1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

Йиғиш босқичи – 
бу
 
босқични икки поғонага:
1. Тайёрланадиган буюмни таркибий қисми шаклланадиган асосий йиғиш; 
2. Буюмни умумий йиғиш поғоналарига бўлиш мумкин.
Масалан, автомобиль ишлаб чиқариш корхонасининг бир цехида двигатель, 
иккинчи цехида бўлажак буюмнинг кузови йиғилади, бу асосий йиғиш 
ҳисобланади. Умумий (сўнгги) йиғиш ишлари бош конвейерда олиб борилади. 
Бунда йиғиш бирликлари ва деталлардан автомобиль ҳосил бўлади. 
Биз серияли маҳсулот тайёрлашдаги технологик жараённинг боришини 
кўриб чиқдик. Бу жараёндан олдин корхонанинг конструкторлик, технологик ва 
ташкилий ишлар яъни, ишлаб чиқариш тайёргарлигидан иборат янги буюмни 
саноат кўламида ўзлаштириш амалга оширилади. 
Конструкторлик тайёргарлиги берилган топшириқни техник иқтисодий 
асослаш ва буюмга қўйиладиган техник талаблар ифодаланган дастлабки 
ҳужжатни ишлаб чиқаришдан бошланади. 
Охирги натижа ишчи ҳужжат, яъни ишчи чизмалар бўлиб, уларда 
буюмларни тайёрлаш ва назорат қилиш учун зарур бўлган йиғиш чизмалари, 
деталларнинг чизмалари, уларнинг тафсилотлари ифодаланади. 
Ана шу ҳужжатлар асосида корхонанинг технологик тайёргарлиги амалга 
ошади. Бу тайёргарлик маҳсулот тайёрлашнинг технологик жараёнларини ишлаб 
чиқаришдан иборат бўлиб, бу технологик ҳужжатларда маршрут ва технологик 
хариталарида ўз аксини топади. Корхонанинг технологик тайёргарлиги ишлаб 
чиқаришнинг технологик тайёргарлиги ягона тизимига, яъни ижтимоий 


227
соҳаларнинг исталган тармоғига мансуб ҳар бир корхона риоя этадиган Давлат 
стандартларига мувофиқ амалга оширилади. 
Технологик жараёнларни лойиҳалашда бир томондан буюмга қўйиладиган 
техник талаблар иккинчи томондан ишлаб чиқаришнинг имкониятлари, унинг 
зарур станоклар, асбоблар ва ишчи кадрлар билан таъминланганлиги ҳисобга 
олинади. 
Корхоналарнинг ташкилий ишлаб чиқариш тайёргарлиги унинг технологик 
тайёргарлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, цехлар ва бўлимлардаги иш 
жараёнларини аниқ ташкил этиш, таъминот, жиҳозларни жойлаштириш, тажриба 
ишларини олиб бориш учун намуналарни тайёрлаш масалаларини аниқлашдан 
иборатдир. 
Кўпинча маҳсулотни саноат кўламида ўзлаштиришни тезлаштириш билан 
ишлаб чиқаришнинг баъзи тайёргарлик босқичлари бирлаштирилган ҳолда амалга 
оширилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари технология фани дарсларида технологик 
ҳужжатлар асосида босқичма-босқич ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифатли ва дизайн талабларига жавоб 
берадиган қилиб тайёрлашга эришилади. Бу эса ўз навбатида, технология фани 
моддий-техник таъминотини модернизациялашда амалга оширилиши лозим 
бўлган асосий вазифа ҳисобланади. Чунки, технология фани дарсларида 
тайёрланаётган ҳар қандай маҳсулот технологик ҳужжат талаблари асосида 
тайёрланса, бозор муносабатлари шароитида рақобатлаша олади. 
Технологик ҳужжатлар асосида ўқувчилар, ишларни ташкил қилиш 
жараёнини режа асосида олиб боришни, технологик хариталарни ўқишни, 
технологик харитада кўрсатилган иш кетма-кетлигини босқичма-босқич амалга 
оширишни, асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишни, хавфсизлик техникаси ва 
санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни, белгиланган иш вақтидан самарали 
фойдаланишни ва энг асосийси, технологик хариталарни тузишни ҳамда сифатли 
маҳсулот ишлаб чиқаришни мустақил равишда амалга ошириш имкониятига эга 
бўладилар. 

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish