1-мавзу: XVI-ХIX асрларда Ўзбек хонликлари даври маданият ва санъати
3-машғулот
1. Қўқон хонлигида таълим тизими ва илм-фан
2. Қўқон адабий муҳити ва хаттотлик санъати
3. Қўқон хонлигида тарихнавислик ривожи
4. Қўқон хонлиги меъморчилига ва унда қўлланилган санъат турлари
5. Қўқон хонлигида тасвирий ва амалий санъати турлари
6. Қўқон хонлигида мусиқа тараққиёти
Хонлнк даврида Қўқон шаҳрида бир нёча ўқув юртлари мадрасаларў.мактаблар ва қорихоналар мавжуд эди. Мадрасалар мусулмон олий ўкув юртлари ҳисобланган. Мактаблар мачитлар қошида ва хусусий уйларда ташкил этилган. Хонлар ўрдасида хонзода ва зодагонларнинг болаларини ўқитиш учун махсус мактаб бор эди. Масалан, «Ансоб ас-салотин ва таворихи ал-ҳавоқип» номли асарда «ёзилишича, «Мусулмонқул мингбошининг буйруғи билан ёш Худоёрхон ва қипчоқлар болаларини ўқитиш учун ўрдада мактаб курилиб, унга мактабдор этиб Мулло Содиқ тайнланган».1
Шу ерда эътиборга олиш керакки, бу мактаб ҳозир Қўқонда мавжуд бўлган Худоёрхон ўрдасида эмас, балки 1845 йилда бўлган хон ўрдасида эди. Кейинчалик бу ўрда бузилиб кетган.
Одатда, мактабларда асосан ўқиш ва ёзиш, арифметика ва адабиёт ўқитилар эди. Қорихоналарда эса асосан кўзи ожизлар ўқиб, Қуръон, достон ва шеъру ғазаллар ёдлар эдилар. Мактаблар қизлар учун алоҳида, ўғил болалар учун алоҳида бўлган. Масалан, машҳур шоира Дилшод Қўқонда мактаб очган. У ўзининг педагогик фаолияти ҳақида бундай деб ёзган эди: «Менинг суҳбатдошларим ва дугоналарим ақлли қизлар ва истеъдодли шоиралар эди. Эллик бир йил давомида мен мактабдорлик қилдим ва йилига ўртача 20 тадан 30 тагача ўқувчиларим бўлиб, саккиз юз тўқсонта қизларнинг саводини чиқардим, булардан деярли чорак қисми шеъриятга қобилиятли бўлиб, шоира ва ўз даврининг ақлли ва доно одамлари эди»2
Қўқон шаҳрида бошқа шаҳарларга нисбатан мактаблар сони кўпроқ бўлган. Бу эса қўқонликларнинг аксарият кўпчилиги саводли бўлиб, ўқиш ва ёзишга уста бўлганлигидан далолат беради.
Ўқитувчилар ўз уйларида очган хусусий мактабларидан ташқари барча ўқув юртлари, турли шахс ва ташкилотлар томонидан хайрия қилинган вақфлардан тушадиган даромад ҳисобига ишлар эди. Уларнипг одатида мачитлар биринчи ўринда турарди, чунки деярли барча мачитларда мактаблар очилган.3
1841 йилги маълумотларга қараганда, Қўқон шаҳридаги хоннинг асосий мадрасасида 1000 та мулла ўқиган. Бу мадрасани иккита бош мударрис бошқарган: Эшон Мавлоний ва Маҳзуми Бухорий. Булар ҳурматли инсонлар бўлиб, катта илмга эга эдилар.
Мадрасалар Кўқон хонлигининг бошқа шаҳарларида ҳам бор эди, аммо улар Қўқондагидек салобатли ва катта эмасди. Ўқишни битирганларнинг айримлари билимини такомиллаштириш ва ошириш учун Бухоро ва Самарқанд мадрасаларига ҳам бориб ўқишар эдилар.
Ҳар бир мактабдор домланинг ҳам ўзича ўқитиш услублари бўлган. Уларнинг баъзилари болаларнинг ёш хусусиятларига алоҳида эътибор берган ҳолда кичик ёшда ўқувчиларга хуснихат ва оғзаки ҳисобни ўргатса, катта ёшдаги ўқувчиларга эса Қуръоншшг оят ва сураларидан ташқари форс, араб, турки тилларда ёзилган ўнта ҳаётий китобларни ҳам ўқишни ўргатар эди.
Демак, дастлабки бошланғич таълимдан сўнг Қуръон хатм қилиниб, «Чор китоб», кейид эса «Сўфи Оллоёр» ибтидо қилинган. Сўнгра «Калила ва Димна», «Қобуснома» сингари донишмандлик руҳидаги китоблар ўқитилган. Ўқувчиларга «Одобнома» дастурлари асосида дарс берилган. Халқ оғзида юрган ахлоқий, маънавий, фалсафий руҳдаги мақоллар, масаллар, мажмуалар, ривоятлар, ҳикоятлардан эса тарбия воситаси сифатида фойдаланилган.
Мадрасаларда ўқув дастури асосан уч босқичда: бошланғич (адно), ўрта (авсат) ва юқори (аъло) босқичларда олиб борилиб, унда учта тил (араб, форс ва туркий) мукаммал ўргатилган. Мадрасаларда Қуръон илми (ўқиш услублари, қироат, тавсиф), фиқх (шариат қонунлари), ҳандаса, илми нужум, ахлоқ, фалсафа, мантиқ, адабиёт, жўғрофия, тарих, табобат фанлари ўқитилган. Талабалар араб ва форс тиллари орқали Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Ҳофиз Шерозий девони, Мирзо Абдуқодир Бедил девони, Мир Алишер Навоийнинг «Чор девон»и, Фузулий ғазалиёти ҳамда Шарқда миллий таълим соҳасида дарслик ва қўлланма сифатида фойдаланиб келина- ётган «Маслак ул-муттақин», «Аввали илм», «Муъаи Вазанжоний», «Авомил», «Ҳаракат», «Қофия», «Шарқи мулойи Жомий», «Рисолаи Шамсия» каби рисолалар билан танишиш имконига ҳам эга бўлганлар. Бу эса мад- расаларда таълим жараёнида бадиий адабиётнинг мумтоз намуналари кенг ўрин олганлигини, дунёни англаш, тафаккурни шакллантириш борасида бадиий асарларга алоҳида аҳамият берилганлигини кўрсатади.
Мадрасаларда билим олиш мумкинлиги, бу ерда ҳам диний, ҳам илмий, ҳам маданий фанлар бўйича дунёга танилган мударрислар, олимлар бор бўлганлиги учун ҳам Туркистонга турли мамлакатлардан кўплаб талабалар ке- либ ўқиганлар.
Қўқон хонлари даврида турли мансабларда хизмат қилган Муҳиддинхўжа 1861 йили Қўқондаги мадрасалардан бирида ўқиган. Кейинчалик у Н.Ликошинга сўзлаб берганлигига қараганда, мударрислар талабаларнинг мадрасадан ташқарига чиқиб маишат қилганларини ёқтирма- ган. Талабалар вақтларини эрталабдан кечгача домлаларининг тушуштиришларини эшитиб, китоб ўқиш ва хаттотлик машқлари билан ўтказардилар.
Пайшанба кунлари домлалар уйларига кетганлар, талабалар эса бўш вақтларини ўйинлар билан банд этганлар. Жума кунлари ўқиш бўлмаган. Талабалар баъзан бозорга бориб маддоҳларнинг ҳикоя ва диний ривоятла- рини эшитар эдилар. Талабаларнинг кўпчилиги эса Қўқон хони борадиган ва олимлар йиғиладиган Жомеъ масжидига боришни орзу қилганлар. Бу ерда жума намозидан кейин олимлар билан биргаликда Қуръон ва шариат ҳақида мунозаралар ўтказилган. Бунда кўплаб машҳур дин аҳллари, олимлар, ёш мутахассислар ҳам хон олдида ўзларининг билимларини, адл ва ҳаракатларини кўрсатишга интилган. Истеъдоди борлар албатта, хон назарига тушган ва кейинчалик қобилиятларига мувофиқ мансаблар ҳам олганлар.
Бундай кунларда, одатда хон ўзининг ёнига олимларни таклиф қилиб, уларга шариатнинг турли маънога эга бўлган бирор масаласини тавсифлаб, шарҳлаб беришни сўраган. Олимлардан бирортаси биринии бўлиб ўз фикри- ни баён этган. Кейин мунозара бошланиб, ҳар бири ўзининг шарҳини айтиб, мисоллар билан тасдиқламоқчи бўлганлар. Бундай мунозара бир неча соатларга чўзилиб кетган.
А. Л. Кун ҳам Фарғона водийсида халқ таълими масаласига катта эътибор берган. Масалан. у баъзи шаҳарлар бўйича (1875—1876 йилларга оид) статистик маълумотлар тўплаган.
Қўқон ўлкашунослик музейида Фарғона вилоятининг 1898 йилги обзорида мадраса, мачит ва қорихоналар ҳакида диққатга сазовор маълумотлар бор. Қуйида айрим мисоллар келтирилади:
Собиқ Қўқон хонлигидаги мадрасалар ва улардаги талабалар:
Марғилон вилоятида — 57 мадраса — 838 талаба
Кўқон вилоятида — 45 мадраса 6929 талаба
Наманган вилоятида — 40 мадраса 1324 талаба
Андижон вилоятида — 30 мадраса 996 талаба
Уш вилоятида — 10 мадраса 304 талаба
Жами — 182 мадраса 10391 талаба.
Собиқ Қўқон хонлигидаги мачитлар сони:
Марғилон шаҳрида — 243 та
Марғилон уездида — 1494 та
Қўқон шаҳрида — 247 та
Қўқон уездида — 1590 та
Наманган шаҳрида — 337 та
Чуст шаҳрида — 84 та
Наманган уездида — 904 та
Андижон шаҳрида — 213 та
Андижон уездида — 709 та
Уш шаҳрида — 111 та
Ўш уездида — 221 та
Жами — 6154 та
Собиқ Қўқон хонлигида мактабхоналар ва ўқувчилар сони:
Маргилон вилоятида — 433 мактабхона — 7340 ўқувчи
Андижон вилоятида — 428 мактабхона — 6756 ўқувчи
Наманган вилоятида — 371 мактабхюна — 7121 ўқувчи
Қўқон вилоятида — 391 мактабхона — 4210 ўқувчи
Уш вилоятида______— 176 мактабхона — 2851 ўқувчи
Жами: — 1709 мактабхона 28288 ўқувчи
Собид Қўқон хонлигида қорихоналар ва ўкувчилар сони:
Сўх\Ош вилоятида — 106 қорихона — 604 ўқувчи
Наманган вилоятида — 50 корихона — 305 ўқувчи
Андижон вилоятида — 44 корихона — 320 ўқувчи
Марғилон вилоятида — 21 корихона — 395 ўқувчи
Уш вилоятида — 14 қорихона — 76 ўқувчи
Жами: 235 қорихона — 1699 ўқувчи
Марғилон, Қўқон ва Андижон вилоятларида 6 та яҳудийлар мактаби бўлиб, уларда 220 ўқувчи бор эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |