1-Мавзу: Таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари Режа


Машҳур Интернет қидирув тизимлари



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/44
Sana22.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#87432
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
АКТ

Машҳур Интернет қидирув тизимлари. Интернет тармоғи йирик 
маълумотлар омбори ҳисобланади. Ундан керакли маълумотларни қидириб 
топиш фойдаланувчининг олдига қўйилган энг асосий масалалардан 
биридир. Бундай ҳолларда йирик маълумотлар омборидан керакли 
маълумотларни қидириб топишда ахборот-қидирув тизимлари муҳим 
аҳамиятга эга. Интернет тармоғида бундай тизимларнинг кўплаб турларини 
учратиш мумкин. Булардан Google, Rambler, Yandex, Yahoo тизимлари ўзбек, 
рус ва инглиз тилларида қидирувни олиб борадиган энг машҳурлари 
ҳисобланади. Булар: 
http://www.google.ru 
hhttp://www.rambler.ru
 
http://www.yahoo.com
 
hht
thttp://www.yahoo.com
 
Ушбу машҳур қидирув тизимларининг ҳар бири оддий ва батафсил 
кенгайтрилган қидирув ҳамда матнли, расм, мусиқа, видео ва бошқа турли 
шаклдаги ахборотларни қидириш имкониятини тақдим этади. Бу турдаги 
ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиб ихтиёрий фойдаланувчи ўзига 
керакли бўлган ихтиёрий турдаги маълумотни қидириб топиши ва ундан 
фойдаланиши мумкин. Агар сизга бирор маълумот керак бўлиб, лекин сиз 
унинг қаерда ва қандай кўринишда жойлашганлигини билмасангиз, у ҳолда 
шу каби ахборот – қидирув тизимларидан фойдаланинг. 
Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари. Ахборот қидирув 
тизимлари – бу веб-сайт ҳисобланиб Интернет тармоғида ахборотларни 
қидириш имкониятини тақдим этади. Бунда юқорида санаб ўтилганидек 
Google и Yahoo дунёдаги энг машҳур қидирув тизимларидан ҳисобланади. 
Бизнинг давлатимизда WWW.UZ ахборот-қидирув тизими қидирув 


38 
сўровлари бўйича илғорлардан биридир. Бундан ташқари Интернет 
тармоғида маълум соҳада ишлайдиган ихтисослашган қидирув тизимлари 
ҳам мавжуд. 
Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари. Интернет тармоғида 
маълум соҳада ишлайдиган ихтисослашган қидирув тизимлари ҳам мавжуд. 
Булардан энг оммабоплари: 
“КтоТам” – 
инсонлар 
тўғрисидаги 
ахборотларни 
қидиришга 
мўлжалланган янги турдаги ахборот-қидирув тизими. Бунда инсонларни 
исми, шарифи, фамилияси, касби, лавозими ва унвони ҳамда ташкилот ва 
бошқа инсонлар орқали топиш мумкин. 
“Tagoo” – мусиқаларни қидиришга мўлжалланган қидирув тизими. 
Бошқа қидирув тизимларига нисбатан ушбу тизим ўзининг кенгайтирилган 
мусиқа базасидан ва бошқа сайтларнинг mp3 ресрусларидан қидириб 
уларнинг рўйхатини шакллантиради. Сўровда мусиқа номини, унинг 
ижрочисини ҳамда альбом номларини ҳам киритиш мумкин. 
“Truveo” – Интернетнинг турли ресурсларидаги видеоматериалларни 
қидиришга ихтисослашган ахборот – қидирув тизими. Бу тизим орқали он-
лайн видео ҳамда теледастурлар намойишларини ҳам қидириб топиш 
мумкин. 
“Kinopoisk” – филмлар тўғрисидаги ахборотларни қидириш тизими. 
Қидирув вақтида фильмнинг номи, чиққан йили, жанри, ишлаб чиққан давлат 
номи, компания номи, актерлар исмлари ҳамда режиссерлар ва сценарий 
муаллифлари исм шарифларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
“Ebdb” – 
электрон 
кутубхоналардан 
китобларни 
қидиришга 
ихтисослашган ахборот-қидирув тизими. Ушбу сайтнинг маълумотлар 
базасида электрон кўринишда тарқатиладиган адабиётларнинг кўплаб 
машҳурлари тўпланган. Қидирув натижалари китоб номлари бўйича 
гуруҳланади.


39 
“Ulov-Umov” – резюме ва вакант жойларни қидириш тизими. Бунда 
қидирув жараёнида карьера ва ишга бағишланган ҳамда ижтимоий тармоқ ва 
бошқа сайтлар вакансиялари текширилади ва рўйхати шакллантирилади. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish