1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet51/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

Технология ва дизайн йўналишида: ўқувчилар турли материаллар (ёғоч, мэталл, Қоғоз, шиша, пластмасса ва бошқалар)нинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимларга эга бўладилар.Метал ва ёғочларнинг турмушда ва халқ ҳўжалигида
Сервис хизмати йўналишида: ўқувчилар газламаларга ишлов бериш технологияси материалшунослик бўлимида газлама турлари, хусусиятлари, уларга ишлов беришни ўрганадилар.
Пазандачилик асослари бўлимида республикада этиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари, навлари, сифатига бўлган талаблари, турли озиқ-овқат маҳсулотларига бирламчи ишлов бериш жараёни, озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳамда таомларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, хусусиятлари, кимёвий таркиби ва тўйимлилигини, овқатланиш меёри ва тартиби, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароити ва муддатларини билан танишадилар
Пазандачилик асослари. Қишлоқ хўжалиги асослари ва бошқалар.
Меҳнат таълими, касб танлашга йўллаш дарсларида янги педагогик
Технологияларни қўллаш. Педагогик технологияларнинг пайдо бўлиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида жамиятда кечиб ўтган фан-техника революсияси натижалари би-лан боғлиқ. Кишилик жамияти тараққиётининг кейинги 3 – 4 асри мобайнида бир қатор буюк илмий ва техникавий кашфиётларга эришилди. Бу ғалабалар микрокосмос (электроника) ва макрокосмос (коинот) нинг ўзлаштирилишида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Фан-техника револю-сиясининг натижалари одамлар онгида ўзликни, жамиятни, атроф-муҳит ва оламни англашда улкан ўзгаришлар содир этди. Бу ўзгаришлар минглаб йиллар мобайнида инсон турмуш тарзининг муҳим қисмларидан бири бўлиб хизмат қилиб келаётган таълим-тарбия тизими анъаналарига нисбатан ҳам ўз муносабатларимизни ўзгартириш лозимлигини тақозо етди. Хусусан:

  • фан-техника тараққиётининг бетўхтов ривожланиб бориши жараё-нида ахборотлар кескин кўпайди, лэкин уларни ўқувчиларга ўзлаштириш учун вақт чегараланганлигича қолди;

  • анъанавий таълим-тарбия тизимининг ёзма ва оғзаки сўзларгаги-на таяниб иш тутиши таълим-тарбия жараёнининг ташкилотчисидек ша-рафли касб эгаси бўлмиш ўқитувчи фаолиятини «ахборотли ўқитиш» фа-олиятининг механизмига айлантириб қўйди, ўқитувчи ўқув жараёнининг ташкилотчисидан кўра кўпроқ керагидан зиёд билимлар манбаига айла-нишга мажбур бўлиб қолди;

  • кишилик жамияти анъанавий – назарий ва эмпирик билимларга асосланган тафаккурдан янгича – фойдали натижага эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўта бошлади ва ҳ.к.

Шундай қилиб, педагогик технологиялар (бу ерда «технология» сўзи юнонча – «течне» – маҳорат, санъат ва «логос» – фан, таълимот сўз-ларидан ташкил топган) жамиятда ва кишилар онгида содир бўлиб ўтаётган ана шундай ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда анъанавий таълим-тарбия тизимига инсоннинг ўз муносабатларини ўзгартириши асосида пайдо бўлди.
Ҳар қандай технологияга хос бўлганидек, педагогик технологияларга кўзланган натижаларга эришишни ва педагогик жараённинг ва педагогик натижаларнинг қайта такрорланувчанлигини кафолатловчи яхлит тизимлилик хосдир. Ана шундай хусусиятларга эга қилиш йўлида амалдаги таълим-тарбия тизимини педагоглар ўртасида қуйидагидек йўналишлар бўйича тубдан ислоҳ етиб чиқиш иши бошланиб кетди:

  • таълим-тарбия жараёнининг натижаларини мақсадлар шаклида ол-диндан белгилаб қўйиш;

  • ҳар бир мақсад натижасини қатъий белгилаш;

  • ўқитувчи ва ўқувчининг педагогик мақсадларини бирма-бир ўзаро мослаштириш;

  • таълим-тарбия жараёнини юксак савияда аниқ қисмларга ажратиш, ўқувчи фаолиятини алгоритмлаш;

  • баҳолаш мезонлари ҳақидаги маълумотларни ўқувчиларга олдиндан еткизиб қўйиш;

  • якуний баҳолаш мақсадлари мажмуасининг таълим-тарбия жараёни ти-зими мақсадлари билан тўлиқ мувофиқ бўлишлигини таъминлаш;

  • таълим-тарбия жараёнининг оралиқ мақсадлар бўйича бўлакларга бўлинганлигига ва бу мақсадларнинг якуний натижалар билан мувофиқ-лаштирилганлигига эришиш;

  • оралиқ баҳолашларда ўқувчи эришган натижаларнинг аниқ ва пи-шиқ бўлишлигига эришиш;

  • таълим-тарбия жараёни босқичларини таҳрирлашда жорий баҳолаш натижалаларидан восита сифатида кенг фойдаланиш;

  • жараённи таҳрир этишда унинг ўқувчи йўл қўяётган хатоликларга эмас, балки ҳар бир ўқувчига нисбатан уюштирилаётган таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш усулини ўзгартиришга йўналтирилган бўлишли-гига эришиш;

  • таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш усулини танлаш ва уни ал-маштиравэриш мумкинлиги эришиш;

  • таълим-тарбия жараёнига интерактив усулларини кенгроқ жалб этиш;

  • таълим-тарбия жараёни учун ёқимли психологик муҳит яратиш;

  • педагогик жараённинг пурра ва якунланган бўлишлигига эришиш.

Бунга ўхшаш масалаларни ҳал этишда ХХ асрнинг 70 – 80-йилларида, айниқса, Америка Қўшма Штатларининг педагог-олимлари жуда катта ютуқларга эришишди. Улар ишлаб чиққан ва кенг кўлҳамда синаб кўриш мобайнида амалда ўзини ҳар томонлама оқлаган бир қатор педагогик тех-нологиялар бугунги кунда барча ривожланган мамлакатларга тарқалишга улгурди. Педагогик технология ғояси нуфузли халқаро ташкилот – ЮНЭСКО томонидан тан олиниб, қўллаб-қувватланди. Педагогик технология тарихи, келиб чиқиши назарияси.
Умумлаштириб айтадиган бўлсак, «педагогик технологиялар» ни педагогнинг таҳсил олувчиларга муайян шароитларда ўқитиш воситалари ёрдамида кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун за-рур бўлган ва олдиндан белгилаб қўйилган ижтимоий сифатларни жадал тарзда шакллантирувчи жараён деб таърифлаш мумкин.
ЮНЭСКО таърифи (1998 й.): «Педагогик технология – ўз олдига таълим шаклларини мақбуллаштириш вазифасини қўювчи, техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро фаолиятини ҳисобга олган ҳолда таълим бериш ва таҳсил олиш жараёнини яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир».


Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish