32
шунингдек коммутацияланадиган, яъни узиб-уланадиган уланиш (Dial-uр
access, Dial-uр) кўринишида амалга оширилади.
Телефон линияси орқали интернетга уланиш. Интернет тармоғига
оддий телефон тармоқлари орқали стандарт модем қурилмалари ёрдамида
уланиш мумкин. Телефон линияси орқали
Интернетга уланишда модем
қурилмасидан ташқари махсус дастурдан (протокол) ҳам фойдаланилади.
Бунда ушбу дастур ёрдамида Интернетга уланганда телефон линияси банд
қилинади, сеанс тугатгандан сўнг телефон тармоғи бўшатилади ва унда
бошқа фойдаланувчи фойдаланииши мумкин.
Интернетга уланишни
амалга оширувчи дастурнинг ютуғи шундаки, улар Интернетга тўғридан
тўғри уланишга имкон беради.
Телефон линияси орқали «Чақирув» бўйича Интернетга боғланиш
Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдер билан мижоз ўртасида
амалга оширилади. Бунда фойдаланувчи мантиқий ном (логин) ва махфий
белги (парол) ёрдамида Интернетга тўғридан-тўғри уланади.
Мобил алоқа воситалари ёрдамида интернетга уланиш. Интернет
тармоғига нафақат кабел ёки телефон линияси орқали симли уланиш мумкин,
балки мобил алоқа воситалари ёрдамида симсиз уланиш ҳам мумкин.
Интернет тармоғига симсиз уланиш компьютер орқали ёки мобил
телефоннинг ўзида амалга оширилади. Агар компьютер орқали
Интернетга
симсиз уланиш керак бўлса, у ҳолда компьютердан ташқари Интернет
хизматларини тақдим этувчи оператор ёки провайдернинг
симсиз ишловчи
модеми ёки худди шу вазифани бажарувчи мобил телефон аппарати зарур.
Агар мобил телефоннинг ўзида туриб Интернетга боғланиш ёки ундан
фойдаланиш керак бўлса, у ҳолда Интернет хизматларини кўрсатувчи мобил
операторнинг мижози бўлишингиз ва унда GPRS хизмати ёқилган бўлиши
талаб қилинади. Мобил алоқа воситалари ёрдамида
Интернетдан
фойдаланилганда WAP технологияси интернетдан симсиз фойдаланиш
имконини беради. Мобил алоқа тармоқларида сўровларни ва маълумотларни
33
узатиш учун GPRS транспорт хизматидан фойдаланилади.
Республикамизда АКТни ривожлантиришга бўлган
катта эътибор
туфайли Интернет тармоғида миллий ресурслар сони йилдан йилга
ортмоқдан. Ҳозирги кунда республикада .UZ
домен зонасида иккинчи
даражали домен номларини рўйхатга олиш бўйича 7 та регистраторлар
фаолият кўрсатади: Tomas, Billur.com, Arsenal-D, Sarkor Telecom, ВСС, TV-
Inform ва Simus.
Миллий ахборот ресурсларини ривожлантириш бўйича Ҳукумат
қарорлари ва чора-тадбирлар режасини амалга ошириш натижасида .UZ
Миллий домен зонасидаги домен номларининг сони йилдан-йилга ортмоқда.
Провайдер ва операторларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳрида
жойлашганлигига қарамай, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам
провайдер ва операторлар сонининг барқарор ўсиши кузатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: