, ол.
Булардан тилама тартиб-қоида,
Бир оз кенглик бўлар феъли-ройида.
дея насиҳат қилса, ҳунармандлар ҳақида
Темирчи, этикчи яна ўймакор,
Бўёқчи, рассом ҳам ўқ-ёйчилар бор.
Олам безаклари уларда бўлар,
Ҳайратли иш-амал эгаси – шулар.
дея насиҳат қилса, камбағаллар ҳақида
Булардан бўлаги бева-бечора,
Едир, ичир, қилгин дардига чора.
Дуочи эрурлар сенга, эй қардош,
Кўп эзгу нарса бу дуо, қариндош.
дея таъриф беради. Шунингдек, фарзанд тарбияси ҳақида, камтарлик ҳақида, меҳмондорчилик одоб-ахлоқи ҳақида насиҳат қилади:
Киши пасти бўлса , бўғиз мойила,
Нафсинг дея бўлма томоғинг қули.
Неча обрўли, зўр, доно, ботир эр,
Бўғзини тиёлмай охир бўлди ер.
Шунингдек, саломатликни сақлаш ҳақида ҳам панд-насиҳат қилади:
Баҳор фасли бўлса, йигитлик онинг,
Совуқ истеъмол қил – тезлашар қонинг.
Ёшинг қирқдан ўтиб, йил-ой эса куз,
Иссиқ нарса билан мижозингни туз.
Ёшинг олтмиш эса, агар қиш чоғи,
Қўлангда тутилсин иссиқлик боғи.
Қуруқ совуқ ортса танангда агар
Ҳўл иссиқ ҳозирла – у тезда кетар.
Ҳўл совуқ қисса гар ўзингга зиён.
Қуруқ нарса фойда қилади аён.
Совуқмижоз эсанг, иссиқликни бил,
Иссиқ бўлса, совуқ емишларни қил.
Зиёфат одати ҳақида шундай дейди:
Чорланувчи тўрт хил бўлар доимо,
Берувчи ҳам тўрт хил бўлар, эй доно.
Баъзиси бир таклиф билан борсалар,
Ош-овқатни ейди нима берсалар.
Яна ўз уйига чақирмас киши,
Бош буркаб ейилар уйида оши.
Тағин бир тоифа бориб ер ошни,
Таклиф этар ўзи яна қардошни.
Яна бир бўлаги ошга бормагай,
Бўлакларга бурда нонин бермагай.
У – ўлик, тирикка санама ҳеч ҳам.
Қўшилма, у билан қўймагил қадам.



7-мавзу: Аҳмад Югнакий ва унинг асарлари тўплами
Режа:

  • Аҳмад Югнакий ижоди ҳақида маълумот.

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достони ва унинг тузилиши.

  • Достонда илм-маърифат, одоб-ахлоқ масалалари.

  • Достоннинг бадиий хусусиятлари.

Адабиётлар:

  • Н.Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. – Тошкент: Ўқитувчи, 1977.

  • Ўзбек адабиёти тарихи. - Тошкент: Фан, 1977.

  • Қадимий ҳикматлар. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.

Назорат саволлари:

  • Аҳмад Югнакий ҳаётий фаолияти ҳақида нималар биласиз?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достонида илм-маърифат масаласи қандай ёритилган.

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достонида қандай иллатлар фош этилган?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достонида қандай фазилатлар улуғланган?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достони тузилиши ҳақида маълумот беринг.

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достонида дин ва шариат масалалари қандай ёритилган?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достонида амалдор ва зодагонларга қандай мурожаатлар мавжуд?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достони кимга бағишланган?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ”нинг қандай нусхалари мавжуд?

  • “Ҳибатул-ҳақойиқ” достонининг мумтоз адабиётимиз ривожидаги ўрни ҳақида маълумот беринг.

Аҳмад Югнакий истеъдодли шоир ва донишманд мураббийдир. Ундан сақланиб қолган ягона адабий мерос “Ҳибатул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар армуғони”) бадиий сўз санъати ва адабий тилининг жуда қимматли ҳамда нодир ёдгорлигидир.
Аҳмад Югнакийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ниҳоятда оз маълумот сақланиб қолган. Унинг ҳаёт йўллари, ижтимоий турмуши ва бошқалар мавжуд эмас. Асарнинг айрим мисралари, унинг нусхаларига бошқалар томонидан ёзилган қайдлар шоирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида, бир оз бўлса ҳам тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.
Адиб Аҳмад айттим адаб, панд сўзим,
Сўзим мунда қолур, борур бу ўзим.
Юқорида таъкидланган “Адиб Аҳмад” сўзлари адиблик-шоирлик Аҳмад Югнакийнинг асосий машғулоти, касб-кори бўлганидан далолат беради. Достоннинг бир нусхасидаги Арслонхўжа Тархон (XV аср темурий амалдорларидан) қайдларида қуйидаги маълумотлар бор :
Адибнинг ери оти Югнак эрур,
Сафолик оний ер, кўнгуллар ёрур.
Отасининг оти – Маҳмд Югнакий,
Адиб Аҳмад ўғли, йўқ ул ҳеч шакл.
Адибнинг ёри оти Югнак эрур,
Сафолик ажаб ер, кўнгуллар ёрур.
Китобининг оти эрур Ҳибатул –
Ҳақойиқ – ибрат арабдин ўшул.
Тамоми эрур қошғарий тил била,
Айитмиш Адиб риққати дил била.
Бу қайдлардан шоирнинг оти Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд, ватани Югнаи, китобининг номи “Ҳибатул - ҳақойиқ” экани маълум бўлади. Югнак (ёки юғноқ) номли жой Фарғона водийсида ҳам, Туркистон ва Самарқанд атрофида ҳам бўлган. Лекин Аҳмад Югнакийнинг булардан қайси бири таваллуд топгани аниқ эмас. Е.Э.Бертельс Югнак шаҳрини Фарғона водийсида жойлашган деб кўрсатса, В.В.Бартольд бу шаҳар Самарқанд вилоятида жойлашганини таъкидлайди. Тарихий манбалардан Ибн Ҳавқал асарида Югнак шаҳри “Ағноқ” шаклида ёзилиб, Самарқанд теварагига ўрнашганлигини айтиб ўтади. Туркистон шаҳри атрофида жойлашган “Югнак”тага харобаси ўрнида ҳам бўлиши мумкин.
Ниҳоятда, номаълум шахс томонидан ёзилган қайдда шоирнинг кўзи ожиз бўлгани ва китобининг 14 бобдан иборат эканлиги айтилади:
Туға кўрмас эди адибнинг кўзи
Тузатти бу ўн тўрт боб ичра сўзи.
Алишер Навоий ҳам Аҳмад Югнакий ҳақиқатдан кўз бўлганлигини, лекин унинг дили, кўзи очиқ, соғ кишиларга нисбатан равшанлигини “Насойимул-муҳаббат” асарида эслаб ўтади.
“Ҳибатул - ҳақойиқ” асарининг дастлабки нусхалари фанга асримизнинг бошларидан эътиборан маълум бўлди. Ҳозир унинг бош қўлёзма нусхаси маълум.
Биринчи жаҳон уруши бошларида турк олими Нажиб Осим Истамбулдаги Аё – Суфия масжидининг кутубхонасида мўғул тилидаги рисола (рисолалар) тўпламига киритилган бир қўлёзмани топди. Топилган қўлёзма ҳалқ илм оламига маълум бўлмаган Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул - ҳақойиқ” достони бўлиб чиқди. Қўлёзма 1480 йилнинг 30 январида, ҳижрий 884 йилнинг ??????? ойида Истамбулда Абдураззоқ Бахший томонидан кўчирилган бўлиб, котиб XV асрда уйғур ёзуви билан кўчирилган текстга мисралардан кейин арабча транцприпцияда ва форс-тожик тилида айрим изоҳлар ҳам берилди.
“Ҳибатул - ҳақойиқ” 254 байтдан иборат. Аслида улар ўн тўрт бобга жойлаштирилган. Бу ҳақда Адиб Аҳмад “Тузатдим бу ўн тўрт боб ичра сўзим” деб ёзган эди. Аммо араб алифбосига кўчирилган нусхасида айрим бобларни кўрсатувчи сарлавҳалар ???????? қолдирилган. Шунинг учун ҳам асар бобларининг сони камайиб кетди.
Аҳмад Югнакийнинг ўз асарини ёзишда Шарқ адабиёти анъанасини давом эттириб, аввало бобда ҳамд (1-10 байтлар), II бобда (11-19 байтлар) наът келтиради. Булардан сўнг III бобда (20-33 байтлар) шоир ўз асарини бағишланган шахс – Дод Сипо????????? номини тилга олиб, унга мақтовлар айтади ва уни бир неча ўринда ???????? сифатида тилга олади. Жумладан, Аҳмад Югнакий ўқимишли кишилар севинсин деб китоб ёзганлигини, уни шоҳга совға қилганлигини, китобнинг ҳиммати юксак, саҳовати биланд, кишиларнинг дардига дармон эканлигини қайд этиб ўтади. Тўртинчи бобда “Ҳибатул - ҳақойиқ”нинг ёзилиш тарихи ҳақида сўз боради:
Бешинчи боб (40-62-байтлар) билим мақтови ва жоҳилликнинг зарари, олтинчи боб (62-86-байтлар) тил одоби ва уни тийиш, еттинчи боб (87-110-байтлар) дунёнинг фонийлиги ёки айланиб туриши, саккизинчи бобда саҳийлик ва баҳиллик ҳақида сўзланади. Тўққизинчи ва ўнинчи боблар (176-226-байтлар) турли масалалар ҳақида гапирилади, ўн биринчи боб (227-235-байтлар) китобнинг хотимасидир.
Битидим китоби мавоиз масал,
Ўқуса тотир тил емиштан асал...
Адиб Аҳмад айттим адаб-панд сўзим,
Сўзим мундақолур, борур бу ўзим.
Калур куз, кечар, борур бу умур,
Тугатти умурни бу ёзим, кузум.
Онни уш чиқартим бу туркча китоб,
Керак қил теб, эй дўст, керак қил итоб.
Битдим бу тангсуқ туроф сўзларин,
Қали борса ўзум отим қолсу теб.
“Ҳибатул - ҳақойиқ”ни XII асрнинг охирлари - XIII асрнинг бошларида ёзилган деб ҳисоблаш мумкин. Асарни лексик, фонетик, грамматик хусусияти, бир томондан, “Қутадғу билиг”ка яқинлашса, иккинчи томондан “Қиссаи Рабғузий”га жуда монанддир. Шунга кўра, Е.Э.Бертельс қадимги ўзбек адабий тилида классик ўзбек адабий тилига ўтишда “Ҳибатул - ҳақойиқ” “кўприк” бўлиб хизмат этган деб кўрсатади. Ҳақиқатдан ҳам, бу асарда эски ёки мумтоз ўзбек адабий тили ўтишда “кўприк” вазифасини бажарувчи лексик, фонетик ва грамматик хусусиятлар учрайди.
Аҳмад Югнакий ўзидан илгари ўтган мутафаккирлар каби ижтимоий-сиёсий ҳаётда илм-маърифат зарур эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, жаҳолат кишилик жамиятини тушкунликка солади деб қарайди. Шунинг учун шоир ўз асарларида илм-маърифатнинг аҳамияти ва жаҳолатнинг зарурияти ҳақидаги фикрларини талқин қилиш учун кўп ўрин берган. Аҳмад Югнакий инсон ҳаётида бахт-саодатга эришиш учун илмли бўлиши керак деб билади.
Аҳмад Югнакий Ўрта Осиё илм-фаннинг йирик ўчоқларидан бири бўлиб, оламшумул фан арбобларини етиштирган бир даврда яшади. У Юсуф Хос Ҳожиб каби илм-фанни ёқлайди, олимлар ва фозилларни улуғлайди, маърифатпарварликни тарғиб қилади, кишиларни илмли, маърифатли бўлишига чақиради, жаҳолатга қарши курашади.
Аҳмад Югнакий илм-маърифатни “Ҳибатул - ҳақойиқ”нинг марказий масалаларидан бири қилиб қўйди, достоннинг асосий қисмини (5-боб-1-нав) худи шу масала билан бошлади, бошқа боблардаги ахлоқ-одоб масалаларини ҳам илм-маърифат ва олимлар донишмандлиги билан боғлади. Достон Аҳмад Югнакийнинг XII асрнинг донишманд маърифатпарвари ва илмнинг жарчиси сифатида гавдалантиради. Шоир олим билан жоҳилнинг бир-бирига қарама-қарши қўяди, олим илм билан бахт-саодат йўлини топса, жоҳил нодонлиги туфайли кўргуликларга гирифтор бўлади, илм ва олимни қадрлаш, илм ўрганишга тиришиш лозим деб ҳисоблайди.
Биликтин оюрман сўзимга ула,
Биликликка, ё дўст, ўзингни ула.
Биликли бирла билинур саодат йўли,
Билимли бил саодат йўлини бўла,
Баҳолиқ динор ул билимли киши,
Бу жоҳил биликсиз – баҳосиз билин.
Биликлик биликсиз қачон тенг бўлур?
Биликлик тиши – тан эранга билик.
Эрон кўрки – ақл, ўз сунгакнинг – йилик
Биликсиз – йиликсиз сўнгаксиз холи.
Биликлик эр ўлти, оти ўлматур,
Биликсиз эсон эркан, оти ўлук...
“Ҳибатул - ҳақойиқ” дидактик достон бўлиб, ахлоқ-одоб масалалари унда кўпчилик бобларнинг мавзу асосини ташкил этади. Шоир тил одоби, сахийлик, бахиллик, камтарлик, эзгулик ва бошқалар ҳақида худди Юсуф Хос Ҳожиб каби замонасининг пешқадам мураббийси сифатида фикр юритиб, кишилар ўгит берди. Рост, соғлом ва мазмунли сўзлашни, керак бўлганда сир сақлай олишни мақтаб, лақмалик, ёлғон сўзлаш ва сергакликни қоралаган шоир тилни тийиш одобнинг боши дейди. Шоир кишиларни бировни аччиқ ва ёмон сўзлар билан ранжимасликка чақириб, тилнинг яраси битмас ярадир дейди.
Шоир кишиларни бировнинг аччиқ ва ёмон сўзлар билан ранжитмасликка чақириб, тилнинг яраси битмас ярадир дейди.
Ўчуқтурма эрни тилин, бил, бу тил
Башактурса, бутмас, бутар ўқ боши.
(Тилинг билан ўч ҳиссини қўзғама, бил, ўқ яраси битиб кетади-ю, лекин тил яраси битмайди).
Муаллиф асар бобларида ижтимоий ҳодисаларни, турли объектларни, тушунчаларни турлича ташбеҳ ва метафоралар орқали ифодалайди, ҳаётдаги ижобий ва салбий воқеаларга ўз нуқтаи назарини аён эта беради. Асарда ифодаланган қатор зиддиятлардан бири маърифат билан жоҳилликдир.
Аҳмад Югнакий яшаган даврда бой табақа билан муҳтожлар ўртасидаги зиддиятлар анча кучли тус олганлиги сезилади. Шунга кўра, шоир ижтимоий маҳсулот улушидан кўп ҳисса олган бой табақалар саховат йўли билан қашшоқ кишиларга кўмак беришни тавсия қилади.йўхсулларга моддий ёрдам бермаган иқтисодий томондан устун гуруҳларни бахил, ҳасис деб атайди. Бу иқтисодий зиддиятларни саховат билан баҳиллик, хасислик атамаларини қаршилантириш орқали ойдинлаштиради.
Шоир достоннинг тўртинчи навида сахийлик ва бахиллик ҳақида сўзлаб, ҳиммат ва сахийликни бахиллик ва зиқналикка қарама-қарши қўяди, бу масалаларга доир ?????????? мулоҳазаларни, қисман бўлса-да, бошқа бобларга ҳам сингдиради, бадиий тил воситаларидан, хусусан, ўхшатишлардан ва халқ мақоллари ҳамда таъбирларидан фойдаланади.
Ахи арни ўггил ўгар эрса сан,
Бахилга қатиғ ё ўқун кизлагил.
(Мақтанмоқчи бўлсанг, сахийликни мақта, бахилларга ўй-ёйни тўғрила).
Ҳиммат ва саҳоватни инсоннинг энг яхши фазилати, сифатида таърифланади. Шоир турли йўллар билан мол-дунё орттирган, бойлигидан на ўзи ва на бошқалар файз топмаган бахил ва зиқна кишиларни аччиқ танқид қилади.
Ҳарис тўймас очун ненгини теран,
Ҳарислик қаримас, идиси қарин.
Ҳарисликни қўюр ҳарис эр қачон?
Ўлуб йитса тупроқ ичига кирип.
(Ҳарис киши дунё молини йиғиб олса ҳам тўймайди, ҳарис киши киши қариса ҳам унинг ҳарислик одати қаримайди. Ҳарис киши ўлиб, тупроққа кўмилса ҳам ҳарисликдан воз кечмайди).
Бахил йиғди зар-сим ҳаромтин ўкули,
Вобал кўтру борди, узала сўкуш.
Улуш бўлди моли кишилар аро.
Бахил олди андин сўкунчтин улуш...
Камуғ қозғонли очун мелини
Еюмади, борди, кўринг холини.
(Бахил ҳаромдан (ҳазар қилмай) кўп олтин-кумуш йиғади, ўзи ўлиб кетади, бироқ ҳақоратларга қолади. Ўзи ўлгандан сўнг молини бошқалар улашиб олади, бахилгаҳақоратларгина улуш бўлиб қолади... Дунёнинг талай молини қўлга киритиб, елгай-ичмай кетган кишининг ҳолини кўринг).
Бахиллик ва зиқналикни қаттиқ танқид қилган шоир, бу иллатни таг-томири билан қирқиб ташлаш керак , деган хулосага келади.
Йимишсиз йиғоч – так карамсиз киши,
Йимишсиз йиғочни кесип ўртагил.
Шоир амалдорларни, зодагонларни марҳаматли ва шафқатли бўлишга чақиради, арзимас сабаб ёки бирор баҳона билан кишиларни ўлимга маҳкум қилиш ва жазолашга қарши исён қилади.
Бу бир айбдан ўтру бошин кесгучи
Очунда тирилгу кишисиз қолур
(Агар бир айб билан бош кесилса, дунёда бир тирик одам қолмайди).
Асарда камтарлик билан кибрлик қарама-қарши қўйилиб, камтарлик инсонга безак, яхши хислат, бахт-саодатга етакловчи бир белги деб кўрсатилади. Кибр инсонга хос белги эмас, у кишини тубанлаштиради, одамгарчиликдан чиқаради дейди.
Аҳмад Югнакий ислом динини эътироф қилади ва уни идеаллаштиради. Достоннинг дастлабки мисраларини худо, Муҳаммад пайғамбар ва тўрт ҳалифага бағишлаб қуръон оятларини келтириш билан бошланади. Йўқсил ва қашшоқ кишиларнинг турмушига ачиниб, ҳимматсиз давлатмандларни қоралаб, уларни мурувватли ва марҳаматли бўлишга ундаган шоир бойлик ва қашшоқликни худонинг “амр-ифодаси”, тақдири - азал
Билан боғлайди.
У кишиларни художўйликка, тоат-ибодат қилишга, бандалик қоидаларига тўла содиқ бўлишга чақиради, ислом ғариб бўлди, худога тобелик мажозий нарсага айланиб қолди деб шикоят қилади.
Ғариб эрди ислом, ғариб бўлди боз,
Ибодат риё бўлди, обид-мажоз.
Харобот ўрами бўлуб ободон,
Хароб бўлди масжид, бутун бенамоз.
“Бир кун бор ёрин йўқ бу дунё нанги” – “Дунёнинг буюмлари бугун бор-у, эртага йўқ” деган шоир дунёни бир работга, ҳаётни карвонга ўхшатади.
Аҳмад Югнакий фикрича, “фоний дунё” заҳарли илонга ўхшайди, у роҳат кўриш учун эмас, балки азоб чекиш учун яратилган, унинг турли-туман аччиқ томонларига кўникиш, уларга сабр-чидам билан бардош бериш керак; бахт-роҳат эса тушдир, хаёл ёки қушнинг бир зумда учиб ўтишидир.
Шоир ўз асарларида ғоявий ниятнинг равшанлиги, таъсирчанлигига эришиш учун тасвир воситаларидан ижодий фойдаланган. Тил воситаларидан ташбеҳ бадиий хусусиятини оширган.
Асарда инсонларга хос хусусиятларни табиат ҳодисаларга нисбат қўллаш ёки метафора усулини ишлатиш мавжуд. Булут ўлтанур (уялур), очун кулчизар (кулиб боқар), ниқоб кўтрур (кўтарур) очун каби мисраларни учратиш мумкин.
Шоир бадиий восита сифатида қўллаган тазод усули асарда анча учрайди: ёлғон – кўни; йин – шифо; кунилик – эгрилик; бойлик – чиғойлик; ободлик – хароблик, сугин – аччиқ; роҳат-ранж; бахиллик – аҳиллик; тавозу – кибрлик; эсиз – адгу; бало – фараҳ; атлас – бўз; минг – бир; ўнг-сўнг; хайр-кузоф; ҳалол – ҳаром; маза – аза; асал – ари; ранж – ганж каби сўзлар мавжуд.
Асарнинг бадиий хусусиятини ошириш учун автор томонидан айрим ўринларда ула-қулоқ сол, ула-боғлан, эртагил-излагил, эр тегил – эр дегин каби сўз ўйинлари қўлланган:
Биликтин аюрмен сўзумга ула,
Биликка ё дўст узунгим ула.
Бутун қилғи феълин ўта эртагил,
Карам кимда бўлса ани эр тегил.
Бу бадиий тил воситаларидан ташқари асарда тахрир ёки аллитерация усулини ҳам учратиш мумкин. Асарда учрайдиган тил воситалари достоннинг бадиий хусусиятларини бойитишга хизмат қилган.
Алишер Навоий туркий тилда айтишувчи қўшиқлар ёки туюқлар аруз вазнининг рамали мусаддаси мақсур баҳрига тушишини таъкидлайди. Шунингдек, туркий тилда баъзи қўшиқлар аруз вазнининг мадади муаммони солим, рамали мусаммани маҳзуф мунсариҳи матвийи мавҳуф, ҳазажи мусаддаси мақсур баҳрларига тушишини, бошқа халқ қўшиқлари эса аруз вазнига мос келмаслигини уқтиради.
“Девону луғотит турк”да келтирилган қадимги халқ қўшиқлари, мақомлари кўп ўринда етти, саккиз, тўққиз, ўн, ўн бир, ўн икки, ўн тўрт ва ўн беш ҳижолидир. Иккилик ва тўртлик шаклида берилган халқ қўшиқлари, мақолалардаги ҳикоялар сони ва сифати аруз вазнига мосдир. Шунингдек, бу халқ қўшиқларида сабаб, ватад ва фосила тузилиши ҳам бундан далолат беради. Ўн бир бўғинли халқ қўшиқларидан баъзилари аруз вазнининг мутақариб баҳрига тушади.
Ўн беш бўғинли айрим халқ қўшиқлари аруз вазнининграмали муаммони мақсур баҳрига мос келади. Ўн икки бўғинли баъзи халқ қўшиқлари мута?????? Муаммони солимга мосланган. Аҳмад Югнакий “Ҳибатул-ҳақойиқ”ни ёзишда халқ қўшиқларидаги ютуқлардан фойдаланган. Шунингдек, асар қадим халқ қўшиқларида қўлланган вазн шакллари билан бирлашиб кетган туркий арузнинг мутақариб баҳрида ёзилган. Достондаги ҳамма шеърлар мутақариби мусаммани мақсур ёки мутақариби муаммони маҳзур шаклига мос келади.
“Ҳибатул-ҳақойиқ”нинг кўп қисми тўртликлардан ташкил топган. Бу тўртликлар вазн тузилиши жиҳатидан рубоийлардан фарқланади. Асардаги тўртликлар аруз вазнининг мутақариб баҳрида ёзилган. Мумтоз адабиётимизда учрайдиган рубойилар одатда аруз вазнининг ҳазаж баҳрида битиб келинган. Шунга кўра, асардаги мавжуд тўртликларни шартли равишда рубоий дейиш мумкин.
Аҳмад Югнакийнинг ўз асарини ёзишда халқ оғзаки адабиётидан фойдаланиш, шунингдек, “Қутадғу билиг”даги каби аруз вазнини қўллаш унинг ўзидан илгари ёзилган асарлардаги анъаналарни давом эттирганлигини кўрсатади. Шунингдек, асарда шеърларнинг ғазал, маснавий шаклларида берилиши, аруз вазнининг қўлланилиши араб, форс, ва туркий халқларнинг ўзаро адабий алоқалари жуда қадимдан бошланганлигини кўрсатади.
“Ҳибатул-ҳақойиқ” Ўрта Осиёда яшовчи туркий халқлар адабиётининг кейинги давридаги тараққиётига катта ҳисса қўшган асардир. Шу боис Алишер Навоий “Насоимул - муҳаббат” асарида ҳамда Султон Ҳусайн Бойқаро ўз ўғли Бадиуззамонга ёзган мактубида “Ҳибатул-ҳақойиқ”дан парчалар келтиради ва шоир ҳақида маълумотлар бериб ўтади.
“Ҳибатул-ҳақойиқ” ҳам “Қутадғу билиг” сингари арузнинг мутақариб баҳрида (фаилун фаилун фаилун фаилун) яратилган. Аҳмад Югнакий асосан, бу баҳрнинг ҳижо тузилиши қоидасига риоя қилса, бироқ вазннинг равонлигини таъминлаш мақсадида баъзан ҳижоларнинг чўзиқлиги ва қисқалиги қоидаси доирасидан четга чиқиб, ҳижонинг шаклигагина эмас, балки ўқиш ва талаффузига ҳам кўпроқ эътибор беради. Шунга кўра у унли товуш билан тугалланган ҳижоларнинг баъзан аруз қоидасига қарама-қарши равишда чўзиқ ҳижолар ўрнида қўллайди, бошқа сўз билан айганда, “имола” деб номланган усулни қўллайди.
“Ҳибатул-ҳақойиқ”нинг муқаддима боблари ғазал йўлида қофияланган бўлиб, боблар халқ қўшиқларига хос “а-а-б-а” тўртлик тарзда қофияланган. Бироқ айрим ўринларда тўртлик қофияси бузилади. Бу ҳолат китобдан нусха кўчиришда котибларнинг эътиборсизлиги билан содир бўлгани ёки асли шундайми номаълум.
“Ҳибатул-ҳақойиқ” қадимги туркий адабий тилнинг қимматли ёдгорлигидир. Асарда “Қутадғу билиг”дагидек қадим (кийим), келинни (кейинги), адоқ (оёқ), қўд (қўй-“қўймоқ” феъли) каби сўзлардаги “д” археик элемент, адиз (баланд), очун-ажун (дунё), акши (карвон), чиғай (қашшоқ, гадо) каби археик сўзлар сезиларли даражада учраса ҳам, лекин бу достоннинг тили “Қутадғу билиг”нинг тилига нисбатан кейинги адабий ёдгорликларнинг тилиги хийла яқинроқдир. Бу ҳол эски туркий адабий тилнинг турли шевалар ҳисобига ва маълум даражада форс-тожик ва арабча сўзларни ўзлаштириш йўли билан тараққий этиб борганини кўрсатади.
Халқ мақоллари ва таъбирлари достоннинг тилини ҳам, мазмунини ҳам бирмунча бойитади. Халқ мақолларига алоҳида эътибор берган шоир бундай деган эди:
Безодим китоби мавоиз, масал,
Боқиғил, ўқуғли осиғ олсу теп.
(Ўқиган ва эшитганлар фойдалансин деб китобимни насиҳат ва мақоллар билан безадим).
Ўчуктурма эрни тилин, бил, бу тил
Башоқ турса, бутмас, бутар ўқ боши.
(Тилинг билан ўч ҳиссини қўзғама, бил: ўқ яраси битиб кетади-ю, тил яраси битмайди).
Оримас неча юса қон била қон.
(Қонни қон билан ювиб (тозалаб) бўлмайди).
Аҳмад Югнакий “Ҳибатул-ҳақойиқ” достони билан қадимий туркий тили ҳамда адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшди.


8-мавзу: XIII-XIV асрлар биринчи ярми адабиёти
Режа:

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги ижтимоий-маданий ҳаёт.

  • Ўрта Осиёни Чингизхон томонидан истило қилиниши ва унинг салбий оқибатлари.

  • Бу даврдаги адабий ва маданий мерос. Уларга хос жиҳатлар.

  • Паҳлавон Маҳмуд ва Бадриддин Чочий ижоди.

Адабиётлар:

  • Маллаев Н. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент: Ўқитувчи, 1976.

  • Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент: Фан, 1977.

Назорат саволлари:

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги Ўрта Осиёдаги ижтимоий-маданий, сиёсий вазият ҳақида маълумот беринг.

  • Чингизхоннинг Ўрта Осиёни истило қилиши ва унинг салбий оқибатлари ҳақида сўзланг.

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги халқ оғзаки ижодига хос жиҳатлар нималардан иборат?

  • “Гулдурсун афсонаси” ҳақида сўзлаб беринг.

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги ёзма адабиёт ҳақида маълумот беринг.

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги диний-тасаввуфий адабиёт ҳақида сўзланг.

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги дунёвий адабиёт ва ижод намуналари ҳақида нималар биласиз?

  • Паҳлавон Маҳмуд ижоди ҳақида маълумот беринг.

  • Бадриддин Чочий ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот беринг.

  • XIII асрдаги ва XIV аср бошлари адабий ва маданий ҳаёт ҳақидаги хулосалар.

Ўрта Осиё халқларининг XIII асрдаги ва XIV аср бошларидаги маданияти, санъати ва адабиёти ҳам, уларнинг хўжалик ҳаёти сингари, Чингизхон истилоси ва унинг даҳшатли оқибатлари билан боғлиқдир. Бинобарин, бу даврнинг маданияти ва адабиёти ҳақида сўз юритишдан олдин Чингизхон истилоси ва унинг оқибатлари билан қисқача танишиб чиқиш лозим.
XIII-XIV асрлар –ўзбек адабиёти тарихида катта босқич бўлиб, мураккаб бир жараённи ўз ичига олади. Бу давр ҳаётини ҳар томонлама тасаввур этишга имкон яратувчи талай асарлари мавжуд. Жумладан, Рашидиддиннинг ташаббуси ва бевосита иштироки билан яратилган “Жомеут-таворих”, Жувайдийнинг “Тарихи Жаҳонгўша”, Банокатийнинг “Равзатул – асбоб фит – таверихул акобир вал ансаб”, Ҳамдуллоҳ Муставфий Қазвинийнинг “Нузҳат ал қулуб” каби асарларида бу давр Ўрта Осиё ҳаёти анча муфассал ёритилади. Бу асарларда илм-фан ва маданиятнинг равнақи ҳақида ҳикоя қилувчи Насириддин Тусийнинг “Зичи Деҳоний”, “Ахлоқи Носирий”, Муҳаммад Аъмомийнинг “Нафоисул фунун фи асроил аюн” каби рисолалари ҳам яратилди. Бундан ташқари, XIV аср ўрталарида Хоразмга келган сайёҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Батута Ўрта Осиё шаҳарлари тарихи, бу ердаги обидалар тўғрисида диққатга лойиқ фикрларни баён қилади.
XIII-XIV асрлар тарихи ва маданий ҳаёти рус олимлари ҳам анча кенг тадқиқ этилган. Акад. В.В.Бартольднинг “Мўғул истилоси даврида Туркистон”, “Туркистоннинг маданий ҳаёти тарихи”, Б.Греков ва А.Якубовскийнинг “Олтин Ўрданинг емирилиши”, С.Толстовнинг “Қадимги Хоразм маданиятини излаб” каби асарларида Ўрта Осиёда Чингизхон истилоси ва унинг халқ ҳаётидаги фожеали оқибатлари ҳақида атрофлича сўз боради.
XIII асрнинг охири ва XIV асрнинг бошларида Ўрта Осиёда феодал тарқоқлиги анча кучайган эди. Қаттиқ курашлар натижасида XII асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган йирик Хоразм давлати Муҳаммад Хоразмшоҳ (1200-1220) даврига келиб сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан заифлашиб кетди. Кўпгина вилоятлар Хоразмшоҳга расмангина қарам эди, сарой аҳллари ўртасида иттифоқ йўқ эди. Муҳаммад Хоразмшоҳга қарши феодал-ҳарбий оппозиция вужудга келган эди, бу оппозицияни ҳатто Хоразмшоҳнинг онаси Туркан Хотун ҳам қўллаб-қувватлар эди. Хоразмшоҳ билан ҳалифа ўртасида ҳам кучли ихтилофлар бор эди. Сотқин Маҳмуд Ялович (ялвоч-элчи) каби жосуслар орқали Чингизхон Хоразм давлатининг ички аҳволини ва унинг заиф томонини яхши билар эди. Чингизхоннинг Ўрта Осиёга бостириб кириши учун баҳона бўлган бир воқеа юз беради: Чингизнинг Хоразмга йўл олган 450 кишилик савдо карвони 1218 йилда Ўтрор шаҳрида таланади, савдогарлар қириб ташланади.
Чингизхон қўшини 1219 йилда Еттисув вилоятини босиб олиб, Мовароуннаҳр ва Хоразм чегараларига яқинлашиб қолган эди. Кичик феодал давлатлар Чингиз қўшинига қарши ўз кучларини бирлаштиролмадилар. Муҳаммад Хоразмшоҳ эса уларга бош бўлиш у ёнда турсин, балки донишманд Шаҳобиддин Ховақийнинг кучни йиғиб, Чингизнинг асосий қўшинига зарба бериш керак, деган маслаҳатини назар-писанд қилмай, ўз қўшинларини турли вилоятларга бўлиб юборган эди. Буларнинг барчаси Чингизнинг ғалабасига қўл келди. Шунга қарамай, халқ оммаси ўз шаҳар ва қишлоқларини душмандан мардонавор ҳимоя қилди. Чингиз қўшини Бухорога бостириб кирганда 400 ватанпарвар Бухоро яримда туриб 12 кун давомида қаттиқ жанг қилади. Шаҳар оқсоқолларининг ҳиёнатига қарамай, самарқандликлар ҳам Чингиз қўшинига қарши узоқ ва шиддатли жанг қилдилар. Халқ қаҳрамони Темур Малик бошчилигида Хўжанд аҳолиси катта қаҳрамонликлар кўрсатди. Ўзининг даврининг Искандар деб атаган калтабин Хоразмшоҳ 1220 йилдаёқ қочиб кетади ва Каспий денгизининг Жануб томонидаги бир оролда касал бўлиб, хор-зорликда ўлиб кетади. Чингиз қўшинлари қаттиқ жанглардан кейин Термизни олгач, Шарқнинг энг йирик ва энг обод шаҳарларидан бири бўлган Урганчга қараб йўл олади. Хоразмшоҳнинг валиаҳди Жалолиддинга сарой аъёнлари ва аскар бошлиқларининг кўп қисми бўйин эмас эди. Шу боис Жалолиддин Темур Малик билан бирга кейинги ҳужрага ўтиш мақсадида Хуросонга қараб йўл олади. Чингиз қўшини шаҳарни қамал қилади, душман тўғонни очиб юбориб, Урганч сув остида қолади. Минглаб одамлар қаторида машҳур ватанпарвар Шайх Нажмиддин Кубро фожиали ҳалок бўлади. Жалолиддин Хуросон, Ҳинд дарёси атрофи ва бошқа жойларда Чингизхон қўшинларига қарши қаттиқ жанглар олиб боради. Жалолиддин 1221 йилнинг охирида Ҳинд дарёси бўйича бўлган сўнгги жангда енгилади, оиласини душман қўлида қолдиришни истамай, онаси, хотини ва бошқаларни дарё қаърига ташлайди, ўзи эса сузиб Ҳиндистон тупроғига ўтади. У 1224 йилнинг бошига қадар Ҳиндистонда бўлади, кейин Завкавказьега ўтиб, у ерда катта давлат қурмоқ учун жанглар олиб боради. 1231 йилда у Нурдистон тоғларида ёлғизликда ҳалок бўлади. чингиз қўшинларига қарши узоқ йиллар давомида мардонавор кураш олиб борган Темур Малик эса мағлубиятдан кейин бир сиқим ватан тупроғини олиб Шош ва Арабистонда бир неча йиллар дарвеш бўлиб юради. Охири ватанига қайтади ва мўғул қўшини қўлига тушиб ўлдирилади.
Феодал тарқонлиги, давлат бошлиқларининг ноаҳиллиги ва айрим аристократ табақаларнинг хиёнати Чингизхоннинг Ўрта Осиёни босиб олишини хийла енгиллаштиради. Лекин мўғил истилочиларга қарши мардона курашган халқ оммаси руҳан мағлуб бўлмади. Бунинг ёрқин мисоли, жумладан, Бухоро ва унинг атрофида Маҳмуд Торобий раҳбарлигида 1238 йилда бўлиб ўтган шиддатли халқ қўзғолони бунинг далилидир.
Чингизхоннинг Ўрта Осиёни истило қилиши энг даҳшатли ва энг ёвуз тарзда амалга оширилди. Мўғил босқинчилигини ўз кўзи билан кўрган тарихчи Ибн ал-Асир (1160-1234) қуйидагиларни қайд этади: "Мўғил босқинчилари ҳеч кимга раҳм қилмас эдилар, хотинларни, эркакларни, болаларни шафқатсизлик билан ўлдирар эдилар, хомиладор хотинларнинг қорнини ёриб, туғилмаган гўдакларнинг бошини кесар эдилар. Уларнинг дастидан омон қолган шаҳар йўқ. Улар ҳамма жойни харб қилар эдилар, бирор нарсанинг олдидан ўтсалар уни талон-тарож қилар, кўзларига ёмон кўринган барча нарсани ёндирар эдилар". Тарихчи Рачидоддиннинг айтишига қараганда, Бухорони босиб олган Чингиз қўшинлари "шаҳарнинг омборхоналарини очиб, ғаллаларни ташиб олдилар. Битма қуръонлар сақланадиган сандиқларни отларига охур қилдилар..." Мирхонднинг "Ревзатул-сафо" ("Софлик боғи") асаридаги маълумотга қараганда, улар Нишопур ва унинг атрофидагина бир йўла бир миллион 47 минг кишини қириб ташлаганлар. Чингиз истилоси Ўрта Осиё аҳолисини камайтириб, ишчи кучининг катта қисмини барбод қилди, кўп кишиларнинг турли ўлкаларга бош олиб кетишларига сабаб бўлди. Ўрта Осиё Чингизнинг ўғли Чиғатой ҳукмронлик даврида ҳам, ундан кейин ҳам ўзини ўнглолмади.
Чингиз мўғил халқининг ҳам иқтисодий-маданий тараққиётга катта талофат етказди, Мўғилистон аҳоли ҳам уруш юришлар оқибатида қирилиб, камайиб кетди.
Чингизхон истилосининг оғир оқибатлари, халқнинг босқинчиларга қарши қаҳрамонона кураши бадиий адабиётда, жумладан, халқ яратган оғзаки адабиёт асарларида ўз ифодасини топди. Ўзбек халқи бу истилога бўлган ғазаб-нафратини ифодаловчи, босқинчиларга қарши курашини тасвирловчи афсоналар, эртаклар яратди.
Мўғил босқинчиларига қарши халқ қаҳрамонлик курашини, ватан хоинларига қарши унинг нафратини яққол ифодаловчи асарлардан бири "Гулдурсин афсонаси"дир. Рус археологи С.П.Толстов қадимги Хоразм бўйлаб текширув ишлар олиб борар экан, Қорақалпоғистон территориясидаги Гулдурсин харобасини ўрганиб, бу жойнинг номи билан қизиқади. Бу афсона чет эл босқинчиларига қарши мардона кураши, истилочилар ва ватан хоинларига қарши мисилсиз нафрат-ғазаб ўз ёрқин ифодасини топган.
Чингизхоннинг истилоси ёзма адабиётнинг тараққиётига ҳам салбий таъсир этди. Истилочилар нодир маданият ёдгорликларини, жумладан санъат ва адабиёт асарларини йўқ қилиб, емириб ташладилар. Мактаб ва мадрасаларнинг кўпи ер билан яксон қилинди, саводсизлик, жаҳолат ниҳоятда кучайиб кетди. Илм-фан, санъат ва адабиёт аҳлининг бир қисми жангларда ҳалок бўлди, қириб ташланди, бир қисми асир қилинди. Истило натижасида олимлар, санъаткорлар ва ёзувчиларнинг бир қисми эса бошпана излаб бошқа ўлкаларга кетишга мажбур бўлдилар. Аслида шаҳрисабзлик буюк шоир Хисрав Деҳлавий "Қалби соф кишиларнинг Ҳиндистонга юз ўгириши бежиз эмас" деганидек, мўғил истилоси туфайли Ўрта Осиёнинг кўпгина олимлар, санъат ва адабиёт аҳиллари Ҳиндистонга қараб йўл олади. Малон, бухоролик шоир, адиб ва адабиётшунос Муҳаммад Авфий, тошкентлик шоир Зиё Наҳшабий ва бошқалар Ҳиндистонга бориб, ўша ерда ижодий иш билан шуғулланадилар. Шунингдек, айрим олимлар, санъаткорлар ва ёзувчилар Эронга, Туркияга, Мисрга ва бошқа мамлакатларга борадилар. Жумладан шоир Камол Хужандий, Носир Бухорий в.б. Эронга бориб, ўша ерда турғун бўлиб қолган. Камол Хужандий кўпгина асарларини Эрон Озарбайжоннинг пойтахти Табризда ижод этган эди.
Ўрта Осиёлик олимлар ва ёзувчилар бошқа мамлакатларда туриб бўлса ҳам ўз халқларнинг маданияти ва адабиёти тараққиётига хизмат қилдилар. Шу билан бирга, улар ўзларига иккинчи ватан бўлиб қолган мамлакат халқлари маданияти равнақига неча тилда ижод эта бошладилар. Масалан, асли балхлик бўлган Жалолиддин Румий Кичик Осиёга бориб форс-тожик тилидагина эмас, балки турк тилида ҳам асарлар яратади. Ҳисомиддин Осимий форс-тожик тилида, туркий тилда ва араб тилида ижод этди.
Мўғиллар истилоси ва истибдоди диний мавзуни, тасаввуф тариқатининг кенг тарқалишига сабаб бўлди. Жалолиддин Румий ижодида бу ҳол кўзга ташланади. Саъдий Шерозий ижодида ҳам тасаввуф ғоялари кўзга ташлана бошлади. Асарларда дунёвий йўналиш Паҳлавон Маҳмуд ва Бадриддин Чочий ижодида яққол кўринди.
XIII асрнинг охири XIV асрнинг бошларидан эътиборан мамлакат ҳаётида маълум жонланиш бошланганлиги кўзга ташланади.
XIV асрнинг ўрталарига келиб Ўрта Осиёнинг Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлар ва шаҳарга яқин турган қишлоқларда ҳунармандчилик бирмунча ривожланди. Савдо карвони йўлида жойлашган Урганч бу даврда ўзининг кўпгина қадимий анъаналарини тиклаб олди.
Сиёсий ҳаётдаги мураккаб шароит заминида диний адабиёт анча чуқур томир отган эди. Агар мўғил ҳукмронлари саройларида ўрнашиб олиб, хонларга нисбатан маддоҳлик йўлига кириб кетган шоирлар "Чингизнома"лар яратиш билан машғул бўлсалар, диний шоирлар "қиёмат яқинлигидан" башорат қилиб ёзилган асарлар билан майдонга чиқдилар. Шу нарса характерлики, бу даврда диний мавзудаги асарлар ғоявий йўналиш жиҳатидан бир-бирига уйғунлигидан ташқари сюжет, образлар, умуман тасвир объекти томонидан яратилган. "Китоби жумжума" (1360/70)даги мотивларни "Наҳжул фородис"да ёки "Муинул мурид" асарларида учратиш мумкин. Али ибни Маҳмуд "Наҳжул фородис"да XIII-XIV асрлар диний адабиётида кенг тарқалган ҳадис ва оятларни шарҳлаш билан бирга ўшаларга мувофиқ равишда ривоят ва афсоналар қўллайди, улардан ислом фалсафасига оид хулосалар чиқаради. Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисм ўз навбатида бир неча бобга бўлинади. Масалан, биринчи қисмда пайғамбарларнинг фаолиятлари, уларнинг оилавий ҳаётига оид бўлган воқеалар, сўнгра пайғамбарга "ваҳий" келиши, Муҳаммаднинг Маккадан Мадинага ҳижрати, Муҳаммад пайғамбарнинг меърожи ва вафоти тафсилотлари билан тасвирланади.
XIV асрда диний мавзуда яратилган асарлардан яна бири "Муинул мурид" китобидир. 1313 йилда Хоразмда яратилган бу асарнинг муаллифи Шайх Шарифий исломият билимларини шеърий шаклда, арузнинг мутақариб баҳрида ифода этган. Бу асар "Наҳжул фародис" каби Олтин Ўрда ўзбекларининг тил хусусиятларини ўрганиш жиҳатидан аҳамиятлидир. Асарнинг ягона нусхаси Туркияда, Бурса кутубхонасида сақланади.
XIV аср ўзбек адабиётида диний-мистик йўналишга қарама-қарши ўлароқ дунёвийлик кенг кўламда тараққий этди. Реал дунё билан боғланиш реал инсоннинг ҳаётий кураши ва орзуларини куйлаши бу адабиётнинг ғоявий заминини ташкил этар эди. Дунёвий адабиёт аввало реал ҳаёт, реал инсонга диққатни қаратиш билан ижтимоий фикр тараққиётида муҳим ижобий роль ўйнади. Шу тарзда XIII-XIV асрлар адабиётида дунёвий тематиканинг тобора кенгайиб бориши шу даврга қадар мавжуд жанрларнинг такомили, янги бадиий шаклларнинг ривожланишига олиб келди. Жумладан, бу асарлардаги адабий ҳаёт ғазал, қасида, рубоий, соқийнома, маснавий анча кенг томир отди.
Ўзбек адабиёти тарихида ғазалнинг кенг тарқалиши XIII-XIV асрларга тўғри келади. Бу давр учун ҳатто "нома"лар (Хоразмийнинг "Муҳаббатнома"си) таркибида ҳам ғазални сингдириб юбориш ҳоллари характерлидир.
XIV аср ўзбек адабиётининг йирик ғазалнависларидан бири Сайфи Саройи эди. XIV асрда яшаб ижод этган Мови Абдулмажид, Мавлоно Хожа Исҳоқ Хоразмий, Туғли Хожал, Аҳмад Хожа ас Саройи, Мавлоно Имод Мавлоний, Мавлоно Қози Муҳсин Хожамий каби назм соҳибларининг туркий тилида битилган ғазаллари ҳам бу фикрни яна бир карра далиллайди.
XIV асрда яратилган қасидалар бизгача жуда кам етиб келган. Биз Мавлоно Абдулмажид Пур Баҳоий қасидалари ҳақидаги маълумотлар асосида бу даврда қасидачиликнинг ҳам маълум тараққиётини кузатамиз.
Рубоий XIV аср ўзбек адабиётида анча кенг тарқалган жанрлардан бири эди. Сайфи Саройи, Мавлоно Хожа Исҳоқ ижодий мерослари орасида бирмунча рубоийлар мавжудлигидан ташқари "Қиссаи Рабғузий" асарининг таркибида ҳам рубоий шаклига яқин бўлган парчаларнинг учраши бу давр адабиётида рубоий билан бирга, XIV асрда Хоразмда яшаб ижод қилган файласуф шоир Паҳлавон Маҳмуд ижодида рубоий жанрининг етакчи ўрин эгаллаганлиги назарда тутилса, XIV аср лирикасининг бой манзараси янада равшан бўлади. Қалам соҳиблари лириканинг деярли барча шаклларига мурожаат этганлар. Уларнинг асарлари ўртасида ўзбек, форс-тожик, ҳатто араб тилидан фойдаланиб яратилган ????????????? (Ширу шакар)лар мавжуд. Ўзбек ва араб тилларида яратилган мухаммас намунаси "Қиссаи Рабғузий"да ҳам учрайди. XIII-XIV асрларда яшаб ижод қилган Пур Баҳоий, Муҳаммад ас-Самарқандий каби муаллифларнинг бир йўла тўрт тилда: ўзбек, форс-тожик, араб ва мўғил тилларида ????????? яратилганликлари тўғрисида маълумот бор.
Ўзбек адабиётида масалчилик энг қадимги жанрлардан саналади. Кўпроқ халқ поэтикаси ижод маҳсули бўлган бу жанр намуналари XIV аср адабиётида ҳам муносиб ўрин эгаллади. Мавлоно Хожа Исҳоқ Хоразмий қасида ва ғазаллар билан бир қаторда чуқур сатирик характерга эга бўлган масалалар ҳам яратди. "Қиссаи Рабғузий" асаридаги кўпгина ҳикоятлар ўз йўналиши билан Шарқ адабиёти учун хос бўлган масалаларни эслатади.
XIV аср ўзбек адабиётида севги мактублари асосида яратилган "Муҳаббатнома" асари алоҳида ўринга эга. Шарқ адабиётида XII-XIV асрларга оид "Қобуснома", "Муҳаббатномаси соҳибдилон" ва туркий "Ҳикоятнома" асарларидан фарқли равишда Хоразмийнинг "Муҳаббатнома"си севги мактублари мажмуаси бўлиб, ундаги мактублар кўп жиҳатдан "Хусрав ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" достонлари таркибидаги ошиқ-маъшуқлар ўртасидаги номаларни эслатади. Ўзбек адабиёти тарихида ана шундай нома жанрининг шаклланиши ва тараққиёти XIV асрдан, Хоразмийнинг "Муҳаббатнома"сидаги бошланган кўринади. Кейинчалик бу жанр "Таашуқнома", "Даҳнома" каби асарларда ўз давомини топди.
XIV асрда бир қатор достонлар ҳам майдонга келди. Бу даврда яратилган достонлардан бизгача Сайфи-Саройининг "Сухайл ва Гулдурсун", Қутбнинг "Хусрав ва Ширин" асарлари етиб келган. Бу достонларда қаҳрамонларнинг романтий кайфиятларини ифодалаш орқали энг ҳаётий масалалар ҳақида баҳс этилади. "Суҳайл ва Гулдурсун" ҳамда "Хусрав ва Ширин" Хоразмийнинг "Муҳаббатнома"си билан бир қаторда ўзбек адабиётида лиро-эпик жанр тараққиётида муҳим ўрин тутади.
XIV аср муаллифларидан Имод Мавлавийнинг ҳам достоннавислигидаги маҳорати ҳақида маълумот мавжуд. Афсуски, бу шоирнинг асарлари бизгача тўлиқ етиб келмаган.
XIV аср ўзбек адабиётида бадиий наср ёдгорлигининг намунаси Рабғузийнинг "Қиссаи Рабғузий" асаридир. Тарихда кўпроқ диний мазмундаги асарлар, диний афсона ва ривоятлар наср билан ёзилади, деган ақида ҳукм суриб келар эди. Биз XIV асрда майдонга келган "Қиссаи Рабғузий" асарида дунёвий мавзуларнинг қаламга олганлиги, инсон ва унинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган тафсилотларни кичик-кичик ҳикоялар воситасида маҳорат билан ифодаланганлигини кўрамиз. "Қиссаи Рабғузий"даги сатирик йўналиш Аҳмад Урга????????? ва Хожалий асарларида ҳам учрайди.
Паҳлавон Маҳмуд XIII асрнинг иккинчи ярми ва XIV асрнинг бошларида яшаб ижод этган мутафаккир-файласуф шоирдир. У 1248 йилда Хива яқинида туғилди. У кураш тушишга моҳир бўлгани учун "Паҳлавон Маҳмуд" номи билан машҳур бўлган. Бир жангда Ҳиндистон шоҳи ???????????? ўлимдан қутқариб қолади, бунинг эвазига қачонлардир Ҳиндистонда асир тушган хоразмликларни озод эттиради. Оташин ватанпарвар Хева яқинида Чингизхон қўшинига қарши жангда ҳалок бўлган. Хоразм аскарларининг қабри устига мақбара қурдиради. Унинг асосий касби пўстиндўзлик, телпакдўзлик эди. У Умар Хайёмнинг изидан бориб форс-тожик тилида рубоийлар битди. Шамсиддин Сомибекнинг "Қомусул - аълам" ("Атоқли кишилар қомуси") ва Лутф Алибек Озарнинг "От????????" асарларидаги маълумотларга қараганда, у "Канзул - ҳақойиқ" ("Ҳақиқатлар хазинаси") номли бир маснавий ҳам яратган Паҳлавон Маҳмуд 1326 йилда Хевада вафот этган. Шоирлари уни Хевадаги пўстиндўзлик ишхонаси атрофига дафн этадилар. Кейинчалик унинг қабри устига муҳташам бир мақбара қурилади. Унинг бизга қадар бир неча юз рубоийси етиб келган.
Гуркираган олов-дилим йўлдоши,
Тўлқин урган дарё - кўзларим ёши.
Кўзагорлар ясаётган ҳар кўза -
Кўҳна дўстлар хоки - қўли ё боши.


Уч юз Кўҳи Қофни келида туймоқ
Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ,
Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ -
Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.
Мўғил истилоси даврида бошқа ўлкаларга кетиб, у ерда турғун бўлган ижодкорлардан бири Бадриддин Чочийдир. У 1285 йилда Чочда (Тошкентда) туғилди. Самарқанд, Бухорода таҳсил олади. У 1332-1333 йилларда Маккадан қайтишда Деҳлига тушиб, у ерда қолиб кетган. Тўғулуқ Муҳаммад саройида хизмат қилган форс-тожик тилида ижод қилган. 6 минг байтли лирик девон тузган. Шунингдек, Бахтовархоннинг "Меръотул - олам" ("Олимнинг кўзгуси") асарида берилган маълумотга кўра, у 35 минг байтли "Шоҳнома" ҳам яратган. Лекин бу асар топилмаган. Унинг бизгача сақланиб қолган 1343-1344 йилларда яратилган "Шарқи қасоиди Бадри Чочий" асари бор. Бадриддин Чочий Садриддин Айнийнинг "Намунаи адабиёти тожик" (Самарқанд-Москва, 1926 йил)да таъкидлаб ўтишига жуда мураккаб услубда шеър битган. Машҳур ҳинд олими "Ғиёсул-луғат" китобининг муаллифи Ғиёсиддин бинни Жалолиддин Мустафо 1840-1841 йилда Бадриддин Чочий асарларини китобхонларга етказиш мақсадида уларга шарҳ сифатида "Кашфул-асрор" ("Сирларнинг очилиши") асарини ёзган.
Бадриддин Чочий буюк сўз санъаткоридир. Унинг шеърлари чуқур социал-фалсафий мазмуни, юксак бадиийлиги билан характерланади. Бадриддин Чочий мероси ҳали етарлича, тўлиқ ўрганилган эмас.


9-мавзу: Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди
Режа:

  1. Аҳмад Яссавий ҳақида маълумот.

  2. “Девони ҳикмат”нинг яратилиши.

  3. “Девони ҳикмат”да тасаввуфий қарашлари.

  4. “Девони ҳикмат” бадиияти.

Адабиётлар:

  1. Н.Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. –Тошкент: Ўқитувчи, 1977.

  2. Ўзбек адабиёти тарихи. 5 томлик. 1-том. –Тошкент: Фан, 1977.

  3. Аҳмад Яссавий ҳикматлари. –Тошкент: Ғафур Ғулом номадаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Назорат саволлари:

  1. Аҳмад Яссавий қаерда таваллуд топди?

  2. Аҳмад Яссавий аждоди ва авлодлари ҳақида нима биласиз?

  3. Аҳмад Яссавий ҳақида қандай ривоятлар бор?

  4. “Девони ҳикмат” нусхалари ва улар ўртасида қандай фарқ бор?

  5. Аҳмад Яссавий ҳикматларида қандай унинг номлари тилга олинган?

  6. “Девони ҳикмат” шўро даврида қандай ўрганилган?

  7. “Девони ҳикмат”да дин ва тасаввуф масаласи ҳақида ёритинг.

  8. “Девони ҳикмат” тили ҳақида нималар биласиз?

  9. “Девони ҳикмат”нинг поэтик образлари тўғрисида маълумот беринг.

  10. “Девони ҳикмат” ва Яссавий ижоди мустақиллик йиллари қандай ўрганилди?

Аҳмад Яссавий тасаввуфнинг ва тасаввуф адабиётининг йирик вакили, яссавия (ёки таҳрия) тариқатнинг асосчисидир. Халқ орасида Аҳмад Яссавий шахси ҳақида турли афсона ва ривоятлар тарқалган. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Татаристон, Туркия ва бошқа ўлкаларда кенг шуҳрат топган бу шайхнинг шахсига доир тарихий ҳақиқатни аниқлаб олиш мумкинлик туғдиради.
Аҳмад Яссавий (Туркистон)да руҳоний – шайх оиласида туғилади. Отаси Иброҳим Ясси ва Сайрамда узоқ йил шайхлик қилган ва кўплаб муридлари бўлган. Ривоятлар Шайх Иброҳимни унинг отаси Маҳмуд, бобоси Ифтихор ва бошқалар орқали Муҳаммад пайғамбарнинг қизи – Фотима наслига боғлайди. Аҳмад Яссавийнинг болалик йиллари Сайрамда ўтди. Гўдаклик чоғида отаси вафот этиб, Арслонбой деган эшоннинг қўлида қолади. Арслонбой ҳам вафот этгандан кейин Бухорога бориб машҳур мутасаввуф Юсуф Ҳамадонийдан тасаввуф бўйича таълим олади. Юсуф Ҳамадонийнинг вафотидан кейин унинг ўрнига ҳалифалик қилади, сўнг йирик бир мутасаввиф сифатида Туркистон музофотига қайтиб келади. Аҳмад Яссавий шайх сифатида танилди, муридлар кўпайиб, авлиё сифатида танилди. Аҳмад Яссавийнинг шуҳрати ортди, унинг тўғрисида афсона ва ривоятлар юзага келди. “Мадинада Муҳаммад, Туркистонда Хожа Аҳмад” деган овозалар тарқалади, турли жойлардан “пирга қўл бериш учун” кўплаб кишилар келади.
Ривоятларга кўра Аҳмад Яссавий пайғамбардан ортиқ умр кўришни (Муҳаммад С.А.В 63 ёшда вафот этган) гуноҳ деб билиб 63 ёшида ертўлага – чиллахонага кирган эмиш. 60 кеча-кундуз рўза тутган эмиш, умрининг охирги йилларини ўша чиллахонада нуқул тоат-ибодат билан ўтказган эмиш. Айрим манбаларда, жумладан Мавлоно ХУсомиддин Соғноқийнинг рисоласида Аҳмад Яссавий 130 йил умр кўрган деб маълумот берилади. Бироқ кўпчилик манбаларнинг кўрсатилишича, Аҳмад Яссавий 1166 (562) йилда вафот этган.
Аҳмад Яссавий халқ бошига кўп қийинчиликлар ва мусибатлар ёғдирилган даврларда яшаб ижод қилди. У турк ҳукмронлари – қорахонийлар билан қорахитойлар ўртасидаги урушлар ва уларнинг даҳшатли оқибатларини кўрган, шеърларида бу фожиаларга муносабатларини билдирган.
Сайрам, Туркистон шаҳарларидаги ва уларнинг атрофидаги “муқаддас” мозор, қадамжой ва зиёратгоҳларнинг бир қанчаси Аҳмад Яссавий ва унинг аждодлари номига қўйилган. Сайрамнинг турли жойларида Аҳмад Яссавийнинг отаси Шайх Иброҳимнинг, онаси Қорасоч момонинг, ака-укалари Латиф ота ва Мустафақули оталарнинг қабри бор. Аҳмад Яссавийнинг ўзи ҳам Яссида дафн қилинган. Буюк Амир Темур 1395-1397 йилларда Аҳмад Яссавийнинг эски қабри ўрнига катта ва муҳташам мақбара қурдирган. Ривоятларга кўра Олтин Ўрда хони Тўхтамиш Яссавий авлодининг мол-мулкини талаган экан, Тўхтамишни енгган Амир Темур бу мол-мулкни ундириб олибди ва унинг эвазига бир катта мадраса қуришга рухсат берибди, бироқ унинг вафотидан кейин бу иш амалга ошмай қолибди. Бошқа феодал ҳукмдорлар ҳам Аҳмад Яссавий ва унинг мозорига эътиқод ва ихлос билан қараганлар. Қўқон хони Амир Умархон 1819 йилда Туркистонга юриш қилганида 70 қўй сўйдиради, шайхларга инъом беради. Чор қўшинлари Туркистонни босиб олган вақтда Яссавий мақбарасини қайта тиклаш учун 1884 йилда 15000 сўм пул ажратган.
Туркистонда Аҳмад Яссавийнинг мақбараси яқинида 1896 йилга қадар бир қабр бўлган ва у қабр Аҳмад Яссавийнинг қизи Жамолхоним қабри деб юритилган. Аҳмад Яссавийнинг бошқа қизи Гавҳар – Ҳуштори номига нисбат берилган иккинчи қабр эса ҳозир ҳам бор. Айрим айрим маълумотларга кўра Тошкентда (Госпительная районида, бу ер эски Тошкентнинг марказий бир қисми бўлган) Аҳмад Яссавий ўғилларидан бирининг қабри бўлган экан.
Аҳмад Яссавий шахсига доир айрим маълумотлар бирмунча ишончли бўлса ҳам, бироқ уларнинг кўпи, бошқа шайх ва авлиёларга доир маълумотлар сингари, афсона ва ривоятлар билан қўшиб кетган.
Аҳмад Яссавий бошқа мусаввифлар каби сўз санъатидан фойдаланиб, ислом ақидаларини, жаҳрия тадқиқотини тарғиб қилувчи шеърлар битди. Унинг шеърлари “Ҳикмат” шеърлари тўплами эса “Девони ҳикмат” номи билан юритилган.
“Девони ҳикмат”нинг яратилиш тарихи, унинг ким томонидан ва қачон тузилгани маълум эмас. Девоннинг энг эски нусхалари ҳам сақланиб қолмаган. Бизга маълум бўлган XIV асрда кўчирилган тўртта ҳикматни ҳисобга олмаганда, қўлёзмаларнинг энг қадимгилари XVII асрга мансубдир. ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб “Девони ҳикмат”нинг босма нусхалари ҳам пайдо бўла бошлади. У Тошкент, Қозоқ ва Истамбулда бир неча бор нашр этилди.
“Девони ҳикмат”нинг қўлёзма нусхаларидаги ҳикматлар миқдори турлича, уларда зикр этилган ном (ёки тахаллус) ҳам бир хил эмас. Аҳмад Яссавий номи “Қул Ҳожа Аҳмад”, “Ҳожа Аҳмад Яссавий”, “Аҳмад ибн Иброҳим”, “Султон Хожа Аҳмад Яссавий”, “Яссавий мискин Аҳмад”, “Мискин Яссавий” ва “Ҳожа аҳмад” тарзда берилган, айрим ҳикматларда эса қисқагина “Аҳмад” ёки “Аҳмадий”, “Қул Аҳмад” ёки “Мискин Аҳмад” номлари ишлатилган.
Тил ва услуб жиҳатидан ҳам “Девони ҳикмат” нусхалари бир-биридан катта фарқ қилади. “Девони ҳикмат”нинг бирорта нусхаси ҳам Яссавий тилининг, ХII аср ўзбек тилининг айнан асл ёдгорлиги бўла олмайди. Чунки Яссавий ҳикматлари ожиздан ожизга кўчиб, китобдан китобга ўтиб, ўз асл тилини аллақачонлар ўзгартириб юборган эди, унда қадимги тилнинг айрим архаик жиҳатларгина сақланиб қолган.
Дин ва тасаввуф “Девони ҳикмат”нинг етакчи ғоявий негизидир. Биз илк тасаввуфнинг ислом динига нисбатан маълум оппазицияда бўлгани, бирор Муҳаммад Ғазjлийдан бошлаб унинг деярли тамомила ислом динига мослашиб, унга тобе бўлиб кетганини биламиз. Тасаввуфнинг яссавия-жаҳрия тариқати ҳам ҳудди шундай эди. “Девони ҳикмат”да дин ва тасаввуф чатишиб кетганлигини кўрамиз.
Аҳмад Яссавий ислом динининг қонун-қоидалари ва урф-одатларининг йиғиндиси бўлган “шариат”ни, тасаввуф масаласига бўлган “тариқат”ни, ишқи илоҳийни – “маърифат”ни, худо ва унга эришмоқни – “ҳақиқат”ни тарғиб этади. Шунга кўра ҳам “Девони ҳикмат”га ёзган дебочасида “Эй дарвеш, билгил ва огоҳ бўлғилким, аввало калимаи шариат, иккинчи калимаи тариқат, учинчи калимаи маърифат, тўртинчи калимаи ҳақиқатни билмак керак. Сўфи бўлиб бу калималарни билмаса “Сўфи эмас”, - дейилади ва тўрт “калима” (сўз)га “Қуръон”даги бевосита Муҳаммад пайғамбарга бағишланган оятлар орқали изоҳ берилади.
Аҳмад Яссавийнинг фикрича, “шариатсиз”, “тариқат”, “тариқатсиз”, “маърифат”, “маърифатсиз”, “ҳақиқат” бўла олмайди; булардан ҳар бири иккинчи бири учун бир босқич бўлиб, уни тўлдиради, такомиллаштиради.
Яссавий ҳикматлари бизга қадар айнан етиб келган эмас. “Девони ҳикмат”даги айрим шеърлар (масалан, Яссавий “саргузашт”лари, Муҳаммад пайғамбарга бағишланган шеърлар ва бошқалар) лиро-эпик характерга эга бўлса-да, аммо кўпчилик шеърлар лирик шеърлардир.
“Девони ҳикмат”даги бир неча ғазални мустасно қилганда, девон мураббаъ шаклидаги шеърлардан ташкил топган. Аҳмад Яссавий ва унинг издошлари, ўз диний ва тасаввуфий маслакларини халқ оммаси ўртасида кенгроқ тарқатиш мақсадида, атайин тўртлик-қўшиқ формасидан фойдаланганлар. Бандлари тўрт мисрадан иборат бўлган ҳикмат, асосан “а-а-а-б”, “в-в-в-б” тарзида қофияланади ва кўпинча биринчи банддаги тўртинчи мисра кейинги бандларда нақорат бўлиб келади. Арузда яратилган айрим шеърларни ҳисобдан олмаганда, “Девони ҳикмат”даги барча шеърлар бармоқ вазнида ёзилган. “Девони ҳикмат”нинг кўпчилик шеърлари 7 ва 12 ҳижоли шеърлардир. Бу шеърлар маълум бир куйга мувофиқ яратилган. Улар шайхлар ва муридлар ҳамда саёқ қаландарлар томонидан куйланган ваъзларда айтилган.
Аҳмад Яссавийнинг дунёга назари, бизнинг давр кишиларидан бошқача шаклланган. У ўз даври фарзанди сифатида ислом дини кўрсатмалари ва исломий ақидаларга таянган. Шоир қуйидагиларни ёзади:
Хушламайдур олимлар бизни ойғон туркини,
Орифлардин эшитсанг, очар кўнгил мулкини.
Оят, ҳадис, маъноси турки бўлса мувофиқ,
Маъносига етганлар, ерга қўяр буркини.
Аҳмад Яссавий албатта “оят, ҳадис” мазмунларини арабчадан шундоққина ўзлаштира қолмаган. Ғоявий, ахлоқий, фалсафий мақсадлар юзасидан ўрни-ўрни билан уларга мурожаат этган ва улардан фойдаланган. Бундан ташқари араб тили - ҳукмрон ва нуфузли тил деб ҳисобланган замонларда миллий тилда ижод қилишнинг ўзи ҳам илғор қараш эди. “Девони ҳикмат”нинг қачон ва ким томонидан тузилгани аниқ эмас.
Аҳмад Яссавий ижодиётининг мағзини исёнкорона мистик мазмунлар ташкил қилади. У беҳудага “Ғарқоб бўлиб исён ичра қолдим мано”, демаган. Унинг исёни – Инсон ботинидаги исён. Бертрон Расселнинг “Мистицизм ва мантиқ” мақоласида ёзилишича, дунёни мистик тарзда идрок этишда донишмандликнинг шундай бир унсурга мавжудки, унга бошқа восита билан унга бошқа восита билан эришиб бўлмайди. Мана шу “донишмандлик унсури”. “Худо олий ҳақиқат. Унда ҳамма-ҳаммаси мукаммал, мусаффо ва гўзал. Унинг адолати парчаланмас. Қарашлари зиддиятсиз” дегандай мантиқларни акс эттирган. Мистик шоирларнинг ғоявий йўлларини, шартли равишда, вужуди мутлоқ билан “суҳбат” йўли деб аташ мумкин. Чунки уларнинг бутун диққат-эътиборлари муқаддас Руҳга қаратилган. Улар фақат худо ишини тан оладилар. Бундай муҳаббат одамдан фавқулодда кўнгли поклик ва нафс эҳтиёжларидан озод бўлишни талаб қилади. Мистик ошиқнинг битта ибратли хусусияти – ўз-ўзига муросасизлиги. Аҳмад Яссавий ошиққа шундай талаб қўяди:
Жафо чекмай ошиқ бўлмас, тингла ғофил,
Жафо чекиб собир бўлғон бўлмас жоҳил.
Демак, жафо чекиб ошиқликка етишиш, биринчидан, ғофилликни ҳайдайди. Иккинчидан, жоҳилликка йўл қўймайди. Ғофилликдан қочиш – фаол тасаввурларга кенг йўл очади. Аҳмад Яссавий “худо йўли”ни – “нафс илги”дан қутулмоқ, атрофда тўлиб-тошган фисқу-фужурларга барҳам бермоқнинг йўлларини излайди.
Худовандо, мени солғил ўз йўлингга,
Нафс илгида хароб, адо бўлдур мано.
Фисқу фужур тўлиб-тошиб, ҳаддин ошти,
Ғирқоб бўлиб исён ичра қолдим мано.
Агар диққат билан мушоҳада юритилса, Яссавийнинг диний-ахлоқий фалсафасида дунёдан юз бурилмайди. Ёмонлик, нодонлик, жаҳолат, молпарастлик иллатларига ривож берган тубан дунёни юракдан қувишга даъват этилади. Шу маъноларда шоир сўзлари инсон қалбида ғалаён қўзғайди. “Ноҳақ даъво қилғон” қози, имомлар, “харом еган хакамлар”, “дунё менинг” деб “жаҳон молин” йиққан гушна амалдорлар, “Оқни қаро қилғон” муллаю мударрислар, эл устига миниб елиб “тотлиғ - тотлиғ” еб, “турлук-турлук кийгон”ларга қарши кўнгулда нафрат уйғотади. У гарчи, “Етимлар бу жаҳонда хор экандур, Ғарибларни иши душвор экандур” ёки:
Ғарибларни кўрган ерда оғритмангиз,
Ғарибларга очиғланиб сўз қотмангиз.
Заиф кўруб ғарибларга тош отмангиз,
Бу дунёда ғарибликдек бало бўлмас, -
сингари мисраларида “кўнгли қаттиқ халойиқ”ни шафқатга, ғариб, етим мазмунларга озор етказмасликка чақирган бўлса-да, эзилган меҳнаткашларни ҳақ-ҳуқуқлари учун курашмоқни ўз олдига ғоявий мақсад қилиб қўймайди. Аҳмад Яссавий ўзи билан ўзи беомон курашадиган, одамларга ўзи-ўзини кечирмаслик сирларини ўргатадиган ижодкор сифатида қадрлидир. Шоир ўз қалбининг энг чуқур жойларига назар ташлашни тарғиб этади. Аҳмад Яссавийдаги самимият – ошкораликда. Баъзан ундаги ошкоралик талабларига чидаш мушкул. Буни бадбинлик деб англаш нотўғри. Яссавий ҳикматларида бадбинликмас, ғамгинлик, маърифатли руҳни суяйдиган Дард ва фарёд борки, улар инсоннинг ҳиссиёт фожиаларини эрта англашга хизмат қилади. Яссавий ҳикматларидаги марказий образ-оллоҳ. У худо ишқи, яъни ишқий илоҳийни тан олади. Навоий “Маҳбуб ул-қулуб”да ишқни уч қисмга ажратиб, учинчисини “ҳақгўйлар ишқи бўлиб, улар ҳақнинг жамолини очиқ кўриш умиди билан яшайдиганлар ва шунинг билан матлубдирлар” – дейди. Яссавий:
“Ишқ йўлида кеча-кундуз йиғлағонлар,
Жондин кечиб белин маҳкам боғлаганлар.
Хизмат қилиб хақ сирини англағонлар
Тун уйқуни ҳаром қилиб нолон бўлур.
Яссавий фикрича “Тан сўзламас, жон сўзламас, имон сўзлар” Яссавийни имони сўзлатган, имон тили билан муҳаббатини улуғлаган ижодкор. Оллоҳ қаҳру ғазабларидан қўрқмай одамларга ранж етказиб, бечораларнинг кўзларидан ёшлар оқизувчи бағритошларга у имонсизлар деб қараган ва ўша зулмкорларни ўзига бир фаоллик билан айблаган. Унинг нуқтаи назари бўйича на мусулмон, на кофир ҳеч бировга озор бермаслик шартдир:
Суннат эмиш, кофир бўлса, берма озор,
Кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор.
Яссавий мистикасида ёруғлик манбаи – руҳ ёлғизлигида у худога жуда яқин ҳисоблайди ўзини. Шу доис у “Жондан кечиб, молдан кечиб ғариб бўлсам, биёбонда ёлғиз кезиб ??????? қилсам” деган орзуларни баён қилган. Л.Н.Толстой “Ҳамма ишимни ёлғизликда худо билан ҳал қилишим шарт” дея кундаликларида қайд этган экан.
Аҳмад Яссавий инсон ҳаётидаги катта кураш – нафсни таслим этишга хизмат қиладиган кураш деб ҳисобланган. Нафсга мағлуб шоҳ-қул, нафсдан устунликка эришган ғариб-шоҳдир. Мана Яссавий дунёқарашидаги таянч нуқталардан биттаси. Аҳмад Яссавий талқинича, нафс “ябон қушдек қўлга қўнмас” бир нарса. Бу “қуш” ўз хоҳишига “парвоз” этаверса, одамни кундан-кун тўғриликдан озаверади. Оқибатда эса:
Нафс йўлиға киргон киши расво бўлур,
Йўлдан озиб, тойиб гумроҳ бўлур.
Ётса-турса шайтон билан хамроҳ бўлур...
Аҳмад Яссавий
“Нафсим мени йўлдин уриб хор айлади,
Термултириб халойиққа мени зор айлади”, -
дея нафс учун “итдек кезиб” юрганларини ҳам сир сақламайди. Хуллас, Яссавийнинг хулосалари шуки, нафс-ички, лекин жуда катта душман. У инсондаги бутунликни синдиради. Унинг амрларидан маънавий осойишталиклар барҳам топади. Шунингдек, Яссавийда “Оллоҳ дарди сотқу эрмас, сотиб олсанг” деган мисра бор.
Аҳмад Яссавий ҳикматларининг вазни халқ шеъриятидан ўзлаштириб, поэтик образларининг кўпчилиги оғзаки адабиётдан олинган. Бироқ Яссавий ижодиётини мистицизм тарихи, тасаввуф фалсафаси, энг асосийси, Шарқ тасаввуф шеъриятининг поэтик образлар тизими билан қизиқмасдан тўғри англаш мумкин эмас.
О.Шарафиддинов таъкидлаганидек, “Аҳмад Яссавий масаласидаги илмий хулосалар унинг ижодига қўл урмасдан олдин” бошлангани учун у асосан “ўта реакцион шоир” деб баҳоланди. Айниқса, шўро даври барча дарслик, қўлланмаларни (ҳатто Н.Маллаев дарслигида ҳам), мақолаларида Аҳмад Яссавий ижодига салбий баҳо берилди. Натан Маллаев, Эргаш Рустамов, Содир Эркинов, Иброҳим Мўминов, Воҳид Зоҳидов дарслик , мақола ва китобларида Аҳмад Яссавий ўта реакцион қарашга эга шахс, таркидунёчи сифатида қораланган.
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 1968 йилда ёзган Аҳмад Яссавийга бағишланган шеърида қуйидаги сатрлар бор:
Бул ажаб хор кимсадин имдод сўрайди хорлар,
Сиз бемор кўксига бош урмангиз, эй беморлар.


Гар фалак буржида шамс уйқуга солса ўзни,
Етти навбат бизга деб чақнар эмиш сайёралар.


Саждага бошинг уриб фарёд чекма, эй рафиқ,
Энди сен топгаймидинг, топмайди-ку ағёрлар.


Фозилу дониш эли қўл ювса бу дунёга гар,
Во ажаб, оққан сувин нўш этар шайх хунхорлар.


Нафс ила дунёга дил берган фосиқлар, сиз букун
Яссавий хок-пойидин айлаб олинг тумморлар.


Ким берар дунёга зар, абгор ўлиб қолгай ўзи,
Кимки дорни бузса гар, анга қурилгай дорлар.
Кимсалар, бадбин дея боқманг бу кун Абдуллага,
Тингласа гоҳи юриб мозий элидин зорлар.
Аҳмад Яссавий учун “Қуръон” дунёнинг бош китоби ҳисобланган. Унинг эътиқодида бу китоб ҳолиқнинг “арқони”дай гап. Шу арқонга осилиб юксакка талпинмаган киши золимнинг арқонига осилмоғига шак келтирмаганлиги учун ҳам у “Золим агар жафо қилса олма дегил” дея кўрсатма берган. Ғаддор золим мазлум бошида қиличини ростлаб турса-да, у “Олло” демоғдан нари ўтмаса? Курашдан чекиниш эмасми бу? Яссавий ва ундан кейинги мумтоз адабиётимиз намояндаларининг ҳам, дунёқараши ҳамда эътиқодларидан келиб чиқилса, у чекиниш ҳам, ???????? ҳам эмас. Ривоят қилинишича, Мусо пайғамбар фиръавн қавмидан қочиб ёлғиз, бечора ва оч-наҳор қолганида “Парвардигор, ёлғизман, хастаман, бечораман”, - дея зорланибди. Ўшанда унга ғойибдан шундай овоз келган эмиш: “Эй, Мусо, мендек дўсти бўлмаган ёлғиздир, мендек табиби бўлмаган одам хастадир, мен билан алоқаси бўлмаган банда ожиз ва чорасиздир”. Яссавий замондошлари худони энг содиқ дўст, барча чорасизликлардан қутқарувчи деб билганлар.
Ўзбек адабиётида полифоник тафаккур Аҳмад Яссавийдан бошланиб, Навоий поэзиясида юксак чўққига кўтарилган. Яссавий “Олло дедим, шайтон мендан йироқ қочди, ҳаю ҳавас ????????? турмай кўчди” деса Алишер Навоий “То нафсу ҳаво қасри барбод ўлмас, Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас” дейди.
Аҳмад Яссавий ҳикматлари учун кўповозлилик ҳам хос хусусиятлардандир. Унинг ҳикматларида орифнинг овози ҳоким. Улардан шайхнинг овози эшитилади. Баъзи бир ҳикматда ҳам ошиқ, ҳам дарвеш, ҳам донишманднинг овози янграйди. Лекин булар орасида изчиллиги ва фаоллиги билан яна икки овоз алоҳида ажралиб туради. Улардан бири – гуноҳ “фалсафаси”ни тасдиқлайди. Бу гуноҳкорлигини теран англаган кишининг овози. У – шафқатсиз. Иккинчи овоз илоҳий овоз.
IX асрда тасаввуфда маломатиййа мазҳаби юзага келган. Бу мазҳобнинг маркази Нишопурда бўлган. Маломатиййа – бу, инсонни ўзини ўзи таҳлилдан ўтказиш, таҳлил этгани сайин қусури нуқсонлари учун ўзини аямаслик ва уларни маломат тилида фаол қалам йўлидир. Бу йўлда одам барча ёмон ҳислатларини сира яширмасдан ошкор қилаверган. Аммо бунинг акси ўлароқ, у яхши фазилатларини қатъият билан пинҳон сақлаган. Аҳмад Яссавий ҳам мазкур мазҳотнинг намояндаларидан эди. Шунинг учун у ҳикматларида маломатиййа қонун-қоидалари асосида фикр юритиб, одамни ўз-ўзига танқидий назар билан қарашга даъво қилгандир.
Сочи соқол хўб оқарди кўнглим қаро,
Рўзи маҳшар раҳм этмасанг ҳолим тобоқ.
Сенга аён амалсизман, кўнглим гуноҳ,
Жумла малак ёзуқларим билди, дўстлар.
Албатта, Яссавийдаги муаллифлик масаласи мунозарали. “Девони ҳикмат”нинг кейинги асарларидаги нусхаларида шоир издошлари томонидан тўқилган нарсалар ҳам киритилган. М.Шайхзода шундай дейди: “Шубҳасизки, Хўжа Аҳмад Яссавийнинг ёзиб қолдирган “Хикмат” китоби кейинги тил жиҳатидан ва маъно томонидан қанчалик ўзгаришларга дучор бўлмасин, унинг асл вазни аввалги ҳолича қолган. Чунки бировлар илгариги вазнни шунга илдизидан ўзгартириб, қайтадан иллатлари амри маҳол бўлар эди. Бу асарнинг вазни эса автори аввалида ўзи ўйлаб ишлаган ҳолида сақланиб қолган”.
Аҳмад Яссавийнинг донолик тўғрисидаги тушунчаси – идеал тушунча. Шунинг учун доно одамлардан унинг талаби ниҳоятда ката бўлган. Масалан, у “Охир замон олимлари золим бўлди. Хушомад этгувчилар олим бўлди”, деганида замоннинг охирлашганидан каромат қилишни ўйламаган. У олимнинг хушомади – золимлик, хушомад орқали олимликка эришмоқ – илм аҳлининг ихтиёрий равишда зулмкор сафига қўшилувидир, деб билган. Шоирнинг бошқа тўртлигидаги ҳукмига, “Доно туфроқ, нодонларни кўкси баланд”.
Бешак билинг, бу дунё барча халқдан ўтаро,
Ишонмагил молингга, бир кун қўлдан кетаро.
Ота-оно, қариндош қаён кетди – фикр қил,
Тўрт оёғлиғ чўбин от бир кун сенга етаро...
Яссавий “Туфроғ бўлғил...” деганида катта мақсадни эътиборда тутган. Маълумки, диний тасаввурлар бўйича худо дастлаб тўрт унсурни бунёд этган. Булар: ўт, сув, ер, шамол. Сўнг одам яралган. Бу ҳақда Абулғозихоннинг “Шажараи ??????” сида ёзади:
“... Худойи таоло фаришталарга айтадиким, туфроқдан киши ясаб жон бериб ер юзинда ўз ўрнимға ҳалифа қилиб қўятурман...”. Бу ҳукмга фаришталар инсонлар ўз нафсларини забт қила олмайдилар, деб эътироз қиладилар. Шунда худо айтганимиш: “Мен билганларни сизлар билмассизлар. Боринглар, туфроқдин бир кишининг сувратини ясанг... Азройил алайхуссалом худонинг амри билан бориб барча ер юзиндаги ҳар турлик туфроқдин олиб Маккаи муаззама бирла Тоифнинг орасинда туфроқни балчиқ қилиб одамнинг суратини ясаб ётқуздилар”. Одам шамол ёрдамида ҳаракатга солиниб, олов билан жасади иситилганда қалби ҳароратга тўлибди. Ва яратганнинг шафқату саҳовати туфайли вужуди ичида инсон ўз эркини топибди. Тасаввуф фалсафасига биноан ушбу тўрт унсурнинг ҳар биридан тўрт хусусият, тўрт ҳолат, тўрт майл ва тўрт сифат юзага келтирилганмиш. 1. Тупроқдан сабр, умид (худонинг марҳаматига), эзгу хулқ ва мурувват. 2. Сувдан – қувонч, саҳоват, назокат, бирлик. 3. Шамолдан – ёлғон, иккиюзламачилик, сабрсизлик, тантиқлик. 4. Оловдан – нафс, кибр, таъма, ҳасад. Бундан ташқари, тасаввуфда тупроқ оллоҳнинг мунаввар нури, сув – унинг ёруғ ҳаёти, ҳаво – буюклиги, олов – унинг ғазаби тимсоли. Тупроқ ва сув жаннат мулки, шамол ва олов – дўзах ичидаги нарсалар.
Аҳмад Яссавий ёзади: “Туфроқ бўлғил, олам сени босиб ўтсин”. Туфроқ – бадиий образ. У буюклик замини хокисорлик пояси, кибр, манманликдан покланиш. Туфроқ – Ватан.
Аҳмад Яссавий ҳикматларидаги кўпгина поэтик образларнинг маъно таркиблари теран ва мураккаб. Шунинг учун уларни талқин этиш ҳам жўн ишмас.
“Девони ҳикмат”нинг 1896 йилда босилган Қозоқ шоирида шундай тўртлик бор:
Қул Хожа Аҳмад ҳар бир сўзинг дардга дармон,
Толибларга баён қилсам қолмас армон.
Тўрт минг тўрт юз ҳикмат айдим ҳақдин фармон,
Фармон бўлса ўлғунча сўзласам мен.
Турк олими Камол Эраслон тўғри қайд этганидек, ушбу фикр ҳақиқатдан кўра ривоятга яқин. Уни Яссавий эмас, унинг издошларидан бирови тўқиган.


10-мавзу: Носириддин Бурҳониддин Рабғузий.
“Қиссаси Рабғузий” асари
Режа:

  1. Носириддин Бурҳониддин Рабғузий ҳақида маълумот.

  2. “Қиссаси Рабғузий” асарининг яратилиш тарихи.

  3. “Қиссаси Рабғузий” асари образлар тизими.

Адабиётлар:

  1. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жилд. –Тошкент: Фан, 2003.

  2. Носириддин Бурҳониддин Рабғузий. Қиссаси Рабғузий. Биринчи китоб. –Тошкент: Ёзувчи, 1990.

  3. Носириддин Бурҳониддин Рабғузий. Қиссаси Рабғузий. Иккинчи китоб. –Тошкент: Ёзувчи, 1991.

Назорат саволлари:

  1. Рабғузий қаерда таваллуд топган?

  2. Рабғузий фаолияти ҳақида нималар биласиз?

  3. “Қиссаси Рабғузий” асарида Иблис образи ҳақида сўзланг.

  4. “Қиссаси Рабғузий” асарининг композицион жиҳатлари ҳақида маълумот беринг.

  5. “Қиссаси Рабғузий”да Сулаймон пайғамбар образи қандай акс этган?

  6. “Қиссаси Рабғузий”да Одам ва Ҳавво образлари қандай тасвирланган?

  7. “Қиссаси Рабғузий”даги Юсуф қиссасини сўзланг.

  8. “Қиссаси Рабғузий”нинг ўзбек адабиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумот беринг.

XIII аср охири – XIV аср бошларида яратилган ўзбек адабиётининг нодир ёдгорликларидан бири Носириддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий” асаридир.
Ҳозирги вақтда “Қиссаси Рабғузий”нинг XV асрга оид бир нусхаси Лондонда Британия музейида, XVI асрга оид қўлёзмаси Санкт-Петербург кутубхонасида, XIX асрга оид етти қўлёзма ва ўн уч босма нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондида сақланади.
Рабғузийнинг ҳаёт йўли ва адабий фаолияти тўғрисида унинг бизга қадар етиб келган бирдан-бир “Қиссаси Рабғузий” асари сўз бошисида келтирилган маълумотлардан бошқа хабар йўқ. Унда муаллиф ўзи ҳамда китобнинг ёзилиш сабаби билан ўқувчини қисқача таништиради. Асар муаллифи Хоразмнинг Роботи ўғуз деган жойидан бўлган. Асар муқаддимасида “Бу китобни тузган, тоат йўлида тузган, маъсият ёбонин кезган, оз оғуғлиғ Работ ўғузнинг қозиси Бурҳониддин ўғли Носириддин” деган сўзлар сақланиб қолган. Муаллиф “Қиссаси Рабғузий” асарини бир йил заҳмат чекиб 70 йилнинг ҳут ойида (1311 йилнинг март ойида) тугалланган.
Уш тугаттим бу китобни, эй ёронлар, ер юзи,
Бир йил ичра кечти онинг ёй, қиши, ёз, кузи.
Ой қўпордим, ўзум уздум, сўзни туздим тунла мен –
Эрта турдум, хома урдум, эмганиб тун-кундузи.
Етти юз ўн эрди йилғаким битдим бу китоб,
Туғмиш эрди ул ўғурди Ҳут-саодат юлдузи.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, асар “Қиссасул-анбиёйи Рабғузий” номи билан 1859-1881 йилларда Қозонда беш марта нашр этилди. Асар Тошкент тошбосмахонасида ҳам босилган.
Рабғузийнинг қачон туғилгани, яна қандай асарлар ёзгани ҳозирча номаълум бўлиб келмоқда. Муаллиф муқаддимада давом этиб, ушбу асарни ҳукмрон беклардан, асли мўғуллардану, лекин ислом динини қабул этган “тожил уларо ва мухбил уламо, йигитар ориғи (яхшиси) улуғ отлиғ, ориғ зотлиғ, эзгу қилиғлиқ, ақли тенгсиз “Носириддин тўқ буға”нинг талабига мувофиқ ёзганини айтади. Гўё тўқ буға пайғамбарлар тўғрисида қиссалар кўплиги, лекин уларнинг “баъзилари мустақил, баъзилари номустақил”, шунинг учун сен ўзинг қиссасул анбиё ёзинг, токи халойиққа манзур бўлиб, ўқиладиган бўлса, деб топшириқ беради. Муаллиф бу ишга киришиб, “тарих етти юз тўққизинда, ит йўлининг ўринда” бир йил ичида тугатти.
Бу ерда шу нарса кўзга ташланадики, тўқ буға вазифани топширишда Рабғузийнинг билим қуввати, ёзувчилик маҳоратини, ҳаёт тажрибалари етуклигини билган ва унинг бундай масъул топшириқни яхши бажара олишига ишонган.
“Қиссаси Рабғузий” жами 72 қиссадан ташкил топган. Асарда кичик ҳажмли қисса-ҳикоялар билан бирга катта ҳажмдаги қиссалар ҳам бор. Шиис, Мусо, солиҳ, Юсуф ва бошқалар ҳақидаги қиссалар ҳажм жиҳатидан анча катта бўлиб, улар бир неча фасл-бўлим қилиб тузилган.
Рабғузий асарга асос қилиб қуръонда мавжуд бир қатор лавҳаларни олади, қуръонда бўлмаган тафсилотларда бошқа ривоятлардан – Абу Исҳоқ Нишопурийнинг “Қиссасул анбиё”сидан, исломга оид китоблардан фойдаланади.
“Татар адабиёти тарихи” китобида ушбу асарнинг қиммати тўғрисида гапирилиб, унинг муқаддимасидаги баъзи ўринлар ўз услуби билан “Қутадғу билиг”нинг муқаддимасини эслатиши айтилади. Асар тил жиҳатидан чиғатой адабий тилининг илгарироқ асарларда ёзилган “Меърожнома”, “Тазкираи авлиё” каби асарларига яқин келиши таъкидланади.
Асар анъанавий кириш – ҳамд билан бошланади, сўнг китобнинг ёзилиш сабаби, муаллифнинг ўзи ҳақида хабар берувчи қисқача сўз боши келади. Аввалги қисса ер, кўк, мавжудотлар, инсу жин, дев, париларнинг яратилиши тўғрисида бўлиб, одатдагидек, яратувчининг улуғлигини кўрсатишга қаратилган. Бунда ҳам муаллиф бошқа ҳамма қиссалардаги каби турли хабарларда, ривоятларда айтилган, Ҳасан Басра Раҳматуллоҳ, Жобир ибн Ансорий кабиларнинг нақлларини келтиради. Қолган қиссалар, пайғамбарлар тўғрисидадир (Нуҳ, Мусо, Исо, Яқуб, Сулаймон, Довуд, Муҳаммад в.б.).
Китобнинг “Вал-қавлу фис-самовати вал-арзи” бўлимида борлиқнинг аллоҳ томонидан яратилиши ҳақида маълумот берилади. Дастлаб у бир гавҳар яратиб, унга ҳайбат назар қилиб эритади. У сув бўлди. Сўнг елни яратди. Сувга қум урди ва кўпикланди. Кўпикдан тутун пайдо бўлиб кўк яралди. Сув қуюқланиб, ер яратилди. Дастлаб ер Каъба ўрнича эди. Аллоҳ якшанба куни кўкларни яратти, душанба куни ойни, кунни, юлдузларни яратди, фалак ичига жойлади. Сешанба куни қуш-қуртларни, фаришталарни яратти, чоршанба куни сувларни яратди, елларни, булутларни чиқарди, йиғочларни, ўт-емларни яратти, ундирди. Рўзларни улаштирди. Пайшанба куни жаннат (учмоқ), дўзаҳ (тамуғ)ни, раҳмат ва азоб фаришталарини яратти, хурларни яратти. Азина (жума) куни Одамни яратди. Шанба куни нарса яратмади. Барча нарсалар кўз очиб юмгунча бўлган муддатда яратилди.
“Сифати ас-самоват” қисмида етти қат осмон, ундаги фаришталар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. “Сифати ас-арзина” қисмида етти қат ер ости фаришталари ҳақида маълумотлар берилади. Етти қат осмон: Рафиқ, Руқча, Қайдам, Моъун, Ратқо, Захо, Арибо деган номлар билан аталиши берилади.
Етти қат ер ости: Рамко, Жулза, Арқа, Харна, Малсо, Сижжин, Ажибо деб аталиши айтилади.
Еттинчи қат ернинг остида Иблис дунёга келади. У арслон суратлиғ Жаблит, думи (қузуриғи) илонга ўхшаш отадан, бўри суратлиғ Таблит, думи чаён суратлиғ онадан туғилади. Аллоҳдан Жаброилга фармон берилади. Таблитни никоҳ қилиб Жаблитга бер деб. Бу барча маҳлуқотлар ичида илк никоҳ бўлади. Улар бир ўғил ва бир қиз кўрадилар. Уларни бир-бирига никоҳлайдилар. Еттинчи авлод ўғил кўрадилар. Унга Ҳорис деб от берадилар. У ғоят маккор эди. Аммо ёрлиғ келди ва туғилган қизни Ҳорисга бермаслик ҳақида. Ҳорис уфкаланди ва Аллоҳга сажда қила бошлади. Аллоҳ уни етти қат ер устига чиқарди. Унинг саждага боши тегмаган бир қарич ҳам ер қолмади. Аллоҳ уни етти қат осмонга чиқариб фаришталарга мударрис қилиб қўйди.
“Қиссаи Одам сифат алайҳис-салом” қиссасида аллоҳ Одамни яратмоқни исташи айтилади. Жаброилга хитоб қилиб, ер юзидан бир ҳовуч тупроқ олиб келиш тайинланди. Ер унга тупроқ бермади. Сўнг Исрофил тупроқ олмоқчи бўлди. Ер унга ҳам тупроқ бермади. Кейин Макоил келди. Ер унга ҳам тупроқ бермади. Азроил эса тупроқ олди. У ерга “сенинг нолангдан кўра, оллоҳнинг ёрлиғи азизроқ” дейди. Ёрдан тупроқ олиб юқорига кўтарилди. Шунда оллоҳ Азроилга сенинг кўнглинг қаттиқ экан, шу боис сенга одамлар жонини олишни топшираман дейди. Аллоҳнинг одамни тупроқдан яратишининг сабаби, тупроқнинг камтарлигидир. Чунки у барча нарсалар Одамни мендан яса деганида, тупроқ мендан ясама , чунки мен муносиб эмасман дейди. Тоғ ҳам, кўк ҳам, денгиз ҳам мендан ярат, мен азизман дея киборга бериладилар. Одам яралгач, Ҳаввони унинг қовурғасидан яратилди. Аллоҳ кўркни (чиройни) юз улуш қилиб, тўқсон тўққиз улушини Ҳаввога берди. Қолган бир улушини бошқа нарсаларга берди.
Ақлли бўлгани боис фаришталарга Аллоҳдан Одамга сажда қилиш ёрлиғи келди. Фақат Азозилгина сажда қилишдан бош тортди. Азозил мен нурдан яралганман, тупроқдан яралган Одага бўйсунмайман. Шунда ундан Азозил исмини олиб, Иблис деб атай бошладилар. Аслида тупроқ ўтдан аъло, ортиқ эди. Ўт ўғри бўлиб, ҳамма нарсани ютиб йўқ қилади. Аммо тупроққа бир ҳовуч берсанг, у нарсани юз қилиб қайтаради.
Одам ва Ҳавво жаннатда юрган пайтида, Иблис уларга зиён етказиш учун кирмоқчи бўлади. Имонни оғзига Иблис кириб олади. Уни товус қанотларини ёзиб яширади. Шу учун улар жаннатдан қувиладилар. Шу айби учун илон туя сингари оёқ билан юришдан маҳрум бўлади. Судралиб юрадиган, нақшинкор тани йўқолиб, хунук қиёфага кириб қолади. Иблис Ҳаввони тақиқланган мева-буғдойни ейишни, агар еса жаннатда қолишини, ўлмайдиган бўлишини айтиб кўндиради. Сўнг Одам ҳам буғдойни еди. Егандан кейин луқмаси кекирдагида қолди. Шу тариқа Одам ва Ҳавво жаннатдан қувилдилар. Одам Ҳиндистонда Анжалус отлиғ ерда Сарандиб тоғига тушди. Ҳавво Жидда тоғига тушди. Иблис Басрага тушди. Одам билан Ҳавво бир бирини икки юз йил йиғлаб изладилар. Одамнинг томган ёшларидан ўт-ем, аччиқ-сучук, дедилар бўлди. Ҳаввонинг кўзи ёши томган ердан уд, қаланфир, сунбул, ҳино, ўсма унди. Иккиси икки юз йилдан кейин Арофат тоғида учрашдилар.
Одам билан Ҳавводан бир неча авлод туғилди. Ниҳоят Қобил ва Ҳобил ўғиллари туғилди. Улар одатда сингилларига уйланиши керак эди. Улар Иқлимони талашиб қоладилар. Қобил ва Ҳобил Аллонга қурбонлик қўядилар. Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлик қўйини қабул қилади. Шунда Қобил тош билан уриб Ҳобилни ўлдиради. Бу ўринда Шайтон тош билан уриб бир қушни Қобил кўз ўнгида ўлдиради. Ўлган Ҳобилни ерга кўмишга эса икки қарға ўргатади. Бу ўлдирилиш одамзод қавмидаги биринчи ҳодиса эди.
Асарда булардан ташқари бошқа қиссалари ҳам бор. Мазкур қиссаларнинг ҳажми турлича, шунингдек, қиссаларнинг баъзилари ўзаро ички фаслларга (қисмларга) бўлинган. Гоҳо шундай ўринлар учрайдики, бир қисса ичида унинг мазмунини тўлдирувчи янги мазмундаги мустақил ривоят келтирилади.
“Қиссаси Рабғузий”да қиссалар учун шундай умумийлик борки, бу кўпроқ пайғамбарлар, уларга хос сифатлар, уларнинг “худо томонидан” эл орасига юборилган динни ёйувчи элчи экани айтилади. Рабғузий ҳар бир қисса бошланишида пайғамбарнинг сифатларини баён қилади ва унинг бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларни қисқача изоҳловчи шеър келтиради, ундан сўнг насрда қиссанинг асосий мазмуни бошланади. Бу мазмун ҳам яхлит баён бўлмай, бир-бири билан боғлиқ бир неча нақл ва ҳикоятлардан иборат. Масалан, Идрис пайғамбар тўғрисида қисқача изоҳ ва шеър келтирилади, сўнгра насрда Идриса пайғамбарнинг ўзига хос хислатлари айтилади; у ҳам бўлса, Идрис пайғамбар юлдузларнинг юриш-туриши, саъд ва нахс отларини, одамларга худо томонидан бўладиган фармонни айтиб беради. Шунинг учун у Идрис деб ном олган (араблар уни Хурмис, яъни юлдузларни танийдиган деганлар). У илму ҳикматда, подшоҳликда, пайғамбарликда учинчи эди, нима нарса бўлса тикиб кийишни билган, шамшир, пичоқ каби асбобларни ясаган, осмонда яшаган, жаннатда тирик юрган, етмиш икки тилни билган, динга даъват қилиб, турли расм-русм шргатган эди. Гўё худо унинг сидқидилдан қилган тоат-ибодатларини назарда тутиб, ўлиб қайта тирилишига, осмонга чиқиб сайр қилишига, дўзах ва жаннатни айланиб, жаннатда қолишга рухсат берган.
Бошқа пайғамбарлар тўғрисида ҳам шунга ўхшаш характеритикага берила боради. Ҳар бир қиссадаги ўзига хослик эса, уларнинг юқорида айтганимиздек, ҳажмларида, композицион тузилишида, шунингдек, мазмун эътибори билан диний руҳдаги қиссалардан фарқланувчи ҳаёт воқеалари ва турмуш тажрибаларига асосланган мавзуларнинг ҳам баъзан учрашида кўринади.
Қиссалар баёнида халқ оғзаки ижодининг бевосита таъсири ҳам яққол кўзга ташланади. Шу жиҳатдан Сулаймон пайғамбар, Луқмон Ҳаким тўғрисидаги қиссалар жуда характерлидир.
Сулаймон пайғамбар тўғрисидаги қисса: Подшоҳлик Сулаймонга отаси Довуд пайғамбардан мерос қолади. Сулаймон пайғамбарнинг подшоҳлиги ҳаммадан ортиқ эди. Нақл борки, ҳазрат Довуд Сулаймонни тахтга чиқариб халққа ҳалифа қилади. Гўё худо фармони билан у барча ҳайвоноту парранданинг тилини билади. Сулаймон кеча-кундуз муножот қилиб, худодан менга ҳеч кимда бўлмаган мулк бергин дейди. Худодан фармон бўлиб, эй Сулаймон, ҳамма подшоҳларнинг жонини оламан, ер юзида сандан бошқа подшоҳ бўлмайди, дейди. Сўнг Сулаймон Мағрибдан Машриққа подшоҳ бўлади, деву пари, инс-жинслар унинг фармонида эди. Сўнгра шу қиссанинг ичида Сулаймон билан боғлиқ қатор мустақил мазмундаги ҳикоятлар келтирилади. Ҳикмат: Бир кун ҳазрат Сулаймон бойқушдан сўради, нима учун доим вайроналиғ ерни хоҳлайсан? Бойқуш айтдики, мени бу оламдаги меросимдир. Яна айтдиларки, не учун халқ орасида юрмайсан, айттики, одам фарзандларининг бир-бирига қиладиган зулмидан қўрқаман.
Сулаймон билан мўр, Сулаймон ва Билқис каби ҳикояларда биринчи навбатда Сулаймон пайғамбар тўғрисида эмас, кўпроқ подшоҳ Сулаймон тўғрисида гап бораётгандек туюлади. Сулаймон пайғамбарнинг пайғарбар сифатидаги каромати деярли кўринмайди, у фақат худога илтижо қилиш ва худо томонидан шу илтижонинг қабул этилиши, унга турли шон-шавкат, шамол, дев-париларнинг тобе қилиб берилишидан иборат. Бошқа пайғамбарларга ўхшаб динга даъват этиш билан боғлиқ бирор иш қилинмайди. Сулаймоннинг подшоҳлик шавкати, дабдабаси худди халқ оғзаки ижоди намуналаридаги тасвирга ўхшайди. Шунингдек, Сулаймоннинг номози бомдоддан намози шомгача Эл билан мамлакат ишини маслаҳатини қилиш, фақат тахтга ўтирганда шоҳона кийим, қолган пайтда оддий кийимда юриши, ўзи сават ва занбил тўқиб сотиши, халққа ҳар куни овқат тортиши ҳам унинг эртаклардаги сахий, одил подшоҳлар образига яқинлаштиради. Сулаймон, шунингдек, Билқис тўғрисидаги тасвирлар шулар жумласидандир.
Шундай ҳолни Довуд пайғамбар қиссасида ҳам кўрамиз. Довуднинг шон-шавкатлари андоғ эрдики, бир неча киши посбонликда ётар эди. Кечалари ўзи ҳеч кимга билдирмай кўчаларда юриб учраган кишидан подшоҳларини яхшими, деб аҳвол сўрарди. Бир неча бир ????????? айтдики, шоҳимиз яхши, аммо элнинг ҳақини ейди. Шундан сўнг Довуд худога илтижо қилиб, бир ҳунар сўради. Худо темирчиликни беради. Темир Довуд қўлида мумдек эрир эди.
Довуд вақтнинг бир қисмида иборат қилиб, иккинчисида ҳалол ризқ учун меҳнатга қўл урар, учинчисида подшоҳлик қилур эрди. Бунда ҳалол меҳнатни улуғлаш мотиви биринчи ўринда туради.
Мана бу ҳикояда эса инсонийликнинг бошқа бир томонига аҳамият берилган. Довуд пайғамбар бир хотинни ёқтириб қолади. Унинг эрини урушга юборади. Мақсад у ўлса, хотинига уйланиш эди. Шундоғ бўлади ҳам. Хотин агар ўғил кўрсам подшоҳлигингни берасан деган шарт билан Довудга тегади. Бир кун икки ака-ука келиб, Довудга арз қиладилар. Бири айтади: биз ака-укамиз, акамнинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор, менинг битта қўйим бор эди, уни ҳам тортиб олди.
Довуд, мени асримда кишига киши шундоғ зулм қилурми, нима учун шундай қилдингиз, дейди. Унга иккинчиси: “Сиз ўзингиз тўқсон тўққизта хотинингиз бўла туриб, унинг устига Урёни ғазотга юбориб, ўлдириб, хотинини олдингиз, бундан зиёда зулм бўлурми”, деб ғойиб бўлди. Довуд билса улар фаришталар экан. Довуд ўзининг осий бўлганидан хабардор бўлиб, худога нола қилди. Саҳрога кетиб, эртаю кеч сажда қилиб йиғлайди. Кўзидан оққан ёшига ўтлар ўсиб, Довуд орасида кўринмай қолади. Гарчи инсон суратидаги фаришталар томонидан бўлса ҳам, унинг хотин масаласида қилган иши зулм эканининг қайд этилиши адолатсизликни танқид қилишга қаратилганлигидан аҳамиятлидир. Бундай ҳол фақат Довуд пайғамбар ёки Сулаймон тўғрисидаги қиссалардагина эмас, бошқа қиссаларда ҳам учрайди. Шуниси характерлики, кўпинча пайғамбарларнинг ана шундай “гуноҳ”га, манманликка йўл қўйишлари асосида ҳукмрон мавқеидаги шахсларга хос хатти-ҳаракат, хислат ётади. Маълумки, халқ оғзаки ижодида ёки ёзма адабиёт намуналарининг кўпида ёмон хулқ-одатлар очиқдан-очиқ қаттиқ қораланади, фош этилади ва асар охирида ундай шахслар ё жазоланади, ёки адолатга юз ўгиради. Бу қиссаларда эса гап пайғамбарлар устида бораётганлиги туфайли уларнинг осийликка йўл қўйганлари бирор мўъжиза, ё фаришта, ё жаброил орқали огогҳлантирилади. Уларнинг гуноҳи кўп тоат-ибодат қилиб, худога тавба қилгач кечирилади.
“Қиссаси Рабғузий”даги ҳикоятларда баъзи персонажлар тасвирида халқ оғзаки ижодининг таъсири кучли сезилади. Амалқа қабиласининг одамлари узун бўйлик, бўйи уч юз қарич, кўкси етти қари(ч) эди. Бени Исроил уларга ўн иккита бақувват баланд бўйлик кишилардан элчи юборди. Улар анча юриб бир кишининг боғига кириб узум еб турса, эгаси келиб қолади. Уларни тутиб олтитасини бир енгига, олтитасини бир енгига солиб подшоҳга олиб бориб, енгини ерга қоқади. У ердагилар ҳайрон бўлиб, бу нечук қуллик-оёқлик қуртлар деб кафтларига олиб томоша қиладилар.
Ёки Мусо пайғамбарнинг ҳассаси ерга санчилса мевали дарахт, душманга қарши катта илон, дарёга кўприк бўлиши каби хусусиятларга эга. Бу албатта қиссада худонинг “каромати” билан боғлиқ, лекин халқ оғзаки ижодида бундай сеҳрли нарсалар тасвири жуда кўплаб мавжудки, қиссадаги сеҳрли ҳодисалар ҳам ўқувчига худди ана шу эртаклардаги тасвир таассуротини беради. Шунингдек, қиссаларда фольклор учун характерли бўлган ва умуман Шарқ адабиётига хос муболағали тасвир кўп учрайди.
Масалан, Юсуфнинг акаларидан бири Яхудо наъра тортганида Миср халқи хушсиз йиқилади. Ёки Авж бин Ануқнинг тасвирини кўрайлик. У Одам алайхиссаломнинг қизи (Ануқ)нинг ўғли Нуҳ даврида яшаган. Унинг икки оёғи ораси бир кунчалик йўл эди, дарёлардан қўли билан катта балиқларни тутиб, офтобда пишириб ер эди. Тўфон унинг тиззасидан юқори чиқмасди, агар бирор кент аҳолиси оччиғини келтирса бир оёғини кентнинг бу бошига, иккинчисини у бошига қўйса кенг аҳли кўмилиб қолар, юз ботмон тамо наҳорлик бўлмас эди. Бир ривоятда айтилишича, Авж бин Ануқ дарё лабида оёғини нариги қирғоққа қўйиб ўтирганида Азроил жонини олган, оёқ суяги кўприк бўлиб қолган, бир неча йилдан кейин унинг икки бошини тешиб ичидан карвон ўтадиган йўл бўлган экан.
“Қиссаси Рабғузий”даги ҳикоятларнинг тарихий илдизи бир томонданқуръонга, тавратга ва шуларга асосланган муаллифларнинг қиссаларига, нақл, ривоятларга бориб тақолса, иккинчи томондан, улардан фарқ қилган ҳолда, ўзидан халқ оғзаки ижоди билан ёзма адабиёт ўртасидаги ҳаётий анъаналарни бирлаштириб келади. Бунда Рабғузий бадиий прозада ўзига хос маҳоратга эришган ёзувчи сифатида турли ҳажмдаги ҳикоятларда маълум бир мавзуни ечишга, ранг-баранг образлар яратишга эришади. Қиссаларнинг баъзилари (Шиис, Мусо, солиҳ, Юсуф, Сулаймон в.ҳ.) ҳажм жиҳатидан катта бўлиб, улар ичида Юсуф тўғрисидаги қисса ўзининг савияси, пишиқлиги жиҳатидан Рабғузийнинг катта прозаик асарлар яратишдаги маҳоратини намоён қилган дунёвий руҳдаги қиссадир.
“Қиссаси Рабғузий” муаллифнинг прозадаги маҳоратинигина эмас, балки унинг қобилиятли шоир эканидан ҳам дарак беради. Юқорида айтиб ўтилганидек, муаллиф ҳар бир қисса бошланишадн шеърда ҳикоя қилмоқчи бўлган персонаж, унинг фазилати тўғрисидаги умумий тавсифнома беради. Сўнг насрда воқеа бошланади. Ҳикоя жонли тасвир билан давом этади, сўнгра шеърий парчалар, баъзан ғазаллар киритилади. Айниқса, Рабғузийнинг баҳор фаслининг гўзаллигини, табиат кўркини тасвирловчи ғазаллари унинг шоир сифатидаги маҳоратини намоён қилади. Юсуф қиссасидаги ғазал шу жумладандир. Яъқубнинг олти хотини бор бўлиб, улардан ўн икки ўғил туғилади. Улар Рубил, Ловий, Шамъун, Яҳудо, Жода, Дон, Яғсар, Ястохир, Заботук, Қозур, Юсуф, Ибн Ямин.
Юсуф ўн биринчи ўғил эди. Аллоҳ унга ўн нарса каромат қилиб беради: кўрк, қилиқ (хулқ), кечиримлилик, ялавочлик (элчилик), тушни таъбирловчи, тўғри сўз, оқибатлилик, умр, китобларни шарҳловчи, ишбилармонлик (омадлилик). Отасининг Юсуфга бўлган меҳрини кўролмаган акалар уни алдаб қудуққа ташлаб кетадилар ва қонли кўйлакни бўри еб кетди деб олиб бориб оталарига берадилар. Юсуф бошидан кўп саргузаштларни кечиради ва қул қилиб сотилади. Миср Азизи ва Зулайҳо қўлига тушади. Зулайҳо Юсуфни совиб қолади.
Юсуфнинг акалари уни ўйнатиб келмоқ учун оталаридан рухсат сўрайдилар: “Эй ота, ёз куни бўлди, бу кун отлиг султон Ҳут отлиғ қишлоқни қўюб Ҳамал отлиғ яйлоқға учради. Одиз кўк йиғлар, яғиз ер кулар. Булут кўзларидан ёш оқса, ер юзинда кўк чимгонлар кулар. Усрук сабо эснаб тўяр...
Сўнг ғазал берилади:
Кун ҳамалға кирди эрса, келди олам наврўзи,
Кечти Баҳмон замҳарир қиш, қолмади, қори, музи.
Кун кела минг кўрки ортиб, тирилур ўлмиш жаҳон,
Тонг пазирлаб нақши бирла безонур бу ер юзи.
Найшакарлар минбаринда тўтиқуш мажлис тутар,
Қумри, булбул меҳри бўлуб ун тузар тун кундузи.
Лола сиғроқин ичарда сайрар деруб сандувоч
Турна ун тортиб ўтарди сакрашур боқлон қўзи.
Кўкда турлаб қўл солишур қувғу, қоз, фил, қормуғоч.
Ерда югруб гуфт олишур тош, тийн, қиш кундузи.
Бир яғиз ер кўк мингизлик яшногай майдон бўлиб,
Ўғрашур ойтек чечаклар теграсинда юлдузи.
Ҳури айн учмоқ ичинда енг солиб таҳсин қилур,
Ёз уза мундоғ ғазални айтса Носир Рабғузий.
Ғазалда муаллиф табиатнинг баҳор фаслидаги манзарасини жуда жонли ва гўзал мисраларда тасвирлашга эришади.
Яна мисол: Ишққа банди бўлган Зулайҳо Юсуфни кутади, у келмайди, эртаси келиб Юсуфга айтади: “Ё Юсуф, бўстон бағоят кўркланмиш, чечаклар сочилмиш, неъматлар егудек бўлмиш. Турғил, бўстонга борғил, неъҳматлар егил, чечаклар ислогил, томоша қилғил.
Шеър:
Сабо эснаюрда йиғоч бонг солар,
Булут йиғлаюрда чечаклар кулар.
Бу мундоғ чечакларда кўнглум бу кун,
Сенинг бирла ўлтуриб овунмоқ тилар.
Юқоридаги парчада Зулайҳонинг севгиси ва шу севги ҳисларига уйғун баҳор манзараси тасвири бир-бирига мос оҳангда ифодаланган. Шеърий парчалар ҳам насрий ҳикоялар каби содда ва равон услубда ифодаланган. Муаллиф ғазал ва шеърий парчаларда гўзал ўхшатиш, жонлантириш, қаршилантириш каби бадиий воситалардан ўринли фойдаланган.
“Қиссаси Рабғузий” ўзбек бадиий прозасининг илк намуналаридандир.
“Қиссаси Рабғузий”да муаллиф пайғамбарлар ва улар тўғрисидаги нақл ва ривоятларни бирор воқеа атрофида жам қилгани ҳолда аксарият ҳолларда тугал ғоявий-бадиий мундарижага эга бўлган асар яратади. Шуниси характерлики, муаллиф қаламга олган ривоятга катта маҳорат билан дунёвий руҳ сингдиради.
Хулоса қилиб айтганда, “Қиссаси Рабғузий” асари XIII аср охири ва XIV аср бошларидаги ўзбек адабиёти тарихида, хусусан проза жанри тараққиётида ўзига хос аҳамиятига эга бўлган ёдгорликдир. Асарда шеърий парчалар ғазалчилик жанри тараққиётининг тадрижи сифатида қимматлидир.


11-мавзу: Хоразмий ҳаёти ва ижоди
Режа:

  1. Хоразмий таржимаи ҳоли ҳақида маълумот.

  2. “Муҳаббатнома”нинг яратилиш тарихи.

  3. “Муҳаббатнома”нинг мавзу кўлами.

  4. “Муҳаббатнома”да ёр, ошиқ, Муҳаммадхожа образи тасвири.

  5. “Муҳаббатнома”нинг бадиий хусусиятлари.

Адабиётлар:

  1. Ўзбек шеърияти антологияси. Беш томлик. Иккинчи том. –Тошкент: Бадиий адабиёт нашриёти, 1961.

  2. Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. Биринчи том. –Тошкент: Фан, 1977.

Назорат саволлари:

  1. Хоразмий таржимаи ҳоли ҳақида сўзланг.

  2. “Муҳаббатнома”нинг яратилиш тарихи ҳақида маълумот беринг.

  3. “Муҳаббатнома”да ёр ва ошиқ образи тасвирини ёритинг.

  4. “Муҳаббатнома”да Муҳаммадхожа образи тасвири қандай?

  5. “Муҳаббатнома”нинг композицион тузиши қандай?

  6. “Муҳаббатнома”нинг бадиий хусусиятларини ёритинг.

  7. “Муҳаббатнома”нинг тил хусусиятлари ҳақида маълумот беринг.

  8. “Муҳаббатнома”нинг ўзбек адабиёти тарихидаги ўрни ва аҳамияти қандай?

Хоразмий ўзбек дунёвий адабиётининг илк йирик намояндаларидан биридир. Хоразмийнинг ҳаёти ва ижодиёти ҳақида етарли тасаввур берадиган манбалар ҳозирча маълум эмас. Муаллиф ҳақида қисқа бўлса ҳам маълумот берувчи ягона манба унинг “Муҳаббатнома” асаридир. Шоир “Муҳаббатнома”нинг муқаддимаси ва қисман хотимасида ҳамда шу асарга илова қилган шеърий “Ҳикоят”ида ўз саргузаштлари ва адабий фаолияти ҳақида баъзи бир маълумотларни баён этади.
Шоирнинг тўлиқ номи бизга маълум эмас. “Хоразмий” эса шоирнинг тахаллуси бўлиб, бу тахаллус унинг хоразмлик эканини кўрсатади. Хоразмий XIV аср бошларида (ёки XIII аср охирида) туғилган. Хоразмий яшаб ижод этган давр Чингизхон истилосининг даҳшатли оқибатларидан кейин Ўрта Осиёда хўжалик ва маданий ҳаёт қайтадан бирмунча жонланиб, янги муваффақиятлар қўлга киритилаётган давр эди. Шоирнинг юрти Хоразм эса хўжалик ва маданий ҳаётда ўз аввалги мавқеини анчагина тиклаб олиб, қўшни ўлкалар билан савдо-сотиқ ишлари ҳамда маданий-алоқаларни маълум даражада изга солиб юборган эди. Хоразмийнинг ёшлик йиллари, ўқиш даври ва илк ижодий фаолияти Хоразмда ўтди. “Ҳикоят”да баён этилишича Хоразмий бир неча Шарқ мамлакатларига саёҳат қилган, турли халқларнинг ҳаёти билан танишган ва оғир машаққатларни бошидан кечирган. Жумладан, унинг Шом сафарини форс-тожикча сатрларда шеърий йўл билан баён қилади. Қуйида унинг ўзбек тилига қилинган таржимасини насрий баёнини берамиз: “Менда Шомга сафар қилиш фикри туғилиб, йўлга чиққан йили отлиқ ҳам бўлдим, аёв ҳам юрдим. Қўлимда ҳасса, оёғимда ковушим бор эди, қайҳолатда бўлмайин, вақтим хуш эди. Биров сув берар, биров нон берар эди, кема дилбарлар зулфидек паришон эди. Таваккал қилиб денгиздан ўтдим. Рум (Туркия)ни бошдан-охир кезиб чиқдим. Сўнгра Шомга йўлланма бердилар. Тайфур мулкидан Шомга йўл олдим. Ўртоғим бор эди, хур киши эди, ёшу поку сайидзода эди... Сулаймон чумолиларга ҳамтовоқ бўлгани сингари, сувимизни, шўр ёки ширинлигидан қатъий назар, баҳам кўрар эдик... Гоҳо гулга, гоҳо тиканакка дуч келдик, текислик ҳамда тоғликларда бўлдик...”
Бу саёҳат давомида бир карвонбоши Хоразмийнинг ҳамроҳига ўринсиз дашном беради, йўловчи бир торса (христиан) эса уни ҳимоя қилиб, буларга ёрдам беради.
Хоразмий Моварауннаҳрда ҳам узоқ саёҳат қилади. Саёҳат вақтида у 1353 йилнинг охирларида Олтин Ўрда хони Жонибекнинг Сирдарё музофотидаги амалдорларидан бўлган Муҳаммадхожабек билан танишади. Муҳаммадхожабек маърифатпарвар ва қобилиятли шоир бўлиб, у Хоразмийдан ўша қиш фаслида шу ерда қолиб, ўзбек тилида бир асар яратишни илтимос қилади. Форс-тожик тилидаги асарлари билан шуҳрат қозонган Хоразмий Муҳаммадхожанинг илтимосини мамнуният билан қабул қилади ва “Муҳаббатнома” асарини яратади. Шоир бу ҳақда “Баёни воқеин айтур”да шундай ҳикоя қилади:
Табассум қилди, айди эй фалони,
Кетургил бизга лойиқ армуғони.
Кўнгул баҳринда кўп гавҳарларинг бор,
Очунда порсий дафтарларинг бор.
Муҳаббат нардини кўплардин ўттунг,
Шаккартек тил била оламни туттунг.
Тилар менким бизнинг тил бирла пайдо,
Китобе айласанг бу қиш қотимда.
Ки уш елтек кечар айёми фоний,
Жаҳонда қолса биздин армуғоний.
Қабул қилдим, ер ўптум, айдим: эй шоҳ,
Эшикинг тупроғи давлатли даргоҳ.
Кугум етмишча кўп хизмат қилойин,
Жаҳонға эйгу, отингни ёёйин...
“Муҳаббатнома” асари ҳижрий 754 йилда (милодий 1353-1354 йилларнинг қиш фаслида) Сирдарё атрофида яратилади:
Бу дафтарки бўлубтур, миср қонди,
Етти юз элли тўрт ичра туганди.
“Муҳаббатнома” сўзин мунда биттим,
Қамуғин Сир яқосинда биттим.
Хоразмийдан бизга қадар фақат “Муҳаббатнома” (унга илова қилинган “Ҳикоят” билан бирга) асари етиб келди. Бу асар ўзбек дунёвий адабиётининг ишқ-севгини куйлаб шарафлаган илк йирик асарларидан бири бўлди. Гарчи Хоразмийнинг бошқа асарлари бизгача сақланиб қолмаган ёки номаълум бўлиб қолаётган бўлса ҳам, Муҳаммадхожа тилидан айтилган “Муҳаббат кордини кўплардан ўттунг” сўзлари унинг бошқа асарлари ҳам дунёвий севги масалаларига бағишланганлигини кўрсатади.
Асарнинг икки қўлёзма нусхаси бор. Улардан бири уйғун ёзувида, иккинчиси араб ёзувида кўчирилган. Уйғур ёзувидаги қўлёзма 1432 (835 йилда Язд шаҳрида Мир Жамолиддин деган кишининг топшириғи билан, Боқи Мансур бахши номли котиб томонидан кўчирилган. Бу қўлёзма Британия музейида сақланмоқда. “Муҳаббатнома”нинг араб ёзувидаги нусхаси 1508-1509 йиллар (914 йил)да кўчирилган. Бу нусхага мустақил асар бўлган “Ҳикоят” илова қилган. Бу нусха ҳам Британия музейида сақланмоқда. Бу икки қўлёзма бир-биридан бирмунча фарқ қилади. Араб ёзувидаги нусхада асарнинг ҳажми каттароқ. “Муҳаббатнома”нинг араб ёзувидаги нусхасида “Ҳикоят” билан бирга 473 байтдан иборатдир. “Муҳаббатнома” ҳамда, шоирнинг Муҳаммадхожа билан кўришганининг баёни, 3 ғазал (биттаси форс-тожик тилида), маснавий, “Муҳаммадхожабек мадҳи” ва “Васфул-ҳол”дан ташкил топган. Асарнинг асосий қисмини номалар ташкил этади. Шоир дастлаб асарни ўн номадан иборат қилиб ёзмоқчи бўлган экан, лекин охирида асарга яна бир нома қўшиб, уни ўн бир номадан иборат қилади:
Бу ерга етди сўз таъхир бўлди,
Бурун ўн дедим, у ўн бир бўлди.
Ўн бир номадан учтаси: 4-, 8- ва 11-номалар форс-тожик тилида бўлиб, қолган 8 нома ўзбек тилидадир. Кўпчилик номалар маснавий-номадан ташқари, ғазал ва кичик соқийномани ҳам ўз ичига олади. (Биринчи номадаги ғазал Хоразмийнинг ғазали бўлмай, балки Муҳаммадхожанинг ғазалидир). Асарнинг хотимаси “Ғазал”, “Муножот”, “Қитъа”, “Хотиматул-китоб”, “Ҳикоят” (мустақил асар) ва “Илтимосин айтур” қисмларидан иборат бўлиб, асар тексти бир фард билан тугайди. Юқоридагилардан маълум бўладики, “Муҳаббатнома” хилма-хил жанрлардан (нома, маснавий, ғазал, қитъа, мадҳия ва бошқалардан) ташкил топган асардир. Нома асарнинг етакчи жанри бўлиб, унда шоир севгилисининг ҳусн-жамолини тасвирлайди, висол иштиёқи ва ҳижрон изтиробини куйлайди ва кўпинча сабо орқали унга салом йўллайди. Маснавий шоирнинг соқийга мурожаат қилиб айтган шеъри бўлиб, уни соқийнома деб аташ мумкин. Бу кичик шеърда (кўпинча 3 байт) шоир соқийдан май сўрайди, ўз қайғу-аламини енгиллаштирмоқчи бўлади ва уни:
Сабрдан яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
тарздаги нақорат билан тугаллайди. Бу нақорат “Муҳаббатнома”нинг форс-тожик тилидаги маснавийларига илова қилинган. Хоразмий нома (ишқий-шеърий мактуб) ва маснавий (соқийнома) жанрларида ҳам, қитъа ва бошқа лирик жанрларда ҳам ўз санъаткорлик маҳоратини кўрсата олган. Асар бир неча жанрлардан таркиб топиши, мураккаб композицияси, ҳажмининг катталиги ва бошқа хусусиятлари жиҳатидан лирик достонларга ўхшаб кетади. Шунга кўра, “Муҳаббатнома”ни шартли равишда лирик достон деб ҳам аташ мумкин.
“Муҳаббатнома”нинг (“Ҳикоят” билан бирга) 317 байти ўзбек тилида, 156 байти форс-тожик тилида битилган бўлиб, асар ширу шакар усулида ёзилганга ўхшаб кетади. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Муҳаббатнома”нинг асосий тили ўзбек тилидир. Асарнинг катта қисмининг ўзбек тилида ёзилиши, барча сарлавҳаларнинг ўзбек тилида номланиши ва форс-тожик тилидаги номларни хотималовчи байт сифатида ҳам ўзбек тилидан нақоратнинг келиши фикримизнинг далилидир.
Ўзбек адабий тилининг равнақ топиши, унинг маданий ҳаётда кенгроқ ўрин эгаллай бориши, ўзбек китобхонларининг эҳтиёжи ва талаби форс-тожик тилидан асарлари билан шуҳрат топган Хоразмийни ўз она тилида ўзбек тилида ҳам ижод этишга, бу тилда “Муҳаббатнома”даги катта бадиий асар яратишга илҳомлантирди; у ўзбек мумтоз адабиётида илк зуллисонайн (икки тилда ижод қилувчи) шоирлардан бири бўлиб етишди, форс-тожик адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшди.
“Муҳаббатнома” Олтин Ўрда хони Жнибекнинг (1342-1357) ҳукмдорларидан бири бўлган Муҳаммад Хўжабекнинг таклифи билан 754 (1353) йилда ёзилган. Асарнинг ёзилган жойи деганда тадқиқотларда Сирдарё бўйидаги Сиғноқ шаҳри тилга олинади. Бунга шоирнинг “Камуғин Сир яқасинда битидим” деган мисраси асос бўлган.
“Муҳаббатнома” ўз номи билан ишқ-севги асаридир. Асардаги севги дунёвий моҳиятга эга бўлиб, у инсоннинг инсонга бўлган севгисини куйлайди, уни эътироф қилади, у инсонни таркидунё қилишга эмас, балки яшаши ва ҳаётнинг қадр-қимматини билишга чақиради.
Сочинг бир торина минг ҳур етмас,
Юзунгнинг нурина минг нур етмас.
Агар берса суюрғаб ҳақ таоло
Керакмас сенсизин фирдавси аъло.
Ёр (инсон) ҳур-парилардин ҳам кўркли бўлиб, ҳатто осмон фаришталари ҳам унга ошиқ бўладилар.
Ёр фақат ҳусн-жамоли билангина эмас, балки ақл ва донишмандлиги ҳамда билими билан ҳам гўзалдир:
Билик билмак ичинда жавҳарий сен,
Вале ҳусн ичра жавҳардин арийсан (юқори, юксак)
Ёр шунчалик кўркам ва дилрабоки, уни кўрган тарсо (бутпараст) ҳатто санам (бут)идан воз кечади:
Сени кўрса кечар тарсо санамдин,
Вужудқа келмади сентек адамдин.
Вафо, одамгарчилик ва камбағалпарварлик фазилатлари ёрнинг ҳуснига ҳусн қўшади. Шунга кўра, шоир унга шундай мурожаат қилади:
Бўюнг сарву сонубартек, белинг қил,
Вафо қилғон кишиларга вафо қил.
Чечак дерман юзунгизга қамар ҳам,
Халойиқ севганин холиқ севар ҳам.
Қачонки шод эсанг, ғамгина раҳм эт,
Агар султон эсанг, мискина раҳм эт.
Ёрнинг яхши сифатларини мақтаб ардоқлаган шоир унинг вафосизлик, шафқатсизлик ва илтифотсизлик каби хислатларига бефарқ қараб туролмайди, уни қаттиқ қоралаб, шикоят қилади. Бу шикоят сўзлари кенгроқ ва чуқурроқ ижтимоий моҳиятга эга бўлиб, яшаган муҳитининг адолатсизлигига қарши маълум норозилик кайфиятларини ҳам ифодалайди.
Шундай қилиб, Хоразмий “Муҳаббатнома”да дунёвий севгини куйлайди, ҳусн-жамоли ва ақл-одоби билан кишини мафтун қилувчи ёрни таъриф қилди, севгининг завқ-шавқини, висол шодлиги ва ҳижрон изтиробини ҳассослик билан тасвирлайди. Вафосиз ва жафокор ёрни танқид қилиб, яшаган муҳитининг айрим иллатларига қарши норозилик кайфиятларини ифодалади.
Асар мундарижасига эътибор берилса, унинг умумий қурилишида қуйидагича ҳолат кўзга ташланади:

  1. Асарга расмий кириш: бу қисм ўз ичига ҳамд, воқеа баёни (асарнинг ёзилиши сабаби ва ўрни), “Муҳаммад Хўжабек мадҳи, сўз боши (васф ул-ҳол) ҳамда воқеа баёни билан боғлиқ ҳолда орада келтирилган ғазалларни (учта ўзбекча, битта форсий) олади.

  2. Асарнинг асосий моҳиятини ташкил этган номалар ҳамда улар билан боғланган соқийнома тарзидаги кичик маснавийлар.

  3. Асарнинг хулоса қисми (муножот, қитъа, хотима ул китоб ва форсий ҳикоя).

“Муҳаббатнома”нинг асосини, унинг номидан ҳам кўриниб тургандек, муҳаббат номалари – ошиқнинг ўз маъшуқасига йўллаган шеърий мактублари ташкил этади. Номаларнинг ўнтаси тўғридан-тўғри маъшуқага мурожаат сифатида бошланиб, тасвир шу руҳда давом этади. Фақат битта мактуб – иккинчи нома тонг насимига мурожаат тарзида ёзилган (Саломим гулга айт, эй тонг насими). Бинобарин, бу нома ўз услуби билан бошқа қисмлардан ажралиб туради: бевосита маъшуқага қаратилган мактубларда маҳбубанинг тавсифи ва мадҳи етакчи ўринни эгаллаб, ошиқнинг шикояти, кечинмалари тасвири ҳам бўлса, иккинчи номада бу жиҳат анча кенг планда берилган.
Ҳар бир номадан кейин соқийга хитобан уч байтли маснавий келтирилган бўлиб, уларда шоирнинг ҳар бир мактуб мазмуни билан боғлиқ таассуроти ва кечинмалари ўз ифодасини топган. Барча маснавийларда учинчи байт (“сабурдин”) айнан бир хил бўлиб, нақорат тарзидаги бу байт асарнинг барча компонентларини бир-бирига боғлаб, муайян фикрни таъкид этади.

Download 203,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish