18-МАВЗУ.
ҲАМКОРЛАР ВА МИЖОЗЛАРДА ЯХШИ ТААССУРОТ ҲОСИЛ ҚИЛИШ УСУЛ ВА ТАЛАБЛАРИ
Саволлар
1. Ўқишни битирганингиздан кейин қаерга ишга жойлашишни ҳозирдан ўйлаб қўйганмисиз?
2. Борадиган ишхонангиз раҳбарияти сизда кўпроқ қандай билим ва кўникмалар бўлишини исташар экан? Бу ҳақда ўйлаганмисиз?
3. Одамни шунчаки эшитиш билан астойдил тинглаш ўртасида қандай фарқ бор? Қай бири фойдалироқ эканини мисоллар билан изоҳланг.
4. Мутахассис “жамоавий ўйинчи”га айланиши учун, биринчи навбатда, нималар қилиши керак, деб ҳисоблайсиз?
5. Сиз ўзингизни жамоада ишлай оладиган одам деб ҳисоблайсизми? Жавобингизни ҳаётий мисоллар билан асосланг.
6. Коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришнинг асосий усуллари нималар бўлиши мумкин?
7. Одамларнинг сизга нисбатан бўлган симпатияси антипатияга айланиб кетишига қандай ҳатти-ҳаракатларингиз сабабчи бўлиши мумкин?
8. Курсдошларингиз ўртасидаги баҳсли вазиятни сиз ҳал қилишингизга тўғри келганми? Ҳаракатларингизни баён этинг.
9. Нима учун иш берувчилар сизнинг низони ҳал қила олиш кўникмангиз бор-йўқлигига бунчалик катта эътибор қаратишади, деб ўйлайсиз?
10. Сизнингча, ҳамкорлар ва мижозларда яхши таассурот қолдиришнинг маъруза матнида эслатилмаган яна қандай усуллари, йўллари бўлиши мумкин?
18-МАВЗУ.
ҲАМКОРЛАР ВА МИЖОЗЛАРДА ЯХШИ ТААССУРОТ ҲОСИЛ ҚИЛИШ УСУЛ ВА ТАЛАБЛАРИ
Казуслар
1. Маъруза матнидан қуйидаги гаплар ўрин олган: “Сўровларга кўра, аксариятимиз, яъни, 96 фоиз инсон ўзини яхши тингловчи деб ҳисоблайди, ваҳолангки, изланишлар биз эшитган ахборотнинг 10 фоизинигина эслаб қолганимизни кўрсатади”.
Топшириқ: Юқоридаги гапда қандай ҳақиқат баён этилганини айтиб беринг.
2. Тахминан бир хил ёшдаги, бир хил ақл ва ҳаётий тажрибага эга бўлган, ягона замон ва маконда яшаётган турли кишиларнинг ҳаётда эришадиган натижалари бир-биридан жуда жиддий фарқ қилишини ҳамма билади. Бу нарсани собиқ синфдошларингиз, тенгдошларингиз ҳаёти ҳам кўрсатиб турибди.
Савол: Айни ҳолат вужудга келишининг асосий сабаби нимада, деб ўйлайсиз?
3. Яхши биласизки, фақат илмий адабиётларда эмас, балки кундалик ҳаётда ҳам симпатия, антипатия ва эмпатия деган сўзлар кўп ишлатилади. Сизни ҳам кимдир “симпатичний/симпатичная” деб ҳисобласа, бошқа биров унинг аксини айтиши, ҳатто, бу фикрини исботлаши ҳам мумкин.
Топшириқ: Симпатия, антипатия ва эмпатия тушунчалари ўзаро муносабатларда қандай роль ўйнашини алоҳида-алоҳида тушунтириб беринг.
4. Ўқиганингиздек, америкалик психолог Дэйл Карнеги ўзининг «Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларга таъсир ўтказиш мумкин» деган китобида одамларга ёқиш санъатининг олтита қоидасини таклиф қилган экан.
Савол: Агар сизга имкон беришса, мана шу қоидаларни яна қандай усуллар билан бойитган бўлар эдингиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |