Методик ишларни ташкил қилиш методлари, шакллари, мазмуни ва воситалари. Ўқувчиларга таълим ва тарбия беришда меҳнат таълими ўқитувчиси етакчи рол ўйнайди. Таълим-тарбия жараёнининг аҳволи, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ўқитувчи касбий малакасига, педагоглик маҳоратига, маданият даражасига боғлиқ.
Якка тартибдаги методик иш бутун ўқув йилига тузилган режа бўйича олиб борилади. Унда ўқитувчи муҳандис-педагог ўз педагог маҳоратларини ва ўз билимларини чуқурлаштириш мақсадида якка тартибдаги методик топшириқлар назарда тутилади. Уларга қуйидагилар киради: педагогик мавзулар бўйича маърузалар тайёрлаш; ўқув дастурнинг энг қийин мавзулари бўйича методик кўрсатмалар тузиш; анчагина меҳнат қилиниши талаб қилинадиган муаммоли изланиш ишларини белгилайди. Бу топшириқлар ҳар бир педагог учун мажбурий минимум ҳисобланади.
Ҳар бир педагог иш режаси тўртта бўлимдан ташкил топиши керак:
Ғоявий-сиёсий савияни ошириш.
Методик-педагогик маҳоратини такомиллаштириш.
Ўқитилаётган меҳнат тури соҳасидаги илмий-техникавий билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш.
Педагог меҳнатини илмий асосда ташкил этиш соҳасидаги билим ва малакаларини такомиллаштириш.
Бу режа методик кенгаш мажлисида кўриб чиқилиб, тасдиқланади. Бу режанинг бажарилиши ҳақида ўқитувчилар ҳисоботлари ешитилиб турилади.
Ғоявий-сиёсий савияни ошириш - материаллар ишлаб чиқилаётганда ҳозирги замон ҳаёти ва ишлаб чиқаришни назарда тутиш керак. Меҳнат таълими ўқитувчиси ёшларга меҳнат тарбияси ва политехник таълим беришнинг моҳияти анча тўла ёритилган асарларни, президент қарорларининг умумий ўрта таълимга оид ҳужжатларини ўрганиши, сиёсий семинарлар ва назарий конференсиялар ишида қатнашиш, матбуот, радио, телевидение орқали ҳозирги сиёсат билан танишиш ва амалий ишда қўллаш.
Методик-педагогик маҳоратини такомиллаштириш- тайёрланадиган маърузалар, кўрсатмалар, тавсияларда ўқувчилар билан бўладиган ўқув-тарбиявий ишлари шаклини мукаммаллаштириб бориш назарда тутилади. Меҳнат таълими ўқитувчисининг ўз устида мустақил ишлаши меҳнат таълимига оид илмий журналлар ва асарлар билан мунтазам танишиб бориши, методик маҳоратида эса машғулот олиб бориш сифатини такомиллаштириб, бунда янги методик кўрсатмалар тайёрлаш, ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини фаоллаштириш масаласини ечиш, илғор педагогик тажрибаларни эса бошқа ўқитувчилар орасида ёйишга ёрдам беришдир.
Назария бўйича дарсларга текшириш учун кирган ўқитувчи дарсларнинг тақвимий мавзули режа ва ҳар бир дарс бўйича режаси ҳамда дарс ўтиш учун ишланмалар борлигига; дарс мавзуси бўйича тузилган режа ва дастурга мос келишига; таълим воситаларидан унумли фойдаланилаётганлигига; дарсда ўқув тарбиявий ишнинг қўйилиши ва унинг амалга оширилишини, қўйилган мақсадни ҳал этиш учун танланган дарс турининг мақсадга мувофиқ равишда танланганлигига баҳо бериш; дарснинг структураси тўғри танланганлигига, вақтнинг тақсимланишига, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлигига эътибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |