Ишни бажариш учун керакли асбоб ва жиҳозлар: микроскоп, қоплаич ва буюм ойналари, препоровал игна, устара, фильтр қоғози, шиша таёқча, филтр қоғози, сувли стақан ва KC1, Na C1 ёки саҳарозанинг 1,0 н эритмалари, бир дона қизил пиёз.
Ишнинг тартиби: Буюм ойначасига бир томчи сув томизилади. қизил пиёзнинг юпқа бўлагидан устара ёрдамида олиб, томчига жойлаштириб, унинг устига қоплаич ойна қўйиб микроскопда кузатилади. Тирик хужайрани расми чизилади.
Шундан сўнг филтр қоози ёрдамида препаратдаги сувни шимдириб олиниб, ўрнига бир томчи сахароза ёки NaC1 эритмасидан томизилади. Яна микроскопда кетма-кет кузатилади, бунда хужайрада содир бўлаётган ҳодисани кўрилади. Бошланич плазмолиз хужайраларни топиб расмини чизилади. Протоплазманинг бурчакдан ажрала бошлаган ҳолати бошланғич плазмолиз, пўстнинг бошқа қисмидан ажралган ҳолати ботиқ плазмолиз, марказга тўпланган ҳолати қовариқ плазмолиз дейилади. Шундан сўнг препарат қоплаич ойнасининг бир чеккасидан филтр қооз ёрдамида эритмани тортиб олиб, ўрнига сув томчиси солинса, ҳужайра сув кириши натижасида олдинги ҳолига қайтиб деплазмолиз ходисаси рўй беради.
2-машғулот
Протоплазманинг К ва Cа ионлари учун ўтказувчанлиги
(қалпоқли плазмолиз).
Машғулот мақсади:Талабаларга бир ва икки валентли ионларни ҳужайра протоплазмасига турли таъсир қилишини тушунтириш.
Протоплазма ва унинг қаватлари турли моддаларнинг ионини ўзидан бир хил ўтказмайди. Пратоплазманинг бундай хусусиятини қалпоқли плазмолиз мисолида аниқ кўриш мумкин.Минерал тузлар ионлари ситоплазмага кирганда унинг коллоид хусусиятлари яъни ёпишқоқлиги ўзгаради. Масалан, калций ионлари калий ионларига нисбатан цитоплазманинг ёпишқоқлигини орттиради.
Ишни бажариш учун керакли асбоб ва жиҳозлар: Микроскоп, қизил пиёз 1н КNО3, Cа(NО3)2 эритмалари, буюм ва қоплаич ойналар, устара, препоровал игна, шиша бюкс ёки соат ойнаси.
Иш тартиби: Иккита идишга 5мл дан КNО3 ва Cа(NО3)2 тузларининг эритмасидан олиб уларнинг устига пиёз эпидермасидан юпқа бўлакчалар солиниб, 30-60 минут сақланади.Еритма буг`ланиб кетиб концентрацияси ўзгариб қолмаслиги учун шиша банкачанинг қопқог`и ёпиб қўйилади. Орадан 30-60 минут ўтгач, эритмалардан алоҳида 1-2 томчидан олиб буюм ойначасига томизилади ва унинг устига эритмадан пиёз эпидермиси олиб туширилади, устидан қоплаич ойна билан ёпилади, препаратларни битта буюм ойначасининг 2 та четига жойлаштирилса микроскопда кузатиш қулай бўлади. Ҳужайралар КNО3 нинг гипертоник эритмасига туширилганда тезда қавариқ плазмолиз ходисаси рўй беради. Ундан ташқари Кионлари ситоплазманинг сувга тўйинтириб, ўзлаштирилиши натижасида қалпоқли плазмолиз ҳосил қилади яни К+ ионлари тонопласт ва плазмолемма оралиг`ида тўпланиши натижасида рўй беради.Агар шу қавариқ плазмолиз ҳолатидаги ҳужайраларни 40 обьективида кўрилса, қалпоқли плазмолизни аниқлаш мумкин. Cа(NО3)2 эритмасига туширилган ҳужайраларида қалпоқли плазмолиз ҳосил бўлмайди сабаби тонопласт ва плазмолеммадан ўтиб ҳужайра марказида тўпланади.
Микроскопда кузатилган ҳужайраларни расмини чизиб олинади. Калий нитрат эритмасидаги ҳужайраларда қолпоқли плазмолиз яққол кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |