ЛАНДШАФТЛАРНИ УЗГАРТИРИШ
1 - Дисбург шаҳрида тошкўмир ишлаб чиқараладиган жойдаги ландшафт парки:
а-б-в – завод биноларидан қолган ва сақлланган эски инженер конструкциялар – парк мухитига
экспрессия ва динамизм боғишлайди; г-д-е –домна ўрнида рекреацион майдончалар яратилган.
2 - Ландшафтларни узгартириш ва янгиларини яратиш – Бурчатов боглари, АКШ:
1 – собиқ цемент ишлаб чиқариши ҳудудининг бузилган ландшафти кўриниши, 2-9 – боғлар ва
парклар – янги, кул билан яратилган, иккиламчи табиат
Бундан
ташқари,
«Барқарор
ривожланиш»га
жиддий
йўналтирилмаганлик оқибатида шаҳар, қишлок ва бошқа жойларда (бунга
шахарларнинг жамоатчилик марказлари, тура ржой қурилиш ҳудудлари,
рекреацион, техник ва бошка ҳудудлар ҳам киради) ландшафтларнинг эскириб
қолган шаклларининг 80%гача ландшафтни фаол ўзгартириш билан қамраб
олинган. Натижада, Германия мамалакат ҳудудини макро-, мезо- ва микро-
ландшафт ўзгартиришлар соҳасида дунёда ва Европа Иттифокида етакчи
ўринлардан бирини эгалайди.
Ландшафтларни қайта тиклаш
–
бу эскирган
ландшафтни қайта
тиклашдир. Табиий ландшафт ҳам, қўл билан яратилган ландшафт ҳам ана
шундай бўлиши мумкин. Бирок, агар табиий муҳитда ландшафт ва унинг
элементлари (ўсимлик, хайвонот дунёси, тупроқ, сув) инсоннинг
аралашувисиз янгиланиб борса, у ҳолда қўл билан яратилган ландшафтда (боғ,
парк ва бошқ.) унинг ривожланишига қараб туриш керак бўлади. Айниқса бу
яшаш даври қиска бўлган ўтлар ва гулли экинларга тегишлидир, чунки улар
ҳатто мавсум даври “ичида” ҳам кераклича парвариш қилинмаса сўлийди ва
бузилади.
Тарихий боғларда ва паркларда ландшафтнинг дастлабки манзарасини
тиклаш учун деярли ҳаммасини алмаштириш керак: ер қатламасининг усти
сиртида хизматини ўтаб бўлган қари дарахтлар ва буталар, кичик шакллар,
муҳандислик қурилмалари, шунингдек сув ҳавзаларини тозалаш ва хатто
биоҳархилликни
тиклаш керак. Бу айникса ландшафт объектини яратилаган
даврга хос усулда максимал тиклаш талаб қилинганда жуда мухимдир. Бу
мунтазам усулида яратилган ландшафтларда тўла эришса бўлади, у ерда
композиция геометриясини, усимликларини қирқиб туришни, гулзорларнинг
орнаментини (безалишини), сув қурилмаларини, ер қопламаларини ва кичик
меъморий шаклларни лойихалар, чизмалар, расмлар ва фантоматериаллар
мавжуд булганда қайта тиклаш мумкин. Бироқ ландшафтнинг эркин ўсувчи
дарахтлари, буталарининг, сув ҳавзаларининг ва бошқа элементларининг аниқ
нусхасини пейзаж усулидаги боғларда ва паркларда қайта тиклаш ландшафт
ижодиётининг энг мураккаб жараёнидир. Уни дастлибки илмий изланишлар
ва аниқ нусхаларни қайта тиклагандан сунгги реставраторнинг жуда нозик
иши билан таккослаш мумкин.
Бог ва паркларни қайта тиклаш соҳасида илғор мамлакат Япония
хисобланади. Бу ерда, реставрация ва реконструкциянинг бошқа сохаларидаги
каби майда чуйда нарсалар йук. Япониянинг тарихий боғларида ва паркларида
реконструкция қилиш ишлари амалий жихатдан тўхтатилмайди, шу сабабли
қаримайдиган ландшафт куриниши яратилади. Бу янгиланишни талаб қилувчи
жойларни жуда диққат билан кўздан кечириш билан эришилади.
Масалан, хатто йўлга териб тўшалган тошлардан ейилиб кетгани ёки
ёрилгани хам, “Йўсинлар боги”даги зангори гиламнинг маълум бир қисмидаги
қуриган йўсин, ёки ариқдаги синган бамбук каби арзимаган кичик нарса ҳам
тегишли нусхаси билан алмаштирилади. Улар махсус қайта тиклаш
устахоналарида ёки кўчатзорларда тайёрланади, у ерда янги тошлар
сайқаланади ва “эски” ҳолатига келтирилади, йўсин, бамбук ва бошқа
ўсимликлар эса парвариш қилиб етиштирилади ва аслини иложи борича аниқ
алмаштириш учун моделлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |