4.Меҳнат усулларини тўғри бажариш. ўқувчилар асбобни ушлаш, иш ҳолатида туриш, асбобнинг ишлов берилаётган сиртга нисбатан қандай ҳолатга тутиш ҳақидаги кўрсатмаларни қатъий бажаришлари керак. Меҳнат усулларини тўғри бажариш кўникмалари ўқитувчи томонидан баҳоланади.
5. Иш ўрнини тўғри ташкил қилиш. Ишлаб чиқаришда иш ўрнини тўғри ташкилмеҳнат унумдорлигини оширади. Ўқувчилар меҳнат маданиятининг савияси кўпроқ ўз иш ўрнини тўғри ташкил қила олишига боғлиқдир.
6. Меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Агаришнинг хавфсизлигини таъминловчи қоидалар бузилса, жароҳатланиш хавфи туғилади. Жиҳозлар ва асбобларни ишлатишдаги меҳнат усуллари ва ҳоказоларни бажаришдаги хавфсизлик қоидаларини бузган ўқувчиларнинг баҳосини пасайтириш керак.
Баҳолашда эътиборга олинадиган омиллар. Баҳолаш мезонлари. Ҳар қандай баҳолаш натижалари ўзаро таққосланиши, яъни ўлчаниши лозим бўлади. Уларни таққослаш баҳолашдан олдин ёки кейин ишлаб чиқилган мезонлар асосида амалга оширилиши мумкин. Баҳолаш мезонлари ўқув мақсадларига қай даражада эришилганликни англатувчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткичлар сонлар («беш», «тўрт», «уч» ва ҳоказо) сўзлар («аъло», «яхши», «қониқарли» ва ҳоказо) ёрдамида тавсифланиши мумкин. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, баҳолаш мезонлари таълим олувчининг қайси ўзлаштириш даражасини намойиш қилишига қараб мос қўйиладиган баҳо кўрсаткичининг тавсифидан иборат.
Баҳолаш шакллари. Баҳолаш унинг моҳиятидан келиб чиқиб, икки хил шаклда ўтказилиши мумкин:
1. Мезонга асосланган баҳолаш
2. Меёрга асосланган баҳолаш.
Мезонга асосланган баҳолаш — баҳоланувчининг таълим жараёнида қўлга киритган натижаларини, билим, малака ва кўникмаларини олдиндан белгиланган ўқув мақсадлари асосида ишлаб чиқилган хамма учун умумий ва бир хил мезонларга кўра таққослаш ва ўлчашдан иборат бўлган баҳолаш шаклидир. Бундай баҳолаш мезонларни аниқ белгилаб берувчи ўрганиш мақсадлари бўйича натижаларга баҳо бериш имкониятини яратади. Бу орқали натижалар тўғридан-тўғри ва холис баҳоланади, шунингдек, кучли гуруҳларни кучсиз гуруҳлардан яхшироқ фарқлаш имконини беради. Бу баҳолаш шакли икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда баҳоланувчининг эришган натижаларини аниқланади, иккинчи босқичда эса, натижалар мезонларга таққосланади ва ўлчанади.
Меёрга асосланган баҳолаш — нисбий баҳолаш шакли бўлиб, у баҳолашдан сўнг баҳоланувчиларнинг таълим жараёнида қўлга киритган натижаларини ўзаро таққослаш орқали ўлчашдан иборат.
Бу баҳолаш шакли ҳам икки босқичдан иборат бўлиб биринчи босқичда баҳоланувчининг эришган натижалари аниқланади, иккинчи босқичда эса, бу натижалар ўзаро таққослаш орқали ўлчанади. Меёрланган (нормага асосланган) баҳолашда баҳо бир неча кўрсаткичларга ва таълим олиш шарт- шароитига кўра ўзгариши мумкин бўлади. Масалан, баҳо ўқитувчи томонидан хайрихоҳлик пайдо бўлиши, ўқитувчининг ўта қатъийлиги сабабли ҳам ўзгариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |